Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar Arxitektura

ШНҚ 2.09.03-23

«Омборхоналар. Лойиҳалаш меъёрлари»

Tasdiqlangan
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал ҳўжалиги вазирининг 2023 йил 10 ноябрдаги 368-сон буйруғи
Ro‘yxatga olingan
Адлия вазирлиги томонидан 2023 йил 7 декабрда ҳисобга олинган, ҳисоб рақами 221
Matn holati
05.11.2026 — lex.uz’dagi rasmiy matn (2025-yil 31-dekabrdagi 01/2-43-son buyruq, hisob raqami 382, 20.01.2026 bilan kiritilgan o‘zgartirishlar bilan) — lex.uz bilan solishtiring
Rasmiy manba
lex.uz

Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) намлик даражаси назорат қилинадиган, айвон туридаги, ёғоч ва ёғоч материалларни (ёғоч-тахта, думалоқ ёғочлар, майда ёғоч, қатронланган ёғоч, ўтин, пайраҳалар, қипиқлар ва чиқинди ёғочлар) сақлаш омборларини, шунингдек омборларнинг умумий мақсадларда фойдаланиладиган қўшимча хоналари ва биноларини лойиҳалаш ҳамда уларни реконструкция қилишга оид бўлган талабларни белгилайди.

Ушбу ШНҚда белгиланган талаблар енгил алангаланувчи ва ёнувчи суюқликлар, ўқ-дорилар, хавфли чиқиндилар, қуруқ минерал ўғитлар, кимёвий воситалар, радиоактив, кучли таъсир қилувчи заҳарли моддалар, ёнувчан газлар, 70 kPa (0.7 kgf/cm²) босим остида бўлган ёнмайдиган газлар, нефть ва нефть маҳсулотлари, каучук, целлулоид, ёнувчан пластмасса, киноплёнка, цемент, пахта, ун, комбикорм, жун, тери ва тери маҳсулотлари, дон, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сақланадиган ҳамда совутгич омборларига нисбатан татбиқ этилмайди.

1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар

1

Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, санитария қоидалари,нормалари ва гигиена нормативлари, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;

ШНҚ 2.07.04-19 «Қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳудудларини меъморий режалаштириш ва ташкил қилиш»;

ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;

ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;

ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;

ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;

ШНҚ 2.01.19-22 «Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўлган хоналар, бинолар ва ташқи қурилмалар тоифаларини аниқлаш»;

ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физикавий-геологик маълумотлар»;

ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;

ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;

ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;

ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;

ШНҚ 2.03.13-24 «Поллар»;

ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;

ШНҚ 2.05.01-23 «Темир йўллар. Лойиҳалаш талаблари»;

ШНҚ 2.09.21-2022 «Ёнғин-қутқарув деполари ва постлари»;

ШНҚ 2.04.16-23 «Қуёш сув иситиш қурилмалари»;

ШНҚ 2.04.15-23 «Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)»;

ҚМҚ 2.04.02-19 «Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар»;

ШНҚ 2.05.06-22 «Магистрал қувурлар»;

ҚР 03.01-23 «Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар»;

ГОСТ 33757-2016 «Ясси ёғоч тагликлар (поддонлар). Техник шартлар» (расмий манба: Поддоны плоские деревянные. Технические условия);

ГОСТ 9029-95 «Комбинациялашган ёнғин ўчириш лафет дастаклари. Техник шартлар» (расмий манба: Стволы пожарные лафетные комбинированные. Технические условия);

СанҚваН 0027-22 «Умумий овқатланиш корхоналарига қўйиладиган санитария-гигиена талаблари»;

СанҚваН 0103-25 «Санитария-муҳофаза зонасига доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари.

(1-боб Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

2-боб. Атамалар ва таърифлар

2

Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

мобил бино — конструкцияси бир жойдан иккинчи жойга кўчиришга имкон берувчи ҳамда заводдан комплект ҳолда етказиб бериладиган вақтинчалик бино ёки иншоот;

платформа — икки томондан келиш йўллари ташкил этилган (бир томондан темир йўлга туташиши мумкин) юклаш ва юкни тушириш учун мўлжалланган иншоот;

док — бинонинг юк машиналари ёки темир йўл вагонлари учун юклаш ва юкни туширишга мўлжалланган қисми;

рампа — бир томондан омбор биносига, иккинчи томондан автомобиль келиш йўлига ёки темир йўлига туташган ҳамда юклаш ва юкни тушириш учун мўлжалланган иншоот;

техник қават — бинонинг муҳандислик ускуналарини жойлаштириш учун мўлжалланган қават;

стеллаж — омборда юкларни сақлаш учун қўлланиладиган, металл устунлар, тўсинлар ва кўндаланг балкалар, ёки балкаларга қотирилган кўп қувватли тўшамалар (токчалар)дан иборат бўлган махсус қурилма;

штабель — ёғоч материалларининг текис тахланган қатори.

3-боб. Умумий қоидалар

3

Омбор биноларини жойлаштириш СанҚваН 0103-25 ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.

(3-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

4

Қишлоқ ҳўжалик корхонаси ҳудудидаги омбор биноларини лойиҳалаш ШНҚ 2.07.04-19да белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

5

Сейсмик ҳудудларда жойлашган омбор биноларини лойиҳалаш ҚМҚ 2.01.03-19да белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши зарур.

6

Ишлаб чиқариш биноларидаги омборхоналарни ШНҚ 2.09.02-23да белгиланган талабларга асосан лойиҳалаш лозим.

(6-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

7

Ишлаб чиқариш биноларида иш жараёнида сарфланадиган материалларнинг (хомашё, яримфабрикат) миқдори тўғрисидаги маълумот лойиҳа топшириғида келтирилмаган бўлса, ушбу материалларнинг ишлаб чиқариш биносида сақланадиган миқдори бир ишчи смена давомида сарфланадиган миқдордан кўп бўлмаслиги керак.

8

Омбор биноларининг маъмурий ва маиший хоналари ШНҚ 2.09.02-23да белгиланган талабларга мувофиқ лойиҳаланиши керак.

(8-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

9

Жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланиш мумкин бўлган омбор бинолари ва уларнинг хоналарининг блокларини лойиҳалашда ШНҚ 2.07.02-24да белгиланган талабларни ҳисобга олиш лозим.

(9-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

10

Биноларда омборхоналарни жойлаштириш, уларни бир-биридан ёнғинга қарши тўсиқлар (деворлар, пардадеворлар) билан ажратиш, эвакуация йўлларини ўрнатиш, зинапоя катакларини, тамбур-шлюзларни, тутунни чиқариш мосламаларини, бинонинг ташқарисига ва томига чиқиш жойларини ўрнатиш ШНҚ 2.01.02-04, ШНҚ 2.01.19-22 ва ШНҚ 2.04.05-22да белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак.

(10-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

11

Омбор биноларининг томлари ва том қопламалари ШНҚ 2.03.10-24да белгиланган талабларга мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

(11-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

12

Омбор биноси учун қўйиладиган талаблар омборнинг вазифасига мувофиқ белгиланиши лозим.

4-боб. Омборларнинг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимларига қўйиладиган талаблар

13

Омбор биноларининг ҳажмий-режавий ва конструктив ечимларини танлаш мазкур ШНҚ ҳамда ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.01.01-22, ШНҚ 2.01.19-22, ШНҚ 2.01.02-04 талаблари ва ҚР 03.01-23 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

(13-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

14

Омбор биноси ичидаги устунлар орасидаги масофа камида 6 м ва ундан ката қилиб лойиҳаланиши лозим, бунда омбор майдонидан максимал даражада самарали фойдаланиш учун устунлар орасидаги масофа 12 — 15 m оралиғида қабул қилиниши мумкин.

15

Омбор биносининг умумий ва қурилиш ҳажмини ҳисоблаш ШНҚ 2.09.02-23да белгиланган талабларга асосан амалга оширилиши керак.

(15-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

16

Омбор биносидаги сақлаш хоналари, экспедиция, юкларни қабул қилиш, саралаш ва комплектлаш хоналари ҳамда маъмурий, маиший ва бошқа хоналарни бирлаштириш (агар бундай бирлаштириш технологик, санитария-гигиена ва ёнғинга қарши хавфсизлик талабларига зид бўлмаса) мумкин.

17

Муҳандислик, энергетик, санитария-техника жиҳозларини асосий бинога қўшиб қурилган ёки қўшимча қурилма кўринишида қурилган биноларда, антресолларда, стеллажларда ёки очиқ майдонларда (зарур бўлганда айвонлар, тўсувчи конструкциялар қўлланилади) жойлаштириш мумкин.

18

Энергетик ва санитария-техника ускуналарини очиқ майдончаларда жойлаштиришга рухсат этилади, бунда юкларни сақлаш ва экспедициялаш майдони муҳандислик ускуналари билан банд қилинмаслиги зарур.

19

Одамлар доимий ўтиб турадиган жойларда ва эвакуация йўлларида пол сатҳидан конструкцияларнинг тагигача ҳамда муҳандислик коммуникациялари ва ускуналарнинг бўртиб турадиган элементларигача бўлган баландлик камида 2 m бўлиши лозим.

20

Техник жиҳатдан асосланган ҳолларда бир қаватли омбор биноларида стеллаж конструкцияларини (устунлар ва тўсинлар) томёпма устунлари ҳамда ташқи деворларнинг тўсувчи конструкцияларини маҳкамлашда қўллаш мумкин.

21

Омборхоналарнинг транспорт воситалари ҳаракатланадиган жойларида устунлар, дераза ва эшик ўрниларининг қирралари механик шикастланишлардан ҳимояланган бўлиши ҳамда даракловчи ранглар ва хавфсизлик белгилари билан жиҳозланган бўлиши зарур.

22

Озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган стеллажлар ва юзалар СанҚваН 0027-22даги қўллашга рухсат этилган материаллардан тайёрланиши лозим.

23

Омбор биносининг озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган хоналаридаги пол қопламаларида қатронли мастикалардан фойдаланиш мумкин эмас.

24

Омборлардаги пол асослари ва қопламалари учун қўлланиладиган конструкциялар ва материаллар омбордаги ишларни бажариш технологияси, шунингдек ШНҚ 2.03.13-24да белгиланган талабларга мувофиқ танланиши, бунда омборда сақланадиган юкларнинг оғирлиги, механик таъсирлар, пол юзасидан юрадиган транспорт воситасининг оғирлиги ҳисобга олиниши лозим.

(24-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

25

Омборнинг дарвозалари, ёруғлик ўтказувчи шифтлари, ташқи ёнғин зиналари, томга чиқиш жойлари, парапетлар, дераза ва ёруғлик шифтларини тозалаш ҳамда таъмирлаш учун мосламаларни ўрнатишда ШНҚ 2.09.02-23 талабларига риоя этилиши керак.

(25-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

26

Омборда ишлатиладиган транспорт воситаларининг ҳаракатланиши учун пандусларнинг кенглиги юкланган транспорт воситасининг кенглигидан камида 0.6 m га энлироқ бўлиши лозим.

27

Хоналар ичидаги пандусларнинг нишаблиги 16 фоиздан, бино ташқарисидаги пандусларнинг нишаблиги 10 фоиздан юқори бўлмаслиги керак.

28

Юклаш ва юкни тушириш учун рампалар ва платформалар омбордаги ишларни бажариш технологияси ва ШНҚ 2.09.02-23 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши, бунда рампалар ва платформаларда камида иккита зина ёки пандус бўлиши зарур.

(28-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

29

Автоюклагичлардан фойдаланилганда, рампа ва платформанинг эни 4.5 m дан кичик бўлмаслиги, уларнинг узунлиги транспорт воситасининг ўлчамига тўғри келадиган юклаш зонаси узунлиги бўйича белгиланиши лозим.

30

Юклаш ва юкни тушириш рампалари ва платформаларининг кўндаланг нишаблиги 1 фоизга тенг бўлиши керак.

31

Автомобиль транспорти учун юклаш ва юкни тушириш рампасининг автомобиль келиш томонидаги сатҳи йўлнинг қатнов қисми ёки юклаш ва юкни тушириш майдончаси сатҳидан 1.2 m баландликда бўлиши лозим.

32

Рампа ва платформалар устидаги айвонларнинг конструкциялари омбордаги ишларни бажариш технологияси ва ШНҚ 2.09.02-23 талабларига мувофиқ бўлиши, бунда улар ёнмайдиган материаллардан тайёрланиши зарур.

(32-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

33

Рампа ёки платформа чети бўйлаб айвонларнинг таянч устунлари орасидаги масофалар қуйидагича бўлиши керак:

автомобиль рампалари ва платформалари учун камида 6 m;

темир йўл рампа ва платформалари учун камида 12 m.

34

Автомобиль рампалари ва платформалари устидаги айвон рампа четидан автомобиль ўтиш йўлига камида 1.5 m гача, темир йўл юклаш ва юк тушириш рампалари устидаги айвон темир йўл ўқига камида 0.5 m гача чиқиб туриши зарур.

35

Омбор тарҳини ва йўлакларини лойиҳалашда, юкларни бир жойдан иккинчи жойга кўчириб ўтиш йўлларида транспорт воситасининг эркин ҳаракатланишга халақит берадиган тўсиқлар (устунлар, тўсинлар, сатҳ фарқлари) бўлмаслиги керак.

36

Омборнинг сиғимидан самарали фойдаланиш учун унинг биносини лойиҳалашда юкларнинг қадоқлаш ва ташиш ўлчамлари ҳисобга олиниши лозим.

37

Хавфли материаллар сақланадиган омборларда юкларни сақлаш баландлиги 7620 mm дан ошмаслиги керак.

38

Юкларни тахлаш баландлигини белгилашда устма-уст тахланган юкларнинг оғирлиги, полнинг юк кўтариш қобилияти ҳисобга олиниши, бунда санчқили автоюклагич кўтара оладиган масофагача бўлган палет стеллажларининг баландлиги мазкур ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ белгиланиши зарур.

39

Бензин, дизель ёки пропан ёқилғисида ишлайдиган автоюклагичларга ёқилғи қуйиш омбор биноси ташқарисида амалга оширилиши, бунда бензин ёки дизелда ишлайдиган автоюклагичлар учун ёқилғи қуйиш жойида тасодифан тўкилган ёқилғининг ёйилиб кетишини олдини олувчи «тўғонча» бўлиши керак.

40

Палетларда сақланадиган юкларни хавфсиз сақлаш учун палет стеллажлари ГОСТ 33757-2016да белгиланган ўлчамларга асосланган ҳолда лойиҳаланиши, ушбу ГОСТга мувофиқ бўлмаган ўлчамдаги палетлар сақланадиган омбор режаси палет стеллажларининг ўлчамлари ва санчқили автоюклагичларнинг турига (икки қаторли палет стеллажлари, консолли токчалар, ичидан санчқили автоюклагич ўтадиган палет стеллажлари тизими, сирпантириб юкловчи санчқили автоюклагичлар, санчқиси узаядиган юклагичлар ва бошқалар) мувофиқ бўлиши зарур.

(40-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

41

Ўлчамлари кичик бўлган, юклаш ва ташишда техника талаб қилинмайдиган, қўлда тахланадиган юклар учун омборда токчалар ва қутилар ўрнатилиши мумкин.

42

Ёрдамчи хоналарнинг ўлчамлари ва майдонлари мазкур ШНҚнинг 2-иловасида келтирилган талаблар бўйича лойиҳаланилиши керак.

43

Юкларни қабул қилиш ва чиқариш офисининг тарҳига мисол мазкур ШНҚнинг 3-иловасида келтирилган.

5-боб. Юклаш ва юкни тушириш докларини лойиҳалашга қўйиладиган талаблар

44

Юклаш ва юкни тушириш учун платформа ҳамда рампаларнинг лойиҳа ечимларини белгилашда ШНҚ 2.05.01-23да белгиланган талабларга риоя қилиниши зарур.

(44-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

45

Омборларнинг юклаш ва юкни тушириш докларида транспорт воситалари манёврлаш жойларининг ўлчамларига мисол мазкур ШНҚнинг 4-иловасидаги 1-расмда келтирилган. Шунингдек, бино бурчаклари ва док қисмларининг транспорт воситаси урилишидан ҳимоялаш учун бетон билан тўлдирилган қувурдан ясалган устунчалари Ушбу ШНҚнинг 4-иловасининг 2-расмида келтирилган ўлчамларга мувофиқ лойиҳаланилиши керак.

46

Докда хавфсизлик техникаси талабларига мувофиқ бўлган ҳамда мазкур ШНҚнинг 6-иловасидаги 2-расмда кўрсатилган ҳимоя воситалари ва йиқилишдан ҳимояловчи тўсиқлар бўлиши лозим.

47

Юклаш ва юкни тушириш докининг юк машинаси ўлчамига боғлиқ бўлган баландликлари мазкур ШНҚнинг 5-иловасида келтирилган ўлчамларга мувофиқ бўлиши керак.

48

Юк машинасини докга туташтириш мақсадида туташтирувчи қурилмадан фойдаланиш мумкин, бунда туташтирувчи қурилманинг схемаси ушбу ШНҚнинг 7-иловасидаги 1-расмда келтирилган.

49

Юк машиналари учун юклаш ва юкни тушириш докининг кўрсаткичлари мазкур ШНҚнинг 7-иловасидаги 1 — 3-расмларда келтирилган ўлчамларга мос равишда олиниши мумкин.

50

Докда ўлчамлари юк машина ўлчамларига мос бўлган дарвозалар ҳамда нишаблиги бинодан тескари тарафга қараган док майдончаси бўлиши лозим, бунда уларнинг ўлчамларига мисол ушбу ШНҚнинг 6-иловасидаги 4-расмда келтирилган.

51

Барча ташқи таянч устунларида ҳимоя тўсиқлари бўлиши зарур.

52

Рельсли платформаларнинг охирида ва омборнинг юк машиналар учун мўлжалланган битта эшигида транспорт воситаси кириши учун нишаблиги 10 фоиздан катта бўлмаган рампалар бўлиши керак.

53

Омборларда (иситиладиган, ҳавоси мўтадиллаштириладиган ва ҳавоси қуруқ бўладиган) док ва платформани об-ҳаво таъсиридан ҳимоялаш мақсадида ёпиш учун док чодири ёки эшик зичлагичи бўлиши, шунингдек барча докларда ёғингарчиликдан тўсиш учун докнинг бутун эни бўйлаб соябон ва ёмғир сувларини чиқариб юборувчи дренаж тизимига уланган тарновлар ўрнатилиши лозим.

Док соябонининг схемаси мазкур ШНҚнинг 7-иловасидаги 2-расмда келтирилган.

6-боб. Иситиш, шамоллатиш ва кондициялаш тизими

54

Омбор бинолари ва хоналарининг иситиш, вентиляция ва кондиционерлаш тизимлари ШНҚ 2.09.02-23, ШНҚ 2.04.05-22, ШНҚ 2.08.02-23да келтирилган талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳаланилиши лозим.

(54-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

55

Омбор биноларидаги жамоат ва маъмурий ҳамда маиший мақсадларда фойдаланиладиган хоналардаги ҳарорат ва ҳавонинг нисбий намлиги ШНҚ 2.08.02-23да белгиланган талаблар бўйича қабул қилиниши лозим.

(55-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

56

Омборларда маҳаллий иситиш мосламаларига эга бўлган сувли иситиш тизимлари бўлиши, шунингдек ШНҚ 2.04.05-22га мувофиқ бошқа иситиш тизимлари қўлланилиши мумкин.

(56-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

57

Омборларда 1 h ичида камида бир марта ҳаво алмашинувини таъминлайдиган табиий умумий шамоллатиш (вентиляция) бўлиши, бунда зарарли моддалар ажралиб чиқиши ёки ўткир ва ёқимсиз ҳидлар чиқиши мумкин бўлган омборхоналарда ШНҚ 2.04.05-22га мувофиқ сунъий равишда ишга тушириладиган вентиляция тизими бўлиши лозим.

(57-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

58

Омборда бензин, дизель ёки пропан ёқилғисида ишлайдиган юклагичлардан фойдаланиш режалаштирилган бўлса, омборнинг шамоллатиш ва/ёки иқлим назорат тизимини лойиҳалашда омборда ишлайдиган автоюклагичлар сони ва уларнинг омбор ичида ишлаш вақти давомийлиги ҳисобга олиниши керак.

59

Табиий шамоллатиш тизими юкларни сақлаш технологияга мувофиқ белгиланган кўрсаткичларни таъминлай олмаса, омборхоналарда сунъий шамоллатиш тизими лойиҳаланиши лозим.

60

Омборда электр токидан қувватланадиган механизмларни қувватлаш учун махсус жиҳозланган ва табиий ёки сунъий шамоллатиш тизимига эга бўлган хона лойиҳаланилиши лозим.

61

Хўжалик ва маиший эҳтиёжлар учун қўшимча равишда ШНҚ 2.04.16-23 ва ШНҚ 2.04.15-23да келтирилган талабларга мувофиқ қуёш иссиқлиги, сув таъминоти қурилмалари ва фотоэлектрик станциялар ўрнатилиши мумкин.

(61-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

7-боб. Ёнғин хавфсизлиги талаблари

1-§. Омборлар учун умумий талаблар

62

Омбор биноси ёки хонасининг портлаш ва ёнғин хавфи бўйича тоифаси ШНҚ 2.01.19-22да келтирилган талабларга мувофиқ белгиланиши лозим.

63

Бинолар орасидаги ёнғин хавфсизлиги бўйича ажратиш масофалари ШНҚ 2.01.02-04да белгиланган талабларга мувофиқ бўлиши керак.

64

Ёрдамчи хоналар хавфли материалларни сақлаш хоналаридан 2 h га мўлжалланган оловбардош деворлар билан, ёнувчан ва алангаланувчан материаллар сақланадиган хоналардан 4 h га мўлжалланган оловбардош девор билан ажратилган бўлиши, бунда ёрдамчи хоналар ва хавфли материалларни сақлаш хоналари орасида тўғридан-тўғри ўтиш жойлари бўлмаслиги керак.

65

Портлаш хавфи бўлган тоифага кирувчи омбор биноларининг ташқи тўсувчи конструкциялари портлаш содир бўлганда осон ажралиб тушадиган қилиб лойиҳаланиши лозим.

66

Омбор биноларининг оловбардошлилик даражаси, бино баландлиги, қаватлар сони ва ёнғин бўлинмаси чегараларидаги қават майдони мазкур ШНҚнинг 8-иловасидаги жадвалга мувофиқ қабул қилиниши зарур.

67

Туташ қаватларнинг ораёпмаларида очиқ технологик туйнуклар мавжуд бўлса, ушбу қаватларнинг майдонлари мазкур ШНҚнинг 8-иловасидаги жадвалда кўрсатилган қават майдонидан катта бўлмаслиги керак.

68

Омборнинг хоналарини автоматик ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозлашда мазкур ШНҚнинг 8-иловасидаги жадвалда кўрсатилган қават майдонларини 100 фоизга ошириш мумкин (оловбардошлилик даражаси IV ва ёнғин хавфи бўйича барча синфларга мансуб бинолар бундан мустасно).

69

Бинонинг биринчи қават ораёпмасини оловбардошлик даражаси REI 150 1-турда бўлса, кўп қаватли бино биринчи қаватининг майдонини бир қаватли бино учун қўлланиладиган талаблар бўйича қабул қилиш мумкин.

70

Б ва В тоифага мансуб бўлган кўп қаватли омбор бинолари 60 m дан катта бўлмаган кенгликда лойиҳаланилиши керак.

71

Юклар баланд стеллажларда сақланадиган В тоифага мансуб бўлган омбор биноларининг томёпмасида тутунни чиқариш учун ҳаво тортиш шахталари ёки фонарлар ўрнатилиши ва СО синфли ва оловбардошлилик даражаси I — III бўлган бир қаватли бино сифатида лойиҳаланилиши лозим.

72

Стеллажларда ёнмайдиган материаллардан қурилган ва баландлик бўйлаб 4 m дан катта бўлмаган экранлар бўлиши, бунда экранлар стеллажнинг тўлиқ горизонтал кесимини ва жуфтланган стеллажлар орасидаги тирқишларни ёпиши ҳамда юклаш ва юкни тушириш ишлари учун тўсиқ ҳосил қилмаслиги керак.

73

Идишлар (тара) ва тагликларнинг (поддон) экранлари ва тубларида диаметри 10 mm бўлган ва бир текис жойлашган тешиклар бўлиши лозим.

74

Стеллажларда ҳар 40 m да баландлиги камида 2 m ва кенглиги камида 1.5 m бўлган кўндаланг ўтиш йўллари бўлиши, бунда стеллажлар олдидаги ўтиш йўллари стеллаж конструкцияларидан ёнғинга қарши пардадеворлар билан ажратилиши ҳамда стеллажларнинг кўндаланг ўтиш йўллари ўрнатилган жойлардаги ташқи деворларда эшик ўринлари бўлиши керак.

75

Стеллажлар орасидаги ўтиш йўлларининг тепасида тутунни чиқариб юбориш учун ҳаво тортиш шахталари (люклар) ўрнатилиши лозим.

76

Стеллажларнинг қувурсимон шаклдаги юк кўтарувчи конструкцияларини мустаҳкамлиги етарли бўлса, улар орқали оловни ўчирувчи моддаларни юбориш учун фойдаланиш мумкин.

В1-В3 тоифасидаги ишлаб чиқариш биноларининг омборхоналарини бошқа хоналардан оловбардошлик даражаси 1-тур EI 45 бўлган пардадеворлар ҳамда оловбардошлик даражаси 3-тур REI 45 бўлган ораёпмалар (омбор тагидан ва устидан) билан, маҳсулотлар баланд стеллажларда сақланганда оловбардошлик даражаси 1-тур REI 150 бўлган девор ва оловбардошлик даражаси 1-тур REI 150 бўлган ораёпмалар билан ажратилиши керак.

Ишлаб чиқариш бинолари ичида тайёр маҳсулотларни сақлаш учун мўлжалланган В1-В3 тоифадаги омборхоналар ташқи деворлар яқинида жойлаштирилиши лозим.

77

Омборхонада ва қўшимча хоналардаги дераза майдонлари ёнғин вақтида тутунни чиқариб юбориш бўйича бажарилган ҳисобларда аниқланадиган майдондан кам бўлмаслиги, бунда ушбу ҳисоблар ШНҚ 2.04.05-22 ва ШНҚ 2.01.05-24да келтирилган талабларга мувофиқ бажарилиши лозим.

Омборхоналарда дераза ўрнатилмаслиги мумкин, бунда ШНҚ 2.04.05-22да келтирилган талабларга мувофиқ тутунни чиқариб юбориш шахталари бўлиши керак.

(77-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

78

Омбор биносининг автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси ва ёнғин сигнализацияси тизимлари ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

79

Қуйидаги турдаги юклар сақланадиган омборхоналар автоматик ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланиши лозим:

1) 1000 m² ва ундан ортиқ майдонни эгаллаган ёнувчан юклар ёки 1500 m² ва ундан ортиқ майдонни эгаллаган ёнувчан қадоқдаги ёнмайдиган юклар;

2) 700 m² ва ундан ортиқ майдонга эга бўлган ертўла ва цоколь қаватларида жойлашган ёнмайдиган юклар ёки ёнувчан қадоқдаги ёнмайдиган юклар;

3) жун маҳсулотлари.

Шунингдек, ёнувчан ёки ёнадиган қадоқдаги ёнмайдиган юклар сақланадиган баландлиги 5.5 m ва ундан ортиқ бўлган стеллажлар автоматик ёнғин ўчириш мосламалари билан жиҳозланиши зарур.

80

Ёнғин автоматикаси мосламаларини ШНҚ 2.04.09-21га мувофиқ лойиҳалаш керак.

(80-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

81

Стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасидаги ўтиш йўллари тўсиқсиз бўлиши, бунда стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасида кенглиги камида 1 m бўлган йўлаклар, майдони 300 m² дан ортиқ бўлган омборхоналарда эса девор билан стеллажлар (штабеллар, сақлаш жойлари) орасида қўшимча равишда 0.8 m йўлаклар қолдирилиши лозим.

2-§. Ёғоч материаллар омборлари учун умумий талаблар

82

Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида омбор тўсиғидан ёғоч материаллар штабеллари ва уюмларигача бўлган масофа 15 m дан кам бўлмаслиги, бунда штабель ва уюмларнинг баландлиги 15 m дан юқори бўлса, ушбу масофа штабель ва уюмнинг баландлигидан кам бўлмаслиги керак.

83

Штабеллар учун ажратилган жойлар қум, грунт ёки шағал билан камида 0,15 m қалинликда қопланиши лозим.

84

Ёғоч материаллар омбори ҳудуди баландлиги камида 2 m бўлган тўсиқ билан ўралган бўлиши керак.

85

Ёғоч материаллар омборларида ёнғин-қутқарув деполари ва постлари ШНҚ 2.09.21-22 талабларига мувофиқ жойлаштирилиши зарур.

86

Ёнғин ускуналарини сақлаш учун ёнғин ўчириш гидрантлари билан колонкалар ўрнатилган жойларда узунлиги камида 200 m ва хизмат радиуси 200 m дан катта бўлмаган шланг билан жиҳозланган постлар бўлиши керак.

87

Электр узатиш линияларини ёғоч материалларнинг штабеллари ва уюмлари устидан ўтказиб лойиҳалаш мумкин эмас.

88

Ёғоч материаллар омборларида яшиндан ҳимоя тизими бўлиши лозим.

89

Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларидан бинолар ва иншоотларгача, шунингдек бошқа омборларгача бўлган масофалар омбордаги ёғочларнинг зич кубометри 10000 m³ гача бўлганда ШНҚ 2.09.21-22га мувофиқ ҳисобланиши, 10000 m³ дан ортиқ бўлганда мазкур ШНҚнинг 9-иловасига мувофиқ белгиланиши зарур.

(89-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

90

Ёғоч омборларига туташган бинолар омбордан ёнғинга қарши тўсиқлар билан ҳимояланмаган бўлса, ушбу бинолар автоматик ёнғин ўчириш тизими билан жиҳозланган бўлиши керак.

91

Ёғоч материаллар омборлари ҳудудида штабель ёки уюм гуруҳларининг узунлиги бўйлаб ёнғин-қутқарув автомобиллари ҳаракатланиши учун кенглиги камида 6 m бўлган йўллар лойиҳаланиши, бунда штабель ёки уюм гуруҳининг кенглиги 18 m гача бўлса, ушбу йўллар штабел ёки уюм гуруҳининг бир томонидан, 18 m дан ортиқ бўлса, унинг икки томонидан ўтказилиши лозим.

92

Ёғоч материаллар омбори ҳудудидаги кўприклар ёнмайдиган материаллардан қурилиши зарур.

3-§. Очиқ турдаги ёғоч-тахта омборлари

93

Ёғоч-тахта материаллар очиқ ҳолда сақланганида улар мустаҳкам штабелларга ажратилиши ҳамда ҳар бир штабелнинг баландлиги 6 m дан, ҳажми эса 4000 m³ дан ошмаслиги керак.

94

Ёғоч-тахта материалларнинг шатебаллари гуруҳлари майдони 1200 m² дан ошмаслиги лозим.

95

Штабель гуруҳлари камида 30 m кенгликдаги бўйлама ва кўндаланг йўллар ёрдамида ажратилиши керак.

96

Штабель гуруҳи тўпламининг майдони 1 ha дан, кенглиги 100 m дан ошмаслиги лозим.

97

Штабель гуруҳлари тўпламлари орасидаги ёнғинга қарши масофа қуйидагича бўлиши керак:

штабелларнинг баландлиги 7 m гача бўлса, 40 m;

штабелларнинг баландлиги 7 m дан 10 m гача бўлса, 50 m;

штабелларнинг баландлиги 10 m дан 12 m гача бўлса, 60 m.

98

Ёғоч-тахта омборларида тўпламларнинг умумий майдони 9 ha дан катта бўлса, омборни 9 hа дан катта бўлмаган қисмларга ажратувчи ва кенглиги 100 м бўлган ёнғинга қарши зоналар лойиҳаланиши лозим.

4-§. Очиқ турдаги думалоқ ёғоч омборлари

99

Думалоқ ёғочларнинг штабель гуруҳлари майдони 0.45 ha дан, ҳар бир штабель гуруҳнинг кенглиги 50 m дан, гуруҳ тўпламининг кенглиги 100 m дан ошмаслиги керак.

100

Тўпламдаги штабель гуруҳлари бир-биридан бўйламасига кенглиги 20 m дан ва кўндалангига 10 m дан кам бўлмаган ўтиш йўллари билан ажратилиши лозим.

101

Штабель гуруҳлари тўпламининг майдони 1 ha дан ошмаслиги керак.

102

Штабель гуруҳлари тўпламлари орасидаги масофалар қуйидагича бўлиши керак:

штабелларнинг баландлиги 8 m гача бўлса, 30 m;

штабелларнинг баландлиги 8 m дан 10 m гача бўлса, 40 m;

штабелларнинг баландлиги 10 m 12 m гача бўлса, 50 m.

103

Думалоқ ёғоч омборларида тўпламларнинг умумий майдони 18 ha дан ката бўлса, омборни 18 hа дан катта бўлмаган қисмларга ажратувчи ва кенглиги 70 м бўлган ёнғинга қарши зоналар лойиҳаланиши лозим.

104

Думалоқ ёғоч уюмларни тўплаш майдонларида уюмнинг ўлчамлари қуйидагича бўлиши керак:

узунлиги камида 150 m;

эни камида 90 m;

баландлиги камида 6 m.

5-§. Очиқ турдаги майда ёғоч, қатронланган ёғоч ва ўтин омборлари

105

Тарҳда тўғри бурчак шаклидаги майда ёғоч, қатронланган ёғоч ва ўтинларнинг уюмлари орасида масофа қуйидагича бўлиши зарур:

бўйламасига камида 30 m;

кўндалангига камида 20 m.

Тарҳда думалоқ шаклдаги уюмлар орасидаги масофа камида 20 m бўлиши керак.

106

Уюм тўпламларининг майдони 1 ha дан катта бўлмаслиги лозим.

107

Уюм тўпламлари орасидаги масофалар қуйидагича лойиҳаланиши керак:

тўпламдаги уюмнинг йиғинди зич кубометри 500000 m³ гача бўлса — 50 m;

уюмнинг зич кубометри 500000 m³ дан ортиқ бўлса — 100 m.

6-§. Очиқ турдаги пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндилари омборлари

108

Тарҳда тўғри бурчак шаклидаги пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндилари уюмлари орасидаги масофа қуйидагича бўлиши зарур:

бўйламасига камида 40 m;

кўндалангига камида 30 m.

Тарҳда думалоқ шаклдаги уюмлар орасидаги масофа камида 30 m бўлиши керак.

109

Пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндилар уюмлари тўпламининг майдони 1 ha дан ошмаслиги керак.

110

Уюмлар тўпламлари орасидаги масофалар қуйидагича лойиҳаланиши керак:

тўпламдаги уюмларнинг йиғинди зич кубометри 500000 m³ гача бўлса — 50 m;

500000 m³ дан катта бўлса — 70 m.

111

Пайраҳалар, қипиқлар, пўстлоқлар ва ёғоч чиқиндиларни сақлаш уюмларининг ўлчамлари қуйидагича бўлиши лозим:

баландлиги камида 18 m;

эни камида 90 m;

узунлиги камида 150 m.

7-§. Ёпиқ турдаги ёғоч-тахта омборлари

112

Ёпиқ турдаги ёғоч-тахта омборлари ёғоч-тахта тўпламининг периметри бўйлаб жойлаштирилиши, ёпиқ турдаги омборлардан ёғоч-тахта штабелигача бўлган масофалар қуйидагича лойиҳаланиши керак:

оловбардошлик даражаси I ва II бўлган биноларгача — 15 m;

оловбардошлик даражаси III бўлган биноларгача — 20 m;

оловбардошлик даражаси III ва IV бўлган биноларгача — 25 m;

оловбардошлик даражаси IV ва V бўлган биноларгача — 30 m.

113

Ёғоч-тахта штабель гуруҳининг майдони 180 m² дан, штабель баландлиги 5.5 m дан катта бўлмаслиги лозим.

114

Ёғоч-тахта омбори биносининг майдони 500 m² ва ундан ортиқ бўлса, бино автоматик ёнғин ўчиргич қурилмалари билан, 500 m² дан кичик бўлса, автоматик ёнғин сигнализацияси билан жиҳозланиши керак.

8-§. Ёнғинга қарши сув таъминоти

115

Ёғоч материаллар омборлари учун ёнғинга қарши сув таъминоти тизимини лойиҳалашда мазкур параграфда келтирилган талаблар ҳисобга олиниш лозим.

116

Зич кубометри 10000 m³ гача бўлган очиқ ва ёпиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида паст босимли ёнғинга қарши сув қувури, зич кубометри 10000 m³ дан катта бўлган омборларда юқори босимли ёнғинга қарши сув қувури лойиҳаланиши зарур.

117

Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида ёнғинни ўчиришга кетадиган сув сарфи ушбу ШНҚнинг 10-иловасидаги жадвалда келтирилган қийматларга мувофиқ белгиланиши керак.

118

Ёнғин ўчириш учун талаб этиладиган сув сарфи 150 дан 180 l/s гача бўлганда ёнғинга қарши сув қувури бир вақтнинг ўзида учта лафет дастакларини ишлашини, талаб этилган сув сарфи 180 l/s ва ундан катта бўлганда тўртта лафет дастакларини ишлашини таъминлаши лозим.

119

Ёнғин гидрантлардан ёғоч материаллар штабеллари ва уюмларининг асосларигача бўлган масофа 8 m дан кам бўлмаслиги ҳамда гидрантларга ўтиш йўли лойиҳаланиши керак.

120

Омбор ҳудудида сиғими камида 500 m³ бўлган ёнғинга қарши резервуарлар ёки сув ҳавзалари ШНҚ 2.04.02-19да келтирилган талабларга мувофиқ жойлаштирилиши зарур.

121

Омбор табиий ёки сунъий сув манбаининг қирғоғи бўйлаб жойлаштирилганда, қирғоқ чизиғида ҳар 200 m да қирғоқ чизиғига олиб келувчи ёнғин ўчириш автомобиллари учун йўллар ва ўлчамлари камида 12х24 m ли майдончалар лойиҳаланилиши лозим.

122

Таркибида ёнғин ўчириш насослари бўлган насос станцияси ёғоч материаллар штабеллари ва уюмлари асосидан камида 40 m масофада жойлаштирилиши керак.

123

Ёнғин ўчириш лафет дастакларининг турлари ГОСТ 9029-95 бўйича танланиши зарур.

124

Ёнғин ўчиришга талаб этиладиган сув сарфи 45 l/s дан кўп бўлса, стационар лафет қурилмалари ўрнатилиши лозим.

125

Стационар лафет дастакларининг сони ва уларни жойлашуви ёғоч материаллар штабели ёки уюмининг ҳар бир нуқтасига камида иккита лафет дастагидан сув сепиш шартидан келиб чиқиб белгиланиши керак.

126

Лафет дастаклари учларининг диаметри камида 38 mm бўлиши лозим.

127

Стационар лафет дастакларини юқори босимли сув қувури тармоғига улашда иккита жўмрак лойиҳаланиши, бунда биттаси асосий сув қувуридан тармоқланиш жойида ва иккинчиси бевосита лафет дастаги олдида ўрнатилиши зарур.

Ёнғинга қарши кўчма насосларни улаш учун лафет дастакларининг вертикал қувурлари тескари клапанлар ҳамда диаметри 80 mm бўлган уланиш каллаклари билан жиҳозланиши керак.

128

Қўлда бошқариладиган жўмраклар лафет дастакларидан 20 m дан ката бўлмаган масофада ўрнатилиши, бунда ушбу масофа 20 m дан катта бўлса, бевосита лафет дастагининг ўзидан масофада бошқариладиган жўмраклар ўрнатилиши лозим.

Лафет дастагининг вертикал қувуридан сувни чиқариб юбориш учун диаметри камида 50 mm бўлган назорат-чиқариш жўмраги кўзда тутилиши зарур.

129

Лафет дастагига асосий сув қувурига уланувчи тақсимловчи қувур диаметри дастак орқали ўтадиган сув сарфига боғлиқ равишда ҳисобланиши, шунингдек 100 mm дан кичик бўлмаслиги керак.

130

Лафет дастакларини ёғоч материалларнинг штабеллари ёки уюмлари асосидан камида 15 m масофада махсус лафет минораларда ёки тагликларда ўрнатиш лозим.

Лафет минораларнинг баландлиги ёғоч материалларнинг штабеллари ёки уюмларининг баландлиги, қиялик бурчаклари ва лафет дастакларидан штабель ёки уюм асосларигача бўлган масофаларга боғлиқ ҳолда график усулда аниқланиши лозим.

131

Лафет миноралари ёнмайдиган материаллардан қурилиши, бунда лафет дастакларини ўрнатиш учун майдончаларнинг тарҳдаги ўлчами камида 2.5 х 2.5 m ёки радиуси камида 1.5 m бўлиши ҳамда баландлиги 1.2 m бўлган тўсиқ билан тўсилган бўлиши керак.

132

Лафет минораларига металл нарвонлар ўрнатилиши, ушбу нарвонларнинг иккала томонида ёнмайдиган материаллардан қурилган ёнғинга қарши экранлар бўлиши лозим.

133

Лафет дастакларини бинонинг оловбардошлилик даражаси II бўлган қопламаларига ўрнатиш мумкин, бунда лафет дастакларига ўтиш учун зина катагидан томга чиқиш жойи ёки ташқи металл нарвон лойиҳаланиши лозим.

1-илова Палетларни қўп қаватли тарзда жойлаштиришда вертикал ва горизонтал ўлчамлар

Rasm

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

2-илова Ёрдамчи хоналар учун тавсия этиладиган майдонлар

Хона номиХона узунлиги (m)Хона кенглиги (m)Хона майдони (m²)
Ёпиқ турдаги (алоҳида хоналар) офис хоналари
Омбор бошқарувчисининг хонаси6.14.929.7
Кадрлар бўлими хонаси4.33.715.6
Очиқ турдаги (умумий хонада жойлашган) офис жойлари
Менежерлар жойи3.73.713.4
Менеджер ёрдамчилари жойи3.02.47.4
Бухгалтерия ходимлари жойи1.52.13.3
Инвентаризация қилиш жойи1.52.13.3
Харидлар бўлими ходимлари жойи1.82.44.5
Омбордаги иш жараёнларини бошқарувчи ходимлар жойи1.81.83.3
Учрашувлар жойи3.03.09.3
Интервью қилиш жойи2.42.45.9
Программистлар жойи2.42.45.9
Очиқ турдаги ёрдамчи хизматлар хоналари
Файлларни сақлаш жойи0.31.50.5
Ресепшн учун жой9.16.155.7
Асосий йўлаклар учун ажратилган жойлар---
Иккиламчи йўлаклар учун ажратилган жойлар---
Ёпиқ турдаги ёрдамчи хизматлар хоналари
Почта хонаси7.63.727.9
Ҳожатхоналар*7.32.417.8
Фаррош жиҳозларини сақлаш хонаси*1.81.22.2
Кийим жавонлари хонаси*3.00.61.8
Таъминот хонаси*5.53.720.1
Конференция зали7.66.146.5
Овқатланиш хонаси*18.36.1111.5
Тиббий ёрдам хонаси4.93.717.8

* Изоҳ:омборхонада лойиҳаланиши шарт бўлган алоҳида хоналар, уларнинг майдонлари тавсиявий хусусиятга эга.

3-илова

1, 2-расмлар

1-расм. Юкларни қабул қилиш офисининг тарҳдаги кўринишига мисол.

1-расм. Юкларни қабул қилиш офисининг тарҳдаги кўринишига мисол.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

2-расм. Юкларни чиқариш офисининг тарҳдаги кўринишига мисол.

2-расм. Юкларни чиқариш офисининг тарҳдаги кўринишига мисол.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

4-илова

1, 2-расмлар

1-расм. Юк машинаси учун док майдончасининг функционал ўлчамлари. Тарҳдаги кўриниши.

1-расм. Юк машинаси учун док майдончасининг функционал ўлчамлари. Тарҳдаги кўриниши.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

2-расм. Юк машинаси урилишидан бинони ҳимоялаш қурилмалари. Тарҳдаги кўриниши.

2-расм. Юк машинаси урилишидан бинони ҳимоялаш қурилмалари. Тарҳдаги кўриниши.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

5-илова Турли юк машиналари учун док баландликлари

Юк машинаси туриДок остонаси баландлиги
(mm)
Юк машинасининг умумий баландлик (mm)Докнинг баландлиги
(mm)
Туташтирувчи қурилманинг узунлиги (m)
минмаксминмакс
Контейнерли юк машинаси142015703710411013201.8 — 3.0
Рефрижераторли юк машинаси127015203810411013201.8 — 2.4
Борт платформали юк машинаси (1)12201520--13201.8 — 3.7
Икки ўқли яримприцеп (2)117014203660411012201.8 — 2.4
Тўғри яримприцеп (2)112013203660411012202.4
Шаҳар ичида юк етказиб берувчи юк машинаси107012203350381012201.8 — 2.4
Бортли юк машинаси10701220--12201.8 — 2.4
Баланд фургон8109603960411012202.4 — 3.7
Мебель ташувчи фургон (3)6109103960411010902.4
Мультистоп фургон (3)510760259030507601.8 — 3.0
Панелли юк машинаси (3)510610244027407602.4 — 3.0
Паст трейлерли юк машинаси (3)510610--7602.4 — 3.0
Ёпиқ вагон (4)10401120--7601.8
Рефрижераторли вагон (4)11701320--11201.5 — 1.8

Изоҳ:

(1) док баландлиги 1220 — 1320 mm оралиғида;

(2) док баландлиги (1270 mm), агар фақат яримприцепларга хизмат кўрсатса;

(3) 760 mm док номинал баландлигини таъминлаш учун ташқи рампали 1220 — 1270 mm док баландлиги тавсия этилади;

(4) докга туташтирувчи қурилманинг минимал узунлиги темир йўл вагони ва док орасидаги талаб этиладиган минимал тирқиш бўйича белгиланади.

6-илова

1—4-расмлар

1-расм. Юк машинаси докининг тарҳдаги ўлчамлари.

1-расм. Юк машинаси докининг тарҳдаги ўлчамлари.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

2-расм. Юк машинаси докининг кўндаланг кесимига мисол.

2-расм. Юк машинаси докининг кўндаланг кесимига мисол.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

3-расм. Юк машиналари учун док майдончасининг кўндаланг кесим кўриниши.

3-расм. Юк машиналари учун док майдончасининг кўндаланг кесим кўриниши.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

4-расм. Док дарвозасининг ўлчамлари.

4-расм. Док дарвозасининг ўлчамлари.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

7-илова

1, 2-расмлар

1-расм. Туташтирувчи қурилма схемаси.

1-расм. Туташтирувчи қурилма схемаси.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

2-расм. Юк машинаси доки учун соябон.

2-расм. Юк машинаси доки учун соябон.

Rasm rasmiy manbadan (lex.uz) yuklanadi.

8-илова Бинонинг ёнғин тоифасига мувофиқ унинг қаватлар сони, баландлиги ва майдонини аниқлаш жадвали

Омбор тоифасиБинонинг баландлиги*, (m)Омборнинг оловбардошлилик даражасиБинонинг конструктив ёнғин хавфи бўйича синфиЁнғин бўлинмаси чегараларидаги қават майдони (m²)
Бир қаватлиИкки қаватлиКўп қаватли (уч ва ундан ортиқ қават)
1234567
А портлаш ва ёнғин хавфи-
-
-
-
I, II
III
IV
IV
СО
СО
СО
С2, С3
5200
4400
3600
75**
-
-
-
-
-
-
-
-
Б портлаш ва ёнғин хавфи18
-
-
-
I, II
III
IV
IV
СО
СО
СО
С2, С3
7800
6500
5200
75**
5200
-
-
-
3500
-
-
-
В1-В4 ёнғин хавфи36
24
-
-
-
I, II
III
IV
IV
V
СО
СО
СО, С1
С2, С3
нормалаштирилмайди
10400
10400
7800
2600
2200
7800
2800
-
-
-
5200
2600
-
-
-
Дчекланмаган
36
12
-
9
I, II
III
IV
СО
СО, С1
СО, С1
чекланмаган
чекланмаган
чекланмаган
5200
2200
10400
7800
2200
7800
5200
-

* Бинонинг баландлиги 1-қават пол сатҳидан юқори қават шифти сатҳигача (техник қават ҳам қўшилади) ҳисобланади, шифт баландлиги ўзгарувчан бўлса, қаватнинг ўртача баландлиги олинади.

Оловбардошлилик чегараси I, II ва III бўлган СО синфли бир қаватли биноларнинг баландлиги учун СО нормалаштирилмайди.

Оловбардошлилик чегараси IV бўлган СО ва С1 синфли бир қаватли биноларнинг баландлиги 25 m дан, С2 ва С2 синфли биноларнинг баландлиги 18 m дан кам бўлмаган қийматда (пол сатҳидан устундаги юк кўтарувчи конструкциялар томёпмасигача) қабул қилинади.

**Мобил бинолар.

Изоҳ: В ва В1-В4 тоифадаги хоналарнинг таг бўлинмаси учун кўрсаткичлар ШНҚ 2.01.19-22да келтирилган талаблар бўйича қабул қилинади.

Мазкур жадвалдаги кўрсаткичлар материал ва моддалар иссиқ, чўғланган ёки эритилган иссиқ ҳолатда сақланадиган Г тоифадаги хоналарга татбиқ этилмайди.

9-илова Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларидан турли мақсадлардаги объектлар ҳамда бошқа омборларгача бўлган энг кичик масофалар

Объектларнинг номиЁғоч материаллар омборларидан объектларгача ҳамда омборлар орасида уларнинг сиғимига (зич m³) боғлиқ ҳолда энг кичик масофалар
думалоқ ёғочёғоч-тахтамайда ёғоч, катронланган ёғоч ва ўтинпайраҳа, қипиқ, пўстлоқ ва ёғоч чиқиндилар
10000 гача10000 дан ортиқ 500000 гача500000 дан ортиқ10000 гача10000 дан ортиқ 500000 гача500000 дан ортиқ10000 гача10000 дан ортиқ 500000 гача500000 дан ортиқ10000 гача10000 дан ортиқ 500000 гача500000 дан ортиқ
1. Қарағай ва аралаш турдаги ёғочлар40507560
50
120
100
180
150
601201805075100
2. Аҳоли яшайдиган манзиллардаги турар-жой ва жамоат бинолари40608050
40
100
80
150
120
501001505075100
3. А ва Б тоифадаги бинолар:
қўшни корхонаники40507560
50
100
75
120
100
60100120405060
ўз корхонасиники30405050
40
75
60
100
80
5075100304050
4. Қўшни ёки ўз корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган В1 ва В3 тоифадаги бинолар, турли оловбардошлилик даражасига эга бўлган омборлар:
I, II, III ва СО20253030
25
40
30
50
35
304050202530
IV ва СО, С125303540
30
50
40
60
50
40506253035
IV ва С2, СЗ30354050
40
60
50
70
60
506070303540
V, нормалаштирилмаган35404560
50
70
60
80
70
607080354045
5. Қўшни ёки ўз корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган В4, Г ва Д тоифадаги бинолар, турли оловбардошлилик даражасига эга бўлган омборлар:
I, II, III ва СО20253030
25
40
30
50
35
304050202530
IV ва СО, С125303540
30
50
40
60
50
405060253035
IV ва С2, СЗ30405050
40
60
50
70
60
506070303540
V, нормалаштирилмаган40506060
50
70
60
80
70
607080354045
6. Қўшни ёки ўз корхонасидаги ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган В, Г ва Д тоифадаги бинолар, турли оловбардошлилик даражасига эга бўлган омборлар
I, II, III ва СО15202525
20
30
25
35
30
253035202530
IV ва СО, С120253030
25
35
30
40
35
30
40
3540253035
IV ва С2, СЗ25303535
30
40
35
45
40
354045303540
V, нормалаштирилмаган30354040
35
45
40
50
45
404550354045
7. Темир йўл платформалари сатҳида жойлашган ёғочни юклаш ва тушириш майдончалари ва ёғоч тайёрлаш корхоналарининг ёғоч кесиш эстакадалари101520
8. Транспорт эстакадалари ва иншоотлари, омборда ишлаб чиқариш жараёнига боғлиқ бўлмаган муҳандислик тармоқларининг (омбор ёнида жойлашган) ёнғинга чидамлилик даражаси ва конструктив ёнғин хавфи синфлари:
I, II, III ва СО15202520
15
25
20
30
25
202530152025
IV ва СО, С120253025
20
30
25
35
30
253035202530
IV ва С2, СЗ2530354035
30
40
35
45
40
3540253035
В, нормалаштирилмаган30354035
30
40
35
45
40
354045303540
9. 1000 В дан юқори бўлган кучланишли электр узатиш линиялариЭлектр узатиш линиясининг камида бир ярим баландлиги
10. Темир йўллар:
умумий тармоқлар (ажратувчи йўлларгача) бекатлардаги тармоқлар30405070
50
80
60
100
70
7080100304050
кичик бекатлар ва платформаларда20253050
40
70
50
80
60
507080202530
оралиқ йўллардаги хусусий линиялар (йўл ўқигача)камида 10 m
11. Кема тўхташ ва боғлаш жойи (кема тўхташ жойининг чизиғигача):
умумий фойдаланишдаги30405050
40
75
60
100
80
5075100304050
қўшни корхонага тегишли бўлган
хусусий
камида 20 mс
12. Барча тоифадаги йўллар ва қўшни корхоналарнинг умумий тармоғидаги магистрал йўлларининг қатнов қисми чети20253030
20
40
30
50
40
304050202530
13. Ёнувчан суюқликлар омборлари (m³):
1000 дан 2000 гача507510050
40
100
80
150
120
50100150406080
600 дан 1000 гача40608060
40
80
50
120
70
6080120354050
300 дан 600 гача30405050
30
60
40
80
60
506080303545
300 гача20304040
20
50
30
60
40
405060253035
14. Очиқ турдаги қирқилган ва бўлакланган торф омборлари (t):
10 000 гача40506050
40
60
50
70
60
506070304050
10 000 дан кўп45556560
50
70
60
80
70
607080405060
15. Очиқ турдаги тош кўмир омборлари (t):
100 000 гача30405050
45
60
50
70
60
506070354555
100 000 дан ортиқ40506050
45
60
50
70
60
506070354555
16. Очиқ турдаги думалоқ ёғоч омборларининг (зич m³)
10000 гача---30
20
40
30
50
40
304050303540
10 000 дан 500000 гача---40
30
50
40
60
50
405060354045
500 000 дан кўп---50
40
60
50
70
60
506070404550
17. Майда ёғоч катронланган ёғоч ва ўтин омборлари (зич m³)
10000 гача30
20
40
30
50
40
---40
30
50
40
60
50
20
15
30
20
40
25
10 000 дан 100000 гача40
30
50
40
60
50
---50
40
60
50
70
60
30
20
45
25
50
30
100 000 дан кўп50
40
60
50
70
60
---60
50
70
60
80
70
40
25
50
30
60
40
18. Очиқ турдаги пайраҳа ва қипиқ омборлари (зич m³):
10000 гача30405040
30
50
40
60
50
405060203040
10 000 дан 500000 гача40
30
50
40
60
50
50
40
60
50
70
60
506070304550
500 000 дан кўп50
40
60
50
70
60
60
50
70
60
80
70
607080405060
19. Очиқ турдаги пайраҳа ва қипиқ омборлари (зич m³):
10000 гача30405040
30
50
40
60
50
405060---
10 000 дан 500000 гача40506050
40
60
50
70
60
506070---
500 000 дан кўп50607060
50
70
60
80
70
607080---
20. Пўстлоқ ва ёғоч чиқиндилари40506050
40
60
50
70
60
506070304050
21 Тўсиқлар15151520
20
20
20
20
20
151515151515
22. Магистрал қувурлар, босими 12 MPa (12 kgf/cm²) дан юқори бўлмаган газ қувурлари, нефть ва нефть маҳсулотларининг қувурлари.ШНҚ 2.05.06-22 бўйича

(9-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

Изоҳ:

1. Очиқ ва ёпиқ турдаги ёғоч омборларидан ёнувчан суюқлик омборларига масофалар ҳисоблар ёрдамида аниқланади.

2. Кўмир омборларидан очиқ ва ёпиқ турдаги ёғоч омборларигача бўлган масофалар 25 фоизга кўпайтирилиши керак.

3. Иқлим зоналарини ҳисобга олган ҳолда масофаларни 10 — 15 фоизга ошириш мумкин.

BIMFAB eslatmasi: 4-bo‘limdagi «IV ва СО, С1» qatorida, «майда ёғоч…» guruhining «500000 дан ортиқ» ustunida manbada «6» deb berilgan (qo‘shni bo‘limlarda shu joyda 60) — manbadagidek keltirildi. Jadval keng: telefonda yon tomonga suring.

10-илова Очиқ турдаги ёғоч материаллар омборларида битта ёнғинни ўчиришга кетадиган сув сарфлари

Ёғоч материалларни сақлаш тури ва усулиОчиқ турдаги ёғоч материаллар омборининг зич кубометрида, m³, ёнғин ўчиришга сув сарфи (l/s)
5000 гача5000 дан ортиқ 50000 гача50000 дан ортиқ 250000 гача250000 дан ортиқ
Ёғоч-тахта штабели:
боғланган оддий
ШНҚ 2.04.02-19 бўйича; лекин омбор зич кубометри 5000 m³ бўлса, камида 45 l/s90
120
120
150
150
180
Думалоқ ёғоч материаллар штабели«-»90120150
Майда ёғоч, қатронланган ёғоч ва ўтин уюми«-»150180240
Пайраҳа ва қипиқ уюми«-»90120150
Пўстлар ва ёғоч чиқиндилари уюми«-»6090120

(10-илова Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2025 йил 31 декабрдаги 01/2-43-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 382, 20.01.2026 й.) таҳририда)

Ўз кучини йўқотган деб топилган ҳужжат (тасдиқлаш буйруғининг 2-банди)

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 1998 йил 4 мартдаги 21-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.09.06-98 «Ёғоч материаллари омборлари. Ёнғиндан сақлаш лойиҳалаш меъёрлари» қурилиш меъёрлари ва қоидалари;

Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2009 йил 18 сентябрдаги 97-сон буйруғи билан тасдиқланган ШНҚ 2.09.12-09 «Омбор бинолари» шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.