Skip to content

Codes & standards ШНҚ 2.01.08-24

ШНҚ 2.01.08-24, 2-банд

2-боб. Атамалар ва таърифлар

2

Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

товуш босими – товуш тебранишлари натижасида вужудга келувчи ҳаво босимининг ўзгарувчан таркиб топтирувчиси;

деразанинг товуш изоляцияси – шаҳар транспорти билан ҳосил қилинадиган шовқин дераза орқали хонанинг ичига узатилганда деразани ташқи шовқиндан изоляциялаш;

товуш қуввати – шовқин манбаи томонидан вақт бирлигида нурлатиладиган энергия миқдори;

ҳаво шовқинидан изоляциялаш – тўсувчи конструкциянинг у орқали ўтадиган товушни пасайтириш қобилияти;

импульсли шовқин – ҳар бири 1 s дан кам давомийликка эга бўлган ва бунда “импульс” ва “секин” вақт тавсифларида ўлчанган товуш даражалари камида 7 dBА га фарқ қиладиган бир ёки бир нечта товуш сигналларидан ташкил топадиган шовқин;

ҳаво шовқинидан изоляциялаш индекси – тўсувчи конструкция билан ҳаво шовқинидан изоляциялашни сон билан баҳолаш учун хизмат қиладиган, ҳаво шовқинидан изоляциялашнинг частотани норма спектри билан таққослаш йўли орқали аниқланадиган катталик;

товушни ютиш коэффициенти – юзадан қайтарилмаган товуш энергияси катталигининг юзага тушаётган энергия катталигига нисбати;

доимий бўлмаган шовқин – товуш даражаси шовқин ўлчагичнинг “секин” вақт тавсифида ўлчашнинг аниқлаш вақти давомида 5 dBА дан ортиққа ўзгарадиган шовқин;

суқилиб кирадиган шовқин – ҳисоблаш нуқталарига эга бўлган кенгликдан ташқарида вужудга келадиган ва бу кенгликка биноларнинг тўсувчи конструкциялари, вентиляция, ҳавони кондициялаш, сув таъминоти ва иситиш тизимлари орқали кирувчи шовқин;

реверберация – шовқин манбаи ишлашдан тўхтагандан кейин хонада товуш энергиясининг аста-секин пасайиш ҳодисаси;

ҳаво шовқинидан изоляциялашнинг частота тавсифи – 100 – 3150 Hz диапазонда частоталарнинг учдан бир октава чизиқларида (полосаларида) ҳаво шовқинидан изоляциялаш катталиги;

товуш даражаси – нормаланадиган частоталар диапазонида товуш босимининг ГОСТ 17187 бўйича шовқин ўлчагичнинг А частота тавсифи бўйича тузатилган (коррекцияланган) октава даражаларининг энергетик йиғиндиси;

товуш қувватининг даражаси – товуш қувватининг таянч товуш қувватига нисбатининг ўн карра ўнлик логарифми;

шовқиндан ҳимоя қилувчи деразалар – хонадаги нормал ҳаво алмашинишини таъминлаш билан бир вақтда товуш изоляциясини таъминлайдиган махсус вентиляцион қурилмаларга эга бўлган деразалар.

Official source: lex.uz. Text as of: 04.11.2026. Latin script is an automatic transliteration; the official text is in Cyrillic.

We accept

UzcardHumoVisaMastercard

Payment takes place on the payment system’s protected page and is confirmed with 3D Secure. Card details are not stored on our site.