Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar Arxitektura

ШНҚ 2.08.04-22

«Маъмурий бинолар»

Tasdiqlangan
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 14 августдаги 01/2-56-сон буйруғи
Ro‘yxatga olingan
Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 сентябрда ҳисобга олинган, ҳисоб рақами 294
Matn holati
05.11.2026 — vazirlik e’lon qilgan PDF nusxadan olingan; lex.uz’da (05.11.2026) keyingi o‘zgartirishlar ko‘rsatilmagan — lex.uz bilan solishtiring
Rasmiy manba
lex.uz

Мазкур шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) республика ижро этувчи ҳокимият (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар), маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш суд, прокуратура органлари, лойиҳа-конструкторлик ва илмий муассасаларнинг (махсус лаборатория ва экспериментал ишлаб-чиқариш корпуслари бундан мустано) маъмурий биноларини лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.

Ушбу ШНҚнинг талаблари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Вазирлар Маҳкамаси, Олий Мажлиси, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, чет давлатлардаги дипломатия ваколатхоналари, консулликлари, Давлат хавфсизлиги хизмати, муайян тартибга бўйсунувчи объектлар, божхона, ёпиқ архивлар, телекоммуникация алоқалар операторлари маъмурий бинолари ҳамда кўчма биноларнинг хоналарини лойиҳалашга нисбатан татбиқ этилмайди.

1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар

1

Ушбу ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга ҳаволалар келтирилган:

ШНҚ 2.08.02-23 “Жамоат бинолари ва иншоотлари”;

ШНҚ 2.07.01-23 “Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш”;

ШНҚ 2.07.02-22 “Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш”;

ҚМҚ 2.01.03-19 “Сейсмик ҳудудларда қурилиш”;

ҚМҚ 2.01.18-19 “Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи меъёрлари”;

ШНҚ 2.04.05-22 “Иситиш, вентиляция ва кондициялаш”;

ШНҚ 1.03.03-23 “Қурилиш объектларини лойиҳалаш”;

ШНҚ 2.01.04-18 “Қурилиш иссиқлик техникаси”;

ШНҚ 2.04.15-23 “Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)”;

ШНҚ 2.04.16-23 “Қуёш сув иситиш қурилмалари;

ШНҚ 2.09.02-19 “Ишлаб чиқариш бинолари”;

ГОСТ 31173-2016 Пўлат эшик блоклари. Техник шартлар (расмий манба: Блоки дверные стальные. Технические условия);

ГОСТ Р 57327-2016 Ёнғинга қарши металл эшиклар. Умумий техник талаблар ва синаш усуллари (расмий манба: Двери металлические противопожарные. Общие технические требования и методы испытаний);

ГОСТ Р 53307-2009 Қурилиш конструкциялари. Оловбардошликка синаш усуллари (расмий манба: Конструкции строительные. Противопожарные двери и ворота. Метод испытаний на огнестойкость).

2-боб. Атамалар ва таърифлар

2

Мазкур ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

маъмурий бино – республика ижро этувчи ҳокимият (вазирликлар, қўмиталар, агентликлар ва инспекциялар), маҳаллий давлат ҳокимияти, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш суд, прокуратура органлари, лойиҳа-конструкторлик ва илмий муассасаларнинг бинолари;

тамбур-шлюз – бинони ёнувчи газлардан, буғлардан, чанглардан ва бошқа хавфли омиллардан ҳимоя қилувчи, унинг кириш қисмида, зина катаги ёки бошқа хоналарга киришдаги икки эшик орасидаги жой;

техник хоналар – бинонинг мухандислик жиҳозларига хизмат кўрсатувчи (электр шчит, лифтлар, иссиқлик пункти, насос хонаси) хоналар.

3-боб. Умумий қоидалар

3

Маъмурий биноларнинг сиғими бошқарма ва бўлимлардаги ходимларнинг штат миқдоридан келиб чиқиб аниқланиши, бунда ҳисоб сиғимига қуйидаги хоналар киритилмаслиги зарур:

хизмат кўрсатиш ходимлари (ошхона ва тиббиёт пункти хизматчилари, ҳайдовчилар);

фойдаланишда фоалият юритувчи ходимлар (фаррошлар, вахтёрлар, кўча тозаловчилар, электромонтёрлар, механиклар).

4

Маъмурий биноларнинг сиғими лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.

5

Маъмурий биноларнинг ер участкаларининг ўлчами ва уларнинг тузилиши, биноларга келиш йўллари ҳамда автотураргоҳлар ШНҚ 2.07.01-23га мувофиқ лойиҳаланиши зарур.

6

Маъмурий биноларнинг қаватлари сони бош режага (ёки бош режа лойиҳаси) ва ШНҚ 2.08.02-23 ҳамда ҚМҚ 2.01.03-19га мувофиқ белгиланиши керак.

Бунда, маъмурий биноларнинг қаватлари сони 16 қаватдан ошмаслиги лозим.

Қаватлар сонини 16 қаватдан оширишга махсус техник-иқтисодий асослар ва техник шартлар ишлаб чиқиш билан йўл қўйилади.

7

Маъмурий бинолар қаватлари сони ва ҳажмий-режалаштириш таркибини белгилашда ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар инобатга олиб лойиҳаланиши лозим.

8

Лифтлар ва кўтаргич мосламалари ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун лифтлар ёки махсус кўтаргич мосламаларини лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ ўрнатишга йўл қўйилади.

9

Биноларнинг ҳажмий-режалаштириш ва муҳандислик-техникавий ечимларига қуйидагилар киритилиши керак:

одамларни қутқариш ва бинолардан атрофдаги ҳудудга тез эвакуация қилиш;

ёнғин-қутқарув бўлинмаларини етиб келиши ва ёнғин ўчоғига ўт ўчириш моддасини етказиб бериш;

баландлиги 10 қават ёки ундан ортиқ бўлган биноларда йўловчи лифтларидан бири ёнғин-қутқарув бўлинмаларини етказиб бериш учун мўлжалланган бўлиши.

10

Атриумли биноларни ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ лойиҳалаш лозим.

11

Бинонинг ертўла қаватидаги хоналар ва йўлаклар атриум билан ёнғин вақтида ҳаво бериладиган тамбур-шлюз орқали боғланиши лозим.

12

Лойиҳалаш ечимларида биноларни техник хизмат, таъмирлаш ва ускуна элементларини алмаштириш имконияти ҳисобга олиниши керак.

Қурилиш кўтарма воситаларини (люлкалар) маҳкамлаш воситалари юқори қаватли бинолар учун лойиҳалаш топшириғида белгиланиши зарур.

13

Ёнғин постлари хоналарини табиий ёритилишини таъминлаган ҳолда бинонинг биринчи ёки цоколь қаватида жойлаштириш керак.

Ёнғин постларини ҳисоб сиғими 200 ходимдан кам бўлган биноларда вестибюль майдонида жойлаштиришга йўл қўйилади.

14

Маъмурий биноларнинг хоналари баландлигини ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ лойиҳалаш лозим.

Турар жой объектларидаги маъмурий биноларни ШНҚ 2.08.01-19га мувофиқ лойиҳаланиши керак.

Йўлаклар ва холларнинг соф баландлиги 2,4 m дан кам бўлмаслиги лозим.

15

Маъмурий биноларда қуйидагиларни ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ амалга оширилиши зарур:

эвакуация йўлларини ташкил этишни;

конференция, мажлислар заллари ва аудиторияларнинг жойлашиши.

16

Эвакуация йўллари ва йўлакларнинг эни ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ бўлиши, бунда йўлакларнинг эни 1,5 m дан кам бўлмаслиги лозим.

Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун кириш зонасидаги йўлаклар эни 1,8 m дан кам бўлмаслиги керак.

Йўлаклар энини 1,8 m қилиб лойиҳалаш имкони бўлмаган ҳолда уларнинг энини 1,6 m бўлишига йўл қўйилади.

Ташриф буюрувчилар учун кутиш жойларини жойлаштириш билан вестибюллар ва дам олиш йўлаклари камида 2,4 m кенгликда бўлиши керак.

17

Узунлиги 60 m дан ортиқ бўлган йўлаклар 2-турдаги ёнғинга қарши деворлар ва 3-турдаги ўзи ёпиладиган ёнғинга қарши эшиклар билан ажратилиши керак.

Бунда, улар бир-биридан 60 m дан ортиқ бўлмаган масофада ва йўлакларнинг бошида жойлаштирилиши зарур.

Ёнғинга қарши эшиклар ГОСТ 31173-2016, ГОСТ Р 57327-2016 ҳамда ГОСТ Р 53307-2009 га мувофиқ бўлиши лозим.

18

Йўловчи лифтларидан чиқишлар, лифт холлари орқали, шунингдек вестибюль ёки бошқа вазифаларга мўлжалланган холларни, агар уларнинг майдонига кирган бўлса, лифт холи томонидан лойиҳалаш керак.

Лифт холларига омбор учун мўлжалланган хонадан, ёнувчи моддалар ва материалларни сақлаш учун мўлжалланган хоналардан чиқишни лойиҳалашга йўл қўйилмайди.

Лифт холларининг эни ШНҚ 2.08.02-23 ҳамда ШНҚ 2.07.02-22да белгиланган лифт холларига қўйиладиган талабларга мувофиқ белгиланиши керак.

19

Автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси ШНҚ 2.04.09-07га мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

Заллардан эвакуация чиқиш эшиклари, йўлакларда ва зина катаклари устида чиқиш йўналишини кўрсатувчи чироқли “Чиқиш” кўрсаткичлари ўрнатилиши зарур.

Бунда, кўрсаткичнинг электр таъминоти ишончлилигининг 1-тоифаси бўйича бажарилиши лозим.

20

Умумий йўлакларга олиб борадиган зина катакларнинг эшиклари, лифт холлари ва тамбур-шлюзларнинг эшиклари ўз-ўзидан ёпиладиган мосламалар ва зичлагичларга эга бўлиши, бунда эшикларни калитсиз очишга тўсқинлик қилувчи қулфлар ўрнатилмаслиги керак.

Маъмурий биноларнинг иссиқлик ҳимояси, хоналарнинг ички иқлим параметрлари, табиий ва сунъий ёритилиши, қуёш нуридан ҳимояси, иситилиши, вентиляцияси ва кондициялаштирилиши ШНҚ 2.01.04-18, ШНҚ 2.04.05-22 ва ҚМҚ 2.01.18-19 га мувофиқ бўлиши керак.

21

Хоналарнинг табиий ва сунъий ёритилиши, қуёш нуридан ҳимояси ШНҚ 2.05.08-19 га мувофиқ бўлиши лозим.

22

Маъмурий бино хоналарини цоколь ва ертўла қаватларида жойлаштириш ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бўлиши керак.

Ертўла қаватларида жойлаштириладиган қуйидаги хоналарни ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ табиий ёритишсиз лойиҳалашга йўл қўйилади:

вестибюлларни (бевосита ташқарига чиқиш мавжуд бўлганда);

конференц-заллар, гардероб хоналари, санитар тугунларини,

жисмоний соғломлаштириш машғулотлари учун хоналарни;

овқатланиш хоналари, буфетлар, ошхоналарни;

макет тайёрловчи устахоналар, ускуналарни таъмирлаш, технологик шароитлари бўйича айрим лаборатория хоналари ва омборхоналар (ёнувчи суюқликлар ва енгил аланга олувчи модда сақланувчилардан ташқари);

техник хоналарни.

Табиий ёритишсиз лойиҳалаштирилган хоналарни иккинчи ёруғлик билан ёритишга йўл қўйилади.

Ҳавони кондициялаштириш тизими билан жиҳозланган хоналар деразаларини, ёруғлик ўтказувчи қопламали ички ҳовли томонига йўналтиришга йўл қўйилади.

23

Икки томонга, ички ҳовли ва кўчага қаратилган деразаларга эга бўлган ва кўча томондан ёнғин-қутқарув бўлинмалари автонарвон ва автокўтаргичлар ёрдамида чиқиши мумкин бўлган хоналарда автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси бўлмаслигига йўл қўйилади.

24

Маъмурий биноларни лойиҳалашда қуйидагиларни ҳисобга олиш лозим:

назорат қилиш пунктлари ва кириш техника назорати воситалари қўлланилишини;

портлашдан ҳимоя тўсиқ конструкциялари ва махсус тўсиқларни;

деразадаги ҳимоя воситаларини;

махсус хоналарнинг техник жиҳозларини биноларнинг чордоқ ва ертўлаларида қўлланилишини.

25

Махсус хоналарда сақланадиган ахборот ва қимматбаҳо буюмларни махсус тўсувчи конструкциялар ва эшиклар лойиҳалаштириш топшириғида белгиланишига йўл қўйилади.

26

Ертўла, цоколь ва биринчи қават хоналари деразалари ҳамда бошқа қаватлар деразаларига уларга бирлаштириб (тақаб) қурилган бинодан киришда панжаралар ўрнатилиши лозим.

Бунда, ёнғин пайтида одамларни тўсиқсиз эвакуация қилиниши таъминланиши керак.

27

Бино ҳажмий-режалаштириш ечимини танлаш ва бино фасадларини ташқи ойнавандлашни танлаш ҚМҚ 2.01.18-19га мувофиқ бўлиши лозим.

28

Бино фасадларини ойнавандлаш вақтида пиёдалар устига ойна тушиб кетишидан (соябонлар, тўсиқлар ва бошқалар ёрдамида) ҳимояланган бўлиши лозим.

29

Одамларни фавқулодда ҳолатларда 12 h гача вақтинчалик сақланиши учун ертўла хоналардан фойдаланишга йўл қўйилади.

30

Вестибюль ва навбатчилар (қоровуллар) хонасидан ертўлага кириш, ҳудудга кириш ва чиқишни назорат қилиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.

31

Бино ҳудудидини тўсиқлар билан ўраш зарурияти (тўсиқ тури, унинг баландлиги) лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.

32

Бино атрофида айланиб ўтиш йўллари бўлиши, ҳудудларни кўкаламзорлаштириш лойиҳалаштириш топшириғига кўра белгиланишига йўл қўйилади.

33

Маъмурий биноларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва фойдаланишда материал ва энергетик ресурсларни иқтисод қилиш чоралари бўлиши лозим.

Маъмурий биноларни очиқ офислар “Open space” тамойили асосида лойиҳалаш керак.

Бунда, очиқ офисларнинг ташқи деразалари ҳамда уларнинг очилиш жойлари 3 h (соат)дан кам бўлмаган оловбардошликда лойиҳаланиши керак.

Маъмурий бинолар жойлашган ҳудуд ва унинг ўзида ижарага бериладиган бўш майдонларга алоҳида коммуникация тизимлари ва кириш-чиқиш йўллари инобатга олиниши керак.

Лойиҳа-конструкторлик ва илмий-тадқиқот муассасаларининг маъмурий бинолари хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ олиниши керак.

3-боб. Маъмурий биноларнинг хоналарига қўйиладиган талаблар

BIMFAB eslatmasi: manbada «3-боб» raqami ikki marta keltirilgan (oldingisi — «Умумий қоидалар»); manbadagidek qoldirildi.

1-§. Асосий талаблар

34

Маъмурий биноларнинг хоналари қуйидаги асосий гуруҳларга бўлинади:

а) 1-гуруҳ – ишчи, ахборот ва илмий-техникавий вазифасига оид:

таркибий бўлинмалар ишчи хоналари (ишчи хоналар ёки ишчи заллар), кафедралар, лабораториялар, раҳбар хоналари ва қабулхоналар);

мажлислар заллари, конференц-заллар;

кутубхоналар, архивлар, лойиҳа хоналари.

б) 2-гуруҳ – ёрдамчи вазифаларга оид:

санитар-маиший хоналар (ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, шахсий гигиена хоналари, душхоналар);

хизмат кўрсатиш хоналари (тиббиёт пункти ва соғломлаштириш хоналари, ошхона, буфет);

вестибюль – кириш хоналари (вестибюль, гардероб, рухсатномалар бюроси, ёнғин пости, қоровул хоналари);

бинонинг хўжалик хизмати хоналари (омборлар ва таъмирлаш устахоналари);

бинонинг техник ускуналари хоналари (венткамералар, электрошчитлар).

Махсус лаборатория ва экспериментал ишлаб-чиқаришга мўлжалланган ишлаб-чиқариш хоналари ШНҚ 2.09.02-19 талабларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши керак.

35

Хоналарнинг таркиби ва уларнинг майдони, хоналарнинг функционал ўзаро алоқалари ушбу ШНҚга мувофиқ лойиҳалаш топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.

2-§. Республика ижро этувчи ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг хоналарига қўйиладиган талаблар

36

Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, кўмиталар, агентликлар ва инспекциялар) хоналарининг ўлчами ва таркиби қуйидаги 1-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши керак.

1-жадвал
Т/рЛавозим номлариМайдони (м2)**
1.Раҳбар30–35
2.Раҳбар ўринбосари ва унга тенглаштирилган лавозимлар (маслаҳатчи)15–25
3.Департамент бошлиғи10–15
4.Департамент ўринбосари10–12
5.Бошқарма бошлиғи10–12
6.Бошқарма бошлиғи ўринбосари8–10
7.Бўлим бошлиғи8–10
8.Бўлим бошлиғи ўринбосари8–10
9.Бошқарув ходимлари6
10.Техник ходимлар*4
11.Конференц-зал (эстрада заллари билан)150–200***
12.Конференц-залларнинг ёрдамчи хоналари24–30
13.Кичик кенгаш зали60
14.Касаба (жамоат) уюшмалари хонаси20–30
15.Архивлар12–30
16.Кутубхона25–30
17.Сервер хонаси (АТС билан биргаликда)15
18.Ошхона (буфет)30–350***
19.Санитар тугунлар12–80***
20.Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси8–15
21.Омборхоналар6–30
Изоҳ:
* – бошқарув бинолари муайян турлардаги хоналарининг таркиби ва майдонлари амалдаги нормалар ҳисобга олинган ҳолда лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ аниқланади;
** – энг юқори майдон миқдори;
*** – штат бирлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
37

Раҳбарлар хоналаридаги қабулхоналар 1 хонага 12 m2, икки хонага 18 m2 дан кам бўлмаслиги, бунда улра 36 m2 дан кўп бўлмаслиги керак.

38

Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, кўмиталар, агентликлар ва инспекциялар) ҳузуридаги ташкилотларнинг хоналари ўлчами ва таркиби қуйидаги 2-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши зарур.

2-жадвал
Т/рЛавозим номлариМайдони (м2)*
1.Раҳбар20–30
2.Раҳбар ўринбосари10–20
3.Департамент бошлиғи8–12
4.Департамент ўринбосари8–10
5.Бошқарма бошлиғи8–10
6.Бошқарма бошлиғи ўринбосари6–8
7.Бўлим бошлиғи6–8
8.Бўлим бошлиғи ўринбосари6–8
9.Бошқарув ходимлари6
10.Техник ходимлар*4
11.Конференц-зал150
12.Конференц-залларнинг ёрдамчи хоналари12-30
13.Техник (илмий) кенгаш мажлислар зали60
14.Касаба (жамоат) уюшмалари хонаси18-30
15.Архивлар10-70**
16.Сервер хонаси15
17.Буфет-ошхона, пазандалик дўкони30-350**
18.Санитар тугунлар12-80**
19.Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси8-15
20.Омборлар6-30**
Изоҳлар:
* – энг юқори майдон миқдори;
** – штат бирлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
39

Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, кўмиталар, агентликлар ва инспекциялар) ҳузуридаги ташкилотларнинг буйсунувидаги ҳудудий бўлинмаларнинг хоналари ўлчами ва таркиби қуйидаги 3-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши керак.

3-жадвал
Т/рЛавозим номлариМайдони (м2)*
1.Раҳбар10–20
2.Раҳбар ўринбосари10–15
3.Бўлим (шуъба) бошлиғи6–8
4.Бўлим бошлиғи ўринбосари6–8
5.Бошқарув ходимлари6
6.Техник ходимлар*4
7.Конференц-зал36–80**
8.Канцелярия-қабулхона12–18
9.Архив6–18
10.Вестибюль18–70**
11.Буфет (ёрдамчи хоналар билан)30–120**
12.Санитар тугунлар6–30**
13.Омбор4–12
Изоҳ:
* – Хоналарнинг таркиби ва майдони муайян шароитлардан (техник талаблар) келиб чиқиб, лойиҳалаштириш топшириғи бўйича аниқланади;
** – штат бирлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
40

Республика ижро этувчи ҳокимияти органлари (вазирликлар, кўмиталар, агентликлар ва инспекциялар) ҳузуридаги ташкилотларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари хоналари ўлчами ва таркиби қуйидаги 4-жадвалга мувофиқ лойиҳаланиши керак.

4-жадвал
Т/рЛавозим номлариМайдони (м2)*
1.Раҳбар10–15
2.Раҳбар ўринбосари6–8
3.Бўлим (шуъба) бошлиғи6–8
4.Бўлим бошлиғи ўринбосари6
5.Бошқарув ва техник ходимлар*4
8.Канцелярия-қабулхона4–6**
9.Архив4–6**
12.Санитар тугунлар6–8**
* – Хоналарнинг таркиби ва майдони муайян шароитлар (техник талаблар) дан келиб чиқиб, лойиҳалаштириш топшириғи бўйича аниқланади;
** – штат бирлигидан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
41

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) ҳокимликлари) хоналарининг ўлчами ва таркиби мазкур ШНҚнинг 5-жадвалига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

Ушбу ШНҚнинг 42-бандида келтирилган маъмурий биноларнинг биринчи хамда юқори қаватлари, том қисмида умумий овқатланиш, савдо ва сервис объектларини лойиҳалашга йўл қўйилади.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларида депутатлар хонаси 12 – 18 m2 қилиб лойиҳаланиши, бунда 150 – 200 ходимли биноларда касаба уюшмаси ва жамоат ташкилотлари хоналарини майдони 16 – 18 m2, 200 – 300 ходимлар фаолият юритадиган биноларда 24 – 30 m2 бўлишига йўл қўйилади.

42

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг қабулхоналарида ҳамда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ташриф буюрувчиларни кутиш майдони бир келувчига 1,5–2 m2 ҳисобида белгиланиши керак.

Эни 2,4 m дан кам бўлмаган йўлакларда кутиш ўрнини жойлаштиришга йўл қўйилади. Ташриф буюрувчиларнинг тахминий сони бинонинг вазифаси, ўхшашлигига кўра аниқланади.

5-жадвал
Т/рЛавозим номлариМайдони (м2)**
1.Хоким30–35
2.Хокимнинг биринчи ўринбосари15–25
3.Хоким ўринбосари ва унга тенглаштирилган лавозимлар10–15
4.Бошқарув ходимлари6
5.Техник ходимлар*4
6.Конференц-зал (эстрада билан)80–280
7.Конференц-залда ёрдамчи хоналар (видеопроекция, товуш аппарати, инвентар, президиум хонаси)12–24
8.Кенгаш зали60–80
9.Келувчиларни қабул қилиш ва улар билан музокаралар олиб бориш хонаси20–40
10.Келувчиларни кутиш холл-хонаси30–50
11.Жамоат ташкилотлари хонаси18–30
12.Архив18
13.Кутубхона маънавий-маърифий хона24–40
14.Буфет-ошхона30–250
15.Санитар тугунлар12–60
16.Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси8
17.Омборлар10–14
18.Йиғиштириш инвентарлари хонаси6
Изоҳ: Ҳокимият хоналарининг таркиби ва майдони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилади.

3-§. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш, фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш ҳамда кўп квартирали уйларни бошқариш органларининг хоналарига талаблар

43

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

44

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан бирга қуйидагиларни битта маъмурий бинода жойлаштириб лойиҳалашга йўл қўйилади;

фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органлари;

кўп квартирали уйларни бошқариш органларини.

45

Шаҳар ва туман фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш органларининг хоналари ўлчами ва таркибига қуйидагилар киритилиши керак:

ходимларни ишчи хоналари ва тантанали рўйхатга олиш хоналари билан 20–24 m2;

меҳмонхона-холли ҳамда зал билан 30–36 m2.

46

Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлар ва уй-жой мулкдорларининг ширкатлари хоналарининг таркиби ва майдони мазкур ШНҚнинг 3-иловасига мувофиқ лойиҳаланиши лозим.

4-§. Суд ва прокуратура биноларининг хоналари

47

Суд биноларидаги суд кенгаши залларининг сони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича судялар сонига мувофиқ лойиҳаланиши керак.

48

Суд мажлислари залларининг сони ва майдони қуйидаги 6-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.

6-жадвал
Суд мажлис заллариМайдони, m2Залдаги ўринлар сони (жамоат учун)Заллар сони судялар сонига кўра, киши
235-67-8
Маъмурий, фуқаролик, иқтисодий ишини кўриш учун4020-111
60401111
Жиноий ишларни кўриш учун40-5020-30---1
8040-50--11
100-11060-801111
Изоҳ: Ҳар бир суд мажлислари залида қуйидагилар кўзда тутилиши лозим: раислик қилувчи учун хона, ҳар бири 12 m2 майдонга эга бўлган маслаҳат ва гувоҳлар хонаси.
49

Қорақалпоғистон Республикаси суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси маъмурий суди, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маъмурий судларининг мажлислари залларининг сони ва майдони қуйидаги 7-жадвалга мувофиқ белгиланиши керак.

7-жадвал
Суд мажлислар залиМайдони m2Ўринлар сони (жамоат учун)
Жиноят ишларини кўриш150150-180
Ишларни биринчи инстанция бўйича кўриш30-4015-20
8050-60
Ишларни апелляция ёки кассация ва тафтиш тартибида кўриш3020
8060
Изоҳ: Биринчи инстанциядаги ишлар кўриладиган залларда ҳар бири 12 m2 бўлган маслаҳат ва гувоҳлар хонаси, қайта кўриладиган ишлар залида эса 12 m2 майдонга эга бўлган маслаҳатхона лойиҳаланиши лозим.
50

Судялар ишлайдиган хонанинг майдонини ушбу ШНҚнинг 8-жадвалида келтирилган катталикларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим.

8-жадвал
Хонанинг номиМайдон m2, судялар сонига кўра, киши
Туман (шаҳар) судларидаОлий судларда, вилоят судларида
5 гача5-78 ва ундан ортиқ30 гача30 дан ортиқ
Суд раисининг хонаси20-2424-3030-3636-4848-60
Раиснинг дам олиш хонаси---1818
Суд раисининг қабулхонаси1818-2424-303030
Раис ёрдамчисининг хонаси12-1812-1812-1815-1815-18
Судянинг хонаси1818-2018-2418-2418-24
Судя ёрдамчисининг хонаси1212121515-18
Судянинг қабул хонаси1818-2018-20--
Изоҳ: Конституциявий суд, Олий суд ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси суди раисининг хоналари майдонлари лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланади.
51

Судя ёрдамчиларининг хоналари таркиби ва майдони, бухгалтерия, кадрлар бўлими, ҳуқуқий ахборот, суд статистикаси, моддий-техник таъминот, ишларни бошқариш ва суд жараёни ишлари, судланувчи ва конвой хоналари, бино соқчилари учун штат ходимлари сонидан келиб чиқиб, лойиҳалаш топшириғига мувофиқ белгиланиши керак.

52

Суд биноларида ашёвий далилларни вақтинчалик сақлаш учун 6 – 8 m2 майдонли хона бўлиши керак.

53

Девонхона ва келувчиларни қабул қилиш хоналарининг майдони 14 – 18 m2 бўлиши керак.

Ташриф буюрувчилар кутиш жойини эни 2,4 m кам бўлмаган холл ва йўлакларда жойлаштиришга йўл қўйилади.

54

Прокуратура биноси хоналарининг таркиби лойиҳалаштириш топшириғи ҳамда уларнинг аҳоли сонига боғлиқ ҳолда ўлчамлари ушбу ШНҚнинг 4-иловасига мувофиқ олинишига йўл қўйилади.

Бош прокуратуранинг маъмурий биносининг хоналари ўлчами лойиҳалаш топшириғига мувофиқ белгиланиши лозим.

Прокуратура раҳбарларининг хоналари майдони қуйидагича олиниши керак:

вилоят прокурорининг хонаси – 36–40 m2;

шаҳар прокурори, вилоят прокурори ўринбосарининг хонаси – 24 m2;

туман прокурорининг хонаси – 18–20 m2;

прокурор ёрдамчиси ёки терговчисининг хонаси – 12–15 m2.

Прокуратура биносидаги кенгашлар залининг ўлчами шаҳар прокуратура бинолари учун 50 m2 ва вилоят прокуратура бинолари учун 60 m2 катталикда қабул қилинишига йўл қўйилади.

55

Прокуратура биноларида майдони 36 m2 кам бўлмаган криминалистика лабораторияси ва хоналари ҳамда ашёвий далилларни вақтинчалик сақлаш хоналари 6–8 m2 бўлиши лозим.

Прокуратура архивлари майдони туманда 8 m2, шаҳарда 12 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.

Прокуратура фаолиятини таъминлаш қўриқлаш учун хоналар лойиҳалаштириш топшириғи бўйича қабул қилинади.

3-§. Ишчи ва ахборот-техник вазифасига оид хоналар

BIMFAB eslatmasi: manbada «3-§» raqami ikki marta keltirilgan (4-§ dan keyin, 5-§ dan oldin); manbadagidek qoldirildi.

56

Ҳар хил мақсаддаги маъмурий бинолардаги ишчи хоналар ва таркибий бўлинмалар (бўлимлар) бир нафар ходим учун компьютер ёки махсус чизма столи билан жиҳозланган иш жойига 6 m2 ҳисобидан белгиланиши лозим.

57

Оддий иш столларидан фойдаланилганда бир ишчи жойининг майдони ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ 4 m2 бўлишига йўл қўйилади.

58

Ишчи залларини жойлаштирилган ва кўчма секцияли ускуналар билан ишчи жойларини ажратиб лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.

59

Хоналар чуқурлиги (эни) табиий ёритиш ва шамоллатиш талабларини ҳисобга олиб аниқланиши керак.

60

Катта ўлчамли махсус ускунали ишчи жойларнинг майдони лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланишига йўл қўйилади.

61

Маъмурий бино таркибида жойлашган лабораториялар учун хоналар майдонлари жойлаштириладиган ускуналарга кўра бир ишчи жойга 6–12 m2 ҳисоби билан белгиланиши керак.

62

Ишчи хоналарда, хизмат ҳужжатлари учун ўрнатилган шкафлар битта ходим учун 0,1 m2 ҳисобидан олиниши лозим.

63

Ҳайъат, бошқарув, кенгаш учун мажлислар залларининг майдонлари, зал столлар билан жиҳозланганда бир ўрин учун 2 m2 ҳисобида ва зал қатор ўриндиқлар билан жиҳозланганда эса бир ўрин учун 0,8-1,0 m2 ҳисобида белгиланиши лозим.

64

Сиғими 250 ходим ва ундан ортиқ маъмурий бинолар учун конференция заллари, эстрадали томоша заллари ва президиум хоналари лойиҳалаштириш топшириғи билан белгиланишига йўл қўйилади.

Конференция заллари ҳамда эстрадали томоша залларини лойиҳалаштириш ШНҚ 2.08.02-23га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

65

Илмий-текшириш институтларининг биносидаги конференция заллари, илмий кенгашнинг мажлис заллари сиғими, докторантлар машғулотлари учун аудитория ва лингафон хоналарининг сони ва сиғими лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.

66

Архив хонасининг майдони сақланадиган ҳужжатларининг ҳажмига кўра 1 минг дона сақлаш бирлиги учун 2,5 m2 ҳисобидан бўлиши керак.

Бунда, маъмурий биноларнинг сиғимига кўра архив майдони қуйидагича лойиҳаланишига йўл қўйилади:

50–100 ходимга мўлжалланган бинолар учун 10–1m2;

100 дан ортиқ 200 гача ходимга мўлжалланган бинолар 15–18 m2;

200 дан ортиқ 400 гача ходимга мўлжалланган бинолар 20–25 m2.

Архив хонасида ходимлар учун 5-6 m2 иш ўрни ва ташриф буюрувчиларга эса 3 m2 жойлар инобатга олиниши керак.

67

Илмий текшириш институтлари биноларида илмий-техник ахборот бўлимлари ва илмий архив хоналарининг майдони бир штатдаги ходимга 0,2 m2 ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.

Лойиҳалаш ташкилотларидаги лойиҳа хоналари ва техник архивлар майдони лойиҳа топшириғига асосан белгиланишига йўл қўйилади.

68

Кутубхоналар майдони бинонинг ҳисоб бўйича сиғими, сақланадиган адабиётлар фонди сиғими ва ўқув залининг ўрин жойлари ҳисобидан лойиҳа топшириғи бўйича ўрнатилишига йўл қўйилади.

69

Кутубхоналарни режалаштириш ечимлари ШНҚ 2.08.02-24га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

70

Бир йилда 30 мингдан ортиқ ҳужжат алмашинадиган ташкилотларда 12 m2 дан кам бўлмаган экспедиция хонаси бўлиши лозим.

Ташриф буюрувчилар билан суҳбатлашиш ва жамоат ташкилотлари учун хоналарнинг майдони 15 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.

Бир вақтнинг ўзида 3-5 нафар ташриф буюрувчиларни қабул қилиш учун хоналар майдони 16–18 m2, 7–10 ташриф буюрувчига эса 25–30 m2 инобатга олиб лойиҳаланиши керак.

5-§. Маъмурий биноларнинг ёрдамчи хоналари

71

Нусха кўчириш-кўпайтириш хизмати ва муқовалаб тикиш ишлари хоналари лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳар бири 14 m2 дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилиниши керак.

72

Офсет усулида босмадан фойдаланадиган бошқарма биноларида қуйидагилар ҳисобга олиниши лозим:

муҳаррирлик безатиш бўлими хоналари – иккита хона 12 m2 дан;

босма қолипларини тайёрловчи ва ясовчи хоналар – иккита хона 12 m2 дан;

босма босиш бўлими хонаси – 18 m2.

73

Вестибюль майдони (гардеробсиз) битта ходим учун 0,17 m2 дан, бироқ 15 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.

Ходимлар сони 220 дан кам бўлмаган биноларда ёнғин постларини вестибюлда жойлаштиришга йўл қўйилади.

74

Вестибюллардаги гардероблар бир гардероб ўрни 0,08 m2 бўлиши, бунда улар конференс-заллар ва суд кенгашида қатнашувчилар ҳам ҳисобга олиниши керак.

75

Ошхоналарнинг сиғими 200 ходимдан ортиқ кишига ҳисобланиб, хизматчиларнинг 20–30 фоиз учун мўлжалланиши керак.

Ошхоналарни лойиҳалаштириш ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ амалга оширилиши керак.

Ходимлар сони 200 дан кам бўлган биноларда буфет лойиҳаланиши лозим.

76

Ходимлар сони 50 кишидан кам бўлган биноларда сув иситкич ва ювиш асбоблари билан жиҳозланган хоналар ҳамда овқат истеъмол қилиш хоналарини мўлжаллашга йўл қўйилади.

77

Ходимлар сони 300 кишидан ортиқ бўлганда тиббиёт хизматининг хонаси бўлиши, бунда уларнинг таркиби лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланиши керак.

Тиббиёт хизматининг майдони 12 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.

Тиббиёт хизматининг иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган бўлиши лозим.

78

Санитар узелларни одамларни доимо турадиган энг узоқ жойдан 75 m дан кўп бўлмаган масофада жойлаштириш керак.

Санитар-техник жиҳозларининг сони қуйидаги ҳисоб бўйича қабул қилиниши лозим:

50 нафар эркакка битта унитаз ва битта писсуар;

25-30 нафар аёлга битта унитаз;

аёллар санитар тугунида шахсий гигиена кабинаси 70 нафар аёлга битта хона (бироқ биттасига 15-20 аёлдан кам бўлмаслиги).

79

Ҳар бир тамбур-шлюзидаги санитар тугунларда ҳожатхонадаги 3-4 унитаз (писсуар) ҳисобидан, бироқ биттадан кам бўлмаган қўл ювгич жойланиши лозим.

Тамбур-шлюзларда йўлак ва холлар томонидан ўзи ёпилувчи эшиклар бўлиши керак.

Ўриндиқли аравачадан фойдаланадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун ШНҚ 2.07.02-22 га мувофиқ жиҳозланган санитар тугунлар лойиҳаланиши лозим.

80

Конференция заллар ва суд кенгаши залларидаги санитар тугунлар залнинг сиғимига кўра ШНҚ 2.07.02-22 га асосан белгиланиши керак.

81

Ходимлар сони 15 кишигача бўлган биноларда битта унитаз ва битта қўл ювгич бўлишига йўл қўйилади.

82

Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш залларида эркак ва аёллар санитар тугунлари бўлиши лозим.

83

Суд биноларининг ҳар бир маслаҳатлашиш хоналарида ва ҳибсга олинганлар хоналари учун битта санитар тугун ҳисобга олиниши лозим.

84

Хизмат кўрсатиш ва фойдаланиш қилиш ходимларига хоналар ишловчилар сони сменасига 50 кишигача бўлганда бир кишига 0,75 m2 ҳисобидан қабул қилинади ва 0,2 m2 ҳар бир ортиқча киши учун лекин 8 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.

85

Техник (фойдаланишда) ходимлар штат рўйхати ҳисобининг камида 4-6 фоизни ташкил этади.

Қоровул ва навбатчи ходимлар хоналари 8 m2 майдондан кам бўлмаслиги лозим.

86

Таъмирлаш устахоналари, ускуналар, материаллар учун омборлар майдони, омборхоналар технологик талаб бўйича лойиҳалаштириш топшириғида ҳисобга олинишига йўл қўйилади.

87

Ҳожат инвентарлари омборлари ҳар бир қаватда майдони 3 m2 дан кам бўлмаган ҳолда кўзда тутилиши ва қўл ювиш ускунаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.

88

Ёрдамчи хоналар гуруҳи таркибида симобли лампалар (утилга жўнатгунча) вақтинчалик сақлаш омборлари кўрсатилиши лозим.

89

Маъмурий бинода 300 ва ундан ортиқ ходим бўлганида майдони 6 m2 дан кам бўлмаган қоғоз чиқиндиларини йиғиш хонаси кўзда тутилиши лозим.

90

Техник хоналарнинг таркиби ва майдони лойиҳалаш топшириғига биноан белгиланишига йўл қўйилади.

4-боб. Энергия тежамкорлик, энергия самарадорлик ҳамда атроф муҳит муҳофазаси

91

Бино энерготежамкорлиги ва энергия самарадорлиги қуйидагича таъминлаши лозим:

тўсувчи конструкцияларда иссиқлик ўтказишга келтирилган қаршилик, ҳаво ўтказувчанлик ва иссиқликка чидамлилик кўрсаткичлари ШНҚ 2.01.04-18 да белгилангандан паст бўлмаслиги;

муҳандислик тизимлари ва иситиш, шамоллатиш, ҳавони кондицялаштириш ҳамда иссиқ сув таъминоти ускуналари энергия тежамкор, шунингдек автоматик ва қўлда созлашга эга бўлиши ҳамда ШНҚ 2.04.05-22, ШНҚ 2.04.16-23 га мувофиқ.

92

Бино оптимал техник-иқтисодий кўрсаткичларига эришиш ва иситиш ҳамда кондициялаштиришга энергия солиштирма харажатини камайтириш мақсадида қуйидагиларни қўллаш лозим:

бино ҳажмининг бирлигига ташқи тўсувчи конструкцияларнинг энг кичик майдонига эга бўлган энг ихчам ҳажмий-режалаштириш ечими;

бино ва унинг хоналарини совуқ шамол ва қуёш радиацияси оқимлари асосан жанубий етакчи йўналишларини ҳисобга олган ҳолда йўналтирилганлиги;

мос номенклатура қаторига тегишли юқори ФИК (фойдали ишлаш коэффициенти)га эга самарали инженерлик ускунаси;

чиқаётган ҳаво иссиқлиги ва кўлмак сувларни утиллаштириш, тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш (қуёш, шамол).

93

Янги қурилаётган биноларни лойиҳалаштиришда уларнинг энерготежамкорлиги ва сейсмик хавфсизлигини комплекс таъминлаш мақсадида тўсувчи конструкциялар материалларини танлашни улар хусусий массаларини сезиларли камайтиришни таъминлаш, қишки шароитларда иссиқлик ҳимояси ва ёзги қизиб кетишдан, иссиқлик турғунлиги юқори кўрсаткичларини жамлаштиришни ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ 2.01.03-19 ҳамда ШНҚ 2.01.04-18га мувофиқ амалга ошириш лозим.

94

Одамлардан ва оргтехника юқори иссиқлик чиқишига эга хоналарни биноларнинг шимолий фасадлари томонида жойлаштириш лозим.

95

Фойдаланишда энг иссиқ ва нам хоналар ички деворлар ёнида жойлаштиришда ташқи тўсувчи конструкцияларга эга бўлмаслиги керак.

96

Ҳажмий-режалаштириш ечимларни ишлаб чиқишда деразаларнинг майдони 40 m2 гача бўлган бурчакдаги хоналарни икки ташқи томонига жойлаштирмаслик лозим.

97

Икки томони очиқ йўллар (йўлаклар) устида жойлашган ҳажмлар (блоклар), асосий ҳажмдан чиқувчи ҳажмлар ёки блоклар, бурчакда жойлашган икки ташқи деворли хоналар, мансарда қаватларидаги хоналар самарали иссиқлик ҳимоясини таъминлаши лозим.

98

Иситилмайдиган верандалар, лоджиялар, бирлаштириб (тақаб) қурилган биноларни иситиладиган хоналардан ташқи эшикли ташқи деворлар билан ажратиш лозим.

99

Иситилмайдиган хона иситиладиган хона устида ёки остида жойлашган бўлса ажратувчи ора ёпмалар ШНҚ 2.01.04-18га мувофиқ иситилган бўлиши лозим.

100

Биноларни оптимал ойнавандлаш майдони йўналтирилганлик ва ойналаш конструкциялари орқали йўл қўйилган иссиқлик йўқотилишини ҳисобга олиб, табиий ёритиш таъминлаган ҳолда кўзда тутилиши лозим.

101

Ойналашнинг минимал етарли майдони бинонинг шимолий фасадларида таъминланиши лозим.

Ёруғлик ўринларининг майдони умуман лойиҳалаштириш топшириғида белгиланади ва ташқи деворлар умумий майдонининг 25 фоиз оралиғида қабул қилиш керак.

102

Шаффоф тўсиқлар майдонини оширишга биноларнинг жанубий фасадларида қуёшдан ҳимоя қилувчи қурилмалардан фойдаланган ҳолда йўл қўйилади.

Ғарбий фасадларнинг ойнавандланганлиги 40 фоиздан ошмаслиги лозим.

103

Бино юқори шовқинли фонга эга туманда жойлашган бўлса шовқин ва иссиқликдан ҳимоялаш хоссалари бўйича белгиланганга қараганда юқори иссиқлик ўзатилиш қаршилигига эга самарали дераза конструкцияларидан икки ёки уч қаватли стеклопакетлар, самарали фасад шаффоф тўсиқларидан (ҳаво қатламли, нур акслантирувчи қоплама билан) фойдаланиш лозим.

104

Совуқ ҳаво бостириб киришидан ҳимоя қилиш учун ташқи эшикларга пружинали беркитувчилар ўрнатилиши лозим.

105

Ташриф буюрувчиларнинг катта оқими бўлган биноларда автоматик очилиб-ёпилувчи эшиклар ёки автоматлаштирилмаган тўрт табақали айланма эшиклар бўлиши лозим.

106

Киришлар енгил конструкциялардаги, шу қаторда шаффоф иситилмайдиган тамбурлар билан жиҳозлаш керак.

107

Биноларда сувни тежаб сарфлашни таъминлаш мақсадида, водопровод кранлари ва ричагли ёки босимли ишлайдиган аралаштиргичлар ҳамда икки режимли унитазларни ўрнатиш лозим.

108

Бинолар ва иншоотларда максимал энергетик самарадорликка эришиш учун қуёш энергиясидан фойдаланишга йўл қўйилади.

109

Қуёш энергиясидан фойдаланиш табиий ёритилганликни ошириш ва хоналар инсоляцияси, йилнинг иссиқ даврида табиий шамоллатишни яхшилаш билан бирга қўлланиши керак.

110

Хўжалик-маиший зарурият учун қўшимча қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатишга йўл қўйилади.

Иссиқ сув тайёрлаш учун қуёш қурилмаларини лойиҳалаштириш ШНҚ 2.04.16-23га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

111

Қўшимча электр таъминотни етказиб бериш учун ШНҚ 2.04.15-23 талабларига мос фотоэлектрик станциялардан фойдаланишга йўл қўйилади.

112

Янги маъмурий биноларни лойихалаштириш ва қуришда қуйидаги талаблар инобатга олиниши лозим:

атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши таъминланган бўлиши;

ҳудуддаги дарахт ва буталар ҳамда яшил майдонларга зарар етказмаслик;

ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг ўз вақтида бартараф этиш;

чанглар тарқалишини камайтириш учун намлатиб туриш тизимларидан фойдаланиш;

қуриладиган бино ва иншоотлари унинг объектларнинг ўз ҳамда туташ ҳудудларида “яшил боғ” ва “яшил белбоғ”лар барпо этиш.

1-илова Лойиҳа-конструкторлик ва илмий-тадқиқот муассасаларининг маъмурий бинолари хоналарининг таркиби ва майдони

Т/рМайдонлар номиХона майдони, m2, бино сиғими бўйича, штат ходимларининг сони
50100200300400
1234567
1Асосий ишчи хоналар (хоналар, қабулхоналар, ишчи хоналар билан биргаликда)3507001300-14002000-21002700-2800
2Конференц-зал---150200
3Конференц залнинг ёрдамчи хоналар---12-2020-30
4Кулуар-кўргазма зали---40-5060
5Техник (илмий) кенгаш мажлислар зали405060-806060
6Касаба уюшмаси (жамоат) ташкилотлари хонаси--1818-2024-30
7Ҳужжат архивлари10-1515-3030-5030-5030-70
8Илмий-техник кутубхона-25-3536-5050-10060-120
9Нусха кўчириш хизмати ва муқовалаш хонаси152030-4030-4030-50
10Факс хонаси-9121212
11Сервер хонаси-15151515
12АТС----12-15
13Гардеробли вестибюль20306090120
14Буфет-ошхона, пазандалик дўкони-30200300350
15Санитар тугунлар1220406080
16Хизмат кўрсатиш ходимларининг хонаси8881212-15
17Таъмирлаш устахоналари-15-20303636
18Омборлар68-12202530
19Қоғоз чиқиндиларини йиғиш ва жойлаш хоналари--669
20Йиғиштириш инвентарлари хонаси35666-9

Изоҳлар:

1. Лойиҳа-конструкторлик ва илмий-тадқиқот институтлари хоналарининг таркиби ва майдонлари лойиҳалаштириш топшириғи бўйича белгиланади.

2. Илмий тадқиқот институтлари учун қўшимча равишда докторантлар машғулоти ва кадрлар малакасини ошириш, махсус мақсадларга мўлжалланган илмий-технологик ускуналарни ўрнатиш хоналарини лойиҳалашга йўл қўйилади.

2-илова Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари хоналарининг намунавий таркиби ва майдони

Т/рХоналар номиМайдон, m2 , маҳалла аҳолисининг ҳисоб сони бўйича
3 минг кишидан кам3-5 минг киши5 минг кишидан ортиқ
1Раҳбар хонаси (оқсоқол, раис)141618
2Масъул котиб хонаси121414
3Хотин-қизлар кенгашининг хонаси-1414
4Педагог тарбиячи хонаси121414
5Маданият ва маърифат хонаси (кутубхона ўқиш хонаси)-2030
6Тўгарак хонаси--30
7Универсал зал (мажлис, оммавий тадбирлар)6080110
8Инвентарь омбори81012
9Санитар тугунлар йиғиштириш инвентарлари билан4810
Изоҳлар:
1. Хоналарнинг таркиби ва майдони лойиҳа топшириғи бўйича белгиланади.
2. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари маъмурий биносида чойхона, оммавий тадбирлар ўтказиш учун иншоотлар, дам олиш ва жисмоний спорт машғулотлари, маиший хизмат пункти (сартарошхона, таъмирлаш устахонаси) ҳамда аҳолига хизмат кўрсатувчи бошқа тадбиркорлик объектларини жойлаштиришга йўл қўйилади.

3-илова Кўп квартирали уйни бошқарувчи ташкилотлардаги хоналарининг таркиби ва майдони

Т/рХоналар номиХоналар майдони, m2, уй-жой фондига хизмат кўрсатганда, минг m2, умумий майдон/аҳоли. минг.
600 дан ортиқ
35-40
400
25-30
200
12-15
100
6-8
123456
Бошқариш хоналари
1Раҳбар хонаси20202014
2Ўринбосар хонаси14141212
3Қабулхона - девонхона12121212
4Кадрлар бўлими1210--
5Режа ишлаб чиқариш бўлими (иқтисодчилар, муҳандислар)201818-
6Ҳисобхона ва касса25201616
7Таъминлаш бўлими121299
8Архив1212108
9Техника хавфсизлиги ва меҳнатни ташкил этиш хонаси20181512
Уй-жой фойдаланиш участкаси хоналари
10Бошлиқ хонаси12121212
11Муҳандис ва техниклар хоналари12+1210+109+910
12Ҳисобхона16161414
Жами:52484436
Диспетчерлик пункти
13Оператор (пульт) хонаси161614-
14Аппарат хона141412-
15ТП назоратчисининг хонаси (ускуналар мавжуд бўлса)121010-
16Катта диспетчер хонаси121212-
17Усталар хонаси151210-
18Омборлар303030-
19Гардероб ходимлари хоналари202018-
20Душли санитар тугунлар121010-
Хоналарни таъмирлаш бўйича ёрдам хизмати ҳудуди
21Буюртмаларни қабул қилиш хонаси161616-
22Инвентарь омбори18128-
Изоҳ: таъмирлаш устахоналари, қурилиш материаллари ва ускуналари омборларини қуриб битказилган турар жой биноларидаги хоналарга жойлаштиришга йўл қўйилмайди; устахоналар ва омборларнинг таркиби, уларни жойлаштириш лойиҳалаштириш топшириғи бўйича ўрнатилади.

Уй-жой мулкдорлари ширкатлари хоналарининг таркиби ва майдони

Т/рХоналар номиМайдон, m2, уй-жой фонди ҳисоби бўйича (минг m2) ёки аҳолига хизмат кўрсатиш (минг аҳоли)
30-50 минг m2 2,0-3,0 минг аҳоли60-90 минг m2 3,0 дан юқори 5,0 гача минг аҳоли
1Раҳбар хонаси1214
2Ҳисобхона касса билан1420
14 + 6
3Иқтисодчи хонаси912
4Навбатчи техник хонаси1214
5Инвентарь омбори1010
Изоҳ: Хоналарнинг таркиби ва майдони муайян шароитларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ белгиланади.

4-илова Прокуратура бинолари хоналарининг таркиби ва майдони

Т/рМайдонлар номиХоналар майдони, m2, аҳоли ҳисоби сони, минг киши
20-3035-4550-7075-100
1Прокурорнинг хонаси18202020
2Қабулхона-котибият16181818
3Прокурор ёрдамчиларининг хоналари141430 (2х15)45 (3х15)
4Терговчиларнинг хоналари1530 (2х15)45 (3х15)60 (4х15)
5Кенгашиш зали50506060
6Девонхона14161818
7Фотолаборатория10101214
8Архив99912
9Ашёвий далиллар омбори661212
Умумий хоналар
1Вестибюль ва холлар – фойе6080100160
2Гардероб10121820
3Навбатчи қўриқчилар хонаси10101010
4Омборлар681012
5Санитар тугунлар16182024
Изоҳ: Бино хоналарининг таркиби ва майдонлари муайян шароитлардан келиб чиқиб лойиҳалаштириш топшириғига мувофиқ белгиланди.

Ўз кучини йўқотган деб топилган ҳужжат (тасдиқлаш буйруғининг 2-банди)

Ўзбекистон Республикаси давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раисининг 2004 йил 19 апрелдаги 26-сон буйруғи билан тасдиқланган ҚМҚ 2.08.04-04 «Маъмурий бинолар» қурилиш меъёрлари ва қоидалари

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.