Normativ hujjatlar Yong‘in xavfsizligi
ШНҚ 2.01.02-04
«Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»
- Tasdiqlangan
- Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 2004 йил 28 декабр кунидаги 82 сонли буйруғи
- Kuchga kirgan
- 2005 йил 2 февралдан
- Matn holati
- 25.05.2026 — 2005-yilgi rasmiy nashr (PDF) matni; 2020-yil 22-yanvardagi 1-son o‘zgartirish (1-ilova — baland binolar), 2026-yil 18-martdagi 01/2-11-son (6.19¹-band; hisob raqami 391) va 2026-yil 12-maydagi 01/2-19-son (1-ilovaning 3.8-bandi; hisob raqami 402) buyruqlari bilan; formulalar PDF’dan rasm — lex.uz bilan solishtiring
- Rasmiy manba
- lex.uz
Мазкур меъёрлар минтақавий талаблар, МСН 2.02.01-97 «Бинолар ва иншоатлар ёнғин хавфсизлиги» хамда стандартлаштириш ва меъёрлаштириш бўйича халқаро ташкилотларнинг тавсияларига биноан ишлаб чикилган ва Ўз.Рда қурилиш ишлари жараёнида ёнғин хавфсизлигини таъминлашдаги меъёрий хужжатлар тизимида ёнғин хавфсизлигининг асосий хужжати ҳисобланади.
Ушбу хужжат СНиП 2.01.02-85* «Ёнғинга қарши меъёрлар» ва у билан алоқадор хужжатлардан курилишда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича асосий фарклари бўлиб:
- бошқа ёнғин хавфсизлиги талабларига нисбатан, ёнғин вақтида инсонларни хавфсизлигини таъминлашга қаратилган талабларнинг устиворлиги;
- ёнғинга қарши талабларни объектларнинг лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш жараёнларини барча босқичларида, шу жумладан, қайта тиклаш, таъмирлаш ва функционал вазифаларини ўзгартиришда ҳам қўллаш имкони борлиги;
- бино ва иншоатларни ёнғинга қарши ҳимоясига қаратилган асосий талабларни, ушбу ҳимоялашнинг мақсадлари шаклида ифодаланиши;
- ёнғин хавфсизлигини таъминловчи восита шакли ва усулларини таърифлашда мумкин қадар қискартириш имкони;
- ёнғинга қарши меъёрларни синфий асосларини сезиларли ривожлантириш мақсадида бино ва иншоатларни вазифасига кўра кўлланилишини, ёнгин содир бўлганида ва тарқалишида бино ичидаги инсонларнинг, шунингдек, бинонинг бунёд этилишига қўлланилган ва ашёларни таъсирчанлигини, ёнғинга қарши ҳимоялаш восита ва усулларини англашда вариантларни кенгайтириш ҳамда ёнғин ҳавфига мутаносиблигини ошириш учун объектив ва дифференциаллашган ҳолда ҳисобга олиш;
Ҳаракатда бўлган ҚМҚ ва СниП ва бошка меъёрий ҳужжатларнинг аксариятдаги ёнғинга қарши қоида ва талаблар СНиП 2.01.02-85*да кўрсатилган яъни, бино ва иншоатларнинг қурилиш конструкцияларига, мухандислик тизимларига, конструкция ва материалларга бўлган ёнғинга қарши қоида ва талабларга таянилган меъёрий ҳужжатлар қайта кўриб чикилмагунига қадар ўз кучини йўқотмайди.
Ўтиш даврида техник ушбу ҳужжатларда қурилиш маҳсулотларига бир вақтнинг ўзида СНиП 2.01.02-85* ва бошка ҳаракатдаги меъёрларда қоидалар белгиланмаган каби ёнғин техник тавсифлари келтирилиши мумкин.
Мазкур меъёрий ҳужжатда риоя этилиши шарт бўлган ёнғинга қарши талаблар келтирилган айрим ҳолларда, қайсидир талаблардан чекиниш имконияти фараз қилинса, унда «одатда» эслатмаси билан ва йўл кўйиладиган чекланиш шартлари ифодаланади.
Мазкур меъёрни меъёрлари олдин амалга киритилган махсулот турларига қўллаш имконияти истисно этилмайди. Бинобарин, бино ва иншоатларни мазкур меъёр талабларига асосланган ёнғинга қарши ҳимоялаш тизими, ҳамда СниП 2.01.02-85* «Ёнғинга қарши меъёрлар» ҳолатларига асосланган тизим сифатида ҳам, объектларни айрим қисмлари ёки айрим ҳимоя воситалари ва усуллари учун эмас, балки бутунлай маскан учун комплекс қўлланилиши кераклигини ҳисобга олиш зарур.
Қурилиш махсулотларига олдин киритилган меъёрлар ва хужжатларда ишлатиши мумкин лекин, ёнғинга қарши бино ва иншоатларнинг коидалари, СНиП 2.01.02-85* «Ёнғинга қарши меъёрлар» ва бу хужжатга қарашли қоидаларига бирга тўла кўриши шарт. Қурилиш маҳсулотларининг ёнғин-техник кўрсаткичларини аниқлаш усулларига янги давлат мезонларини киритилиши, кўп ҳолатларда мутассади (Уз.Р. СТ сертификация тизимида аккредитация этилган) ташкилотларга мазкур меъёрий хужжатда МСН 2.02.01-97 қабул қилинган таснифига биноан кўрсаткичларни белгилашга имкон беришини эслатиб ўтиш лозим.
1. ҚЎЛЛАНИШ СОХАЛАРИ
Бу меъёрлар ва қоидалар бинолар, хоналар ва бошқа қурилган иншоатларини барпо этиш ва эксплуатация килишининг барча жараёнларида, уларнинг эгалик шакли ва идоравий қарашлилигидан катъий назар ёнғинга қарши умумий талабларини, шуниндек, биноларнинг ва уларнинг элемент ҳамда қисмларини, хоналарни, қурилиш конструкциялари ва материалларини ёнғин-техник таснифларини белгилаб беради.
Бинолар, қурилиш конструкциялари, махсулот ва материалларнинг меъёрий ва техник ҳужжатларида ёнғин-техник тавсифлари мазкур меъёрда белгилангандай кўрсатилиши керак.
Асосланган ҳолларда, конкрет объектлар бўйича қурилиш меъёр қоидаларидаги ёнғинга қарши талаблардан чекланишларга ва ёнғинга қарши меъёрлари бўлмаган алохида мураккаб ва маҳсус белгиланган ноёб биноларга ўзига хос ёнгинга қарши талабларни ўз ичига олган техник шартларни тузишга рухсат ЎзР Давархитектқурилиш қўмитаси томонидан, Ўзбекистон ИИВ ЁХББ билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
Мавжуд (ёки фойдаланилаётган) бинолар ёки алохида хоналарнинг вазифасини ва уларнинг ҳажмий-режавий конструктив ечимларини ўзгартиришда ушбу бино ёки хоналарнинг янги мақсадларини ҳисобга олган холда амалдаги меъёрлар қўлланилиши лозим.
Қурилиш меъёрий хужжатлари тизимидаги ёнғинга қарши меъёр ва талаблар мазкур меъёр талабларига асосланиши керак.
Мазкур меъёрлар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси томонидан тасдиқланган ёки келишилган ҚМҚ ва бошқа Давлат меъёрий ҳужжатларида баён этилганларга қўшилади ва аниқлик киритилади.
Ушбу меъёрий ҳужжатда РСТ Ўз.1.10-93 ва ГОСТ 12.1.033да келтирилган атамалар ва таърифлар қабул килинган.
5,6,7 бўлимлар маҳсус биноларга (харбий мақсадлардаги портловчи модда ва портлатиш воситаларини ишлаб чикариш ва саклаш, тоғ қазилмалари ва метроларнинг ер ости иншоатлари) тааллукли эмас.
2. МЕЪЁРИЙ ХОЛАТЛАР
Бу меъёрий коидаларда хар хил меъёрий хужжатларни карши куриш зарур:
- ГОСТ 12.1.033-81 ССБТ «Ёнғин хавфсизлиги. Терминлар ва таърифлар»;
- ГОСТ 12.1.044-89 ССБТ «Модда ва ашёларни ёнғин-портлаш хавфи»;
- ГОСТ 3044-97 «Қурилиш материаллари. Аланга тарқалишини синаш усуллари»;
- ҚМҚ 2.01.05-98 «Табиий ва сунъий ёритиш»;
- ҚМҚ 2.04.05-97 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;
- МСН 2.02.01-97 «Бинолар ва иншоатларнинг ёнғин хавфсизлиги»;
- РСТ Ўз.30244-94 «Қурилиш конструкциялари. Ёнувчанликка синов усуллари»;
- РСТ Ўз.30247.1-94 «Қурилиш конструкциялари. Оловга бардошликни синаш усуллари. Юк кўтарувчи ва тўсувчи конструкциялар».
- РСТ Ўз.30247.2-94 «Қурилиш конструкциялари. Эшик ва дарвозалар оловга бардошликни синаш усуллари»;
- РСТ Ўз.30402-96 «Қурилиш материаллари. Алангаланишини синаш усуллари».
- РСТ Ўз.30247.0-94 «Қурилиш конструкциялари. Оловга бардошликни синаш усуллари»;
3. УМУМИЙ ҲОЛАТЛАР
Ёнғин ҳолатида биноларда қуйидаги конструктив, хажмий-режавий ва мухандислик-техникавий ечимлар таъминланиши зарур:
- ёнғиннинг хавфли омиллари таъсири натижасида одамларнинг ҳаётига ва саломатлигига хавф туғилмасидан, уларни ёши ва жисмоний ҳолатидан қатъий назар ташқарига, бино атрофидаги худудга (кейинчалик-«ташқарига») эвакуация қилиш имконияти;
- одамларни қутқариш имконияти;
- ёнғин ўчоғига ёнғин ўчириш бўлинмаларининг шахсий таркибини бориш ва ёнғин ўчириш воситаларини етказиб бериши, шунингдек одамларни ва моддий бойликларни кутқариш тадбирларини ўтказиш имконияти;
- билвосита ва бевосита моддий зарарларни чеклаш, шу ҳисобда бинодаги мавжуд жиҳозлари ва бинонинг ўзини ҳам, бунда зарар миқдори, ёнғинга қарши тадбирлар, ёнғин хавфсизлик хизмати ва уни техник таъминланиш сарфини иқтисодий асосланган ҳолда;
- ёнғинни ён атрофда жойлашган биноларга, шу жумладан, ёнаётган бино қулаган ҳолда ҳам тарқалмаслиги.
Қурилиш жараёнида таъминланиши зарур:
- амалдаги меъёрларга биноан ва белгиланган тартибда тасдиқланган лойиҳада, назарда тутилган ёнғин;
- қарши тадбирларнинг устувор бажарилиши;
- қурилаёттан ва ёрдамчи объектларни ёнғиндан саклашда назарда тутилган хавфсизлиги коидаларига риоя қилинган ҳолда қурилиш ва монтаж ишларини олиб бориш;
- ёнғинга қарши кураш воситаларини мавжудлиги ва уларни соз холда тутиш;
- қурилиш майдони ва қурилаётган объеклардан ёнғин вақтида одамларни хавфсиз эвакуация килиб қуткариш, ҳамда моддий товар бойликларни сақлаш имконияти;
Фойдаланиш жараёнида кўзда тутилиши керак:
- бинонинг ҳолати ва уни ёнғинга қарши ҳимоя воситалари лойиҳа ва техник ҳужжатлар талабларига мувофиқ ишчи ҳолатида бўлишини таъминлаш;
- тасдиқланган ёнғин ҳавфсизлиги қоидаларини, белгиланган тартибда бажаралишини таъминлаш;
- конструкциявий, ҳажмий-режавий, муҳандислик техникавий ечимларни лойиҳасиз, ҳамда амалдаги меъёрларга биноан ишлаб чиқилмаган ва ўрнатилган тартибда лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланмаган бўлса, ўзгартиришига йўл қўймаслик;
- таъмирлаш ишлари олиб борилаётганда, амалдаги меъёрлар таълабларига жавоб бермайдиган конструкциялар ва ашёлар кўлланишига йўл қўймаслик зарур.
Агар бино қурилишига, одамлар сони ёки ёнғин нагрузкаси бинода ёки унинг бирор бир қисмида чекланишлар ҳақида маълумотлар ўрнатилган бўлиши лозим, бино маъмурияти эса, ёнғинни олдини олиш ва ёнғин чоғида одамларни эвакуация қилиш бўйича махсус ташкилий тадбирлар ишлаб чиқиши керак;
Биноларни ёнғинга қарши ҳимоялаш бўйича тадбирлар ўт ўчирувчи бўлинмаларининг техник жиҳозланганлиги ва уларнинг жойлашишини ҳисобга олган ҳолда назарда тутилади.
Биноларнинг ёнғинга хавфлилигини таҳлил қилишда, ёнгиннинг хавфли омилларини олиши ва тарқалиши, одамлар эвакуацияси ва ёнғин билан курашнинг вақти томонларини нисбайлигига асосланган ҳисобий сценарийдан фойдаланиш мумкин.
4. ЁНҒИН -ТЕХНИК ТАСНИФИ
Қурилиш ашёлари, курилмалари, хоналар, бинолар, бино унсурлари ва кисмларини, ёнғин-техник таснифи, ёнғиннинг хавфли омилларини пайдо бўлишига имкон берувчи ва ёнғин хавфини орттирувчи хусусиятлар ва шу билан бирга, ёнғин содир бўлишига ва уни хавфли омилларини тарқалишига қаршилик кўрсатувчи хусусиятларга бўлиниши билан асосланади.
Ёнғин-техникавий таснифи, қурилмаларга, хоналар, бинолар, бино унсурлари ва қисмларини, уларнинг ёнғин бардошлилиги ва (ёки) ёнғинга хавфлилигига боғлиқ равишда ёнғинга қарши ҳимоя бўйича зарур талабларни ўрнатиш учун белгиланади.
Қурилиш ашёлари
Курилиш ашёлари фақат ёнғин хавфлилиги билан тавсифланади қурилиш ашёларининг ёнғинга хавфлилиги қуйидаги ёнғин-техникавий таснифлар билан аниқланади:
- ёнувчанлик, алангаланиш, юзд бўйича аланга таркалиши, туташ қобилияти ва заҳарлилиги.
Қурилиш ашёлари ёнмайдиган (ЁНМ) ва ёнувчан (ЁН) га бўлинади.
Ёнувчан бинокорлик ашёлари тўрт гурухга бўлинади:
Ё1 (кучсиз ёнувчан)
Ё2 (мўътадил ёнувчан)
Ё3 (меъёрида ёнувчан)
Ё4 (кучли ёнувчан)
Ёнувчанлик ва бинокорлик ашёлари ёнувчанлик бўйича гурухлари Ўз РСТ 30244-94 билан ўрнатилади.
Ёнмайдиган бинокорлик ашёлари учун ёнғин хавфлилиги кўрсаткичлар аниқланмайди ва меъёрланмайди.
Ёнувчан биноларнинг ашёлари алангаланиш бўйича уч гурухга бўлинади:
А1 (қийин алангаланувчан);
А2 (мўътадил алаигаланувчан);
АЗ (енгил алангаланувчан);
Бинокорлик ашёлари алангаланувчанлик бўйича гурухлари Ўз РСТ 30402-96 бўйича ўрнатилади.
Ёнувчан биноларнинг ашёлари аланганинг юза сатҳида тарқалиши бўйича тўрт гурухга бўлинади:
АТ1 (аланга тарқатмайдиган);
АТ2 (кучсиз аланга тарқатувчи);
АТ3 (мўтадил аланга тарқатувчи);
АТ4 (кучсиз аланга таркатувчи);
Бинокорлик ашёлари аланга тарқалиши бўйича гурухлари том қатламлари сатхи, поллар, шу жумладан ёпмалар учун ГОСТ 30444 бўйича аниқланади.
Бошқа бинокорлик ашёлари учун алангани юза бўйича тарқалиши гурухи аниқланмайди ва меъёрланмайди.
Ёнувчан бинокорлик ашёлари туташ қобилияти бўйича уч гурухга бўлинади.
Т1 (оз туташ кобилиятига эга бўлган);
Т2 (мўътадил туташ қобилиятига эга бўлган);
Т3 (юқори туташ кобилиятига эга бўлган).
Ёнувчан бинокорлик ашёлари ёниш маҳсулотларининг заҳарлилиги бўйича тўрт гурухга бўлинади:
З1 (кам хавфли);
З2 (мўтадил хавфли);
З3 (юқори хавфли);
З4 (ўта хавфли).
Бинокорлик ашёлари ёниш маҳсулотлари заҳарлилиги бўйича гуруҳлари ГОСТ 12.1.044-89, бўйича ўрнатилади.
Қурилиш конструкциялари
Қурилиш конструкциялари ёнғинга бардошлилик ва ёнғинга хавфлилиги билан тавсифланади.
Ёнғинга бардошлилик кўрсаткич бўлиб ёнғинга бардошлик чегараси хисобланади, конструкциянинг ёнғинга хавфлилигини унинг ёнғинга хавфлилик синфи тавсифлайди.
Қурилиш ашёлари, маҳсулот ва конструкцияларнинг ёнғинга бардошлик чегараси муайян қурилма учун меъёрланган бир ёки кетма-кет бир неча чегара холатини белгиловчи аломатлари пайдо бўлиш вақти (дақиқада) билан ўрнатилади:
- кўтариб туриш кобилиятини йўқотиши (R);
- бутунликни йўқотиши (Е);
- иссиқлик ўтказмаслик қобилиятини йўқотиши (I).
Қурилиш конструкцияларининг ёнғинга бардошлик чегараси ва уларнинг шартли белгилари Ўз РСТ 30247.0-94 бўйича ўрнатилади. Бунда деразалар ёнғинга бардошлик чегараси фақат Е аломатини бошланиш вақти бўйича аниқланади.
Ёнғинга хавфлилиги бўйича қурилиш ашёлари, маҳсулот ва конструкциялари тўрт синфга бўлинади:
К0 (ёнғинга хавфли бўлмаган);
К1 (кам ёнғинга хавфли бўлган);
К2 (мўтадил ёнғинга хавфли бўлган);
К3 (ёнғинга хавфли бўлган);
Қурилиш конструкцияларининг ёнғин хавфи бўйича синфи ГОСТ 30403 бўйича ўрнатилади.
Ёнгинга қарши тўсиқлар
Ёнғинга карши тўсиклар ёнғин ўчоғи мавжуд хонадан ёки отсекдан ёнғинни ва ёнғин маҳсулотларни бошка хоналарга тарқалишини олдини олиш учун мўлжалланган.
Ёнғинга қарши тўсиқларга ёнғинга қарши деворлар, оралиқ тўсиқлар, қаватлар ва оралиқ ёпмалар киради.
Ёнғинга қарши тўсиклар ёнғинга бардошлик ва ёнғин хавфи билан тавсифланади, ёнғинга қарши тўсиқларнинг ёнғинга бардошлиги уларнинг унсурларини ёнғин бардошлилиги билан аниқланади:
- тўсувчи кисм;
- тўсиқнинг турғунлигини таъминловчи қурилмалар;
- уларнинг таянадиган конструкциялари;
- уларнинг ўзаро маҳкамлаш тугунлари.
Ёғинга қарши тўсикнинг турғунлиги таъминловчи қурилмалар, улар таянадиган конструкциялар ва уларни ўзаро маҳкамлаш тугунларнинг ёнғинга бардошлик чегаралари R аломати бўйича ёнғинга қарши тўсиқнинг тўсувчи қисмига талаб этиладиган ёнғинга бардошлик чегарасидан кам бўлмаслиги лозим.
Ёнғинга қарши тўсикнинг ёнғин хавфи, унинг турғунлигини таъминловчи курилмалар, улар таянадиган конструкциялар ва уларни ўзаро маҳкамлаш тугунларининг ёнғин хавфи билан аниқланади.
Ёнғинга қарши тўсиқлар уларни тўсувчи қисмлари ёнғинга бардошлилиги боғлиқ ҳолда турлари 1-жадвалга, ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқларни тўлдириш 2-жадвалга, ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқларда назарда тутиладиган тамбур-шлюзлар 3-жадвалга асосан бўлинади.
Тамбур-шлюзларнинг тўсиқлари ва том ёпмалари ёнғинга қарши бўлиши керак. 1 турдаги ёнғинга қарши тўсиклар КО синфли бўлиши лозим.
Алоҳида келишилган ҳолларда К1 синфли 2-4 турдаги ёнғинга қарши тўсиқлар қўлланишига рухсат берилади.
| Ёнғинга карши тусиқ номи | Ёнғинга қарши тусиқ тури | Енғинга қарши тусиқ енғин –бардошлик чегараси, кам эмас | Бўшликларни тулдирувчилар тури, паст эмас | Тамбур-шлюз тури, кам эмас |
|---|---|---|---|---|
| Девор | 1 | REI 150 | 1 | 1 |
| 2 | REI 45 | 2 | 2 | |
| Тўсиқ | 1 | EI 45 | 2 | 1 |
| 2 | EI 15 | 3 | 2 | |
| Ора-ёпма | 1 | REI 150 | 1 | 1 |
| 2 | REI 60 | 2 | 1 | |
| 3 | REI 45 | 2 | 1 | |
| 4 | REI 15 | 3 | 2 |
| Ёнғинга қарши тўсиклардаги бўшлиқлар тўлдиргичлари номи | Ёнғинга қарши тўсиқдаги бўшлиқларни тўлдирувчилар тури | Енғин бардошлик чегараси, кам эмас |
|---|---|---|
| Эшиклар, дарвозалар | 1 | EI 60 |
| Люклар | 2 | EI 30 |
| Қопқоклар | 3 | EI 15 |
| Деразалар | 1 | EI 60 |
| 2 | EI 30 | |
| 3 | EI 15 | |
| Пардалар | 1 | Е1 60 |
| Тамбур-шлюз тури | Тамбур - шлюзлар унсурлари турлари, паст эмас. | ||
|---|---|---|---|
| Тўсиклар | Ора ёпмалар | Бўшлиқлар, тўлдиргичлар | |
| 1 | 1 | 1 | 3 |
| 2 | 2 | 4 | 3 |
Зина ва зина катаклари
Эвакуация мақсадида фойдаланиладиган зина ва зина катаклари, қуйидаги зиналар турига бўлинади;
1 -ички зина катакларида;
2 -ички, очиқ;
3 -ташқи, очиқ
Оддий зина катаклари турлари:
Л1 - ҳар бир каватдаги ташқи деворда ойнавандли ёки очиқ туйнук билан;
Л2 - ойнаванд ёки очиқ туйнук орқали табиий ёритиладиган
Тутун қопламайдиган зина катаклари турлари:
Н1 - ташқи ҳаво зонаси орқали очиқ ўтиш имкоци бўлган қаватдан зина катагига кириш, бунда ҳаво зонаси оркали утиш тутун қопламасига таъминланган бўлиши лозим;
Н2 - ёнғин вактида ҳаво босими мавжуд зина катагига;
Н3 - қаватдан зина катагига ҳаво босими мавжуд тамбур-шлюз орқали кириш билан.
Ўт ўчириш ва қутқариш ишларини таъминлаш учун ёнғин зиналари турлари назарда тутилади:
П1 -тип;
П2 -қиялиги 6:1 дан кўп бўлмаган зинапоя.
Бино, ёнғин отсеклари, хоналар
Бинолар, ҳамда биноларнинг Ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган қисмлари:
- ёнғин отсеклари (кейинчалик, бинолар),
- ёнғин бардошлик даражаси, курилмавий таснифи ва функциявий ёнғин хавфи бўйича бўлинади. Ёнғин отсекларига ажратиш учун 1-турдаги ёнғинга қарши деворлар қўлланилади.
Бинонинг ёнғин бардошлик даражаси унинг курилиш конструкцияларни ёнғин бардошлиги билан аниқланади.
Бинонинг конструктив ёнғин хавфлилик синфи курилиш конструкцияларини ёнғиннинг таракқий этишида ва унинг хавфли омилларини пайдо бўлишида иштирок этиш даражаси билан аниқланади.
Бино ва унинг қисмларини функционал ёнғин хавфлилик синфи, уларнинг бажарадиган вазифаси ва уларда жойлаштириладиган технологик жараёнларнинг хусусиятлари билан аникланади.
Бинолар ва ёнғин отсеклари ёнғин бардошлик даражаси бўйича 4-чи жадвалга биноан бўлинади.
| Бинонинг ёнғин бардошлик даражаси. | Бинокорлик курилмаларини ёнғин бардошлик чегараси, кам бўлмаслик керак | ||||||
|---|---|---|---|---|---|---|---|
| Бинонинг юк кўтарувчи унсурлари. | Ташқи деворлар | Қаватлар аро ораёпмалар (шу жумладан чордок ва ертўла устидаги). | Чордоқсиз томёпмалар. | Зина катаклари. | |||
| Настиллар (ш.ж. иситувчи қобиғ билан) | Ферма, балкалар, прогонлар | Ички деворлар. | Зинапоя ва зина майдончалари. | ||||
| I | К120 | ЕЗО | КЕ160 | КЕЗО | КЗО | КЕ1 120 | К60 |
| II | К90 | Е15 | КЕ145 | КЕ15 | К15 | КЕ190 | К60 |
| III | К45 | Е15 | КЕ145 | КЕ15 | К.15 | КЕ160 | К45 |
| IV | К 15 | Е15 | К.Е115 | К.Е15 | К15 | К.Е145 | К15 |
| V | Меъёрлаштирилмайди. | ||||||
Биноларнинг юк кўтарувчи унсурларига, ёнғин вақтида умумий турғунлигини ва геометрик ўзгармаслигини таъминлайдиган юк кўтарувчи деворлар, устунлар, боғланишлар, бикрлик диафрагмалари, ораёпма конструкциялари (равоқлар, фермалар, тўсинлар, плиталар) киради.
Бўшлиқларни (эшиклар, дарвоза, дераза ва люклар) тўлдирувчиларининг ёнғин бардошлик чегараси меъёрланмайди, махсус эслатиб ўтилган холатлар ва ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшлиқлар тўлдирувчилари бундан мустасно.
Жадвалда келтирилган R 15 (RE 15, REI 15) конструкцияларининг энг кичик ёнғин бардошлик чегараси талаб этиладиган ҳолларда, ҳақиқий ёнғин бардошлик чегарасидан қатъий назар ҳимояланган пўлат конструкцияларини қўллашга йўл қўйилади, фақат бинонинг юк кўтарувчи унсурларини ёнғин бардошлик чегараси, синов натижалари буйича R 8 дан кам бўлмаслигини ташкил этган ҳоллар бундан мустасно.
BIMFAB eslatmasi: jadvaldagi belgilar manbada (2005-yilgi rasmiy nashr) shunday bosilgan — «К120», «ЕЗО», «КЕ160» va h.k.; matn o‘zgartirilmadi. 4.10-bandda chegara belgilari R, E, I deb berilgan. Taqqoslash uchun: SNiP 21-01-97* ning shunday jadvalida I daraja uchun R 120, E 30, REI 60, RE 30, R 30, REI 120, R 60; II — R 90, E 15, REI 45, RE 15, R 15, REI 90, R 60; III — R 45, E 15, REI 45, RE 15, R 15, REI 60, R 45; IV — R 15, E 15, REI 15, RE 15, R 15, REI 45, R 15. lex.uz bilan solishtiring.
Бино ва ёнғин отсеклари конструктив ёнғин хавфи буйича 5 жадвалга биноан синфларга бўлинади.
| Бинокорлик курилмаларнинг ёнғинга хавфлилиги, кам бўлмаган. | |||||
|---|---|---|---|---|---|
| Юк кўтарувчи ўзакли унсурлар (устунлар ригеллар фермалар ва бошқалар). | Ташки деворлар ташқари томондан. | Деворлар, пойдевор, ораёпмалар ва чордоксиз томёпмалар. | Зина катаклари деворлари ва ёнғинга карши тўсиқ | Зинапоя ва зинапоялар майдончалар. | |
| С 0 | К 0 | К 0 | К 0 | К 0 | К 0 |
| С 1 | К 1 | К 2 | К 1 | К 0 | К 0 |
| С 2 | К 3 | К 3 | К 2 | К 1 | К 1 |
| С З | Меъёрланмайди. | К 1 | К 3 | ||
Биноларнинг тўсувчи қурилмаларидаги бўшликлар тўлдирувчилар (эшиклар, дарбозалар, деразалар ва люклар) ёнғин хавфи меъёрланмайди, махсус эслатиб ўтиладиган ҳоллар бундан мустасно.
Қурилиш амалиётига қурилиш конструкциясини тадбиқ этиш чоғида, уларни ёнғинбардошлик даражаси аниқланмаган бўлса ёки ҳисоблаш йўли билан ёки стандарт оловли синов асосида аниқ ёнғин хавфлилик синфига киритиш имкони бўлмаса, бинонинг натуравий фрагментларини оловли синовдан ўтказиш лозим.
Функционал ёнғин хавфи буйича бинолар таснифи
Бино ва бино қисми – хонасининг қисми ёки хона гуруҳлари функционал ёнғин хавфи буйича бир бирига боғлиқ ҳолда ва уларни кўллаш усулига кўра ҳамда улардаги одамларни хавфсизлигига таҳдид солувчи холатлар, яъни уларни ёшини, жисмоний ҳолатини, уйқу вақтидалигини асосий функционал контингент тури ва миқдорини ҳисобга олган ҳолда синфларга бўлинади:
Ф 1. Одамларни доимий яшаши ва вақтинчалик (шу жумладан кечаю-кундуз) бўлиши учун (бу бинолар хоналаридан, одатда кечаю-кундуз фойдаланилади, булардаги одамлар контингенти турли ёшда ва жисмоний холатда бўлишлари мумкин, бу биноларга ётоқхоналари бўлиши хос).
Ф 1.1. Болалар мактабгача муассасалари, қариялар ва ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ёток бинолари ва болалар муассасалари.
Ф 1.2. Меҳмонхоналар, ётокхоналар, санаторий ва умумий турдаги дам олиш уйлари, кемпинглар, отеллар ва пансионатлар ёток корпуслари.
Ф 1.3. Кўп хонадонли яшаш жойлар.
Ф 1.4. Бир хонадонли, шу жумладан бириктирилган яшаш жойлар.
Ф 2. Томоша ва маданий-маърифий муассалари (бу биноларда асосий хоналар, маълум вақт давомида ташриф қилувчиларининг оммавий келиб кетиши билан ўзига хос).
Ф 2.1. Театрлар, кинотеатрлар, концерт заллар, клублар, истирохат боғлари, спорт иғгшоатлари минбарлари билан, кутубхоналар ва бошқа муассасалар, ёпиқ биноларда ташриф буюрувчилар учун хисобли ўриндиқлар сони билан .
Ф 2.2. Музейлар, кўргазмалар, рақс заллари ва бошқа шунга ўхшаш ёпиқ хоналардаги муассасалар.
Ф 2.3. Ф 2.1. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода.
Ф 2.4. Ф 2.2. да кўрсатилган муассасалар очиқ ҳавода.
Ф 3. Аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари (бу корхоналарнинг хоналарида ишловчиларга караганда келувчилар сони кўплиги билан ўзига хос).
Ф 3.1. Савдо корхоналари.
Ф 3.2. Умумий овқатланиш корхоналари.
Ф 3.3. Вокзаллар, аэропортлар,
Ф 3.4. Шифохона ва амбулаторияяар.
Ф 3.5. Маиший ва коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари бинолари (почта, омонат кассалари, транспорт агентликлари, хукуқий маслахатхоналари, нотариал идоралар, кир ювиш, тикув ательелари, пойафзал ва кийим таъмирлаш хоналари, кимёвий тозалаш, сартарошхона ва бошқа шунга ўхшаш, шу жумладан ретуал ва диний муассасалар)га ташриф этувчилар учун ўриндиқлар сони ҳисобланмаган ҳолда.
Ф 3.6. Томошабинлар учун минбарлар, маиший хоналар ва хаммоми мавжуд бўлмаган жисмоний тарбия ва соғломлаштириш муассасалари ҳамда спорт машғулотларини ўтказиш муассасалари.
Ф 4. Ўқув юртлари, илмий ва лойиҳалаш ташкилотлари, бошқарув муассасалари (бу бинолар хоналари бир кеча-кундузнинг маълум вақт давомида фойдаланилади ва уларда, одатда, доимий равишда махаллий шароитларга кўниккан белгиланган ёшдаги ва жисмоний холатдаги контингент одамлар бўлади).
Ф 4.1. Мактаблар, мактабгача ёшдаги муассасалар, махсус ўрта ўқув юртлар, коллежлар, лицейлар.
Ф 4.2. Олий ўқув юртлари, малака ошириш муассасалари, мактабгача ёшдаги муассасалари.
Ф 4.3. Бошқарув органлари муассасалари, лойиҳа-конструкторлик ташкилотлари. ахборот ва тахририятнашр ташкилотлари, илмий-қидирув ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар,
Ф 4.4. Ёнғин ўчириш депоси.
Ф 5. Ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, иншоатлари ва хоналари (бу турдаги хоналар учун ишловчилар контингенти доимий равишда мавжудлиги билан тавсифланади, шу жумладан кеча-кундуз давомида).
Ф 5.1. Ишлаб чиқариш бино ва корхоналари, ишлаб чиқариш ва лаборатория хоналари, устахоналар.
Ф 5.2. Омборхона бино ва иншоатлари, техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш ишлари олиб борилмайдиган автомобилларнинг турар жойлари, архивлар, омборхона бинолари.
Ф 5.3. Қишлоқ хўжалик бинолари.
Портлаб-ёниш ва ёнғин хавфига эга ишлаб чиқариш ва омборхона бинолари, хоналари бунда улардаги мавжуд портлаш ва ёнғин хусусиятига эга моддалар ва ашёларнинг миқдоридан келиб чиқиб ҳамда уларда жойлашган ишлаб чиқариш хавфлиги уларда мавжуд портлашга хавфли хусусиятли моддаларнинг ва ашёларнинг технологик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда НПБ 105-95 га асосан тоифаларга бўлинади.
Ф1, Ф2, ФЗ, ва Ф4 таснифи биноларда жойлашган ишлаб чиқариш ва омбор хоналари, шу жумладан, лаборатория хоналари ва устахоналар Ф5 таснифига тааллуклидир.
5. ЁНҒИНГА ОДАМЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ
Мазкур бўлим талаблари одамларни ўз вақтида ва узлуксиз эвакуация қилишга йўналтирилган:
- ёнғиннинг хавфли омиллари таъсирига йўлиқиши мумкин бўлган одамларни қутқаришга;
- одамларни эвакуация йўлларида ёнғиннинг хавфли омиллари таъсиридан ҳимоялаш;
Одамларни мустақил ташкиллаштирилган ҳолда ёнғинни хавфли омиллари мавжуд хонадан ташқарига чикиш ҳарақати эвакуация жараёни хисо&ианади. Аҳолининг кам ҳаракатланиши гуруҳига кирувчи одамларнинг хизмат ҳам эвакуация хисобланади. Эвакуация – эвакуация чиқиш йўллари орқали амалга оширилади.
Одамларга ёнғиннинг хавфли омиллари таъсир этганда ёки, шундай таъсир хавфи бевосита таҳдид солганда мажбурий ҳаракатланиши, кутқаришга киради. Қутқариш ишлари ҳам ёнғин ўчириш бўлинмалари ёрдамида ёки махсус ўргатилган ходимлар томонидан, шу жумладан, махсус қутқарув воситаларидан фойдаланилган холда эвакуация ва авария чиқишлари оркали мустакил амалга оширилади..
Одамларни эвакуация йўлларида ҳимоя қилиш хажмий-режавий, иқтисодий, конструктив, мухандислик-техник ва ташкилий тадбирлар мажмуаси билан таъминланади.
Хона миқёсида эвакуация йўллари, шу хонадан эвакуация чиқиш йўллари орқали, уларда ёнғин ўчириш ва тутунга қарши ҳимоя воситалари хисобга олмаган ҳолда одамларни бехатар эвакуация килиши таъминлаши лозим.
Хоналар ташкарисида эвакуация йўлларини химояси одамларни бехатар эвакуация қилиш шароитидан келиб чиқиб, эвакуация йўлига чикадиган хоналарнинг функционал ёнғин хавфи эвакуация қилинувчилар сони, бинонинг ёнғинбардошлик даражаси ва конструктив ёнғин хавфлик синфи, каватдан ва бутун бинодан эвакуация чикиш сонини хисобга олган ҳолда назарда тутиш керак.
Хоналар ва хоналардан ташқаридаги эвакуация йўлларидаги конструкцияларнинг юза қатламлари учун кўлланиладиган (пардозлов ва қопламалар) қурилиш ашёларининг ёнғин хавфи, хона ва биионинг функционал ёнғинга хавфи ва эвакуация йўлларини ҳимоялаш бўйича бошқа тадбирларни ҳисобга олган ҳолда чекланиши лозим.
Қуйидаги 5.9.бандга мос келмаган одамларни қутқаришга мўлжалланган тадбирлар ва воситалар, ҳамда чиқишлар, барча хоналар ва бинолардан эвакуация жараёнини ташкил этишда ва лойиҳалашда эътиборга олинмайди.
А ва Б тоифадаги Ф5 синфга мансуб хоналарни бир вақтни 50 дан ортиқ одам тўпланиши учун мўлжалланган хона остида, ҳамда ертўла ва цокол каватларда жойлаштиришга йўл кўйилмайди.
Ф1.1, Ф1.2, ва Ф1.3. синфга мансуб хоналарни ертўла ва цокол каватларида жойлаштиришга йўл кўйилмайди.
Биноларни тутунга қарши ҳимояси ҚМҚ 2.04.05-96 га биноан бажарилиши лозим. Бунда ёнғин вақтида тутунга қарши ҳимоя воситалари (тутун чиқариш копқоклари, тўсиклар ҳаво босими ҳосил килиш ва тутун тортиш вентиляторлари) саклаш учун, автомат тарзда ишга тушиши керак.
Ёнғинни билдирмок тартиби хозирги меъёрий хужжатлар талабларига караб бажармоклиги лозим.
Ёнғин вактида одамлар хавфсизлиги таминлаш бўйича тадбирларнинг самарадорлиги хисоблаш йўли билан бахоланиши мумкин.
Эвакуация ва авария чиқиш йўллари
Чиқиш йўллари эвакуация йўли бўлиб хисобланади, агар улар олиб чиқса:
а) 1 қават хонасидан ташкарига
- бевосита;
- йўлак орқали;
- вестибюл орқали (фойе);
- зина катаги оркали;
- йўлак ва вестибюл (фойе) орқали;
- йўлак ва зина катаги орқали.
б) биринчидан ташқари, исталган қаватдаги хонасидан:
- бевосита зина катагига ёки 3-турдаги зинага;
- бевосита зина катагига ёки 3-турдаги зинага олиб чиқувчи йўлакка;
- бевосита зина катагига ёки 3-турдаги зинага чиқиши бўлган хол (фойе)га.
в) а) ва б) да кўрсатилган чиқиш йўли билан таъминланган, шу қаватдаги қўшни хонага (А ва Б тоифадаги Ф5 синфига мансуб хонадан ташқари) А ва Б тоифадаги хонага чиқиш, эвакуация хисобланишига йўл қўйилади, агар у юқорида эелатилган А ва Б тоифадаги хоналарга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган, доимий ишчи ўринларисиз техник хонадан олиб чикса.
Ертўла ва цокол қаватдан эвакуация хисобланадиган чиқиш йўлларини, одатда, бинонинг умумий зина катакларидан алохида, бевосита ташқарига чиқиши назарда тутилиши лозим.
Йўл қўйилади:
- ер тўладан эвакуацион чиқиш йўлларини умумий зина катаклари орқали, ташқарига алоҳида чиқиши йўли назарда тутилишига, агар зина катаги бошқа қисмлардан 1-турдаги ёнғинга қарши тўсик девор билан ажратилган бўлса:
- В, Г ва Д тоифадаги хоналар жойлашган ертўла ва цокол қаватлардаги эвакуация жойлари, Ф5 синфига мансуб биноларнинг биринчи қаватида жойлашган Г, Д хоналарга ва вестибюл оркали назарда тутилган бўлса ва 6.29 талабномага риоя килиши зарур:
- Ф2, Ф3 ва Ф4 синфига мансуб биноларнинг ертўла ва цокол қаватларида жойлашган фойе, ечиниш хоналари, чекиш хоналари ва санитария қисмларидан эвакуация чиқиш жойлари, алохида 2- турдаги зиналар бўйича биринчи қаватдаги вестибюл орқали назарда тутилган бўлса;
- хоналардан эвакуация чиқиш йўллари 2-турдаги зинага, йўлак орқали (фойе, вестибюл) бу зинага олиб борувчи бўлиши керак, лекин меъёрий хужжатларнинг талабларида кўрсатилган бўлса.
- бинодан, ертўла ва цокол қаватдан бевосита ташқарига чикиш жойини тамбур билан жихозлашга.
Эвакуация чиқиш йўллари бўлиб хисобланмайди, агар уларцинг бўшлиқларида сурилувчи ва кўтарилиб-тушувчи эшиклар ва темир иўл ҳаракатли таркиби учун дарвозалар, аГшанувчи эшиклар ва турникетлар урнатилган бўлса.
Темир йўл ҳаракатли таркиб учун мўлжаданган дарвозалар ўзмдаги отилувчи эшиклар эвакуация ''яқиш йўллари хисобланиши мумкин.
Хоналардан, каватлардак ва бинолардан эвакуация чиқиш иўлларини сони ва умумий кенглиги, улар орқали эвакуация қилиниши эҳтимоли бўлган одамларнинг максимал сонига ва одамлар мавжуд бўлиши мумкин бўлган (ишчи жойидан) энг яқин эвакуация чиқиш жойигача бўлган энг узоқ масофага боғлиқ.
Турли функционал ёнғин хавфига эга ва ёнғинга қарши тўсиклар билан ажратилган бино қисмлари мустакил эвакуация чикиш йўллари билан таъминланиши шарт.
Иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш йўллари бўлиши керак:
- бир вақтни ўзида 10 дан ортик одамни бўлиши мўлжалланган Ф1.1. синфга мансуб хоналардан, сменада ишловчиларни энг кўп сони 5 кишидан ортиқ бўлган А ва Б тоифадаги Ф5 синфга мансуб, В тоифадаги хонадан:
- 25 кишидан кўп ёки майдони 1000 кв.м. ортиқ хонадан;
- бир вақтни ўзида 6 тадан 15 та одам бўлишига мўлжалланган ертўла ва цокол қаватдаги хоналардан бунда иккитадан битта чиқиш 5.20 «д» банд талабига биноан назарда тутишга йўл қўйилади;
- бир вақтда 50 дан ортиқ одам бўлишига мўлжалланган хоналардан;
- жихозларга хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган Ф5 синфига мансуб хоналардаги очиқ жавонлар ва майдончалардан, бунда ярус пол майдони - 100 кв.м. дан ортик бўлганда - А ва Б тоифадаги хоналар учун ва 400 кв.м. ортиқ бўлганда - иккала тоифадаги хоналар учун.
Икки қаватда жойлашган Ф1.3. синфга мансуб хоналар (хонадонлар), юқори қават 15 м дан баланд жойлашганда, ҳар бир қаватдан эвакуация чиқиш жойига эга бўлиши лозим.
Қаватлари камида икки эвакуация чиқиш жойларига эга бўлиши керак:
- Ф1.1; Ф1.2; Ф2.1; Ф2.2; ФЗ; Ф4. синфга мансуб бинолар;
- қаватдаги квартиралар умумий майдонидан келиб чиқиб Ф1.3. синфга мансуб бинолар, секция турдаги бинолар учун секция қаватида – 500 кв.м. дан ортиқ бўлса; майдони кам бўлганда (қаватдан битта эвакуация чиқиш йўли бўлганда) 15 метрдан ортик, баландликда жойлашган ҳар бир квартира 5.20 банд бўйича эвакуация чиқиш жойидан ташқари, авария холати чиқиш жойига эга бўлиши керак;
- А ва Б тоифаси мавжуд Ф5 синфига мансуб бинолар, бунда ишловчилар сони энг кўп сменада 5 тадан ортиқ одамни ташқил қилса, В тоифада 25 та одамни ташкил қилса;
Ертўла ва цокол қаватлари майдони 300 кв. м. дан ортиқ бўлганда, ёки бир вактни ўзида 15 тадан ортиқ одам мавжуд бўлиши учун мўлжалланганда 2 тадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш йўлларига эга бўлиши керак.
Баландлиги 15 метрдан ортиқ бўлмаган Ф1.2; Ф 3 ва Ф 4.3. синфига мансуб ва майдони 300 кв. метрдан ортиқ бўлмаган, ҳамда одам сони 20 тадан ортиқ бўлмаган ҳамда зина катагига чиқувчи 2-турдаги эшик билан (2-чи жадвал бўйича) жихозлаган бино қаватларидан (ёки қаватнинг бошқа қисмидан ёнғинга қарши тўсиқ билан ажратилган қават қисмидан) битта эвакуация чиқиш йўли ўрнатишга рухсат берилади.
Қўлланиш:
1. Бинонинг баландлиги юқори қаватнинг жойлаштириш жойидан баландлиги деб, тепадаги техник қаватнинг хисобга олмаган ҳолатда ҳисобланади.
2. Қаватнинг баландлиги ёнғин машиналар юрган юзидан ташқари девордаги деразанинг очиқ бўлган ҳолатдаги чегарасигача масофаси хисобланади.
Қават иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойига эга бўлиши керак, агар қаватда 2-тадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш йўлига эга бўлувчи хона жойлашган бўлса.
Бинодан эвакуация чиқиш жойлари ва йўлларнинг сони, бинонинг исталган қаватидаги эвакуация чиқиш жойлари сонидан кам бўлмаслиги керак.
Икки ва ундан ортик эвакуация чиқиш йўллари мавжуд бўлса улар таркатилган ҳолда жойланиши керак.
Икки эвакуация чиқиш жойлари ўрнатилган бўлса, у ҳолда уларнинг ҳар бири хонада, қаватда ёки бинода мавжуд бўлган ҳамма одамларни хавфсиз эвакуация қилинишини таъминлаши лозим.
Барча узоқ масофали эвакуация чиқиш жойларидан энг кичик «L» узунлиги пастда кўрсатилган тенгламалар ёрдамида топилади:

бинонинг хона ичидан

бино йўлакдан
бу ерда: Р - хонанинг периметри (тўртта девор узунглигининг йиғиндиси);
n - эвакуация чиқиш жойларнинг сони;
D - йўлак узунлиги, м.
Иккитадан ортиқ эвакуация чиқиш жойлари мавжуд бўлса, хонадаги, қаватдаги ёки бинодаги ҳамма одамларни бехатар эвакуация қилиш уларнинг ҳар биридан ташқари, ҳамма эвакуация чиқиш жойлари билан таъминланиши керак.
Эвакуация чиқиш жойлари баландлиги 1.9 м дан, эни эса кам бўлмаслиги керак:
- 1.2 м дан - Ф1.1 синфга мансуб хонадан эвакуация қилинадиганлар сони 15 кишидан ортиқ бўлганда, бошқа вазифавий ёнғинга хавфли хона ва бинолардан, Ф1.3 синфга мансублари 50 кишидан ортиқ бўлганда бундан мустасно.
- 0.8м дан – бўлган ҳамма ҳолларда.
Зина катаклари ташқи тарафдаги эшиклари ва зина катакларидан вестибюлдан чиқувчи эшиклар эни хисоб бўйича, ёки зинапоя эни 5.29 бандда белгиланган зинапоя энидан кам бўлмаслиги лозим.
Барча ҳолатларда ҳам эвакуация чиқиш йўлларнинг эни шундай бўлиши керакки, очиқ жой ёки эшик орқали ўтувчи эвакуация йўлини геометриясини ҳисобга олган ҳолда. одам ётган замбилни бемалол олиб ўтиш мумкин бўлсин.
Эвакуация чиқиш жойларидаги эшиклар ва эвакуация йўлидаги бошқа эшиклар бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.
Эшикларни очилиш йўналиши меъёрланмайди:
а) Ф1.3 ва Ф1.4 – синфга мансуб хоналар учун;
б) бир вақтда 15 дан ортиқ киши тўпланмайдиган хоналар учун, А ва Б тоифадаги хоналар бундан мустасно;
в) сатхи 200 кв. м. дан ортиқ бўлмаган, доимий ишчи ўрни бўлмаган омборхоналар учун;
г) санитария қисмлари учун;
д) 3-турдаги зина майдончасига чиқиш учун;
е) шимолий қурилиш иқлимли минтақасида жойлашган бинолар ташқи эшиклари учун.
Қаватлараро йўлаклардан, холлардан, фойелардан, вестибюллардан ва зина катакларидан эвакуация чиқиш йўллари эшиклари, уларни калитсиз эркин очилишига ҳалақит берувчи тўсиқлар бўлмаслиги лозим.
Баландлиги 15 м. дан ортиқ биноларда хоналардан ташқари бу эшиклар очилмаган ёки қалин ойнадан бўлиши керак.
Зина катакларида эшиклар ўз-ўзидан ёпилиши учун мосламалар ва зичлагичларига эга бўлиши шарт.
Ташқарига ёки хоналарга олиб борадиган эшиклар зина катаклар томонидан ўз-ўзидан ёпиладиган ва зичлагичлар учун асбоблар бўлиши шарт эмас.
Умумий йўлакларга олиб чиқувчи зина катаклари эшиклари, лифт холлари эшиклари, доимий ҳаво босими бўлган шлюз-тамбур эшиклари ўз ўзидан ёпилиши учун мосламалар ва зичлагичларга эга бўлиши лозим, ёнғин вақтида ҳаво босими бўлган тамбур-шлюз эшиклари ва мажбурий тутунга қарши ҳимояли хоналар эшиклари, эса уларни ўт тушган вақтда ёпилиши учун автоматикага эга бўлиши керак.
Эвакуация чиқиш жойлари, талабларга жавоб бермайдиган чиқишларга авариявий сифатида каралиши мумкин ва ёнғин вақтида одамлар хавфсизлигини ошириш учун мўлжалланиши мумкин.
Ўт тушган чоғда авария чиқиш жойлари эвакуация вақтида ҳисобга олинмайди.
Авария чиқиш жойларига киради:
а) эшик ёки люк ўлчамлари ва зина бўлиши «д» банд бўйича;
б) очиқ балконга ёки лоджияга эни 1.2 м дан кам бўлмаган, балкон ёнидан, дераза бўшлиғигача (ойнаванд эшик) туйнуксиз пойдеворли ёки ойнаванд бўшлиқлар ораси эни 1.6м дан кам бўлмаган (лоджияга) чиқувчи чиқиш жойлари;
в) эни 0.6 м дан кам бўлмаган Ф1.3. синфга мансуб бинонинг туташ бўлимига очиқ ўтиш жойига ёки ҳаво минтақаси орқали туташ ёнғин бўлинмасига олиб чиқиш жойи;
г) балкон ва лоджияларни қаватма-қават боғловчи ташқи зина билан жиҳозланган, балкон ва лоджияга чиқиш жойи;
д) пол сатхи – 4,5 метрдан паст ва + 5.0 м дан баланд бўлмаган, ўлчамлари 0.75 х 1.5м дан кам бўлмаган дераза ёки эшик орқали, ҳамда ўлчамлари 0,6хО,8м дан кам бўлмаган люк орқали, бунда чиқиш хонадаги люк-зина орқали, бевосита хонадан ташқарига чиқиш жойлари; бу зиналарнинг қиялиги меъёрланмайди;
е) ўлчамлари ва зиналари I бўйича, дераза, эшик ёки люк орқали, ёнғинбардошлилиги I ва II даражали С0 ва С1 синфга мансуб бино томига чиқиш.
Фақат мухандислик тармоқлари ўтказиш учун мўлжалланган техник қаватлардан, ўлчамлари 0,75x1,5 м дан кам бўлмаган эшиклар орқали, ҳамда 0,6хО,8 м дан кам бўлмаган люклар орқали эвакуация чиқиш жойларисиз, авария чиқиш жойлари назарда тутилишига йўл қўйилади.
Техник қават майдони 300 м2 гача бўлганда бир чиқиш жойи мўлжалланишига рухсат этилади, кейинги ҳар бир, тўла ёки тўлиқсиз 2000 м2 майдонга, яна камида бир чиқиш жойи кўзда тутилиши лозим.
Техник қаватларда эвакуация чиқиш жойлари 1,8 м дан кам бўлиши мумкин эмас.
Бу чиқиш жойларини техник ертўлаларда, бинодан чиқиш жойларидан алоҳида бўлиши ва бевосита ташқарига олиб чиқиши лозим.
Эвакуация йўллари
Эвакуация йўллари ҚМҚ-2.01.05-98 талабларига мувофиқ ёритилиши керак.
Хонанинг энг узоқ нуқтасидан, Ф5 синфга мансуб бинолар учун энг узоқда жойлашган иш ўрнидан, энг яқин эвакуация чиқиш жойигача йўл қўйиладиган эвакуация йўли ўки бўйича ўлчанадиган чегаравий масофа бино ва хонанинг портлаш ёнғин хавфлилиги тоифаси вазифавий ёнғинга хавфлилиги, эвакуация қилинадиганлар сони, бинонинг курилмавий ёнғинга хавфлилиги синфга мансублиги ва ёнғинбардошлик даражасига боғлиқ.
2-турдаги зина бўйича эвакуация йўлини узунлигини унинг учланган баландигача тенг қилиб олиш керак.
Эвакуация йўлларини 5.9-ни ҳисобга олган ҳолда назарда тутилиши лозим; улар тортлов эскалаторлар, ҳамда қуйидаги участкаларни ўз ичига олмаслиги керак;
- лифт шахталаридан чиқиладиган йўлаклар орқали ёки лифт холлари ва лифт олдидан тамбурлар орқали, агар лифтлар шахталарини тўсиб турувчи курилмалари, ёнғинга қарши тўсиқларга қўйиладиган талабларга жавоб бермаса;
- зина катаклари йўлакнинг бир қисми бўлганда, зина катаклари орқали ўтиш жойини ва хона орқали, унинг ичида 2-чи турдаги зина жойлаштирилган бўлса, лекин эвакуация жараёнга эга бўлмаса;
- бир жойи бўйича, фойдаланиладиган том ёки махсус жиҳозланган том қисми бундан мустасно;
- иккидан ортиқ қаватли ярусли боғловчи ҳамда ертўла ва пойпеш қаватидан олиб борувчи 5.9 да кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно, 2-турдаги зиналар.
Ҳамма тоифадаги ёнғинбардошлик ва қурилмавий ёнғинга хавфлилик синфига мансуб V даражали ёнғинбардош бинолардан ташқари, биноларда эвакуация йўлида қуйидагидан, ортиқ юқори ёнғинга хавфли ашёлар қўлланишига йўл қўйилмайди:
- Г1, В1, Д2, Т2-синфи деворларини пардозлаш ва вестибюл, зина катаклари, лифт холлари осма шифтларини тўлдириш учун;
- Г2, ДЗ, ТЗ - ёки Г2, ВЗ, Д2, Т2 - деворларни, шифтларни пардозлаш ва умумий йўлаклар, холлар ва фойелар осма шифтларини тўлдириш учун;
- В2, РП2, ДЗ, Т2 - умумий йўлакларда, холларда ва фойе поллари қопламаси учун.
Енгил алангаланадиган суюқликлар ишлаб чиқариладиган, қўлланадиган ёки сақланадиган А, Б ва В1 тоифадаги Ф5 синфга мансуб хоналарда полларни ёнмайдаган ашёлардан ёки Г1 ёнувчанлик гурухидаги ашёлардан тайёрланиши лозим.
Хоналарда ва эвакуация йўлида осма шифтлар сирти ёнмайдиган ашёлардаги тайёрланиши керак.
Умумий йўлакларда, 5.9. бандда кўрсатилган бўйича, меъёрларда махсус эслаб ўтилган ҳоллар бундан мустасно, 2 метрдан паст баландликда деворлар сатҳида газ қувурлари ва ёнувчи суюқликлар қувр ўтгазгичлари, шунингдек бириктирма шкафлар, коммуникация ва ёнғин жўмраклари учун шкафлардан ташқари, жихозлар жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
60 метрдан ортиқ узунликдаги умумий йўлакларни 2-турдаги ёнғинга қарши узунлиги давлат меъёрий хужжатлари билан аниқланадиган, лекин 60 метрдан ошмайдиган пойдеворлар билан участкаларга бўлиниши лозим.
Хоналардан йўлак томонга очиладиган эшиклар учун эвакуация йўлларни эни йўлак энига қараганда камайтириш шарт.
- эшик энининг ярмига, эшиклар бир томондан жойлаштирилган бўлса;
- эшиклар эни масофасига эга бўлса, эшиклар икки томонидан жойлаштирилган бўлса, лекин бу талабнома ҳар қаватли бўлган йўлаклар (холлар) Ф1.3. синфдаги биноларда бўлганда ва ҳар бир хонадан зина катагига чиқиш йўли бўлганда бу қоида бўлиши шарт эмас.
Эвакуация йўллари уфқий участкаларнинг соф баландлиги 2 метрдан кам бўлмаслиги лозим, эвакуация йўллари уфқий участкалари ва пандуслар эни кам бўлмаслиги лозим:
- 1,2 м – Ф1 синфга мансуб хоналардан 15 дан кўп киши, бошқа синфга мансуб вазифавий ёнғинга хавфли хоналардан 50 дан ортиқ киши эвакуация қилиши мумкин бўлган умумий йўллар учун;
- 0,7 м – якка ишчи ўринларига жойлари учун;
- 1.0 м – ҳамма бошқа холларда.
Исталган вазиятда эвакуация йўлларини эни, унинг геометриясини ҳисобга олган ҳолда, одам ётган замбилни бемалол олиб ўтиш мумкин бўлиши керак.
Эвакуация йўлида полда 45 см дан кам бўлмаган баландлик ўзгаришига, эшик остоналари, бундан мустасно, йўл қўйилмайди. Баландлик ўзгарадиган жойда 3 тадан кам бўлмаган поғонали зина ёки қиялиги 16 дан ортиқ бўлмаган намдус назарда тутиши керак.
Зина баландлиги 15 см дан ортиқ бўлганда тутқичли тўсиқ кўзда тутиш лозим.
Эвакуация йўлларида айланма зиналар ва қўшимча зина олди пиллапоялари, ҳамда зина ва зина катагида турли эндаги ва баландликдаги поғоналар ўрнатишига йўл қўйилмайди.
Зина ва зина катаклари бўйича эвакуация
Эвакуация учун мўлжалланган зина, шу жумладан зина катаклари жойлашган зиналар эни ундан исталган эвакуация чиқиши жойи (эшик) энидан кам бўлмаслиги, лекин одатда:
а) 1,35м дан – Ф1.1 синфга мансуб бино учун;
б) 1,2м дан – биринчи қаватдан ташқари, исталган қаватда мавжуд одамлар сони 200 кишидан кўп бўлган бинолар учун;
в) 0,7м дан – якка иш жойларига олиб борувчи зиналар учун;
г) 0,9м дан – қолган ҳамма ҳоллар учун кам бўлмаслиги керак.
Эвакуация йўлларида зина қиялиги, одатда 1:1 дан ортиқ; поғона эни, одатда 25 см дан баландлиги эса 22 см дан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Якка ишчи ўринларига ўтиш жойлари учун зиналар қиялиги 2% гача кўпайтириш мумкин. Эгри чизиқли тантанавор зиналар тор қисмида поғоналар энини 22 см гача, фақат умумий иш ўринлари 15 кишидан кам бўлган хоналар (А ва Б тоифадаги Ф5) синфга мансуб хоналардан ташқари) олиб борувчи зиналар поғоналари эни 12 см гача камайтиришга йўл қўйилади.
Учинчи турдаги зиналар одатда К1 синфга мансуб, ёнғинбардошлик чегараси REI-30 дан кам бўлмаган деворларнинг туйнуксиз (ёруғлик тушиш бўшлиқларисиз) қисмида ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши лозим. Бу этажлар эвакуация чиқиш жойлари сатхидан 1,2 м баландликда тўсиқли майдонларга эга бўлиши ва даража бўшлиғидан 1м дан кам бўлмаган масофада жойлашиши лозим.
3ина майдонлари эни, зинапоя энидан кам бўлмаслиги, кенгайтирилган эшикли лифтларга чиқиш олдида – зинапоя эни ва лифт эшиги энининг ярми йиғиндисидан, аммо 1,6 м дан кам бўлмаслиги бўлиши шарт. Тўғри зинапояларда ора майдончалар эни 1м дан кам бўлмаслиги лозим.
Зина катагига чиқувчи эшиклар очиқ ҳолда зина майдонларини ва зина пояларни энини камайтирмаслиги керак.
Зина катакларида газ қувурлари ва ёнувчи суюқликлар қувур ўтгазгичларини, тиркаш шкафларни, коммуникация ва ёнғин жўмраклари учун шкафлардан ташқари, электр кабеллари ва симлари (йўлаклар зина катакларни ёритиш учун электр ўтказгичлар бундан мустасно) исталган хоналарни жипслаштириб қуриш, юк лифтлари ва юк кўтаргичларидан чиқиш жойларини назарда тутиш, ҳамда девор сатҳида поғона ва зина майдончаси юзасидан 2,2 м гача баландликда, бўртиб чиқиб турувчи жиҳозлар жойлаштиришга йўл қўйилмайди.
Баландлиги 28 метрдаги бўлган биноларда одатий зина катакларида ахлат ўтказгичлар ва хоналарини ёритиш учун электр ўтказгичлар назарда тутишга йўл қўйилади.
Оддий зина катакларнинг ҳажмида фақат сақлаш хоналарни жойлаштиришга рухсат берилади.
Биринчи ёки ертўла қаватнинг зина катагининг остида иситиш, сув ўлчагич, электр асбобларни текшириш учун хоналарни жойлашткриш лозим.
Зина катакларидан тутун қопламайдиганларидан ташқари 1-қаватда пастга тушмайдиган иккидан кўп бўлмаган лифт жойлашишига рухсат этилади.
Тутун қопламайдиган зина катакларида биринчи қаватдан пастга тушмайдиган, лифт шахталарини тўсувчи қурилмалари ёнмайдиган ашёлардан бўлган, иккитадан кўп бўлмаган лифт жойлаштиришга йўл қўйилади.
Бинолар ташқарида жойлаштирилган лифт қудуқлари фақат ёнмайдиган конструкциялардан тўсувчи курилмаларини ишлатиш мумкин ва уларнинг ёнғинга бардошлик чегараси меъёрий қоидаларга тенг бўлиши шарт эмас.
Тутун қопламайдиган зина катакларида фақат иситиш жиҳозлари жойлаштириш мумкин.
Зина катаклари бевосита ташкарига бино атрофидаги худудга чиқиши керак. Зина катакларидан, шунингдек вестибюлга чиқиш мавжуд бўлса, у ҳолда вестибюл йўлаклари ва ёнидаги хоналардан 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворлар билан ажратилган бўлиши лозим.
Иккита зина катакларидан эвакуация чиқиш жойлар бўлганда ва улар умумий вестибюл томондан чиқиш жойи орқали бевосита ташқарига чиқиши лозим.
Н1-турдаги зина катаклари фақат, бевосита ташқарига чиқиш жойига эга бўлиш керак.
Зина катаклари Л2 турдаги зиналардан катаклар бундан мустасно, одатда, ташқи деворда, ҳар бир қаватда юзаси 1.2 м2 дан кам бўлмаган ёриқлик тушувчи бўшлиқларига эга бўлиши лозим.
Биноларда эвакуация учун мўлжалланган, 50% дан кўп бўлмаган ички зина катакларини ёруғлик тушувчи бўшлиқларсиз назарда тутилишига йўл қўйилади:
- Ф2,ФЗ ва Ф4 синфга мансуб – Н2 тоифали ёки НЗ ёнғин чоғида ҳаво босими;
- Ф5 синфга мансуб В тоифадаги баландлиги 28м гача, Г ва Д тоифадагиларда бино баландлигидан қатъий назар, НЗ тоифадаги ёнғин чоғида ҳаво босими.
Л2 турдаги зина катаклари томёпмада 4м2 дан кам бўлмаган ёруғлик тушувчи бўшлиқларга, зинапоялар оралиғида эни 0,7м дан кам бўлмаган масофага ёки бинонинг бор баландлиги бўйича шарқий кесимида юзаси 2м2 дан кам бўлмаган ёруғлик шахтасига эга бўлиши лозим.
Н2 ва НЗ туридаги зина катаклари тутунга қарши ҳимояси ҚМҚ 2.04.05-97 меъёрий хужжатларига биноан назарда тутилиши лозим.
Зарур бўлса Н2 турдаги зина катакларини 1-чи турдаги туйнуксиз ёнғинга қарши пойдеворлар билан баландлиги бўйича қисмларга бўлиш лозим, бунда қисмларга ўзаро ўтиш жойлари зина катаги хажмидан ташқарида бўлади.
Н2 турдаги зина катакларида ойналар очилмайдиган бўлиши лозим.
Н1 турдаги тутун қопламайдиган зина катакларига ташқи ҳаво минтақаси орқали олиб берувчи ўтиш жойининг тутун қопламаслиги унинг қурилмавий ва хажмий-режавий ечимлари билан таъминланиши лозим: бу ўтиш жойлари очиқ бўлиши лозим,
Бинонинг ташқари девори бошқа деворгача тарқалиши 135 градусдан кам бўлган ҳолда, яқин турадиган ташқари деворгача горизонтал масофаси ички бурчакгача 4м дан кам бўлиши мумкин эмас ва бу масофа ташқари деворнинг устун миқдоригача камайтириш мумкин, лекин бу талабнома 135 градусли ички бурчакларда жойлаштирилган ўтишларга ва деворнинг устуни 1,2м дан кўп бўлмаган ҳолда ўтиши зарур эмас.
Зина катаклари эшик бўшлиғи ва энг яқиндаги дераза орасидаги эни – 2м дан кам бўлмаслиги лозим.
Бинонинг ички бурчакларида жойлашмаслиги керак ва 1,2м дан кам бўлмаган энга ва 1,2м баландликдаги тўсиққа эга бўлиши лозим; ташқи ҳаво минтақасида эшиклар орасидаги девор эни 1,2м дан кам бўлмаслиги керак.
Л1 турдаги зина катаклари, баландлиги 28 м гача бўлган, ҳамма вазифавий ёнғинга хавфли синфга мансуб биноларда назарда тутилиши мумкин; бунда Ф5 синфга мансуб А ва Б тоифали биноларда, А ва Б тоифадаги хоналардаги қаватлар аро йўлакларга чиқиш жойлари доимий ҳаво босими танбур шлюз орқали кўзда тутилади.
Л2 турдаги зина катаклари I, II ва III ўтга чидамлик даражали биноларда ва конструктив ёнғин хавфли синфлари С0, С1 бўлган ҳолатда ундан ташқари Ф1,Ф2,ФЗ ва Ф4 функционал ёнғин хавфли бўйича ва баландлиги 9м дан ошмаган бўлса жойлаштирилиши лозим.
Ёнғинда тепадаги ёруғлик тушунчаси автоматик равишда очиладиган бўлса, бинонинг баландлигини 12м гача кўпайтириш мумкин, лекин бино Ф 1.3. синфида бўлиши шарт ва автоматик ёнғин сигнализацияси ёки ёнғин тўғрисида хабар берадиган асбобларнинг бўлиши лозим.
Фақат :
- Ф2, ФЗ, ва Ф4 синфдаги биноларда бу зиналар 50% кўп бўлиши мумкин эмас, қолганлардан ташқари деворларида ҳар бир қаватда ёритувчи ойналар бўлиши керак;
- Ф1.3. синфдаги секцияли биноларда ҳар 4 м. баландликда жойлаштирилган хонада а 5.20. банд бўйича авария чиқиш жойи назарда тутилиши лозим
Баландлиги 28 м дан ортиқроқ биноларда, ҳамда Ф5 синфга мансуб, А ва Б тоифадаги биноларда, одатда Н1 турдаги, тутун қопламайдиган зина катаклари назарда тутилиши керак.
Йўл қўйилади:
- Ф 1.1, Ф 1.2 ,Ф 2, Ф 3 ва Ф 4 синфларга мансуб, йўлакли турли 50% ортиқ бўлмаган Н2 ёки Н3 турдаги зина катакларини назарда тутишга ва ёнғинда ҳавонинг босими бўлиши шарт;
- Ф 1.3 синфдаги йўлак турдаги биноларда 50% кўп бўлмаган зина катаклари Н2 турдаги бўлиши лозим;
- Ф5 синфга мансуб А ва Б тоифадаги биноларда табиий ёруғлик ва доимий ҳаво босимли Н2 ва Н3 зина катакларини назарда тутишга;
- Ф5 синфга мансуб, В тоифадаги биноларда Н2 ёки Н3 ёнғин чоғида ҳаво босими зина катакларини назарда тутишга;
- Ф5 синфга мансуб Г ва Д тоифадаги биноларда Н2 ёки Н3 ёнғин чоғида ҳаво босимли зина катаклари, ҳамда Л1 турдаги зина катакларини, уларни баландлиги бўйича ҳар 20 метрда ёнғинга қарши туйнуксиз пойдеворлар билан бўлинган ва зина катагининг бир қисмидан бошқасига, зина катаги хажми-даги ташқарида ўтиш жойи билан назарда тутишга.
Тутун копламайдиган чина катакли биноларда умумий йўлакларни, вестибюлларни, холлар ва фойеларни тутунга қарши ҳимоясини назарда тутиш лозим.
I ва II даражали ёнғинбардош СО синфга мансуб биноларда, вестибюлдан иккинчи қаватгача 6.30 талабларини ҳисобга олган ҳолда, иккинчи турдаги зиналар назарда тутишга йўл қўйилади.
Баландлиги 28 м дан ортиқ бўлмаган, курилмавий ёнғин хавфлилиги Ф1.2, Ф2, Ф3, Ф4 синфларга мансуб, I ва II ёнғинбардошлилик тоифасига ва СО қурилмавий ёнғин хавфлилиги синфга мансуб меъёрлар билан талаб этиладиган эвакуация зина катаклари мавжуд ва 6.31. талаблари риоя этилган биноларда 2 дан ортиқ қаватни бирлаштирувчи, 2 турга мансуб зиналар кўлланишга йўл қўйилади.
Эскалаторни 2-турдаги зиналар учун ўрнатилган талабларга мувофиқ назарда тутиш лозим.
6. ЁНҒИН ТАРҚАЛИШИНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ
Ёнғин таркалишининг олдини олишта ёниш майдони, кучайиши (жадаллашуви) ни ва давомийлигини чекловчи тадбирлар оркали эришилади. Уларга қуйидагилар киради:
- ёнғиннинг хавфли омилларини хона, хоналараро, турли вазифавий ёнғин хавфлилигига мансуб хоналар гуруҳи, қаватлар ва секциялар, ёнғинли бўлинмалар, ҳамда бинолар аро бўйлаб тарқалишига тўсқинлик қилувчи қурилмавий ва хажмий-режавий ечимлар;
- бинолар курилмалари шу жумладан том, тарзлар ва пардозлаш ва қопламалари, хоналар ва эвакуация йўллари, юза қатламларида фойдаланиладиган қурилиш материалларининг ёнғинга хавфлилигини чеклаш;
- хона ва биноларнинг технологик портлаш ёнғинга хавфлилиги пасайтириш;
- бирламчи, шу жумладан автоматик ва ташиб келтирувчи ўт ўчириш воситаларни мавжудлиги;
- сигнализация ва ёнғин ҳақида хабар бериш;
- ёнғинда эвакуация тартибини бошқарма қилиш.
Биноларнинг ўт ўчириш қайси бўлган қисмлари (техник хоналар ва қаватлар, ертўла ва сопол қаватлар ва биноларнинг бошка қисмлари) ни ёпиш майдони, жадаллашуви ва давомийлигини чеклашга каратилган қўшимча воситалар билан жихозланиши лозим.
Ёнғин тарқалишини олдини олишга қаратилган тадбирлар самарадорлигини ёнғин бевосита ва билвосита зарарини чеклаш бўйича 4 бўлим талаблари асосидаги техник-иқтисодий ҳисоблар бўйича ҳисоблашга йўл қўйилади.
Турли вазифавий ёнғинга хавфлилик синфига мансуб, бино қисмлари ва хоналар ўзаро бир биридан меъёрланган ёнғинбардошлик чегарали ва қурилмавий ёнғинга хавфлилик синфига мансуб тўсувчи қурилмалар ёки ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бўлиши лозим.
Бундай тўсувчи қурилмаларга ва ёнғинга қарши тўсиқлар турига, хоналарнинг вазифавий ёнғинга хавфлилиги, снгин юкининг катталиги, бинонинг ёнғинбардошлик даражаси ва қурилмавий ёнғин хавфлилиги синф;а мансублиги ҳисобга олинган ҳолда талаблар қўйилади.
Бинода ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган турли вазифавий ёнғинга хавфлилигига эга қисмлар бўлса, бу қисмларнинг ҳар бири вазифавий ёнгин хавфига мувофиқ келувчи бинога қўйиладиган ёнғинга қарши, талабларга жавоб бериши лозим.
Бинонинг ёнғинга қарши ҳимоя тизимини танлашда, бутунлай бинонинг вазифавий ёнгинга хавфлилиги, бино қисмларининг турли вазифавий ёнгин хавфлилигида юқори бўлиши мумкинлигини олиш лозим.
Ф 5 синфларга мансуб биноларга А ва Б тоифадаги хоналар бу технологик талаблар билан йўл қўйилса, ташқи девор олдида, кўп қаватли биноларда эса, юқори қаватларда жойлаштириш лозим.
Ёритувчи ва пойпеш қаватларда ёнувчан газ ва суюқликлар ҳамда енгил алангаланувчи ашёлар, махсус эслатиб ўтиладиган ҳоллар бундан мустасно, ишлатиладиган ёки сақланадиган хоналар жойлаштиришга йўл кўйилмайди.
Бинокорлик қурилмалари ёнғинни хуфия тарқалишига имкон бермаслиги лозим.
Бинокорлик қурилмалари маҳкамланиш тугунлари ёнғинбардошлиги, қурилманинг талаб этиладиган ўз ёнғинбардошлигидан кам бўлмаслиги керак.
Зал хоналарида полнинг нишаблигини ташкил этувчи қурилмалар 4 ва 5 жадвалларда қаватлараро ораёпмалар учун ўрнатилган талабларга мувофиқ бўлиши лозим.
Меъёрланган ёнғинбардошлик ва ёнғинга хавфли тўсувчи курилмаларни кабеллар ва қувур ўтгазгичлар кесиб ўтиш тугунлари қурилмаларнинг ёнгин техникавий талаб этиладиган кўрсатгичларини пасайтирмаслиги керак.
Қурилмаларнинг очиқ сатхига суркалган махсус ёнғин ҳимоя қоплама ва шимдиргичлар, курилмаларни пардозлашга қўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши шарт.
Бу қолламалар ва шимдиргичлар техникавий хужжатларида уларнинг ўзгариш даврийлиги ёки фойдаланига шароитидан келиб чиқиб қайта тикланиши кўрсатилиши лозим.
Уларни даврий ўзгартириш ёки кайта тиклаш имгониятини истисно этувчи жойларда махсус ёнғин ҳимоя копламалари ва шимдиргичлар қўлланилишига йўл кўйилмайди.
Ашёларнинг ёнғинга хавфлилигини камайтириш учун қўлланиладиган ёнғинга қарши воситаларни самдрадорлиги 4-чи бўлимда бинокорлик курилмаларини ёнғинбардошлилик чегарасини аниқлаш учун ўрнатиладиган синов воситасида баҳоланилиши лозим.
Қурилмаларни ёнғинга хавфлилигини кўтариш учун қўлланиладиган ёнғинга қарши воситаларни самарадорлиги 4-чи бўлимда қурилиш қурилмаларини ёнғин бардошлик чегарасини аниқлаш учун ўрнатилган синов воситаси баҳоланилиши лозим.
Метал қурилмаларнинг юк кўтариш қобилияти аниқланаётганда ёнғинга қарши ҳимоя воситалари, ҳисобга олинмайдиган самарадорлигини статик юксиз 1,7 м дан кам бўлмаган ўлчовдаги баландликкача кичрайтирилган устунлар моделларини ёки 2,8 м. дан кам бўлмаган оралиқдаги тўсинлар моделларини таққослаш синовлари йўли билан баҳолашга йўл қўйилади.
Томёпма ва ораёпмалар ёнғинбардошлилик чегарасини ошириш учун кўлланиладиган осма шифтлар ёнғинга хавфлилиги бўйича бу томёпма ва ораёпмаларга кўйиладиган талабларга мувофиқ бўлиши лозим,
Осма шифтли хоналардаги ёнғинга қарши пойдеворлар уларнинг юқорисидаги бўшлиқни бўлиб туриши керак.
Осма шифтлар юкорисидаги бўшлиқда ёнувчан газлар, чанг ҳаво аралашмаси, суюқликлар ва ашёлар ташишга мўлжалланган каналлар ва қувур ўтгазгичлар ўрнатилишига йўл қўйилмайди. А ва Б тоифадаги хоналарда осма шифтлар назарда тутишга йўл кўйилмайди.
Ёнғинга қарши тўсиқлар томёпма ва ораёпмалар бўлган хоналарда уларнинг орасидаги бўш жойи бўлиши лозим.
Ёнғинга қарши тўсиклар бинонинг тўсиб турувчи деворлар билан туташув жойида, шу жумладан, бинонинг шакли ўзгарадиган жойда, бу тўсиқлардан четлаб ўтиб, ёнғин таркалмаслигини таъминловчи тадбирлар назарда тутилиши лозим.
Биноларни ёнғин бўлимларига ажратувчи, ёнғинга қарши деворлар, бинонинг бор бўйича кўтарилиши ва ёнғин ўчоғи томонида бино қурилмаси қулаб тушган чоғида, ёнмаён жойлашган ёнғин бўлинмасига ёнғин тарқалмаслигини таъминлаши лозим.
Ёнғинга қарши деворлар пойдеворга ёки пойдевор тўсинларга тарқалиши, бинонинг бор буйича кўтарилиши, ҳамма қурилмалар ва қаватларни кесиб ўтиши лозим.
Ёнгинга қарши деворлар таянчга ўрнатилган бўлса, таянч конструкцияларнинг ёнғинбардошлик чегараси деворларнинг ёнғинбардошлик чегарасидан паст бўлмаслиги керак.
Ёнғинга карши деворлар бино ва иншоатнинг ёнмайдиган ашёлардан тайёрлаб, сўнг қурилмасига бевосита ўрнатишга йўл қўйилади.
Ёнғинга қарши деворлар томдан ташқарида кўтариб туриши лозим:
60 см. дан кам бўлмаган масофага, агар чордоқли ёки чордоқсиз томёпмаларининг бирон бир унсури ёнувчан ашёлардан тайёрланган бўлса ГЗ, Г4 гуруҳлар бўйича, том бундан мустасно;
30 см. дан кам бўлмаган масофага, агар чордоқли ёки чордоқсиз томёпма унсурлари қалин ёнувчан ашёлардан тайёрланган бўлса Г1, Г2 гуруҳлар бўйича, том бундан мустасно. Агар чордоқли ёки чордоқсиз томёпма ҳамма унсурлари ёнмайдиган ашёлардан (НГ) тайёрланган бўлса, ёнғинга қарши девор томдан кўтарилиб турмаслиги мумкин, том бундан мустасно.
Ташки деворлари ёнувчан ёки қийин ёнувчан ашёлардан ГЗ, Г4 гуруҳлар орқали фойдаланиб бунёд этилган бинолар ёнғинга қарши деворлари бу деворларни кесиб ўтиши ҳамда деворнинг ташқи сатҳидан 30 см. дан кам бўлмаган масофада бўртиб чиқиб туриши лозим.
Ташқи деворлари ёнмайдиган ашёлардан тасмасимон қилиб барпо этилса, ёнғинга қарши деворлар ойналарни бўлиб туриши лозим. Бунда ёнғинга қарши девор, девор сатхидан ташқарига бўртиб чиқмаслиги мумкин.
Биноларнинг фасадлари, хоналари ва эвакуация йўлларида қуйидаги ёнувчанлик даражасига эга қурилиш материалларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди:
YO2-YO4 — баландлиги 28 м гача бўлган биноларнинг фасадларини пардозлаш ва қоплашда;
YO1-YO4 — баландлиги 28 м ва ундан юқори бўлган биноларнинг фасадларини пардозлаш ва қоплашда;
YO1-YO4 — баландлигидан қатъий назар таълим ва тиббиёт ташкилотлари объектларининг фасадларини пардозлаш ҳамда қоплашда;
YO1-YO4 — барча биноларнинг (функционал вазифасидан қатъи назар) эвакуация йўллари, вестибюллари, зинапоя катаклари, лифт холлари, умумий йўлаклари, заллари ва фойелари ҳамда ертўла ва ярим ертўла (сокол) қаватлари хоналари, спорт иншоотлари трибуна остидаги хоналарнинг деворлари ва шифтларини пардозлашда, шунингдек осма шифтларини ўрнатишда.
(6.19¹-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 18 мартдаги 01/2-11-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 391, 27.03.2026 й.) асосида киритилган)
BIMFAB eslatmasi: buyruq matnida yonuvchanlik guruhlari lotincha «YO1–YO4» deb yozilgan — bu 4.4-banddagi Ё₁–Ё₄ guruhlari (kuchsiz … kuchli yonuvchan). lex.uz matnining ikkinchi qatorida «YO-YO4», buyruqning o‘zida «YO1-YO4».
Бинони ёнғин қисмларига ажратилишида, баландроқ ва кенгроқ бўлган қисм девор ёнғинга қарши бўлиши лозим. Ёнғинга қарши девор қисмида ёнғинбардошлиги меъёрлаштирилмайдиган дераза, эшик ва дарвозалар ўранатилишига йўл қўйилади, туташган қисмларининг томидан тиклик бўйича 8 м. дан кам бўлмаган ва девордан уфқ бўйича 4 м. дан кам бўлмаган масофада.
Ёнғинга қарши деворларда шамоллатиш ва тутун ўтказиш каналлари ўрнатишга йўл қўйилади, қачонки улар ўрнатилган жойида ёнғинга қарши девор каналининг ҳар қайси томонида ёнғинбардошлик чегараси деворнииг меъёрлаштирилган қийматидан кам бўлмаган ҳолатда.
Ёнғинга қарши девор ёки ёнғинга қарши тўсиқларни бинонинг бир қисми бошқаси билан бурчак остида тутатиш жойида ўрнатишда, ташқи деворларда жойлашган бўшлиқлар энг яхши қирралари орасидаги масофа уфқ бўйича 4 метрдан кам бўлмасин, ёнғинга қарши толнинг деворга ёки тўсиққа бурчак остида туташувчи девор, гулқош ва чизиқлари 4 м. узунликда ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши зарур. Кўрсатилган бўшлиқлар орасидаги масофа 4 м.бўлганда, ёнгинга қарши 2-чи турдаги эшик ёки дераза билан тўлдириши лозим.
Ёнғин чоғида ёнғинга қарши тўсиқлардаги бўшликлар (дарчалар), одатда, ёпиқ бўлиши лозим.
Ёнғинга қарши деворларда деразалар очилмайдиган бўлиши керак. Эшиклар, дарвозалар, люклар, қопқоқчалар ўз-ўзидан ёпилиб қолиши учун мосламаларга ва зичлагичларга эга бўлиши керак. Очиқ ҳолда фойдаланилиши мумкин бўлган эшиклар, дарвозалар, люклар, қопқоқчалар ёнғинда уларни автоматик ёниб қолишини таъминлайдигани билан жиҳозланган бўлиши лозим.
Ёнғинга қарши тўсиқларда, лифт шахталари бундан мустасно, дарчалар умумий майдони улар майдонининг 25% дан ошмаслиги керак. Ёнғинга қарши тўсиқлар дарчалари тўлдиргичлари 4.14. талабларига ва мазкур бўлим талабларига жавоб бериши керак.
А ва Б тоифадаги бошқа тоифадаги хоналардан, йўлаклардан, зина катакларидан лифт хоналаридан ажратиб турувчи ёнғинга қарши тўсикларда, меъёрий ҳужжатларига мувофиқ доимий ҳаво босими тамбур-шлюзлар ўрнатишга йўл қўйилмайди. Икки ва кўпроқ сонли хоналарга умумий тамбур-шлюз кўйилиши мумкин эмас.
А ва Б тоифадаги хоналарни бошқа хоналардан ёки эшиклар, дарвозалар, люклар ва қопқоқчалардан ажратиб турувчи ёнувчан қарши тўсиқларда тамбур-шлюз ўрнатиш имкони бўлмаса ва тоифадаги хоналарни бошқа хоналардан ажратиб турувчи ёнғинга қарши тўсиқларда, қўшни қаватларга ва хоналарга ёнғинни тарқалишини ва ёнувчан газлар, енгил алангаланувчи буғлар ва ёнувчан суюқликлар, чанглар, толаларни ўтиб портлаш хавфини келтириб чиқаришга қодир йўналиши олдини олиш бўйича мажмуавий тадбирлар назарда гутилиши лозим. Бу тадбирлар самарадорлиги асосланган бўлиши шарт.
Ёнғинга қарши эшик ёки дарвозалар билан ёпиб бўлмайдиган В, Г ва Д тоифадаги ёнма-ён хоналар билан алоқа қилиш учун, ёнғинга қарши тўсиқ бўшлиқ-дарчаларида; автоматик ўт-ўчириш воситалари билан жихозланган очиқ тамбурлар назарда тутишга йўл қўйилади.
Бу тамбурларнинг тўсиб турувчи қурилмалари ёнғинга қарши бўлиши лозим.
Ёнгинга қарши тўсиқлар дарчалари тўлдиргичлари, одатда, ёнмайдиган ашёлардан тайёрланади,
Эшиклар, дарвозалар. люклар ва қопқоқчаларни 4мм дан кам бўлмаган қалинликда ёнмайдиган ашёлар билан ҳимояланган, ёниш гурухи ГЗ дан кам бўлмаган ашёлар қўллаш билан тайёрлашга йўл қўйилади.
Ёнувчан газлар, суюқлар ва ашёлар қўлланилмайдиган ва сақламайдиган ҳамда ёнувчан чанглар пайдо бўлувчи жараёнлар билан алоқадор бўлмаган хоналар томонидаги ёнғинга қарши тўсиқлардаги тамбур-шлюз, эшиклари, эшиклар дарвозалар ва люклар калинлиги 4 мм дан кам бўлмаган ва бўшлиқсиз ёниш гурухи ГЗ ашёлардан тайёрланишига йўл қўйилади.
1-тоифадаги ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмаларни, ёнувчан газлар, чанг-ҳаво аралашмаси, суюқликлар, мода ва ашёларни ташиш учун каналлар. шахталар ва қувур ўтказгичларни ўтишига йўл қўйилмайди.
Юқорида кўрсатилганлардан фарқланувчи муҳитни ташиш учун каналлар, шахталар ва қувур ўтказгичлар бундай ёнғинга қарши тўсиқларни кесиб ўтиш жойида, каналлар, шахталар ва қувур ўтказгичлар бўйича ёниш маҳсулотларини тарқалишини бартараф этувчи автоматик мосламалар назарда тутилиши лозим.
Лифт шахталари (5.33-да кўрсатилганлардан ташқари) ва лифтларнинг машина бўлинмалари хоналари (томда жойлашганларидан ташқари), хамда коммуникациялар ўтказиш учун каналлар, шахталар, тахмончалар тўсувчи қурилмалари 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворлар ва 3-турдаги ораёпмаларга қўйиладиган талаблар мувофик бўлиши керак.
Юқорида кўрсатилган лифт шахталари тўсиқларда ёнғинга қарши эшиклар ўрнатиш имконияти бўлмаса, 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворли ва 3-турдаги ораёпмали тамбурлар ёки холлар ёки ёнғин чоғида лифт шахталари эшикларни автоматик равишда ёниб куювчи экран назарда тутилиши лозим.
Бундай жараёнлар ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши ва уларнинг ёнғибардошлик чегараси EI 45 дан кам бўлмаслиги зарур.
Чиқиш жойида ёнғин чоғида ҳаво босими тамбур-шлюзга эга бўлмаган, тутун қопламайдиган зина катакли биноларда тахталарида автоматик тутунга қарши ҳимоя назарда тутиш лозим.
Ахлат ўтказгичлар тақаси ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши лозим.
Технология талаблари бўйича биноларда ҳамма синфлар ичида, лекин Ф1.3. – да эмас, ертўла ва цокол қаватлар биринчи қават билан алоқа бўлганда зиналар ўрнатиши шарт. Бу зиналар эвакуация вақтида ҳисобга олиш керак эмас, фақат 5.9.-да кўрсатилган бўлмаса.
Бу зиналар ёнғинга қарши тўсиқлар 1-турдаги ва тамбур-шлюз ёрдамида ажратилиши лозим. Агар цокол ва ертўла хоналарда ёнғинга хавфли моддалар ёки ашёлар сақланадиган бўлса, тамбур-шлюзда керакли ҳаво босими бўлиши шарт.
Ф5 синфдаги биноларда зиналар ертўладаги ёки цокол хоналардан Г ва Д категорияли бўлган ҳолда, тепадаги кўрсатилган ажратиш тўсиқлар ишлатиши зарур эмас.
Вестибюлдан иккинчи қаватга олиб борувчи 2-турдаги зина ўрнатилса, вестибюл йўлаклардан ва ёнма-ён хоналардан 1-турдаги ёнғинга қарши пойдеворлар билан ажратилган бўлиши лозим.
5.43-да тутилган 2-турдаги зина жойлашган хона, унга туташувчи йўлаклардан ва бошқа хоналардан 1-турдаги ёнғинга қардги пойдевор билан ажратилиши лозим. Иккинчи турдаги зина жойлашган вақтда ёнғинга қарши пойдевор билан ажрамаслигига йўл қўйилади:
- бинода бутунлай автоматик ўт ўчириш ўрнатилса;
- бинонинг баландлиги 9 метрдан ва қаватнинг майдони 300кв.м. дан кўп бўлмаган ҳолда.
Ертўла ва цокол қаватда лифт рўпарасида ёнғин чоғида ҳаво босими 1-турдаги тамбур-шлюз ўрнатиши назарда тутилиши лозим.
Агар цокол ва ертўла хоналарда ёнғинга хавфли моддалар ёки ашёлар сақланадиган бўлса, тамбуршлюзда ёнғин пайдо бўлганда керакли ҳаво босими бўлиши шарт.
Бино ва ёнғин бўлинмаларини ўлчамларини, ҳамда бинолар орасидаги масофани тўплашда, уларнинг ёнғинга бардошлигидан, қурилмавий ва вазифавий ёнғинга хавфлилигидан келиб чиқади, ёнғин юки каталигидан, ҳамда ёнғинга қарши қўлланилаётган ҳимоя воситаларини самарадорлигини, ўт ўчириш хизмати қарши қўлланилаётган ҳимоя воситаларини самарадорлигини, ўт ўчириш.
6.33. Хизмати мавжудлиги ва олислигини уларнинг қуролланганлигини, ёнғиннинг эҳтимоли иқтисодий ва экологик оқибатларини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқиш лозим.
BIMFAB eslatmasi: manbada (2005-yilgi rasmiy nashr, 28–29-betlar) band matni sahifa almashgan joyda uzilib, keyingi sahifa boshida «6.33.» raqami qayta yozilgan. Matn manbadagidek qoldirildi — ikkinchi xatboshi birinchisining davomi.
Фойдаланиш жараёнида ёнғинга қарши ҳимоя мухандислик воситаларнинг ишга яроқлилиги таъминланиши лозим.
Автоматик ўт ўчиришни ва ёнғин сигнализациясини давлат меъёрий хужжатларига мувофиқ равишда назарда тутиш керак.
7. ЎТ ЎЧИРИШ ВА ҚУТҚАРУВ ИШЛАРИ
Эхтимолли ёнғинни ўчириш ва қутқарув ишларини олиб бориш, қурилмавий, хажмий-режавий, мухандислик-техникавий ва ташкилий тадбирлар орқали таъминланади:
Уларга куйидагилар киради:
а) вазифавий ўтиш йўллари ва олиб келувчи йўллар билан бирга ўт ўчириш техникаси ўтиши учун ва олиб келувчи йўллар ёки махсус йўллар жиҳозланиши;
б) ташқи ёнғин зиналари жиҳозланиши ва ўт ўчириш бўлинмалари ходимларини ва ўт ўчириш техникасини бино қаватларига ва томига олиб чиқишининг бошқа усуллари билан таъминлаш, шу жумладан ўт ўчириш бўлинмаларини ташиш режасига эга портлар ўрнатилиши;
в) ёнғинга қарши сув ўтказгичлар, шу жумладан хўжалик сув ўтказгичлари билан бирга ёки махсусини ўрнатиш, зарур бўлса қувурлардан ва ёнғин сиғимлари (резервуарлар) ўрнатиш;
г) бино ичида, ўт ўчириш бўлинмалари ўтиш йўлини тутунга қарши ҳимоялаш керак;
д) зарур ҳолларда биноларни одамларни якка ёки оммавий тартибда қутқариш воситалари билан жиҳозлаш;
е) аҳоли яшаш манзилгоҳи ёки объект худудида уларнинг ҳаракат доирасида жойлашган объектдаги ўт ўчириш шароитига мувофиқ ёнғин техникаси билан таъминланган зарур сонига эга шахсий ёнғикдан саклаш бўлинмасини жойлаштириш.
Бу тадбирларни танлаш биноларнинг ёнғинга бардошлик даражаси қурилмавий ва вазифавий ёнғин хавсизлиги синфига мансублигига боғлиқ.
Асосий ва махсус ўт ўчириш маҳсулотлари учун ўтиш йўлларини, давлат меъёрий хужжатлари талабларига мувофик равишда назарда тутиш лозим.
Том карнизи ёки ташқи девор тепасигача (пойдевор), баландлиги 10 м. ва ортиқ учун томга зина катакларидан бевосита ёки чордоқ орқали иситилувчи ундан мустасно, ҳамда 3 турдаги зиналар бўйича ёки ташқи ўт ўчириш зиналари бўйича чиқиш жойлари назарда тутилиши лозим.
Томга чиқиш жойлари сони ва уларнинг жойланишини бинонинг вазифавий ёнғинга хавфлилиги ва ўлчамларидан келиб чиқиб назарда тутилиш лозим, лекин 1 чиқиш жойидан кам эмас:
- чордоқли томёпмавий бино узунлиги ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ 100м., чордоқсиз томёпмавий Ф1, Ф2, ФЗ ва Ф4 синфга мансуб бинолар учун, бино томининг ҳар бир тўлиқ ва нотўлик 1000 кв.м майдонига 1 дан кам бўлмаган чиқиш жойи;
- ёнғинга карши зиналар бўйича 200м дан сўнг Ф5 синфга мансуб бинолар айланаси бўйича.
Назарда тутилишига йўл қўйилмайди:
- агар бинонинг эни 150м. дан ошмаса бош тарзига қарама-қарши томонда ёнғинга қарши сув ўтказгич линияси мавжуд бўлса бинонинг бош тарзида ўт ўчириш зиналарни;
- том ёпмаси 100м. дан ёпмайдиган бир қаватли бинолар томига чиқиш жойини.
Бино чордоқларида томга ўлчамлари 0,6x0,8м. дан кам бўлмаган эшиклар, люклар ёки деразалар орқали доимий зиналар билан жиҳозланган жойлари назарда тутилиши лозим, лекин Ф1.4. синфидаги бинолардан ташқари.
Том ёки чордоққа зина катакларидан чиқиш жойлари, чиқиш олдида майдончаси бор, зинапоялар бўйича, ўлчамлари 0,75x1,5 м. дан кам бўлмаган 2 турдаги ёнғинга қарши эшиклар орқали назарда тутилиши керак.
Баландлиги 15м. гача бўлган Ф1, Ф2, ФЗ ва Ф4 синфга мансуб биноларда чордоқ ёки томга зина катакларида 0,6x0,8м. ўлчамли 2 турдаги ёнғинга қарши ток орқали, маҳкамланган пўлат нарвонлар бўйича чиқиш жойлари жиҳозланишига йўл қўйилади.
Техник қаватларда, шу жумладан техник тоқ хоналарда ва техник чордоқларда ўтиш жойлари баландлиги 1,8м дан кам бўлмаслиги, чордоқларда бутун бино бўйлаб – 1,6м. дан кам бўлмаслиги лозим. Бу ўтиш жойлари эни 1,2м. дан кам бўлмаслиги керак. Айрим буюклардан ортиқ бўлмаган масофада ўтиш баландлигини 1,2м. гача энини эса 0,3м гача камайтиришга йўл қўйилади.
Мансубдорли биноларда тўсиб турувчи қурилмаларда чордоқлар бўшлиғи назарда тутилиши лозим.
Томнинг баландлиги 1м. дан ортиқ ўзгариш жойида (шу жумладан томга нур-аэрацион фонарларни кўтариш учун) одатда ёнғин зиналари кўзда тутилиши керак.
Том баландлиги 10м. дан ортиқ ўзгарса агар томнинг ҳар бир 100 кв.м. дан ортиқ майдон участкаси 7.3. талабларига жавоб берадиган томга хусусий чиқиш жойига эга бўлса, ёки 7.3 бўйича аниқланадиган томнинг пастки участкаси 10 м. дан ошмаса, ёнғин зиналари назарда тутилмайди.
10м. дан то 20м. гача баландликка кўтарилиши учун ва томнинг баландлиги 1м. дан то 20 м. гача ўзгариш жойида Ш турдаги ёнғин зиналари 20м. дан баландроққа кўтариш учун ва баландлик 20м. дан ортиқ ўзгарувчи жойларда П2 турдаги зиналар кўлланиши лозим.
Ёнғин зиналари ёнмайдиган ашёлардан тайёрланиши, деразадан 1м. дан якинроқка жойлашмаслиги ва улардан ўт ўчирувчи бўлинмалар фойдаланишга ҳисобланган бўлиши керак.
Зиналар-поялар орасида ва зинапоя тўсиғи тутгичлари орасида, режада соф этиш 75мм. дан кам бўлмаган тирқиш қолдирилиши лозим.
Баландлиги 5м. дан ортиқ Ф1.1. синфга мансуб биноларнинг ҳар бир ёнғин бўлинмасида баландлиги 28м. дан ортиқ ҳамма вазифани ёнғинга хавфлилик синфига мансуб биноларда, тўсувчи қурилмалари REI120 ёнғинга бардошлик чегарасига эга ёнғинга қарши тўсиқлар талабларига жавоб берувчи, Е60 ёнғин бардошлик чегарасига эга ёнғинга қарши эшикли шахталарда жойлашган «ўт ўчириш бўлинмаларни ташиши» режимига эга лифтлар назарда тутилиши лозим.
Том нишоблиги 12% гача бўлган, баландлиги пештоқгача ёки ташқи девор юқорисига 10 дан ортиқ биноларда, ҳамда том нишоббошлиги 12% дан ортиқ, баландлиги пештоқгача 7м. дан ортиқ биноларда ГОСТ 257722 га мувофиқ томда мувофиқ тўсиқ назарда тутилиши лозим.
Бино баландлигидан қатъий назар, шу стандарт талабларига мувофиқ, фойдаланиладиган иссиқ томларда, балконларда, лоджияларда ташқи галлереяларда, очиқ ташқи зиналарда, зинапояларда ва майдончаларда тўсиқ назарда тутилиши лозим.
Ўт ўчириш депосини, давлат меъёрий хужжатлари тартибларига мувофиқ худудларда жойлаштириш керак.
Ўт ўчириш сув ўтказгичини ва бошқа доимий ўт ўчириш воситаларини биноларнинг ёнғин бардошлик даражаси, курилмавий ва вазифавий ёнғинга хавфлигидан, вақтинчалик ёнғин юкини катталиги ва ёнғин портлаш хавфлигидан келиб чиқиб назарда тутиш керак.
Биноларнинг ёнғинга қарши сув таъминоти тизимига ўт ўчирувчи бўлинмалар ва уларнинг жиҳозлари учун доимий етишиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.
1-илова Баланд биноларни ёнғиндан ҳимоя қилиш
BIMFAB eslatmasi: lex.uz matnida ushbu ilovaning faqat 3.7–3.15-bandlari asosiy matnning 3-bo‘limiga qo‘shib berilgan, ilovaning qolgan qismi yo‘q. Bu yerda ilova 2020-yilgi 1-son o‘zgartirish matnidan (34 bet) to‘liq olindi.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг 2020 йил 22 январдаги 28-сонли буйруғи билан тасдиқланган 1-сон ўзгартириш билан киритилган)
Ушбу илова талаблари баланд биноларнинг ёнғинга қарши ҳимоясини лойиҳалаштиришга оид махсус техник шартларни ишлаб чиқиш учун қўлланилади.
Қўлланилиш соҳаси
Мазкур иловада белгиланган ёнғинга қарши ҳимоя талаблари баландлиги 50 м ва ундан юқори бўлган янгидан қуриладиган ва қайта қуриладиган, бинолар комплекси таркибида ёки алоҳида-алоҳида жойлашган балад турар жой ва жамоат биноларга (кейинги ўринларда – баланд бинолар) тааллуқли ва уларни лойиҳалаштириш бўйича қурилиш меъёрларини белгилайди.
Баланд биноларни лойиҳалаштириш Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги томонидан белгиланган тартибда махсус техник шартларга мувофиқ бажарилади.
Махсус техник шартлар ушбу бўлимнинг асосий қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаштирилаётган баланд қаватли бинонинг меъморийрежалаштирилишига, конструктив ечимларига қўйиладиган ва ёнғинга қарши талабларга, бинонинг муҳандислик тизимларига, бинодан фойдаланаётганда унинг аҳволини мониторинг қилиш тизимлари ва бошқаларга қўйиладиган талабларни конкретлаштириш мақсадида ишлаб чиқилади.
Ушбу бўлим талаблари Ўзбекистон Республикаси ҳудудида биноларнинг лойиҳалаштиришни амалга оширувчи ва лойиҳа ҳужжатларига эксперт баҳосини бажарувчи барча юридик (мулкчилик шаклидан қатъи назар) ва жисмоний шахслар томонидан амал қилиниши учун мажбурий ҳисобланади.
1. Терминлар ва таърифлар
Ушбу бўлимда қуйидаги терминлар билан мос таърифлари қўлланилган:
баланд бино: баландлиги 50 м. дан юқори бўлган бино. Бинонинг баландлиги – бинога энг яқин жойлашган қатнов йўли юзасидан энг юқори қаватнинг, техник қаватдан ташқари пол нуқтасининг юқорисигача бўлган масофа.
баланд комплекс: меъморий-режалаштириш ечимлар орқали (умумий ерости ёки стилобат қисмига, бирлаштирувчи ўтиш жойларига ва шу кабиларга эга бўлиши мумкин) бир-бири билан ўзаро боғланган икки ва ундан ортиқ турли баландликдаги бинолар гуруҳи (камида битта баланд бинони ўз ичига олади).
ёнғин хавфсизлиги пости: ёнғин автоматик воситаларининг холатини назорат қилиш қурилмалари билан жиҳозланган, навбатчи ходимлар туну-кун бўладиган объектнинг махсус хонаси.
ёнғиндан ҳимоя бўлмаси: бинонинг бошқа қисмларидан ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмалар (тўсиқлар) билан ажратилган ёнғин бардошлилик даражаси REI 180 га тенг бўлган баланд бинонинг бир қисми.
қаватнинг майдони: ёнғин тарқалишини олдини олитшга хизмат қиладиган ёнғинга қарши тўсиқлар билан ажратилган бинонинг бир қисми.
одамлар кўп йиғиладиган хона: хона майдони 50 кв.м ва ундан ортиқ бўлган полининг ҳар 1 кв. м га одам сони бир кишидан кўп ҳисобланадиган одамлар доимий ёки вақтинча бўлиб турадиган хона, шу жумладан вестибюллар, фойе, турли мақсадларга мўлжалланган заллар, маъруза аудиториялари, ресторанлар, дўконлар ва шу кабилар.
хавфсизлик зонаси (хонаси): берилган вақт давомида (ёнғин бошланишидан бошлаб қутқарув ишлари якунлангунига қадар) ёнғин бардошлилик даражаси REI 180 га тенг бўлган ёнғинга қарши ораёпмалар ва ёнғинга қарши деворлар билан ажратилган бино, иншоот, ёнғиндан ҳимоя бўлмасининг бир қисми.
тамбур: совуқ ҳаво, тутун, турли ҳидлар киришидан ҳимоялаш учун хизмат қиладиган эшиклар оралиғидаги ўтиш жойи; бино, хона, зина катакларига кираверишда ташкил қилинади.
конструктив ёнғиндан ҳимоя: қурилиш конструкцияларини ёнғидан ҳимоя қилиш усули, конструкциянинг қизийдиган юзасига ёнғиндан ҳимоя қилиш воситалари ёрдамида иссиқлик изоляция қатламини ҳосил қилиш билан асосланади. Конструктив ёнғиндан ҳимоя қилиш қалин қатламли пуркаланадиган таркиблар, ёнғиндан ҳимояловчи суритмалар, сувоқлар, плиткали, тунукали ва бошқа ёнғиндан ҳимояловчи, шу жумладан каркасли, ҳаво қатламли материаллар билан қоплаш, ҳамда ушбу материаллар комбинацияси, масалан, юпқа қатламли шишиб чиқадиган қопламалар киради. Ёнғиндан ҳимоя қилиш қопламаси билан ишлов (ўрнатиш) бериш усули НТҲ ва ёнғин ҳимояси лойиҳасида таърифланган усулга мос келиши лозим.
ёнғин ўчириш қувури: ёнғинга қарши сув жўлракларини ўнатган ички ёнғинга қарши сув қувурларига сувни тарқатиш қувурлари тизими. Изоҳ – ёнғинга қарши стояклар ёнғин-қутқарув бўлинмалари томонидан ёнғинларни ўчиришда қўлланилиш учун мўлжалланган.
2. Қисқартмалар
Ушбу ҳужжатда қуйидаги қисқартмалар қўлланилган:
ЗАЁ – захирани автоматик ёқиш;
АЁС – автоматик ёнғин сигнализацияси;
АЁҚ – автоматик ёнғин ўчириш қурилмаси;
ИЁҚС – ички ёнғинга қарши сув қувури;
СТҚ – сув тайёрлаш қурилмаси;
КТҚ – кириш-тақсимлаш қурилмаси;
БТШ – бош тақсимловчи шити;
ДЭС – дизелли автоном электростанцияси;
УТМ – узлуксиз таъминот манбаи;
ТТП – тақсимловчи трансформатор подстанцияси;
ХЭБТ – хабарлаш ва эвакуацияни бошқариш тизими;
ЁҲТ – ёнғиндан ҳимоялаш тизими;
ИВБТ – инқирозли вазиятларда алоқа ва бошқариш тизими;
ТП – трансформатор подстанцияси;
МТМБП – муҳандислик тизимларини марказий бошқариш пункти;
ЁҲТ МБП – ёнғиндан ҳимоялаш тизимини марказий бошқариш пункти.
3. Асосий қоидалар ва шаҳарсозлик талаблари
Баланд биноларни ёнғиндан ҳимояловчи техник воситаларини ўз ичига олган ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари комплексини лойиҳалаштириш, ушбу бўлим ва бошқа амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига асосан барча турдаги ишлар бўйича лицензияга эга бўлган ихтисослашган ташкилотлар томонидан бажарилиши лозим.
Лойиҳалаштиришда халқаро меъёрлар, стандартлар ва шу кабилардан фойдаланишга йўл қўйилади, қачонки улар мазкур бўлим талабларига қарама-қарши бўлмаса. Яъни, халқаро меъёрлар талаблари объектнинг ёнғинга қарши ҳимояси даражасини пасайтирмагунга қадар фойдаланилади.
Бино, қурилиш конструкциялари, маҳсулотлар ва материалларнинг меъёрий-техник ҳужжатларида уларнинг ШНҚ 2.01.02-04 билан тартибга солинадиган ёнғин-техник характеристикалар кўрсатилган бўлиши лозим.
Бинонинг ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимлари одамларнинг ёнғин хавфсизлиги бўйича, бир йилда ҳар бир кишига ҳисоблаганда хавфли омиллар таъсирини олдини олиш бўйича камида 0,999999 даражага тенг бўлиши, одамлар учун ёнғин хавфлилиги даражаси эса, бир йилда ҳар бир киши бошига ҳисобланган энг охирги рухсат этилган даражадан ортиб кетадиган хавфли ёнғин омилларининг 10-6 дан ошиб кетмайдиган таъсир даражасига эга бўлиши ҳамда ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг ёнғинни ўчириш ва қутқариш ишларини амалга оширишдаги ҳаракатлари ГОСТ 12.1.004-91 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.
Муайян биноларнинг ўзига хос хусусиятларини акс эттирувчи қўшимча талаблар ва бир қатор тегишли ҳисоб-китобларни амалга ошириш асосида белгиланиб, уларнинг рўйхати махсус техник шартларни ишлаб чиқишда асослаб берилади.
Қурилиш жараёнида қуйидагиларни таъминлаш лозим:
- лойиҳада кўзда тутилган барча ёнғинга қарши чораларни бажарилиши;
- ёнғинга қарши қоидаларга амал қилиш ҳамда қурилаётган ва ёрдамчи объектларни ёнғиндан муҳофаза қилиш, қурилиш ва монтаж ишларини ёнғиндан хавфсиз тарзда бажарилиши;
- ёнғин ўчириш воситалари мавжудлиги ва соз ҳолда сақланиши;
- қурилаётган объектда ва қурилиш майдонида ёнғин юз берганда одамларни эвакуация қилиш ва қутқариш, моддий бойликларни ҳимоя қилиш ишларини хавфсиз амалга ошириш имконияти.
Фойдаланиш жараёнида қуйидагиларга амал қилинади:
- бинони ёнғиндан ҳимоя қилиш воситаларининг ишлаш қобилиятини таъминлаш;
- ёнғин хавфсизлиги қоидалари бажарилишини таъминлаш;
- конструктив, ҳажмий-режалаштириш ва муҳандис-техник ечимларга лойиҳасиз ўзгартиришлар киритишга йўл қўймаслик;
- таъмирлаш ишларини бажаришда амалдаги меъёрлар талабларига жавоб бермайдиган конструкция ва материаллар қўлланилишига йўл қўймаслик.
Баланд бинолар 4 турга синфланади:
1-синф - 100 м гача;
2-синф - 100 дан 150 м гача;
3-синф - 150 дан 200 м гача;
4-синф - 200 м дан ортиқ.
Баланд бинолар юқори босимли ёнғин ўчириш автонасоси ҳамда баландлиги камида 50 м бўлган автонарвон (тирсакли кўтаргич) билан жиҳозланган ёнғин-қутқарув депосининг хизмат кўрсатиш ҳудудида жойлаштирилади.
Бунда ёнғин-қутқарув депосидан баланд биногача бўлган масофа умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйича ҳисобланган энг қисқа ҳаракатланиш маршрути асосида аниқланади ҳамда 3 000 м дан ошмаслиги лозим.
Кўрсатиб ўтилган масофаларга риоя қилишнинг имкони бўлмаса, лойиҳалаштирилаётган комплекс таркибида кам сонли ёнғин-қутқарув бўлинмасини ташкил этишни назарда тутиш лозим. Ушбу бўлинманинг шахсий таркиби сони, шунингдек ёнғин-қутқарув техникалари ва бошқа воситалар билан таъминлаш ФВВ билан келишилади.
(3.8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 12 майдаги 01/2-19-сонли буйруғи (ҳисоб рақами 402, 25.05.2026 й.) таҳририда)
BIMFAB eslatmasi: 01/2-19-son buyruq «3.8-band»ning birinchi xatboshisini o‘zgartiradi. Asosiy matnning 3-bo‘limi 3.6-band bilan tugaydi; mazmuniga ko‘ra bu 1-ilovaning 3.8-bandi (baland binolar va yong‘in-qutqaruv deposi). Buyruq faqat birinchi xatboshini yangi tahrirga keltirgani uchun eski ikkinchi xatboshi («Кўрсатиб ўтилган масофаларга…») saqlab qolindi; lex.uz matnida u yo‘q — lex.uz bilan solishtiring.
Йўллар ва туташ ҳудудларнинг планировкаси қуйидаги имконларни таъминлаши лозим:
— бинонинг барча томонларидан ёнғин-қутқарув техникаси кириб келишини;
— бинодан эвакуация чиқиш жойларига ёнғин-қутқарув техникаси кириб келишини;
— автонарвонлар ёки автокўтаргичлар орқали ёнғин ўчирувчилар қуйи ёнғин бўлмасида мавжуд бўлган ҳар қайси хона, квартира, хавфсизлик зонасига кириб бориш имконига эга бўлиши. Шу билан бирга бинонинг стилобат қисмининг кенглиги ва баландлигини ҳисобга олиш лозим.
Ёнғин-қутқарув техникалари босиб ўтиши назарда тутиладиган ёнғин ҳолатида ўтиш йўл кўтармасининг конструкцияси ва стилобат қисмининг йўл қопламаси оғирлиги камида 48 тоннага тенг бўлган (ҳар бир ўқига 16 тоннадан) автонарвон, тирсакли кўтаргич массаси юкламасини кўтара оладиган қилиб лойиҳалаштирилиши лозим.
Ёнғин ўчириш техникаларининг ўтиш йўлларини кенглиги 6 м.дан кам бўлмаслиги керак. Ўтиш йўлининг умумий кенглигига ушбу йўлга туташ бўлган тўсилмаган тротуарни қўшиш мумкин, бунда унинг қопламасининг тоифаси транспорт ўтиш йўлининг қопласами тоифасидан паст бўлмаслиги керак.
Бинонинг баланд қисмининг ташқи деворларидан ўтиш йўллари четигача бўлган масофа 8-10 метрни ташкил қилиши лозим.
Ёнғин ўчириш техникалари ўтадиган йўлларнинг бурилиш радиуси 18 м.дан кам бўлмаслиги зарур. Боши берк йўллар автонарвон ва автокўтаргич бурилишига имкон яратиш учун диаметри 16 м.дан кам бўлмаган оролчалари мавжуд бурилиш майдонлари билан якунланиши зарур. Бурилиш майдонларидан автомобиллар тураргоҳи сфатида фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Кириб келиш ва ўтиш йўллари, ШНҚ 2.07.01- талабларига мувофиқ, IV тоифадан паст бўлмаган йўллар сифатида лойиҳалаштирилиши лозим. Автонарвонлар ва автокўтаргичларни ўрнатиш жойларининг қиялиги 6° дан катта бўлмаслиги керак. Ёнғиндан қутқариш техникасининг сурилма таянчлари асосини (шу жумладан таянч остига таглик қўйиб) ўрнатиш жойларидаги йўл кўтармаси ҳамда тупроқ 0,6 МПа (6 кгс/см2)га тенг босимга бардош бериши лозим.
Бинолар комплексларини лойиҳалаштиришда фронт бўйлаб ҳар 100 метрдан кейин ёнғин ўчириш автомашиналари ва ёнғин-қутқарув техникалари учун ўтиш йўллари (ёки тоннеллар)ни кўзда тутиш керак.
Бундай ўтиш йўлларинининг баландлигини камида 4,25 м ва кенглиги камида 3,5 м бўлиши лозим.
Баланд бинолар ва бошқа иморатлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар, уларнинг ёнғинга чидамлилиги даражасидан келиб чиқиб, қуйидаги масофаларлардан м. кам эмас:
— ёнғин бардошлилиги I–II даражага тенг бўлган биноларгача - 15 м;
— ёнғин бардошлилиги III–IV даражага тенг бўлган биноларгача - 25 м;
Ёнма-ён турган баланд бинолар орасидаги масофани 30 м.дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади.
Баланд бино ва автотранспорт воситалари туриши учун мўлжалланган очиқ майдонлар орасидаги ёнғинга қарши оралиқлар 15 м.дан кам бўлмаган ҳолда қабул қилинади.
Биноларга кириб келиш йўлларини лойиҳалаштиришда фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этишда фойдаланиладиган махсус техникаларни ҳаракатланиши учун мўлжалланган йўл қисмларида ҳаракатланишни чеклаш ва автомобиллар доимий ва вақтинча туриши (транспорт парковкаси)га рухсат этилмаслигини назарда тутиш лозим.
Баланд бино ва портлабёниш ва ёнғин хавфлилиги бўйича А-Г тоифадаги объектлар ҳамда Ан-Гн тоифадаги ташқи қурилмалар орасидаги масофа авария ҳолатларида, шу жумладан баланд бино қулаганда жароҳатлантирувчи омиллар таъсирига йўл қўймаслиги керак. Қабул қилинган масофалар асослилиги ҳисоб-китоблар орқали тасдиқланиши лозим.
4. Ҳажмий-режалаштириш ва конструктив ечимлар
Бинолар битта ёки бир неча функционал бўлмалардан иборат бўлиши мумкин. Биноларнинг ҳажмий-режалаштириш ечимлари лойиҳалаштириш учун белгиланган топшириқнинг функционал вазифасига жавоб бериши лозим.
Бинолар ва функционал элементларнинг ҳажмий-режалаштириш ечимлари уларга юклатилган функциялар бажарилиши, технологик жараёнларни амалга оширилиши ҳамда одамларни эвакуация қилиш ва фавқулодда вазиятларни бартараф этиш имкониятини таъминлаши лозим.
Ичига-ёнига қурилган автомобиль гаражлари-тураргоҳлари (паркинглари)ни лойиҳалаштираётганда ушбу бўлим ҳамда СНиП 21-02-99 «Стоянки автомобилей» талабларига амал қилиш керак. Шунингдек, асосланган ҳолатларда СП 300.1325800.2017 «Системы струйной вентиляции и дымоудаления подземных и крытых автостоянок»дан фойдаланишга рухсат этилади.
Автомобиллар гараж-тураргоҳларини баланд бинонинг ер остидаги, цокол ва ер устидаги қаватларида, шу жумладан бинога ёнма-ён қурилган (стилобат) қисмида жойлаштирга рухсат этилади. Ушбу бўлим талабларига мувофиқ, гараж-тураргоҳларнинг хоналари бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хоналардан конструктив жиҳатдан ажратилган бўлиши, амалдаги лойиҳалаштириш меъёрлари талабларига мувофиқ жойлашган алоҳида кириш ва чиқиш жойларига эга бўлишлари лозим. Автомобиллар гараж-тураргоҳлари хоналаридан чиқиш ва бинога кириш жойлари амалдаги лойиҳалаштириш меъёрлари билан белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Баланд бинонинг ер ости, цокол қаватларида ва стилобатларида фақат ушбу бинода яшовчилар ва ижарачиларнинг енгил автомобиллари учун гаражтураргоҳларни жойлаштиришга рухсат этилади. Бундай гараж-тураргоҳларга кириш жойларини кўриб чиқиш ва текшириш майдончаси мавжуд бўлган шлюзлар билан жиҳозлаш лозим.
Ҳар бир бинода ёки комплекслар таркибига кирадиган ва лойиҳалаштириш учун топшириқда белгиланган иморатларда ЁҲТМБП назарда тутилиши лозим. Ушбу бошқариш пунктлари табиий ёритилган бўлиши ва индивидуал санитария нуқтаси (ювиниш хонаси, душ, ҳожатхона), ҳавони вентиляциялаш ва кондиционерлаш тизими билан жиҳозланган бўлиши ҳамда ШНҚ 2.04.09-07 қоидаларининг 12.55 бандида келтирилган талабларга жавоб бериши керак.
Баланд бинолар функционал ёнғиндан хавфлилиги бўйича бир ёки бир неча таснифга мансуб ёнғиндан ҳимоя бўлмаларини ўз ичига олиши мумкин. Баланд биноларда функционал ёнғиндан хавфлилиги буйича қуйидаги синфларга мансуб ёнғиндан ҳимоя бўлмаларини кўзда тутишга рухсат этилади:
Ф1.3 — кўп хонадонли турар жой уйлари;
Ф1.2 — меҳмонхоналар;
Ф4.3 — бошқарув органлари муассасалари, лойиҳалаш-конструкторлик ташкилотлари, ахборот ва таҳрир-нашриёт ташкилотлари, илмий-тадқиқот ташкилотлари, банклар, идоралар, офислар.
Баланд биноларда аҳолига хизмат кўрсатиш корхоналари хоналарини (Ф.3) ва енгил автомобиллар тураргоҳларини (Ф.5.2) жойлаштириш мумкин.
Баланд биноларда жойлаштиришга йўл қўйилмайди:
— мактабгача таълим муассасалар, қария ва ногиронлар уйлари, касалхоналар, мактаб-интернатлар ва болалар муассасаларининг ётоқхоналари (Ф1.1) (шу жумладан қават доирасидаги алоҳида хоналар);
— 10 м дан юқори баландликда ҳисоблаб чиқилган инсонлар сиғдириш қобилияти 600 кишидан кўп, 28 м дан ортиқ баландликда – 300 кишидан кўп ва 50 м дан юқори баландликда – 100 кишидан кўп;
— Ф5.1 таснифидаги хоналар портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б, В1 – В3 тоифаларига мансуб;
— Ф5.2 таснифидаги хоналар портлаб-ёниш ва ёнғин хавфи бўйича А, Б, В1 тоифаларига мансуб;
— В2 тоифасига тегишли хоналарни бинонинг стилобат қисмидан баланд бўлмаган сатҳда, В3 ва В4 тоифали хоналарни эса бинонинг ҳар қайси қаватида жойлаштиришга рухсат этилади;
В3 тоифали хоналарни стилобат қисмидан баландроқ қаватларда одамлар кўп йиғиладиган хона билан ёнма-ён жойлаштиришга йўл қуйилмайди.
Функционал ёнғинга хавфлилиги таснифи 4.1 бандида келтирилмаган хоналарни бинода жойлаштириш махсус техник шартларда асослаб берилади.
Баландлиги 100 м.гача бўлган баланд биноларни қурилиш конструкцияларининг ёнғин бардошлилик даражасини ШНҚ 2.01.02 талабларига мувофиқ I даражали ёнғинга чидамли этиб, 100 м дан ортиқ бўлганда эса – 1-жадвалга мувофиқ қилиб лойиҳалаштириш лозим.
| Конструкциялар номи | Ёнғин бардошлилиги, минут кам эмас, йўқотиш белгисига қараб | ||
|---|---|---|---|
| Кўтариб туриш қобилияти, R | бутунлиги, E | Иссиқлик ўтказмаслик қобилияти, I | |
| 1 | 2 | 3 | 4 |
| 1 Бинонинг юк кўтарувчи қисмлари | |||
| 1.1 Ташқи деворлар | 180* | 60 | М.** |
| 1.2 Ички деворлар | 180* | 180* | 180* |
| 1.3 Устунлар ва ригеллар | 180* | М. | М. |
| 1.4 Боғланишлар ҳамда ораёпмаларнинг элементлари, агар улар бинонинг турғунлиги ва геометрик шакли ўзгармаслигини таъминлашда иштирок этадиган тақдирда. | 180* | М. | М. |
| 2 Ташқи юк кўтармайдиган деворлар (осма панеллардан) | М. | 60 | М. |
| 3 Ички юк кўтармайдиган деворлар (пардеворлар): | |||
| 3.1 Ф1.3 таснифидаги биноларда секциялар орасидаги деворлар | М. | 90 | 90 |
| 3.2 Квартиралар, хоналар, офислар орасидаги деворлар ва ҳ.к. | М. | 60 | 60 |
| 3.3 Умумий эвакуация йўлларидан (коридор, холл, фойе) ажратувчи туташ хоналар, атриумдан ажратувчи хоналар. | М. | 60 | 60 |
| 3.4 Ажратувчи хоналар: трансформатор подстанциялари ҳамда аварияли генератор ва дизель электростанцияси учун – ёнғинга қарши | М. | 180 | 180 |
| 3.5 Ёнғинга қарши лифтлар олдида - ажратувчи лифт холлари ва тамбур-шлюзлари – ёнғинга қарши | М. | 120* | 120* |
| 3.6 Бошқа лифтлар олдидан ажратувчи (тамбур-шлюзлар) лифт холлари — ёнғинга қарши | М.С. | 60 | 60 |
| 4 Зина катакларнинг қисмлари | |||
| 4.1 Ички деворлар — ёнғинга қарши | 180* | 180 | 180 |
| 4.2 Ташқи деворлар | 180* | 60 | М. |
| 4.3 Майдончалар, маршлар, косоурлар, зиналар, тўсинлар | 60 | М. | М. |
| 5 Ораёпма элементлари (тўсинлар, устунлар, плиталар, тўшамалар ва ҳ.к.), 1.4 бандда кўрсатилганларидан ташқари | |||
| 5.1 Қаватлар орасидаги ва чордоқдаги | 120 | 120 | 120 |
| 5.2 Хавфсизлик зоналарининг (хоналари) устидаги ва остидаги — ёнғинга қарши | 120* | 120* | 120* |
| 5.3 3.4 бандида келтирилган хоналар устида ва остида — ёнғинга қарши | 180 | 180 | 180 |
| 6 Қопламаларнинг элементлари (тўсинлар, устунлар, плиталар, тўшамалар) | |||
| 6.1 Одамларни томга ёки томдан эвакуация қилишни ташкиллаштириладиган ҳолда | 120 | 60 | 60 |
| 6.2 Бошқа бинолар устида | 30 | 30 | М. |
| 7 Муҳандислик коммуникацияларининг конструкциялари | |||
| 7.1 Ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун лифтлар шахталари — ёнғинга қарши деворлар | 180 | 180 | 180 |
| 7.2 Бошқа лифтлар шахталари, коммуникация шахталари — ёнғинга қарши деворлар | 120 | 120 | 120 |
| 7.3 Тутунни чиқариб ташловчи шахталар | 120 | 120 | 120 |
| 8 Ёнғинга қарши тўсиқлар | |||
| 8.1 Деворлар | 180* | 180* | 180* |
| 8.2 Ораёпмалар | 180* | 180* | 180* |
| * Ёнғин бардошлилик даражасининг энг охирги чегараси баланд бинодан эвакуация қилишнинг ҳисоблаб чиқилган қийматидан камида 30 дақиқага ортиқроқ бўлиши лозим. ** М. — Меъёрланмайди. | |||
Баландлиги 200 м.дан юқори бўлган бинолар учун юк кўтарувчи конструкцияларнинг ёнғин бардошлилик даражасини 1-жадвалда белгиланган кўрсаткичлардан яна 60 дақиқага ошириш тавсия этилади.
Бинонинг ёнғиндан ҳимоя бўлмасини ер юзаси қисмидаги баландиги 16 қаватдан ва ҳар қандай ҳолатда 50 м дан баланд бўлмаслиги лозим.
Бинолар қурилиш конструкцияларининг ёнғин бардошлилик даражалари 1-жадвалда келтирилган кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши шарт, махсус қайд этилган ҳолатлар бундан мустасно.
Бинони, 1-жадвалга мувофиқ ёнғинга қарши деворлар ва ёнғинга қарши ораёпмалар орқали ёнғиндан ҳимоя бўлмаларига ажратиши лозим.
Ёнғинга қарши ораёпма ўрнига ШНҚ 2.01.02 мувофиқ 1 типдаги ёнғинга қарши ораёпмалар билан ажратилган техник қаватни кўзда тутишга рухсат этилади.
Баландлиги 20 қаватгача бўлган Ф4.3 синфидаги бинолар ва меҳмонхоналар (Ф1.2) синфидаги бинолар, ва баландлиги 25 қаватли кўп хонадонли турар жойларнинг ёнғинга бардошлилиги ва қаватлилиги даражасига қараб, ёнғинга қарши деворлар орасидаги қаватнинг рухсат этилган энг катта майдонини ШНҚ 2.08.01- мувофиқ кўзда тутиш лозим. Кўрсатилган биноларнинг қавати кўпроқ бўлганда, қаватнинг рухсат этилган энг катта майдони м2дан кўп бўлмаслиги шарт:
— меҳмонхоналар учун (Ф1.2) — 1500;
— Ф4.3 синфидаги бинолар ва кўп хонадонли турар жойлар (Ф1.3) учун — 2200.
Бинонинг стилобат қисмини унинг баланд қисмидан ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмалар билан ажратиш лозим. Бинонинг стилобат қисмидаги ёнғиндан ҳимоя бўлмаси чегарасидаги қаватнинг рухсат этилган энг катта майдони, одатда, 3000 м2 дан катта бўлмаслиги керак.
Ертўла (цокол) қаватларини ер устидаги қисмидан ёнғин бардошлилик даражаси REI 180 бўлган ёнғинга қарши ораёпма билан ажратиш лозим.
Бинонинг ер остидаги қисмида ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси чегарасидаги автотураргоҳлар қаватининг рухсат этилган энг катта майдони, одатда, 3000 м2 дан ошиб кетмаслиги шарт.
Ёнғин ўчириш автомеханик нарвон ёки кўтаргичларда бинонинг юқори ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларига (баландлиги 50 м.дан юқори) етиб боришни имкони бўлмаган ҳолларда, тахник қаватлар сатҳида одамларни 2 соат давомида ҳимоя қилиш хавфсизлик зонаси билан таъминланиш лозим.
Ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларини мустақил муҳандислик тизимлари (иситиш, ёнғинларга қарши ва умумий водопровод, тутунга қарши ва умумий алмашув шамоллатш тизимлари, кондиционерлаш ускуналари, эвакуация ёритгичлар, ёнғин автоматикаси ва ҳ.к.) билан таъминланиши лозим, бундан ташқари, ёнғиндан ҳимоя бўлинмалари автомобиллар тураргоҳлари, қозонхоналар, КТҚ, ДЭС, ТП, ЁҲТ ва ёнғин ўчириш станцияларга эга бўлишлари керак.
Енгил алангаланувчи моддалар қўлланиладиган маиший хизмат кўрсатиш корхоналарини, баланд биноларда жойлаштиришга рухсат этилмайди.
Ахлат йиғиш камерасини ва ахлат ўтказгич стволини ажратиб турувчи конструкцияларнинг қуриш зарурати юзага келганда уларнининг ёнғинга бардошлилик даражаси махсус техник шартларда қайд этилади.
Юк кўтарувчи қурилиш конструкцияларни ва муҳандислик-техник тизимлари коммуникацияларини ҳимоя қилиш учун фақат ёнғиндан ҳимояловчи конструктив схемасидан (атрофига ғишт уриб чиқиш, тўр устидан сувоқ қилиш, гипсокартон билан қоплаш ва ҳ.к.) фойдаланишга рухсат этилади.
Фасад тизимига эга ташқи деворлар қопламаси, безатиш ва иссиқлик изоляцияси, шамол намликдан ҳимоя қилиш учун ёнмайдиган материаллардан фойдаланган ҳолда ёнғинга хавфлилиги К0 синфига эга бўлиши керак (кучсиз ёнувчан гуруҳига кирмаслиги керак).
Баланд бинонинг фасадлари бўйлаб ёнғин тарқалишини чеклаш бўйича тадбирлар СП 2.13130 га мувофиқ назарда тутилади.
Бинонинг томи ёнмайдиган материаллардан бажарилиши керак.
Биноларнинг ташқи тўсувчи конструкцияларида дастлаб қўйиб кетиладиган элементлар тизимини кўзда тутиш лозим:
— кўтариб туриш қобилияти 3 кН (300 кгс) дан кам бўлмаган ва индивидуал ўз-ўзини қутқариш тизимларидан фойдаланиш имконини таъминлайдиган хоналар ва фасад деворларида (деразалардан зоналарига етиб бориш);
— том периметри бўйлаб авария-қутқарув анжомларини маҳкамлаш учун, қутқарувчилар фасаднинг ҳар қайси нуқтасига етиб боришини кафолатлаб ҳамда одамлар бинонинг томидан ёки қаватларидан бевосита ер сатҳигача тушиб келиши учун мўлжалланган “карусель” турдаги одамлар гуруҳларини қутқариш тизимларини маҳкамлаш имкониятини таъминлаш. Бу мақсадда том периметри бўйлаб кўтариб турувчи қобилияти камида 15 кН (1500 кгс) га тенг бўлган яхлит монорельс (куч штангаси, куч трубаси ва ҳ.к.) ўрнатиш тавсия этилади.
Бинонинг ерости қисмидаги ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларида қаватлар орасидаги алоқа Н2 турдаги тутун босмайдиган зина катаклар орқали амалга оширилиши лозим. Келтирилган зина катакларга кириш 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали амалга оширилади.
Баланд биноларда Н2 турдаги зина катаклар баландлиги бўйлаб бўлмаларга ажратилиши лозим. Зина бўлмасининг баландлиги ҳаво бостириш тизими томонидан эвакуация эшикларига қилинадиган босим 20 дан 150 Па гача босимдан ошмаслиги шартидан келиб чиқиб аниқланади.
Бир зина бўлмасидан бошқа зина бўлмасига ўтиш 1-турдаги тамбур-шлюз орқали амалга оширилиши лозим. Ушбу ўтиш йўлларини, қоидага кўра, техник қаватлар сатҳида кўзда тутиш керак.
Биноларнинг баланд қисмида очиқ зиналар (хонадонлар ичидагилардан ташқари) ва атриумларни қуриш рухсат этилмайди.
Атриум бўшлиқлари баланд кўп функцияли биноларда 5-қаватдан баланда бўлмаслиги лозим. Шу билан бирга атриумлар бўшлиғи хоналар ва эвакуация йўлларидан ёнғинга бардошлилик даражаси 1-жадвалда келтирилган ёнғинга қарши пардеворлар ёки тутун ва газ ўтказмайдиган пардалар билан ажратилиши лозим.
Биноларнинг офис ва турар жой қисмларининг 1-қаватида умумий вестибюль гуруҳини назарда тутиш мумкин.
Буғланиш саунанинг ҳажми 8 м3 дан кичик ва 24 м3 дан катта бўлмаслиги керак, бу хонани қоплаш учун смолали ёғочдан фойдаланиш рухсат этилмайди. Электрокаменканинг қуввати 15 кВт дан ортиқ бўлмаслиги лозим ва электрокаменка деворлардан камида 20 см масофада ўрнатилиши керак. Бошқаруви тизимини буғланиш хонасига кириш жойига ўрнатиш йўли билан буғланиш хонасини периметри бўйлаб 1 м2га камида сув бериш интенсивлиги 0,05 л/с кам бўлмаган ҳисоб билан дренчер қурилмалари жиҳозланиши лозим.
Ёнғинга қарши шу жумладан ўзгартириладиган пардеворлар бўйича
Бинога хизмат кўрсатиладиган ва ертўлада жойлашган техник хоналардан ШНҚ 2.01.02-04 мувофиқ 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали автотураргоҳларга ўтиш жойлари бўлишига рухсат этилади.
Турли ижарачиларнинг офис, савдо ва бошқа хоналарини ажратувчи пардеворлар ёнғинга бардошлилик даражаси 1-жадвалга мувофиқ бўлган ёнғинга қарши вазифасини бажариши керак. Бир ижарачининг офис хоналарини ажратувчи пардеворларнинг ёнғин бардошлилик даражаси алоҳида меъёрланмайди ва уни кучсиз ёнувчан (Ё1) материаллардан қуришга рухсат этилади.
Эвакуация йўлларидаги офислар, идоралар, меҳмонхоналар номерлари, турар жой хонадонлари ва шу кабилардан чиқиш эшикларининг ёнғин бардошлилик даражаси EI 30 дан кам бўлмаслиги лозим. Квартираларнинг ёнғинга қарши эшикларини ўзини-ўзи ёпадиган қурилмалар билан жиҳозламасликка йўл қўйилади.
Ёнғинга қарши деворлар ва ораёпмалар, шунингдек зина катаклари, лифт шахталари, лифт холлари, техник қават ва хоналари, коммуникация шахталаридаги эшиклар ёнғин бардошлилик даражаси EI 60 бўлиши лозим. Ёнғинга қарши ораёпмалардаги бўшлиқлар ёнғин бардошлилик даражаси камида EI 60 бўлган ёнғинга қарши восита билан тўлдирилиши лозим. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташийдиган лифтларнинг эшикларини ёнғин бардошлилик даражаси EI 90 га тенг бўлиши керак.
Қуруқ иссиқ ҳаммом комплексидан коридорларга чиқиш жойлари 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали ўтиши лозим.
Кабеллар, ҳаво ўтказгичлар ва қувурларни чуқурликлардан ўтказганда, улар ёнғин бардошлилик даражаси меъёрланадиган конструкциялар билан кесишган жойларда конструкциянинг бутун қалинлиги бўйлаб тирқишларни конструкциянинг ёнғинга бардошлилик даражасини ва ёнғин хавфлилиги синфини пасайтирмайдиган материаллар билан тўлдириш лозим. Бундай тирқишларни тўлдириш учун саноат усулида ишлаб чиқарилган ва муҳандислик коммуникациялар ўтган жойларга тутун ўтказмайдиган унификацияланган тугунлардан (ёнғинга қарши муфталар) фойдаланишга рухсат этилади.
Баланд қисмидаги хоналарда ёнғин юкламаси 1 м2 майдонга тўғри келадиган ёқилғи материалнинг (ёғочнинг) миқдори 50 кг дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Ер остидаги автотураргоҳда газ-ҳаво муҳитини назорат қилишни кўзда тутиш лозим:
- портлаш хавфи бор газ-буғ-ҳаво муҳити (ЕАС, ПК) пайдо бўлишини пайқаб қоладиган газоанализаторлар;
- СО, CO2 пайдо бўлишини хавфли концентрацияларни пайқаб қоладиган газоанализаторлар.
Газоанализаторлар тарировкаси бир вақтда ҳам рухсат этилган энг охирги концентрациялар устидан, ҳам ёнғин вақтида тутун пайдо бўлиши устидан назорат қилинишини таъминлаши лозим.
5. Одамларни бинодан эвакуация қилиш
Лойиҳавий ечимлар фавқулодда вазият юзага келганда одамларни хавфсиз эвакуация қилишни таъминлаши лозим ва бу лойиҳалаштиришнинг амалдаги меъёрларига мувофиқ ҳисоб-китоблар билан тасдиқланиши керак.
Эвакуацияни ташкил этиш, зарур бўлган вақтни ва одам оқимининг бинодан ташқарига ёки бино ичида жойлашган хавфсизлик зоналарига тўсиқсиз ҳаракатланишни таъминлаши керак. Хавфсизлик зоналарига талаблар 1-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Тегишлича асосланган ҳолатда, бинодан одамларни эвакуация қилишни таъминлаш учун кичик авиация, қутқариш кабиналари ва бошқа воситалардан фойдаланишга рухсат этилади. Вертолётлар ва қутқариш кабиналари учун майдонларни ташкил қилиш талаблари 2-иловага мувофиқ қабул қилинади.
Эвакуация йўллари параметрларини аниқлаётганда бино ёки хона ичидаги одамларнинг ҳисоблаб чиқилган сонини лойиҳа бўйича сиғимга нисбатан 1,25 га кўпайтириш керак (жойлар сони регламентга солинган хоналардан ташқари).
Савдо ва маиший хизмат кўрсатиш корхоналарининг савдо залида бир вақтнинг ўзида бўладиган харидорлар (келувчилар) сонини бир киши ҳисобидан қабул қилиш лозим (ускуналар билан банд бўлган майдонни ҳам ҳисобга олган ҳолда):
— умумий ҳолатда — келувчилар учун савдо зали ёки бинонинг 1,35 м2 майдони;
— дўконлар учун, қаватдаги савдо залининг майдони 3500 м2 дан ортиқ бўлганда — 3 м2майдони.
Квартиралардан эвакуация қилинаётган одамлар сонини аниқлашда шаҳар (туман) ижроия ҳокимиятининг маҳаллий органлари томонидан тасдиқланган одам қўйиш ёки рўйхатга олиш меъёрларини қабул қилиш лозим.
Баланд комплекснинг ҳар бир қавати (яхлит тўсувчи конструкциялар билан ажратилган қаватнинг бир қисми) иккитадан кам бўлмаган эвакуация чиқиш жойига эга бўлиши лозим. Эвакуация учун Н2 турдаги тутун босмайдиган камида иккита зина катакларни (ёнғин вақтида ҳаво бостириш билан) назарда тутиш лозим. Ҳаво узатилишини тақсимланган ҳолда, зина катаги ташқарисида бўлиниш ва ўтиш жойларини яратиш заруратини юзага келтирмасдан назарда тутиш керак. Қаватлардан эвакуация зина катакларга ўтиш йўлларини 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали амалга оширилишини назарда тутиш лозим.
Баландлиги 100 м гача бўлган бинолар учун кириш жойи олдида тамбуршлюзсиз Н1 турдаги зина катакларни назарда тутиш рухсат этилади. Табиий ёритиш йўқ бўлганда зина катакларида эвакуация ёритгичи ишончли электр таъминотининг 1-тоифали алоҳида гуруҳи бўйича таъминланиши ва бутун эвакуация вақтига мўлжалланган бўлиши керак, лекин 1 соатдан кам эмас.
Алоҳида ҳолатда, ҳар бир квартиралар 1-иловага мувофиқ хавфсизлик зонаси билан таъминланганда ва қаватнинг умумий майдони 300 м2 дан ортиқ бўлмаганда, турар жой биносидан битта эвакуацияда чиқиш жойи бўлишига йўл қўйилади.
Тутун босмайдиган зина катаклари коридорнинг худди ўша бўлмасига туташиб қолмаслиги керак (ўша йўлак бир неча бўлмаларга бўлинган ҳолатда).
Зиналар маршларининг энини қуйидаги кўрсаткичлардан кичик бўлган қийматларда ҳисоблаб чиқиш лозим, м:
— турар жой биноларда — 1,2;
— бошқа мақсадли биноларда — 1,35.
Зиналар маршлари орасидаги тирқиш камида 120 мм, зина маршининг қиялиги 1:1,75 дан ортиқ бўлмаслиги керак.
Атриумга (пассажга) чиқадиган барча хоналар горизонтал ўтиш йўли (галерея) бўйича камида иккита эвакуация йўлига эга бўлиши лозим. Агар хона ухлаш учун мўлжалланган бўлса, унда ушбу хонанинг эшигидан горизонтал ўтиш йўли бўйича зина катакларига олиб борадиган ҳимояланган эвакуация чиқиш жойигача эвакуация йўлининг узунлиги 30 м дан ортиб кетмаслиги керак. Агар бу хонадан ухлаш жойи сифатида фойдаланишмаса, ушбу йўлнинг узунлиги 60 м дан ошмаслиги лозим. Атриум орқали атриумга чиқмайдиган хоналардан чиқиш йўли эвакуация қилиш йўли сифатида ҳисобланмайди. Бинонинг ерости қисмидаги хоналар ва коридорларнинг атриум билан туташуви фақат ёнғин рўй берганда ҳаво бостирадиган 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали бўлишига йўл қўйилади.
Коридорларни тутун ўтказмайдиган эшикларга эга ёнғин бардошлилик даражаси EI 45 дан паст бўлмаган пардеворлар орқали узунлиги қуйидаги қийматлардан катта бўлмаган бўлинмаларга ажратиш лозим, м:
— умумий ҳолатда — 60;
— турар жой бинолар ва меҳмонхоналарда — 30.
Эвакуация йўлларини этажлардаги лифт холлари орқали ўтишига йўл қўйилмайди, лифтлардан эвакуация йўллари сифатида фойдаланиш ҳолатлари бундан мустасно. Лифт холларини эвакуация йўлларининг транзит қисмлари сифатида ишлатишга рухсат этилмайди.
Эвакуация йўлларида доимий иш жойларига эга бўлган (одамлар мавжуд бўлган) хоналар эшикларидан Н1 турдаги тутун босмайдиган ташқи ҳаво зонаси олдидаги тамбур эшикларигача ёки тамбур-шлюзлари мавжуд бўлган Н2 турдаги тутун босмайдиган зина катаклари эшикларигача бўлган масофани қуйидагилардан кўп бўлмаган ҳолда қабул қилиш тавсия этилади, м:
— турар жой секцияларида ўрта ва юқори ёнғиндан ҳимоя бўлинмалари учун - 12;
— боши берк коридорларда - 15;
— одамлар кўп йиғиладиган ўрта ва юқори ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларидаги хоналар учун; бир вақтда 500 кишидан кўп бўлишига мўлжалланган хоналар учун — 20;
— бошқа ҳолатларда — 25.
Кўрсатилган масофаларни 5.1 бандига мувофиқ одамларни ўз вақтида ва қаршиликсиз эвакуация қилиши бўйича тегишли ҳисоб-китобига мувофиқ аниқлаштириш лозим.
Бинолар шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланган бўлиши шарт. Нафас олиш ва кўриш органларининг шахсий ҳимоя воситаларини назарда тутиш зарур:
— 50 м дан юқори баландликда жойлашган доимий иш жойларига эга бўлган (одамлар мавжуд бўлган) хоналарда;
— меҳмонхона номерларида;
— хавфсизлик зоналарида.
Эвакуацияни таъминлайдиган ходимларнинг иш жойларини нафас олиш ва кўриш органларининг шахсий ҳимоя воситалари ҳамда юқори иссиқлик таъсирларидан локал ҳимоя қилувчи воситалар билан таъминлаш зарур.
Ҳимоя воситаларининг сони улар билан таъминланиши лозим бўлган хоналарда бўладиган одамларнинг ҳисоблаб чиқилган сонидан келиб чиқиб аниқланади.
Баланд биноларнинг ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларини ажратиб турувчи техник қаватларида, ёнғин лифтлари ёнида, майдони 12 м2 дан кам бўлмаган 3-иловага мувофиқ ёнғинга қарши ускуналар ва одамларни қутқариш воситаларини сақлаш учун мўлжалланган ёнғин ўчириш пунктларининг таянч хоналари лойиҳалаштирилган бўлиши лозим.
Биноларнинг 1-қаватидаги ҳар қандай вазифалар учун мўлжалланган хоналаридан (қўриқчилар хонасидан ташқари) бевосита Н2 турдаги тутун босмайдиган зина катакларнинг вестибюлларига чиқиш жойи бўлишига йўл қўйилмайди.
Бино баландлиги бўйича ҳар қандай зонага хизмат қиладиган йўловчи лифтлар гуруҳларининг ҳар бирида ёнғин лифтлари мавжуд бўлиши шарт. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташишга мўлжалланган ушбу лифтлар бинода йўловчилар оқимларига хизмат кўрсатадиган йўловчи лифтлардан алоҳида жойлаштирилиши зарур.
Баланд бинонинг турар жой ва офис қисмларидаги вестибюль зонасида алоҳида лифтлар кўзда тутилган бўлиши, қайсики ёнғин юз берганда лифтга чиқиш қаватига кўтарилади ва эшиклари очиқ ҳолада тўхтайди ҳамда махсус калит ёрдамида “Ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш” режимига ўтказилади.
Бино (иншоот) ичида ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташувчи лифтларни ёнғин-қутқариш бўлинмалари ҳаракатланадиган йўлларда жойлаштирилиши кўзда тутилган бўлиши ва ёнғин-қутқарув бўлинмалари барча қаватлардаги ҳамма хоналарга кира олишларини таъминлаши лозим. Лифтдан бевосита яқин жойда ёнғин-қутқарув бўлинмалри учун, қоидага кўра, эвакуация қилиш зина катакларига чиқиш жойи назарда тутилиши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.10.2017-йилги №801-сонли Қарори ва ГОСТ Р 53296 га мувофиқ ёнғин-қутқарув бўлинмалари бинонинг баланд қисмига кира олишлари ва ёнғин ўчириш имконига эга бўлишлари учун ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш (ёнғин ўчирувчилар учун лифт) режимига мўлжалланган камида иккита лифт бўлишини назарда тутиш керак.
Баланд бинода одамларни лифтлардан фойдаланган ҳолда эвакуация қилиш имкониятини кўзда тутиш лозим, эвакуация қилиш вақтининг ҳисоб-китоби 4-иловада келтирилган.
Ёнғин лифти (ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташишга мослаштирилган) қуйидаги талаблардан мувофиқ бўлиши керак:
- лифт ҳар бир қаватда тўхташи ва эшикларини очиши лозим;
- лифтнинг юк кўтариш қобилияти 800 кг дан кам бўлмаслиги керак;
- лифт биринчи қаватдан энг юқори қаватгача кўтарилиши вақти 60 с дан ортиқ бўлмаслиги лозим (ҳар қандай ҳолатда лифтлар тезлиги 2,5 м/с дан паст бўлмаслиги керак);
- кучланиш остидаги ва назорат кабели, электр симлари ҳамда лифтни бошқариш панелларига сув ўтмаслигининг чоралари кўрилиши лозим;
- махсус бошқариш тугмаси биринчи қаватда ёнғин лифтига кириш жойида ўрнатилиши керак;
- лифтнинг ички безатилиши ёнмайдиган материалдан бажарилган бўлиши лозим;
- лифт МБП га эга бўлган сўзлашиш қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши керак.
Бинонинг ертўла қаватларида жойлаштирилган автотураргоҳлар ва бошқа хоналар ўз лифтлари гуруҳларига, шу жумладан ёнғин ўчирувчилар учун ҳам мўлжалланган лифтларга эга бўлиши лозим. Баланд бинонинг ерости қисмидаги лифтлар ер устидаги биринчи қаватдан баланд кўтарилмаслиги керак.
Бинога хизмат қиладиган ва ертўлада жойлаштирилган техник хоналар шу ертўланинг ўзида жойлаштирилган автотураргоҳлардан алоҳида бўлган эвакуацияда чиқиш йўлларига эга бўлиши лозим. Улар 1-турдаги тамбур-шлюзлар орқали автотураргоҳларга туташишига йўл қўйилади.
6. Материаллар
Умумий эвакуация йўлларида (коридорлар, холлар, лифт холлари, вестибюль, фойе, зина катаклари, тамбурлар) ва техник қаватларда деворларни безатиш, осма шифтларни тўлдириш, полларни қоплаш учун ёнмайдиган материаллар назарда тутилиши лозим.
Номерлардаги хоналар ва ётоқхоналарда деворларни пардозлаш учун ёнғинга хавфлилиги Г2, В2, Д2, Т2 дан юқори бўлган қурилиш материалларидан фойдаланиш ва полларни қоплаш учун ёнғинга хавфлилиги В2, РП2, Д2, Т2 дан юқори бўлган материалларни ишлатишга йўл қўйилмайди.
Кўп одамлар йиғиладиган хоналарнинг деворларини ва шифтларни пардозлаш ҳамда осма шифтларни тўлдириш учун ёнғин хавфлилиги Г1, В1, Д1, Т1 дан юқори бўлган қурилиш материалларини қўллаш ва полларни қоплаш учун ёнғинга хавфлилиги В1, РП1, Д1, Т1 дан юқори бўлган материаллардан фойдаланишга рухсат этилмайди.
Одамлар кўп йигиладиган хоналар интерьерини безатиш учун мўлжалланган юмшоқ креслоларнинг элементлари, тўқимачилик материаллари тез алангаланадиган материалларга кирмаслиги керак, бунда креслолар ёниш маҳсулотларининг заҳарлилиги бўйича Т2 синфидан баланд бўлмаслиги шарт.
Муҳандислик коммуникацияларнинг материаллари ёнувчан бўлмаслиги керак, хона чегарси ташқарисидан ўтказиладиган ҳамда қават доирасида ўтказиладиган электр симлари бундан мустасно.
7. Шамоллатиш ва ҳавони кондиционерлаш тизимларига қўйиладиган ёнғин хавфсизлиги талаблари
Ҳар бир ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси алоҳида сўрувчи оқим-тортиш шамоллатиш тизимлари билан таъминланиши лозим. Шамоллатиш камералари, қоидага кўра, хизмат кўрсатилаётган ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси чегараларида жойлашган бўлиши керак.
Шамоллатиш каналлари ёнмайдиган материаллардан ишланган бўлиши, ёнғинга қарши тўсиқлардан (деворлар, тўсинлар ва ҳ.к.) ўтганда эса мос ёнғинга бардошлик даражасига эга бўлган ёнғинни тўхтатиб қолувчи клапанлар билан жиҳозланиши керак.
Хонадонлар (апартаментлар), офислар ва ижтимоий-маданий мақсадларга хизмат қиладиган бошқа хоналардан чиқадиган ҳаво ўтказгичларнинг вертикал коллекторга уланадиган жойларида ёнғинни тўхтатиб қолувчи клапанлар ўрнатилиши лозим.
Хоналардан транзит тартибида ўтадиган шамоллатиш тизимларининг ёнғин бардошлилиги камида 0,5 соатга тенг бўлиш, ёнғинга қарши тўсиқдан кесиб ўтадиган қисми эса - ёнғинга қарши тўсиқнинг ёнғин бардошлигидан паст бўлмаслиги шарт.
Вертикал шамоллатиш тизими ёнғин бардошлилик даражаси 180 дақиқага тенг бўлган шахталардан ўтказилиши лозим.
Ёнғиндан ҳимоя бўлинмасига хизмат қиладиган шамоллатиш тизимлари ёнғин юз берганлиги ҳақидаги сигнал келиб тушгандан сўнг автоматик равишда ўчирилиши керак.
Ер устидаги хоналар орқали транзит тартибида ўтадиган ерости автотураргоҳларнинг муҳандислик коммуникациялари (сув қувурлари, канализация ва металл қувурлардан ясалган иссиқлик таъминоти тизимларидан ташқари) ёнғин бардошлилик даражаси 180 дақиқадан кам бўлмаган қурилиш конструкциялари билан изоляция қилиниши лозим. Ерости автотураргоҳлардан транзит тартибида ўтадиган ер устидаги муҳандислик коммуникациялар ҳам ёнғин бардошлилик даражаси 180 дақиқадан кам бўлмаган қурилиш конструкциялари билан изоляция қилиниши зарур.
8. Тутунга қарши ҳимоя комплекси
Тутунга қарши ҳимоя хавфсизлик зоналарида одамларни ҳимоя қилиш учун, одамларни қутқариш ишлари олиб борилаётганда ёнғин-қутқарув бўлинмалари учун зарур шароитларни яратиш ҳамда одамлар бинодан хавфсиз эвакуация қилинишини таъминлаш учун назарда тутиш лозим.
Тутунга қарши ҳимоя таркибида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
— автоном, автоматик ва масофадан бошқариладиган тутунга қарши сўрибтортиш шамоллатиш тизими;
— талаб этиладиган техник кўрсаткичларга эга бўлган конструкция ва қурилмалар;
— тутунга қарши шамоллатиш тизимлари билан белгиланган кетма-кетликда ва талаб этилган уйғунликда, ёнғин содир бўлган жойини аниқлайдиган (ёнаётган хонанинг жойлашувига) ҳар хил ёнғинга хавфли вазиятлардан келиб чиққан холда ҳаракатларининг ҳисоблаб чиқилган режимларини таъминлайдиган бошқариш воситалари;
— 400°С ҳароратда 2 соат давомида ишлаш қобилиятини сақлаб турадиган махсус ишлаб чиқарилган вентиляторлар;
— узатмалари автоматик, масофавий ва қўлда (улар ўрнатилган жойларда) бошқариладиган ўтиш кесимининг ҳар 1 м2 майдонига тутун ва газ ўтишига минимал келтирилган рухсат этилган қаршилиги 8000 кг –1 м–1 дан кам бўлмаган, ёнғинга бардошлилик даражаси EI 60 дан кам бўлмаган тутун клапанлари;
— ёнғин автоматикаси қурилмалари билан бошқариладиган ёнғинга қарши клапанлар;
— ёнғинга бардошлилик даражаси меъёрланадиган тутун чиқариш ва шамоллатиш шахталари.
Шамоллатиш тармоқларини тутун клапанлари билан ёнғин бардошлилик даражаси мос бўлган шахталарга бириктиришга йўл қўйилади, шу жумладан тутун клапанларини осма шифтлар тўсиқларининг оралиқарига жойлаштирган ҳолда.
Тутунга қарши сўрувчан шамоллатиш тизимлари учун қуйидаги асосий функциялар бажарилишини назарда тутилиши шарт:
— умумий йўлакларлар, холлар, вестибюллардан улар табиий тарзда ёритилишидан қатъи назар тутунни мажбурий чиқариб ташлаш;
— одамлар кўп йиғиладиган хоналардан, шунингдек атриумлар (пассажлар) ва галереялардан, ёпиқ автомобиллар сақлаш хоналаридан, ер остидаги ва ер устидаги автотураргоҳ хоналари ва ажратиб қўйилган рампаларидан, тоннеллардан тутунни мажбурий чиқариб ташлаш.
Оқимли тутунга қарши шамоллатиш тизимлари ёрдамида қуйидаги асосий функциялар бажарилиши лозим:
— Н2 типидаги тутун кирмайдиган зина катакларида ва Н2 типидаги зина катаклари олдидаги тамбур-шлюзларда ортиқча босим ҳосил қилиш учун ташқи ҳаво оқимини бериш;
— одамларни эвакуация қилиш учун (ёнғин қаватда) лифтлардан фойдаланганда ортиқча босим ҳосил қилиш учун лифт шахталарига ва ҳар бир қаватдаги лифт холларига ташқи ҳаво оқимини бериш;
— Н3 типидаги зина катакларининг тамбур-шлюзларда ва ертўладаги лифтлар ва зина катаклари олдидаги тамбур-шлюзларда ортиқча босим ҳосил қилиш учун ташқи ҳаво оқимини бериш.
Тутунга қарши шамоллатиш тизимларини ҳаракатларининг автономлиги қурилиш қисмлари билан ажратилган ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларининг ҳар бирига хизмат кўрсатиши (ҳимоялаши) зарурлиги таъминланган бўлиши шарт.
Лифтлардан ер остидаги автомобиллар гараж-тураргоҳлари хоналарига чиқишда оқимли тутунга қарши шамоллатиш автоном тизимига эга бўлган тамбур-шлюзларни ташкил этиш талаб этилади.
Тутунга қарши шамоллатиш тизими каналлари, кондиционерлар ва вентиляторларни жойлаштириш учун хоналарнинг тўсувчи конструкциялари билан кесишган жойларида, ёнғин юз берганда автоматик тарзда ёпувчи (учқунтутувчи) клапан ўрнатилган бўлиши шарт.
Хизмат кўрсатилаётган қаватлар чегарасида тутунга қарши шамоллатиш тизимларининг транзит ҳаво узатувчиларини ўтказишда уларнинг конструкцияларининг ёнғин бардошлилик даражасини кесишадиган ёнғинга қарши тўсиқлар учун максимал ёнғин бардошлилик даражасидан кам бўлмаслигини таъминлаш лозим. Хизмат кўрсатилаётган қават чегарасидан ташқарида транзит ҳаво узатувчиларининг ёнғин бардошлилик даражаси кесишадиган қаватлар ораёпмасининг ёнғин бардошлилик даражасидан кам бўлмаслиги шарт. Транзит ҳаво узатувчиларини хизмат кўрсатиладиган қават чегарасидан ташқарида ёнғин бардолилик даражаси 1-жадвалга мос бўлган шахталардан ўтказишга йўл қўйилади.
Ёнғин бардошлилик чегараси меъёрланадиган ҳаво узаткичларни йўналишли иссиқлик кенгайиши компенсаторлари билан жиҳозлаш лозим. Ҳаво узаткичларнинг уланиш қисмларини зичлаш учун ёнмайдиган материаллардан фойдаланилиши шарт. Ҳаво узаткичларни ёнғинга қарши тўсиқлар билан кесишадиган жойларда пўлатдан ясалган ўрнатма элементлари мавжуд проёмларни назарда тутиш керак. Шамоллатиш каналлари ва кайд этилган проёмларнинг бирикадиган юзаларига ёнғиндан ҳимояловчи қопламалар билан ишлов беришга йўл қўйилмайди.
Атриумлардан (пассажлардан) ва ажратиб қўйилган (изоляция) автомобиллар гараж-тураргоҳларининг рампаларидан ёниш маҳсулотлари билан бирга чиқариб юбориладиган ҳаво ҳажмини қоплаш учун ҳимоя қилинадиган ҳажмларнинг қуйи қисмига ташқи ҳавони узатишни назарда тутилиши лозим.
Тутунни чиқариб ташловчи вентиляторлар учун талаб этиладиган ёнғин бардошлилик даражалари оқиб ўтувчи газларнинг ҳисоблаб чиқилган ҳароратидан келиб чиқиб белгиланади.
Тутунга қарши оқиб-тортувчи шамоллатиш тизимларининг ҳисоблаб чиқилган параметрларини аниқлашда хизмат кўрсатилаётган (ҳимоя қилинаётган) хоналар учун оқиш ва тортиш бўйича харажатлар талаб этиладиган мувозанатсизликни 30% дан ортиқ бўлмаган ҳолда таъминлаш керак.
Тутунга қарши сўриш шамоллатиш тизимларидан ташқи ташланмаларни, белгиланган тартибда тасдиқланган усулубий қулланмалар бўйича ҳисоб-китоблар асосида, баланд биноларнинг фасадларига реал шамол юкламаси шароитларида дераза проёмлари ва тутунга қарши оқувчан шамоллатиш тизимларининг сўрувчан қурилмаларига ёниш маҳсулотлари (тутун) таъсирини олдини олишни таъминланишини ҳисобга олиб лойиҳалаштирилиши лозим.
Тутун хайдаш тизимидан бино фасадига ташланмаларнинг тезлигини 20 м/с дан кам бўлмаган ҳолда амалга оширилади, бунда оқувчи тутунга қарши шамоллатиш тизими учун ҳаво сўриш қурилмасига тутун киришига йўл қуйилмайди.
Бинолардан фойдаланиш хавфсизлигини янада оширишни таъминлаш учун стилобат қисмидаги ҳаво олиш ва ташлаш жойларини ер юзидан 10 м дан кам бўлмаган баландликда назарда тутиш лозим. Ҳаво сўриш тешигини 200бурчак остида пастга қаратиб жойлаштирилиши лозим.
Бинонинг баланд қисмида ташқи ҳаво учун қабул қилиш қурилмалари ва тортиб чиқарилган ҳавони атмосферага ташлаш қурилмаларини техник ёки хизмат кўрсатиладиган қаватларнинг сатҳида бир хил, очилмайдиган деразалари мавжуд бир фасаднинг ўзида, уларнинг орасидаги масофа қуйидаги кўрсаткичлардан кам бўлмаган ҳолда жойлаштирилишига йўл қўйилади, м:
— горизонтал бўйича — 10;
— вертикал бўйича (горизонтал бўйича масофа 10 м дан кам) — 6.
Ёнғин юз берганда бино фасадидан ҳаво сўришда умумалмашув шамоллатиш тизимларининг ҳаво узаткичларига автоматик равишда ёпиладиган учқун тутувчи клапанлар ўрнатилишини назарда тутиш шарт.
Тутунга қарши ҳимоянинг масофавий бошқаруви, ёнғинга қарши кранлар шкафларида ўрнатилган тугмалардан амалга оширилиши мумкин.
Ёнғин юзага келган ҳолатда, қоридаги ёруғлик фанарларини (зенит фонарларидан) тутун хайдаш тизими сифатида фойдаланилганда уларни очиш учун автоматик, масофавий ва қўлда ишлатиладиган (электр таъминот узилганида қўл ёрдамида очиш имконияти) узатмаларга эга бўлиши ва силикат ойнадан фойдаланишда эса – пастдан ҳимоя тўри назарда тутилган бўлиши шарт.
Биноларнинг тутунга қарши ҳимоясини талаб этиладиган параметрларини ҳисоб-китоб қилиш учун дастлабки маълумотлар қуйидаги кўрсаткичлар гуруҳини ўзига олиши керак:
— ҳимояланадиган ҳажмнинг (хоналар, шу жумладан коридорлар ва зиналифтлар узеллари) геометрик кўрсаткичлари;
— проёмларни (эшик ва дераза) тўлдирувчи конструкцияларнинг геометрик характеристикаси ва ҳаво- ва тутун-газ ўтказишининг қаршилик қиймати;
— шамоллатиш каналларининг геометрик ва гидравлик характеристикаси ва зичлиги кўрсаткичлари;
— ташқи ва ички ҳаво параметрлари;
— ёнғин юкламасининг параметрлари.
Эшик ва дераза проёмларини тўлдирувчи элементларнинг геометрик ўлчамларини ва ҳаво- ва тутун-газ ўтказувчанлиги кўрсаткичларини, уларни ишлаб чиқарган корхоналарнинг техник маълумотлари бўйича қабул қилиш лозим. Икки паллали эшиклар ҳолатида битта, каттароқ палланинг эни ҳисобга олинади.
Ташқи фасадларга шамол таъсири йўналишини шамол эсиши йўналишлари бўйича белгилаш ёки шартли равишда қуйидагича қабул қилиш тавсия этилади: тўғри — ёнаётган уйнинг дераза проёмлари ва ташқи ташланма қурилмалари учун, тескари — ҳимоя қилинадиган зина катакларининг дераза проёмлари, уларнинг ташқарига чиқиш эшиклари ва ташқи ҳаво сўрувчи қурилмалари учун.
Ёнғин юкламаси параметрларини фойдаланиш технологияси маълумотларига мувофиқ қабул қилиш ва солиштирма эквивалент ёғоч ифодасида расмийлаштириш лозим.
Тутунга қарши ҳимояни ҳисоб-китоб қилишнинг асосий мезонлари қуйидагилар бўйича қабул қилинади:
— тутун қатламининг максимал рухсат этилган қалинлиги бўйича;
— зина катаклари, лифт шахталари, тамбур-шлюзларнинг ҳимоя қилинадиган ҳажмларидаги ортиқча босим бўйича ёки тамбур-шлюзлар эшикларининг очиқ проёмлари орқали ҳаво оқиб чиқишининг энг кичик рухсат этилган тезлиги бўйича.
Бевосита ёнаётган хонада ёки ёнаётган хонанинг ёнидаги эвакуация йўлларида ҳосил бўладиган тутун қатламининг максимал рухсат этилган қалинлиги ички эвакуация йўлларининг жойлашув даражасини ва хоналар баландлигини ҳисобга олган ҳолда қабул қилинади.
Ёнаётган хона билан ёнма-ён жойлашган горизонтал эвакуация йўллари учун тутун кирмайдиган зонасининг баландлигини 2,5 м дан кам бўлмаган ҳолда (пол сатҳидан тутун қатламининг қуйи чегарасигача) қабул қилиш лозим.
Тутун кирмайдиган зонанинг баландлиги хавфсиз эвакуацияни таъминлаш шартлари билан белгиланади. Тутунга қарши ҳимоянинг параметрларини эвакуациянинг ҳисоблаб чиқилган вақти бўйича аниқлаш керак. Ушбу вақтдан ошиб кетилганда (эвакуация тугаши билан) тутун қатлами белгиланган сатҳдан (баландликдан) пастроқ тушишига йўл қўйилади.
Ҳимояланадиган зина катаклари, лифт шахталари ва тамбур-шлюзлар эвакуация чиқишлари бўлганида ортиқча босим миқдорини рухсат этиладиган 20 дан 150 Па гача диапазонда аниқлаш тавсия этилади.
Ҳимоя қилинадиган зина катаклари учун ортиқча босимнинг қуйи қиймати (8.25 бўйича рухсат этилган диапазон чегарасида) тутунга қарши оқимли ва тортиш шамоллатиш тизимининг биргаликдаги ҳаракатини инобатга олган ҳолда қабул қилиниши лозим. Бунда ҳимояланадиган зина катакларининг эшикларини ҳисоблаб чиқилган ҳолатини “ёнғин бўлаётган қаватдаги очиқ эшик ва қолган эшиклар ёпиқ” ёки “ташқарига чиқиш эшиги очиқ ва қолган эшиклар ёпиқ” каби уйғунликда назарда тутиш керак.
Ортиқча босимнинг юқори қийматини зина катакларининг эшикларини оддий куч ишлатиб (15 кг дан ортиқ бўлмаган ҳолда) очишни таъминлаш шарти бўйича қабул қилиш лозим. Зина катакларининг эшикларини мажбурий очиш бўйича қўшимча мосламалар қўлланилганда ортиқча босимнинг юқори қиймати чекланмаслиги мумкин.
Ҳимояланадиган лифт шахталари учун ортиқча босимнинг қуйи қийматини ((8.25 бўйича рухсат этилган диапазон чегарасида) асосий ўтказиш қаватларида очиқ эшиклар учун тутунга қарши оқимли ва тортиш шамоллатиш тизимининг (зина катакларини ҳимоя қилиш учун мўлжалланган) биргаликдаги ишлашини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак.
Ортиқча босимнинг юқори қийматини лифт шахталари эшикларини очишёпиш қурилмаларни кучи бўйича аниқлаш лозим. Бу қиймат, ушбу типдаги қуввати характеристикаси юқори бўлган қурилмадан фойдаланилганда, ортиши мумкин.
Зина катакларига ва лифт шахталарига узатиладиган ҳаво сарфи аниқланаётганда моддий мувозанатни таъминлаш зарур (чиқариб ташланадиган ёниш маҳсулотларининг оммавий сарфи бўйича).
9. Электр таъминотига қўйиладиган ёнғинга қарши техник талаблар. Умумий фойдаланишдаги электр ускуналарнинг ёнғин ҳимоясига бўлган талаблар
Кириш-тақсимлаш қурилмаларнинг барча хоналари ва электр шит хоналари ёнғин бардолилик даражаси EI 90 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши деворлар билан ажратилиши лозим.
Электр қурилма ва материалларнинг конструкцияси, бажарилиш шакли, ўрнатиш усули, изоляциясининг синфи электр тармоқнинг номинал кучланишига, атроф муҳит шароитлари ва техник шартларга мувофиқ бўлиши зарур.
Узоқ муддат ишлатилаётган шароитларда ҳаддан ташқари қизиб кетишининг олдини олиш учун симлар, кабеллар, аппаратлар, электр двигателлари талаб этиладиган юкланма ва қувватларга мўлжалланган бўлиши лозим. Электротехник қувур ва шахталардан кабелларни ўтказишда ёнғинни тарқатмайдиган изоляциядан фойдаланиш лозим ёки кўрсатилган шахталар ёнғинни автоматик ўчириш тизимлари билан жиҳозланган бўлиши керак.
Транзит кабелларни ёнғинга хавфли хоналардан ва зина катакларидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Кучланиш остидаги ва ёритиш тармоқларини конструктив бажарилиши, ўтказиш усуллари ва уларни қисқа туташиш токларидан ва отриқча кучланишдардан ҳимоя қилиш турлари, қурилмаларининг турлари, аппаратуралар ва ўрнатилувчи буюмлар хоналар вазифасига мос бўлиши, уларни ёнғинга хавфлилиги муносабати бўйича мос ҳудуд ва хоналарга ЭҚТҚ бўйича таснифланиши лозим. Ёнғинга қарши тўсиқлар кабеллар гуруҳлари билан кесишадиган жойларда ёнғинга бардошли кабел ўтказиш жойларини назарда тутиш шарт.
Кучланиш остидаги қурилмаларнинг элементларини қисқа туташув режими, қисқа туташув токларига динамик чидамлилигини ва зарбали ток бўйича текшириш зарур.
Вертикал йўналишда ўтказиладиган сим ва кабелларни ёнғин бардошлилик даражаси EI 90 дан кам бўлмаган, сатҳ ораёпмалари худди шундай ёнғин бардошлилик даражасига эга бўлган горизонтал тўсиқлари мавжуд мустақил шахталар орқали ўтказишни назарда тутиш лозим; кучланиш остидаги устунлар ва кучсиз токли устунларни ўтказиш учун коммуникация шахталари ва қувурларини эшикларининг ёнғин бардошлилик даражаси EI 60 га тенг ҳолда бажарилиши керак. Хизмат кўрсатиладиган ёнғиндан ҳимоя бўлинмасининг ташқарисида транзит шахталари, қувурлар ва каналлар тўсадиган конструкцияларининг ёнғинга бардошлилик даражаси REI 180 дан кам бўлмаган қилиб қабул қилиш керак.
Сим ва кабелларни шамоллатиш каналлари ва шахталаридан ўтказишга йўл қўйилмайди.
10. Ёнғинга қарши ҳимоя ускуналарининг электр таъминотига бўлган талаблар
Бинонинг ёнғин хавфсизлигини таъминловчи барча тизимлар электр таъминоти ишончлилиги бўйича 1-тоифадаги алоҳида гуруҳи бўйича, асосий манбадан захирадаги манбага автоматик равишда ўтказиладиган иккита мустақил электр энергияси манбаларидан электр энергияси билан таъминланиши лозим. Учинчи манба сифатида дизель электростанцияни назарда тутиш керак.
Ёнғинга қарши ҳимоя тизимининг ускуна ва аппаратуралари электр таъминоти авария ҳолатида ўчиб қолган тақдирда электр таъминотни автоматик равишда тиклаш учун захира таъминотни автоматик ёқиш (ЗАЁ) бўйича махсус қурилмаларни назарда тутиш лозим.
Трансформатор подстанциялари ер остидаги биринчи қаватидан паст бўлмаган ҳолда, бевосита ташқарига чиқиш йўллари мавжуд бўлган хоналарда жойлаштирилишини назарда тутиш керак. Бинода ўрнатиладиган трансформаторлар ва қурилмалар бажарилиши қуруқ бўлиши лозим.
Ҳар бир трансформатор подстанцияси иккита мустақил ўзаро захира йиғувчи манбалардан электр энергияси билан таъминланиши ва ёнғинга қарши ҳимоянинг бир вақтда ишлайдиган барча тизимларининг тўлиқ ишчи қувватига мўлжалланган бўлиши керак.
Ёнғинга қарши тизим ва қурилмаларни таъминловчи электр тармоқлари ёнғин бардолилик даражаси EI 60 га тенг бўлган ёнғинга қарши деворлар билан тўсилган ажратиб қўйилган каналлар орқали ўтказилиши лозим.
Электр тармоқларини таъминлайдиган ўзаро захира йиғувчи манбаларни турли трассалардан ўтказиш зарур.
Ёнғинга қарши ҳимоя тизимларининг электр таъминотини ажратувчи (қизил) рангга бўялган мустақил электр шитларидан олиш керак.
Ёнғинга қарши ҳимоя тизимларининг электр таъминотини металл қувур ёки коробка ичидан ёнғиндан ҳимоя бўлинмалари доираларида ўтказилган ва ёнғин бардошлилик даражаси 1,0 соатдан (П03 тоифаси) кам бўлмаган сим ва кабеллар орқали узатилиши лозим; сим ва кабеллар транзит тартибида ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси ташқарисида ўтказиладиган ҳолларда – деворлари ёнғин бардошлилик даражаси EI 150 дан кам бўлмаган канал ва шахталар орқали ўтказилиши зарур.
Барча электр токидан фойдаланувчилар учун ҳам ускуналар ўрнатиладиган жойда қўл ёрдамида бошқариш ҳамда диспетчерлик бошқариш пунктидан масофали бошқаришни назарда тутиш лозим.
Электр тармоқлари ораёпмалар ва деворлардан ўтиш жойлари ёнгинга бардошлилик даражаси ораёпманинг (деворнинг) шундай даражасидан кичик бўлмаган ёнғиндан ҳимояловчи материаллар билан зичлантирилиши зарур.
Электр ускуналарни, электр симлар тармоқларини, автоматик ёнғиндан ҳимоя тизимларининг электр ускуналарини ҳимоя қилиш ва бошқариш аппаратларини танлаш жараёни ёнғин ва портлаш хавфи бор нормал муҳит ва таснифига мансуб ЭҚТҚ талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.
Қўшимча мустақил қувват манбаи сифатида дизел-генератор қурилмаларини (ДГҚ) ишлатишга рухсат этилади. Бунда бинонинг ўлчамлари бўйича ер усти ёки ости қаватларига ДГҚни қуйидаги талабларни бажарилиши шарти билан жойлаштиришга йўл қўйилади:
- ДГҚ хонасидан тўғридан-тўғри ташқарига чиқишни назарда тутилиши, ҳамда ДГҚ хонаси ва бошқа чиқиш йўллари билан боғланиши 1-турдаги тамбур-шлюз ва ёнғин пайтида хаво бериш қурилмаси билан таъминлаганда;
- ёқилғи тўкилганда ёйилиб кетишини олдини олинганда (бортик, марза қурилиши ёки бошқалар);
- қурилмадаги барча ёқилғини тўкиш учун ДГҚнинг тагида поддон қурилмасини ўрнатилганда;
- тўкилган ёқилғини аниқловчи газоанализатор қурилмалар ўрнатилши ва сигналларни ёнғин хавфсизлиги постига чиқарилиши, шунингдек механик ишга тушириш қурилмаси билан фавқулодда шамоллатиш ускуналарини ўрнатишни таъминланганда;
- ДГҚ хонасида АЁЎ қурилмаси ўрнатилганда;
- ҳар бир ДГҚнинг конструкциясидаги асосий ёқилғи сақлаш сиғими 1 м3 дан ортиқ бўлмаганда;
- ДГҚнинг қуввати ва ёқилғи захираси ёнғин даврида ёнғин хавфсизлиги тизимининг нормативда белгиланган вақт давомида ишлашини таъминлаши лозим.
Газли генераторларни норматив ҳужжатларда белгиланган ёнғин хавфсизлиги талабларини хисобга олган ҳолда, уларни алоҳида турувчи хонада ўрнатилишига рухсат берилади.
Ёнғинга қарши ускуналар жойлаштириладиган барча хоналар авария ҳолатидаги ёритгичлар билан жиҳозланиши шарт.
Ёритишга бўлган талаблар
Бинолар авария ва эвакуация ёритгичларига эга бўлиши лозим. Авария ва эвакуация ёритгичларини ягона тармоққа бирлаштирилишига йўл қўйилади.
BIMFAB eslatmasi: manbada 10.13-band yo‘q — raqamlash 10.12 dan 10.14 ga o‘tadi.
Эвакуация ёритгичлари қуйидаги жойларда назарда тутилади:
- одамлар ўтиши учун хавфли жойларда;
- одамларни эвакуация қилиш учун мўлжалланган ўтиш жойлари, коридор ва зина катакларида.
Коридорлар, зина катаклари ва бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ одамлар тўпланадиган хоналарнинг эшик проёмлари устида эвакуация ёритгичлари тармоғига уланган “Чиқиш” кўрсаткич белгилари, коридорлар, фойе, холларда эса – одамлар ҳаракатланиши йўналишини кўрсатувчи стрелкалар ўрнатилиши лозим. Ишчи ёритгичлар гуруҳ линиялари ҳамда авария ва эвакуация ёритгичлари гуруҳ линиялари электр тармоқлари алоҳида трассалардан ўтказилиши шарт.
Барча эвакуацияда чиқиш йўллари автоном таъминот манбаига эга бўлган ёруғликли кўрсаткичлар билан белгиланади.
Эвакуация ёритгичлари асосий ўтиш жойларининг полида ва зина катакларининг зиналарида ёритилиш даражаси 0,5 Лк дан кам бўлмаслиги лозим.
Авария ҳолатида ишлатиладиган электр ёритгичлар хавфсизлик зоналари (эвакуацияда чиқиш йўллари, зина катаклари, тамбур-шлюзлар, авария- қутқариш хизматлари кириш галереялари) ЭҚТҚ 6 ва 7-бўлимлари талабларига мувофиқ ўрнатилиши шарт.
11. Ёнғин сигнализациясининг автоматик тизими
Баланд бинолар манзилли ёнғин сигнализацияси тизими (кейинги матнда – МЁСТ) билан жиҳозланган бўлиши лозим.
МЁСТ бутун бино ёки ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси учун ягона қилиб лойиҳалаштирилади ва ривожланиш (захира тўплаш) имкониятига эга бўлиши керак. МЁСТ бошқариш қурилмаларини ёнғин хавфсизлиги пости хонасида жойлаштирилиши зарур. Ёнғин хавфсизлиги пости комплекс хавфсизлик тизимини бошқариш пункти таркибига киритилиши мумкин.
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш тизимлари комплексига интеграциялашмаган автоматик ёнғинга қарши ҳимояни бошқариш бўйича алоҳида бошқариш станцияларидан (шу жумладан газ ёнғинини ўчириш модуль қурилмалари, сувнинг майда заррачаларини пуркаш қурилмалари ва бошқа модулли ёнғин ўчириш қурилмалари) ва МЁСТ дан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Манзилли ёнғин хабаргоҳ воситалари (кейинги матнда – МЁХВ) барча хоналарда ўрнатилиши зарур, ҳўл жараёнли хоналар, зина катаклар ва тамбурлар бундан мустасно. МЁХВ тури, шу жумладан қўлда ишлайдиган ёнғин хабаргоҳлари (ҚЁХ), уларнинг сони ва хонадаги жойлашуви ШНҚ 2.04.09. қоидалари талаблари билан белгиланади. Хонадонларнинг даҳлизларида, йўлакларида, омборхоналарида, хоналарида, ошхоналарида ва меҳмонхоналарида тутундан автоматик хабар бериш ёнғиндан хабаргоҳлари ўрнатилишини назарда тутиш лозим.
Ёнғин сигнализацияси тизими бўйича лойиҳавий ишларни бинони ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимларини бошқаришга оид ишлаб чиқилган алгоритм бўйича амалга ошириш ва бу тизимлар ўз вақтида ишга тушишини таъминлаш ҳамда ёнғиннинг хавфли омиллари юзага келишидан олдин одамларни эвакуация қилишни бошқариш ва ёнғин оқибатида моддий йўқотишларни камайтириш зарур.
МЁХВнинг бошқариш алгоритми ёнғинни ривожланиш прогнози, одамларни эвакуация қилиш жараёнини таърифловчи вақт оралиқлари (хавфсизлик зоналари жойлашувини ҳисобга олган ҳолда) ҳамда ёнғин оқибатида юзага келган моддий йўқотишларни баҳолаш (бино ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларига бўлинишини ҳисобга олган ҳолда) асосида шаклланиши лозим.
МЁХВда автоматик ёнғин хабаргоҳларидан бири ишлаб кетганда “Ташвиш” сигнали узатилиши ва ҳимоя қилинадиган ҳудуд, хабаргоҳ ишлаган жойдаги вазиятни видеотасмага тушуриш тизими ишга тушиши шарт.
МЁХВдаги ҳимоя қилинадиган ҳудудда иккита ёнғин хабаргоҳлари бир вақтда ишлаб кетганда “Ёнғин” сигнали узатилиши ва алгоритм бўйича ҳамда дастурий таъминотга мувофиқ, қуйидагиларни автоматик тарзда ишга туширилиши учун импульслар (буйруқ) ҳосил бўлиши шарт:
- одамларни ёнғиндан хабарлаш ва уларни эвакуация қилишни бошқарувини;
- тутунга қарши комплекс ҳимоясини;
- эвакуация йўлларидаги эшикларни қулфларини деблокировка қурилмаларини;
- тутун ва оловдан ҳимояловчи ўзгарувчан тўсиқларни тушириш қурилмаларини (улар мавжуд бўлганда);
- авария ва эвакуация ёритгичларини;
- ички ёнғин ўчириш сув таъминотининг насосларини;
- дренчерли сувли пардаларни;
- автоматик ёнғин ўчириш қурилмаларини (агар бу лойиҳада кўзда тутилган бўлса) ва ҳ.к.
12. Телевизион кузатувнинг кичик тизими
Баланд бинодаги эвакуация йўлларини, автомобиллар тураргоҳларини видеокузатув тизими билан жиҳозлаш лозим.
Видеокузатув камералари эвакуация зиналарида, зина катакларида, кордорларда, холларда (шу жумладан лифт холлари), автомобиллар тураргоҳларида ўрнатилиши керак.
Камераларни ўрнатиладиган жойлари назорат қилинадиган ҳудудларнинг тўлиқ манзараси кўринишини таъминлаши шарт. Тасвирлар диспетчерлик пунктида ўрнатилган мониторларга узатилиши шарт. Мониторлар ёнғин ёки фавқулодда вазиятлар рўй берганда видеоёзув воситалари билан таъминланиши лозим.
13. Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари
Бинонинг барча хоналарини (ҳўл жараёнли хоналар, муҳандислик ускуналари хоналари, зина катаклари, ёнувчан материаллар айланмайдиган – вентиляция ва бойлер хоналари ва шу каби хоналардан ташқари) сувли автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари (кейинги матнда – ЁЎҚ) билан (спринклерли, дренчерли, майда сув заррачаларини пуркаш усули қўлланиладиган спринклерли) жиҳозлаш зарур.
ЁЎҚ ҳисоблаш қулланмаси ШНҚ 2.04.09 келтирилган.
Техник-иқтисодий асосланган ҳолларда айрим хоналарни (электрошитлар, трансформаторлар, серверлар ўрнатилган хоналар, архив хоналари ва шу кабилар) газли ёки кукунли ёнғин ўчириш қурилмалари билан жиҳозлашга йўл қўйилади.
Орасителларни жойлашуви дераза проёмларини (суғоргичлар хона ичкарисида ёки ташқарисида проём тепасида жойлаштирилади, қачонки проём бошқа хонага чиқадиган ҳолда) ҳамда квартиралар, меҳмонхона номерлари, офислар ва коридорга чиқадиган бошқа хоналар эшиклари проёмларининг (проём тепасида ҳар бир томонида) суғориш карталари ва эпюрларини ҳисобга олган ҳолда ҳимояланишини таъминлаши лозим.
Ахлат ўтказгич стволи ташкил қилинаётганда унинг ички бўшлиғига дренчерли ёнғин ўчириш қурилмасини ўрнатилиши талаб қилинади.
Ёнғин ўчириш қурилмаларини вертикал йўналиш бўйича ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларига бўлинган зоналарда жойлаштириш лозим. Ҳар бир ёнғиндан ҳимоя бўлинмасида сув билан ўчириш қурилмаларини бошқариш бўйича мустақил коммуникациялар, қурилмалари ва бўғинлари кўзда тутилган бўлиши зарур.
Бинонинг ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси доирасида ҳар бир қаватда, ёнғин юз берган манзилни аниқлаштирувчи сигнални бериш учун, таъминловчи қувурда қўлда бошқариладиган ёпиш арматураси мавжуд суюқлик оқими сигнализаторларини (унинг “очиқ” ёки “ёпиқ” ҳолатини назорат қилишни таъминлайди) ўрнатиш, тегишли маълумотларни ёнғин хавфсизлиги постига узатиш ва умумий бошқарув пултига уланиши лозим.
Автоматик ёнғин ўчириш тизимлари учун суғориш интенсивлиги 0,08 лс/м2дан кам бўлмаслиги керак.
Спринклерли ёнғин ўчириш тизимлари учун сув сарфи камида 10 л/с ни ташкил қилиши лозим. Автоматик сув таъминотчиси сифатида ҳажми 3 м3дан кам бўлмаган гидропневмобакдан фойдаланиш ва уни ҳимоя қилинадиган ҳудуднинг юқори қисмида жойлаштириш керак.
Ёнғин ўчириш станциялари ҳар бир ёнғиндан ҳимоя бўлинмасининг қуйи қаватларида жойлаштирилиши лозим. Биноларнинг биринчи қаватларида жойлашган ёнғин ўчириш станциялари ёнғин хавфсизлиги пости хоналари билан ёнма-ён жойлаштирилишига ркхсат этилади. Юқори қаватлардаги ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларида жойлашган ёнғин ўчириш станциялари зина катакларидан ёки ёнғин лифтидан 20 м дан узоқ бўлмаган масофада жойлашиши зарур.
Насослар хоналарини ва ёнғин ўчириш станцияларини лойиҳалаштиришда, насослар ва бошқа қурилмаларни таъмирлаш (алмаштириш) ишларини амалга ошириш учун комплекс тадбирлар кўзда тутиш лозим.
14. Ёнғин ўчириш даврида тўкилган сувларни тозалаш
Баланд бинода жойлашган автотураргоҳлардаги, гаражлардаги спринклерли ёки дренчерли ёнғин ўчириш тизимлари ишлатилганда сўнг, сувни ўз оқими билан йиғиш ва мажбурий қочиришни назарда тутилиши зарур. Сувни йиғиш ва қочириш ишлари ёпиқ лот ва коллекторлар орқали амалга оширилиши керак.
Йиғилган ва қочирилган сувни мавжуд канализацияга юбориш йўли билан йиғиштириш мумкин.
Сув билан ёнғин ўчириладиган ҳар бир бўлмадан сувни қочириш ва канализацияга юбориш сув билан ёнғин ўчирувчи бошқа бўлмаларнинг ишга таъсир кўрсатмаслиги лозим.
15. Ёнғинга қарши ҳимоянинг автоматлаштирилган тизими бошқариш (ЁҚҲАТБ)
Комплекс автоматлаштирилган ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимининг лойиҳасида ЁҚҲ тизимларининг информацион бошқариш қисми бўлган ҳамда уларнинг ўзаро ишлаши ва функционал интеграциялашувини таъминловчи ЁҚҲАТБ бўлимини назарда тутиш зарур.
ЁҚҲАТБни лойиҳалаштиришда у қуйидаги функцияларни бажаришини кўзда тутиш лозим:
- ерости автотураргоҳлар ҳажмида портлаш хавфини юзага келтирувчи газбуғ-ҳаво муҳити шаклланишини назорат қилиш ва олдини олиш;
- бинодаги барча хоналарнинг ёнғинга қарши ҳолатини назорат қилиш;
- ЁҚҲ воситаларини ташхис қилиш;
- ёнғинни аниқлаш ва ёнғин тўғрисида ҳабар бериш тизимини ва спринклерли ёнғин ўчириш тизимларининг маълумотлари бўйича ЁҚҲ тизимлари ускуналарини автоматик бошқариш;
- ёнғин ўчоғи аниқланганда ёнғиндан ҳимоя қилиш ускуналарини ЁҲТМБПдан масофавий бошқариш;
- бинодаги бошқа муҳандислик тизимлари “Ёнғин” режимида ишлашини таъминлаш учун ёки автотураргоҳлар ҳажмида газ ва буғларнинг портлаш хавфини туғдирувчи концентрациялари тўпланиб қолганда тегишли сигналларни шакллантириш ва бериш;
- ЁҚҲ воситалари ишини ва улар “Ёнғин” режимини бажаришини назорат қилиш;
- муҳандислик тизимларини камида 6 ой давомида “Ёнғин” режимини бажараётганида ЁҚҲ воситалари ишини рўйхатга олиш ва ҳужжатлаштириш (шу жумладан магнитли маълумот сақлаш воситаларида);
- тизим ишининг исталган даврига оид ҳужжатлаштирилган маълумотларни босиб чиқариш.
Баланд бинони автоматлаштирилган ёнғиндан ҳимоя қилиш тизимларини Марказий диспетчерлик пунктининг (кейинги матнда – МДП) таркибига кирувчи ЁҲТМБП хонасидан бошқарилиши зарур.
ЁҲТМБП хонаси бинонинг биринчи қаватида назарда тутилиши лозим. Барча ёнғинга қарши тизимлардан сигналлар ушбу хонага чиқарилиши сигнал қаердан етиб келганлиги манзилини кўрсатган ҳолда таъминланиши керак.
Ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларининг бир функционал вазифали блокларида, доимо хизмат кўрсатувчи ходимлар бўладиган диспетчерлик хонаси ташкил этишга йўл қуйилади, қайсики у ерга ҳимояланаётган бўлинмаларнинг ёнғинга қарши тизимлардан сигналлар келиб тушиши шарт.
ЁҲТМБП камида иккита ЭҲМ билан (ишчи ва захира) жиҳозланиши керак. Асосий бошқариш пульти ишдан чиқадиган тақдирда, ундан захира пультига ўтиш жараёни автоматик равишда амалга оширилиши зарур.
ЁҲТМБП радио ёки бевосита телефон алоқаси орқали ФВВ нинг Марказий алоқа тармоғи билан уланган бўлиши лозим.
Ёнғин бўлмалари ва бинони ёнғиндан ҳимоя қилиш учун қўлланиладиган барча ускуналар бир-бирига мослаштирилган бўлиши талаб этилади.
ЁҚҲАТБ ёнғин автоматикасини марказий бошқариш пультини қўллаган ҳолда ўз функцияларини амалга оширишини назарда тутиш лозим.
16. Одамларни Хабалаш ва эвакуация қилишни бошқариш
Баланд бинолар ёнғин юзага келганда одамларни хабарлаш ва эвакуация қилишни бошқариш (ХЭБ) тизими билан жиҳозланган бўлиши ва хабарлашнинг қуйидаги усулларини ўзига киритиши керак:
- нутқли;
- ёруғликли;
- товушли.
Хабарлаш кетма-кетлиги лойиҳа билан белгиланади.
ХЭБ тизимининг тури, ШНҚ 2.04.09 – қоидаларига мувофиқ, бинонинг баландлигини ҳисобга олган ҳолда тайинланади:
- 100 м гача (1 тур) - 3-чи тури;
- 100 м дан 150 м гача (2 тур) - 4-чи тури;
- 150 м дан 200 м гача (3 тур) - 5-чи тури;
- 200 м дан баланд (4 тур) - 5-чи тури.
«ВЫХОД-CHIQISH-EXIT» нурли кўрсаткичлари барча чиқиш эшикларнинг ва зина катаклар эшикларининг бевосита тепасида ўрнатилиши лозим.
Ҳаракатланиш йўналишининг нурли кўрсаткичларини эвакуация чиқиш йўли томон ҳаракатланиш йўналиши тўғрисида қўшимча маълумот зарур бўлган жойларда ўрнатилиши назарда тутилиши керак. Нурли кўрсаткичлар пол сатҳидан 2 м баландликда ўрнатилиши ва эвакуацияда ишлатиладиган ёритгичлар тармоғига уланиши лозим. Бунда улар ўрнатилган жойда пол юзасида ёритилганлик даражаси 0,5 Лк дан кам бўлмаслиги керак.
Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ҳамда ёнғинни пайқаш ва бунинг тўғрисида хабарлаш тизими ишлаб қолганда, нурли кўрсаткичлар автоматик тартибда ишга тушиши лозим.
Товушли сигналлар ва нутқли хабарларни узатиш учун мўлжалланган хабарлаш воситалари, МДП оператори телефон орқали ёки ҳар қандай бошқа усуллар билан ёнғин тўғрисидаги хабарларни олиб, ушбу сигнални текширгандан ва эвакуация учун масъул шахсдан эвакуацияни бошлашга рухсат олгандан сўнг, автоматик ёки масофали равишда ишга туширилиши керак. Ёнғин тўғрисидаги хабарни текшириши учун Диспетчер билан хабарлаш зоналарида алоқа воситалари (кузатув телекамералари ва ҳ.к.) таъминланган бўлишини шарт.
Товушли ёки нутқли хабарлаш воситалари (радиокарнайлар) одамлар доимо ёки вақтинча бўладиган барча хоналарда ўрнатилган бўлиши шарт. Ёнғин тўғрисидаги хабарлаш сигналлари бошқа мақсадларда бериладиган сигналлардан фарқ қилиши керак. Хабарловчи сигнал товушининг даражаси хона ичидаги шовқин овозининг даражасидан 5-10 дБ баландроқ бўлиши, шу билан бирга нутқли маълумот овозининг даражаси 95 Дб дан баланд, товушли сигналлар даражаси – 120 Дб дан баланд бўлмаслиги лозим.
Товушли ва нутқли хабарлаш воситаларининг сони, уларнинг жойлашуви ва қуввати баланд бинонинг барча хоналарида керакли эшитилиш даражасини таъминлаши лозим.
Одамлар эвакуациясини бошқариш қуйидагича амалга оширилиши керак:
- эвакуация қилиниш зарурлиги ва энг мақбул ҳаракатланиш йўналиши ҳақида нутқли маълумот узатиш;
саросиманинг олдини олишга ва хавфсизликни таъминлашга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишни рағбатлантирадиган махсус матнларни узатиш;
- тавсия этиладиган эвакуация йўналишини кўрсатувчи нурли кўрсаткичларни ёқиш (ўзгартирилиши);
- қўшимча эвакуацион чиқиш йўлларининг эшикларини (масалан, электромагнит қулфлар билан жиҳозланган) масофадан очиш;
- одамлар гуруҳлари ёки алоҳида одамлар ҳаракат қилишлари тўғрисида тезкор буйруқларни узатиш, бундай буйруқларни бериш зарурати эвакуация йўналишларининг турли участкаларида эвакуация боришини телевизор орқали кузатишдан келиб чиқади.
17. Ёнғин тўғрисида хабарлаш учун ички телефон алоқаси
Баланд бинода ЁҲТМБП, диспетчерлик хоналари ва хавфсизлик зоналари хоналари, ёнғин лифтлари, ёнғин вертолётининг транспорт-қутқариш кабинасини қўндириш майдони, ёнғин ўчириш учун насос хоналари, Н2 туридги тутун босмайдиган зина катаклар олдидаги тамбур-шлюзлар орасида ички телефон алоқани назарда тутиш лозим.
Телефон алоқаси авария-қутқариш хизматлари МДП диспетчерлари билан сўзлашиш имкониятини таъминлаши шарт.
Телефон аппаратлари (сўзлашиш воситаси) қуйидаги жойларда ўрнатилиши зарур:
- ёнғин ўчириш жўлракларининг ёнида;
- эвакуацияда чиқиш эшикларининг ёнида;
- хавфсизлик зоналарида;
- лифтларда;
- лифт холларида;
- объектлардаги ёнғин ўчириш пунктларида.
Ёнғин тўғрисида хабар бериладиган телефон алоқаси воситаларини белгилаш учун ёнғин хавфсизлигига мансуб сигнал ранглари ва белгиларидан фойдаланиш лозим.
18. Ёнғин-қутқарув бўлинмаларининг радиоалоқаси
Ўзбекистон Республикаси ФВВ бўлинмаларининг ёнғин-қутқариш хизматлари тезкор бўлинмалари радиоалоқага эга бўлишлари учун баланд бинолар қабул қилиш-узатиш қурилмалари (атенналар) билан жиҳозланиши керак.
19. Ёнғин ўчириш мақсадлари учун ташқи сув таъминоти
Ташқи ёнғинни ўчиришни таъминлаш учун шаҳар сув қувурлари тармоғидан 150 м радиусда жойлашган камида 3 та ёнғин ўчириш гидрантларини назарда тутиш лозим. Улар камида 100 л/с сув сарфлайдиган махсус автонасос ёрдамида сув олиш имкониятига эга бўлиши зарур. Ёнғин ўчириш гидрантлари ўрнатилган жойлар бино фасадида нурли кўрсаткичлар билан белгиланиши ва ташқи ёритгичлар электр таъминоти тармоғига уланган бўлиши лозим.
Ички ёнғинга ўчириш сув қувурларидан (ҳар бир зонада) бино фасадига қуруқ қувурлар (диаметри 80 мм бириктирилувчи қалпоқчали патрубок), ёнғин автонасосларини улаш учун, ташқаридан бошқариладиган тескари клапан ва зулфинлар чиқарилиши керак. Патрубкалар ўрнатиладиган жойлар нурли кўрсаткич ва пиктограммалар билан белгиланиши керак.
20. Ички ёнғинга қарши сув таъминоти
Баланд бинодаги ички ёнғин ўчириш сув қувурлари ва автоматик ёнғин ўчириш тизимлари бир-биридан алоҳида бўлиши шарт.
Ички ёнғин ўчириш сув таъминотини лойиҳалаштириш жараёнида ТИА босқичида қуйида келтирилган схемалардан бирини танлаш лозим:
1. Зонавий схема.
Ҳар бир ёнғинга қарши бўлинмада бино баландлиги бўйлаб, техник қаватда ички ёнғин ўчириш сув қувурлари тизими ва алоҳида тўпловчи сиғимлари (пастроқда жойлашган бўлинманинг техник қаватидаги насос станциясидан тўлдириладиган) бўлган спринклерли ёнғин ўчириш тизимининг насос станцияларини назарда тутиш керак. Тўпловчи сиғимлар ҳажмлари пастроқда жойлашган бўлинмадаги хоналарни 3 соат давомида, сприклерли қурилмалари билан эса 1 соат давомида ёнғин ўчириш учун ички ёнғин ўчириш сув қувурлари ишлашини таъминлаш шартидан келиб чиққан ҳолда, ҳисоб-китоб қилиш орқали аниқланиши лозим. Ички ёнғинга қарши сув қувурларининг стояклари техник кават билан тутушган жойлари айланма бўлиши шарт.
2. Магистрал тақсимлаш схемаи.
Баланд бинонинг биринчи қавати ёки цокол қавати сатҳида ишчи босими 25-35 атм бўлган ички ёнғинга қарши сув қувурлари ва спринклерли ёнғин ўчириш тизимларининг алоҳида насос станцияларини назарда тутиш керак. Ички ёнғинга қарши сув қувурлари ва спринклерли ёнғин ўчириш тизимлари учун сувни бино ҳажмига ёнғинга қарши бўлинмалар бўйича сув тақсимланадиган алоҳида-алоҳида айланма стояклар бўйича узатиш лозим.
21. Ички ёнғинга қарши сув қувури
Баланд бинонинг барча қаватлари, шу жумладан техник қаватлари ҳам, ёнғиндан ҳимоя бўлинмаларига хизмат кўрсатишни ҳисобга олган ҳолда, зоналарга бўлинган ички ёнғинга қарши сув қувури билан жиҳозланган бўлиши керак.
Баланд бинода сув сарфи қуйидагича ҳисоблаб чиқилган зонавий ички ёнғинга қарши сув қувурни назарда тутиш лозим:
- турар жой хоналари учун - 2,5 л/с дан 2 оқим;
- жамоатчилик ва маъмурий хоналар учун 5 л/с дан 4 оқим.
Ички ёнғин ўчириш учун сув таъминоти манбаи сифатида шаҳар айланма сув қувури тармоғи бўлиши керак. Шаҳар сув қувуридан киритиш жойлари сони ташқи айланма тармоқнинг турли участкаларидан иккитадан кам бўлмаслиги лозим. Иккита турли манбага уланган айланма тармоқ мавжуд бўлмаган ҳолларда сув захирасини сақлаш учун резервуарлар назарда тутилади.
Ҳар бир ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси учун ички сув қувури тармоғи мустақил ва айланма уланган бўлиши лозим.
Ёнғин насослари ва ёнғинга қарши сув қувурлари тармоғи ўртасидаги таъминловчи тармоқда тескари клапанларни ўрнатиш керак.
Ёнғин ўчириш воситаларининг минимал захираси ва сарфи бир ёнғинни ўчириш учун ҳисоблаб чиқилган вақтдан (3 соат) келиб чиқиб аниқланиши лозим.
Балконлар (лоджиялар)да тутун босмайдиган Н1 туридаги зина катакларида ҳар бир қаватда қўшалоқ диаметри 80 мм бўлган қуруқ стоякли ёнғин ўчириш кранлари мавжуд бўлиши, ёнғин ўчириш машиналарини улаш учун 1-қават сатҳида улаш бошчаслари билан жиҳозланиши лозим.
Ички ёнғинга қарши сув қувурининг ёнғин насослари автоматик равишда, масофадан (ёнғин ўчириш кранлари шкафларида ўрнатилган тугмалардан) ва қўл ёрдамида (ёнғин пости ёки диспетчерлик пункти хонасидан) ёқилишини назарда тутиш керак.
Ёнғин ўчириш дастаклари билан хавфсиз ишлашни таъминлаш учун ёнғин ўчириш крани ва бириктирувчи бошча ўртасида диафрагма ўрнатишни назарда тутиш лозим. Дастак олдидаги босим 40 м дан баланд бўлмаслиги керак.
Ёнғинга қарши насослари мавжуд ички ёнғинга қарши сув қувурлари насос станциялари хоналари энг юқори ерости қаватдан пастроқ жойлашмаслиги ва углекислотали ўт ўчиргичлар билан жиҳозланган бўлиши лозим. Насос станциялари хоналари бошқа хоналардан ёнғин бардошлилиги 0,75 соатдан кам бўлмаган ёнғинга қарши пардеворлар билан ажратиб қўйилган бўлиши шарт. Насослар хонасидан бевосита ташқарига ёки зина катакка чиқилишини кўзда тутиш керак. Насослар хонасига кириш жойининг тепасида «Ёнғин ўчириш станцияси» деб ёзилган нурли табло ўрнатилиши ва авария ёритиш тармоғига уланиши лозим.
Ёнғин кранларини пол сатҳидан 1,35 м баландликда жойлаштириш ва ёнғин шкафларига ўрнатиш лозим. Ёнғин кранлари 20-метрли ёнғин ўчириш енглари ва ствол билан жиҳозланган бўлиши ва етиб бориш енгил бўлган жойларда – коридорлар ва ёнғин лифти ёнидаги лифт холлида жойлаштирилиши керак. Ёнғин енгларининг ғалтакларини ўрнатишга йўл қўйилади.
Ёнғин шкафларини ҳисоб-китоб йўли билан аниқланадиган масофада жойлаштириш лозим. Ёнғин кранларини деворлар ўйиқларида жойлаштиришда чуқурлиги 160 мм дан ортиқ бўлмаган махсус кострукцияли ёнғин шкафларидан фойдаланиш керак.
Ёнғин шкафлари ёнғин синфларидан келиб чиқиб сиғими 10 кг бўлган ўт ўчиргичлар билан жиҳозланиши бўлиши зарур.
Сув билан ёнғин ўчириш қурилмаларида захира таъминот манбаи сифатида дизель электростанцияларини қўллашга йўл қўйилади.
22. Ёнғинни тезкор бўлинмалар кучлари билан бартараф этиш ва одамларни қутқариш
Ёнғин ёки фавқулодда ходиса юзага келганда баланд бинодан одамларни қутқариш шароитларини таъминлаш учун «Одамларни қутқариш режаси» ҳамда буни таъминлаш учун техник ечимлар ва воситалар ишлаб чиқилган булиши шарт.
Ҳар бир баланд биноларда юз бериши мумкин бўлган ёнғинларни қуршаб олиш ва уни бартараф этишни таъминлаш мақсадида «Ёнғин ўчириш режаси» ва ФВВ тезкор бўлинмаларининг бошқа хизматлар билан ҳамкорлик қилиш регламенти ишлаб чиқилиши лозим.
Баланд бинода бирламчи ўт ўчириш воситалари, телефон алоқаси, индивидуал қутқариш воситалари билан жиҳозланган таянч ёнғин ўчириш пунктларини ташкил қилиш зарур. Таянч ёнғин ўчириш пунктларининг ускуналари рўйхати 3-иловада келтирилган.
Томқоплама сатҳи ўзгарадиган (баланд-паст бўладиган) жойларда эни 0,7 м П1 турдаги темирли вертикал ҳолатдаги ёнғин нарвонларини; ёнғин вертолётининг қутқариш кабинаси учун мўлжалланган майдончага етиб бориш учун – қиялиги 6:1 дан ортиқ бўлмаган П2 турдаги марш темирли нарвонларни лойиҳалаштириш лозим.
Бинонинг олд томонини таъмирлаш ва ювишга мўлжалланган кўтаргичларни, ёнғин-қутқарув бўлинмаларини юқорига кўтарилиши учун имкони яратилиши керак, юк кўтариш қобилияти ва унинг қурилмаларининг ишончлилиги Ўзбекистон Республикаси ФВВнинг даҳлдор хизматлари билан келишилиши лозим.
23. Норматив ҳаволалар
Ушбу бўлимда техник меъёрлаш ва стандартлаштириш соҳасидаги қуйидаги техник норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳаволалар қўлланилган:
ШНҚ 2.01.02-04 Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги;
КМК 2.01.03-96 Сейсмик ҳудудларда қурилиш олиб бориш;
КМК 2.01.05-98 Табиий ва сунъий ёритилганлик;
КМК 2.03.10-95* Томлар ва томқопламалар;
КМК 2.04.01-98 Бинонинг ички сув қувури ва канализацияси;
КМК 2.04.02-97 Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва иншоотлар;
КМК 2.04.05-97* Исситиш тизими, вентиляция ва кондиционерлаш тизими;
ШНҚ 2.04.08-13 Газ таъминоти. Лойиҳалаш нормалари;
ШНҚ 2.04.09-07 Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси;
КМК 2.04.13-99 Қозонхона қурилмалари;
КМК 2.04.17-98 Турар жой ва жамоатчилик биноларининг электр ускуналари;
ҚМҚ 2.04.20-98 Муҳандислик ускуналарнинг алоқа, сигнализация (хабарлаш) ва диспетчерлаштириш тизимларини ташкил қилиш;
ШНҚ 2.07.01-03* Шаҳарсозлик. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли яшаш пунктлари ҳудудларида бино ва иншоотлар қурилиши ривожланишини режалаштириш;
ШНҚ 2.08.01-05 Турар жой бинолари;
ШНҚ 2.08.02-09* Жамоатчилик бинолари ва иншоотлари;
ШНҚ 1.03.02-16 Қурилишда лойиҳалаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва келишиш тартиби ва таркиби;
Ёнғин тарқалишининг олдини олиш бўйича «Бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги» ШНҚ 2.01.02-04 қоидаларига методик тавсиялар;
Учебно-методическое пособие «Противопожарная защита высотных зданий и уникальных объектов» (РФ);
ТКП 45-3.02-108-2008 (02250) ВЫСОТНЫЕ ЗДАНИЯ Строительные нормы проектирования (Беларусия Республикаси);
Свод правил “Здания и комплексы высотные” Правила проектирования (РФ).
1-илова (мажбурий). Бинолардаги хавфсизлик зоналарини ташкил қилишга қўйиладиган умумий талаблар
1.1 Хавфсизлик зоналари шундай жойлашиши керакки, бинодан ташқарига эвакуация вақтида чиқиб кета олмайдиган одамлар, эвакуация учун ажратилган вақт давомида ана шу хавфсизлик зоналарига етиб келиш имконига эга бўлсинлар (уларнинг ҳаракатчанлиги ва жисмоний саломатлигини ҳисобга олган ҳолда).
1.2 Хавфсизлик зонаси хонасининг майдони бир киши учун 1,0 м2 тўғри келишидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
1.3 Хавфсизлик зонаси хонаси ёнғин ўчирувчилар лифтлари холларининг ёнида жойлашган бўлиши керак, айни пайтда ушбу хона бевосита лифт холлига бирикиб туриши шарт эмас.
1.4 Бинонинг асосий юкини кўтариб турган конструкциялари билан боғлиқ бўлган хавфсизлик зоналарининг юк кўтариб турувчи конструкциялари шундай лойиҳалаштирилган бўлиши керакки, ушбу конструкциялар ўзларининг асосий сифат ҳолатларини йўқотиши хавфсизлик зоналари конструкцияларининг асосий сифат ҳолатлари йўқотилишига олиб келмаслиги лозим.
1.5 Хавфсизлик зоналарини тўсувчи конструкциялари ва унга коммуникацияларни киритиши тутун ўтказмайдиган бўлиши, даҳлиз эшикларида зичлагичлар бўлиши ва ўз-ўзини ёпиш мосламаларига эга бўлиши керак, деразалар – кўзда тутилмайди. Қуйи ер устидаги ёнғиндан ҳимоя бўлинмасида жойлашган хавфсизлик зонаси ёнғин автонарвонлари ёки кўтаргичлар орқали одамларни эвакуация қилиш имконига эга бўлган балкон (лоджия)га чиқиш йўлига эга бўлиши лозим.
1.6 Хавфсизлик зонаси хонаси, унинг майдонидан қатъи назар, 1-турдаги тамбур-шлюзлар билан жиҳозланган иккитадан кўп чиқиш жойига эга бўлмаслиги керак; чиқиш жойларидан бири ёнғин ўчирувчилар лифтлари мавжуд холл томон қараган бўлиши лозим; кириш эшикларининг ўлчамлари — 0,92 м.
1.7 Хавфсизлик зонаси хонасида (фақат ёнғин рўй берган қаватда) 20–150 Па доирасидаги ортиқча босим сақланиб туриши ва бундай босим ёнғиндан ҳимоя бўлинмаси доирасида барча хавфсизлик зоналари учун умумий бўлган мустақил оқиб келувчи ва мустақил ҳаво тортиш вентиляция тизими билан таъминланиши лозим.
1.8 Хонага хизмат қилувчи шамоллатиш тизимлари автоматик равишда, масофадан ва қўл ёрдамида бошқариладиган бўлиши керак.
Оқимли ва тортиш ҳаво ўтказгичларда, улар хавфсизлик зона (хона)лари тўсиқлари билан кесишадиган жойларда, ёнғин бардошлилиги EI 60 дан кам бўлмаган нормал ёпиқ ёнғинга қарши клапанлар ўрнатилиши керак. Муҳандислик коммуникацияларини хавфсизлик зоналарининг тўсувчи конструкциялари орқали транзит тартибида ўтказишга йўл қўйилмайди.
Электр узатмаси мавжуд бўлган вентиляторлардан фойдаланиш керак, вентиляция ускуналарининг захирасини яратиш талаб этилмайди.
1.9 Хонанинг барча ток қабул қилувчи воситалари ва унга хизмат кўрсатувчи ускуналарни (шу жумладан электр ёритгичлар, бошқарув ва сигнализация тармоқларини) электр қуввати билан таъминлаш ЭЎЎҚ га мувофиқ ишончлиликнинг 1-тоифаси бўйича амалга оширилиши лозим.
2-илова (мажбурий). Бино қопламалари устида вертолётлар ва қутқариш кабиналари учун майдончаларни ташкил қилишга қўйиладиган талаблар
2.1 Баланд бинода вертолёт ёки қутқариш кабинаси (капсула, платформа ва ҳ.к.) учун майдончани ташкил қилиш зарурати ер устидаги ҳаракатчан қутқариш воситалари мавжудлиги ва техник имкониятларидан ҳамда бинодан одамларни эвакуация қилишнинг ҳисоблаб чиқилган вариантидан келиб чиқилганлиги билан изоҳланади.
2.2 Вертолётлар учун мўлжалланган майдончаларни том қопламасининг ҳар бир тўлиқ ва нотўлиқ 1000 м2 майдонига лойиҳалаштириш лозим. Бунда том қопламаси устига чиқиш ва баландлиги 1,5 м дан паст бўлмаган том қопламаси тўсгичини назарда тутиш керак. Вертолётлар ва қутқариш кабиналари майдончаси сатҳига чиқадиган том қопламаси баланд-паст бўлган жойларда 3-турга мансуб ташқи эвакуация нарвонларини назарда тутиш лозим.
2.3 Республика ҳудудида ишлатилаётган тегишли классдаги вертолётлар баланд бинонинг бевосита том қопламаси устига қўниш имконияти, вертолётларнинг қутқариш кабиналари сони ва тури тўғрисида лойиҳалаш топшириғида келишилган бўлиши шарт.
2.4 Қутқариш кабиналари учун майдонча ўлчамлари 55 м дан кам бўлмаслиги керак. Майдончаларни текис кўринишда лойиҳалаштириш ва том қопламасининг ўртасида жойлаштириш лозим. Майдончаларнинг максимал қиялиги 8о дан ортиқ бўлмаслиги керак. Ушбу майдончалар периметри эни 0,3 м сариқ рангли чизиқ билан белгиланиши лозим. Майдончалар устида ва уларга бевосита яқин жойда антенналар, электр ускуналар, кабеллар ва шу кабилар жойлаштирилишига йўл қуйилмайди. Майдонча юзасига нисбатан тўсиқларнинг максимал баландлиги майдончанинг марказидан 10 м радиусда 3 м дан ортиқ бўлмаслиги лозим. Кабиналар учун майдончаларни кабинанинг умумий юкламаси 25 кН (2500 кг), солиштирма юкламаси 0,25 МПа (2,5 кг/см2) гача бўладиган қилиб лойиҳалаштириш керак.
2.5 Вертолёт майдончаларининг ҳудуддаги жойлашуви улардан бошқа мақсадларда фойдаланишга (автотураргоҳлар ва шу кабилар сифатида) имкон бермаслиги лозим. Вертолёт майдончаларини туташ ҳудудга нисбатан 0,3 м га баладроқ қилиш ва стационар тўсиқ билан тўсиб қўйиш тавсия этилади. Майдонча ўлчамлари 20х20 м дан кичик бўлмаслиги шарт.
Вертолёт майдончасининг четлари энг яқин бинодан камида 70 м узоқликда, лекин баланд бинодан 500 м дан узоқ бўлмаган масофада жойлашган бўлиши лозим. Вертолёт майдончасининг четларидан 30 м масофада дарахтлар, ёритгичлар устунлари, симлар, тўсиқлар ва бошқа халақит берувчи нарсалар бўлмаслиги шарт.
Майдонча қопламаси тегишли классга мансуб вертолётнинг статик ва динамик юкламасига бардош бериши зарур. Вертолётлар қўнишига мўлжалланган қоплама устига статик ва динамик юкламани қуйидаги қийматларга тенг қилиб қабул қилиш лозим:
— Ми-2 классдаги вертолётлар — 37 кН (3,7 т) ва 74 кН (7,4 т) тегишлигича;
— Ми-8 классдаги вертолётлар — 130 кН (13 т) ва 260 кН (26 т) тегишлигича.
Майдончага тез ёрдам машиналари етиб келиши учун камида иккита кириб келиш йўлларини назарда тутиш керак.
2.6 Бино қопламаси устидаги вертолёт майдончаси баландлиги 0,1 м дан паст бўлмаган яхлит панжарали темир тагликка (вертолёт авария ҳолатига дуч келиши эҳтимолидан келиб чиқиб) ҳамда баландлиги 0,9 м дан паст бўлмаган панжарали тўсиққа эга бўлиши лозим. Майдончани юза бўйлаб маҳаллий стационар автоматик кўпикли ёнғин ўчириш қурилмаси билан жиҳозлаш керак. Қурилманинг ҳисоблаб чиқилган ишлаш муддати – ҳажми (20200,1) м3 1,5 дақиқа давомида тўлдирилганда – камида 10 дақиқа. Том қопламаси баландлиги 1,2 м дан паст бўлмаган панжарали тўсиққа эга бўлиши лозим.
3-илова
Ёнгин ўчириш таянч пунктлари ускуналари:
1. Кўпикли ўт ўчиргичлар - 10;
2. Кукунли ўт ўчиргичлар -10;
3. Углекислотали ўт ўчиргичлар - 10;
4. Босим остида ишловчи ёнғин ўчириш енглари, узунлиги 20 м - 10;
5. Ёнғин ўчириш қўл дастаги - 5;
6. Сиқилган ҳаволи газниқоблар -10;
7. Кислород-ажратувчи газниқоблар - 10;
8. Кўчма электр фонарлар -10;
9. Ўзини-ўзи қутқариш қурилмаси - 10;
10. Маҳаллий ҳимоя воситалари тўплами -10;
11. Таранг қилинувчи қутқариш полотноси -5;
12. Сурилма ёнғин нарвони - 2;
13. Ёнғин ўчирувчининг ишғол қилиш нарвони - 2;
14. Қутқариш арқони - 5;
15. Секцияли қутқариш енглари - 5;
16. Қутқариш учун трос анжомлари - 5;
17. Баландда қутқариш тўпламлари – 5.
4-Илова (мажбурий). Аҳолини лифтлар ёрдамида эвакуация қилишнинг ҳисобланган вақти
1. Баланд бинодан аҳолини эвакуация қилиш вақтининг (Nэв.л киши) ҳисоб-китоби ушбу жараённи ташкил қилиш схемаси танланишини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
а) бутун бинодан;
б) зонадан (ёнғиндан ҳимоя бўлинмасидан);
в) ёнғин рўй берган қаватдан ҳамда бу қаватдан юқоридаги бир ёки бир неча қаватдан;
г) фақат ёнғин рўй берган қаватдан
2. Эвакуация қилиш учун қуйида кўрсатилган лифтлар ишини ташкил қилиш схемаларидан бири қўлланилиши мумкин:
а) одамлар эвакуация қилинаётган қаватга ушбу қаватда тўхтаб ўтадиган барча лифтлар йўналтирилади;
б) одамлар эвакуация қилинаётган қаватга ушбу қаватда тўхтаб ўтадиган йўловчи лифтларининг бир қисми йўналтирилади; лифтларнинг бошқа қисми аҳоли эвакуация қилинаётган бошқа қаватга (қаватларга) эвакуацияни ташкил қилиш бўйича қабул қилинган схемага мувофиқ йўналтирилади;
в) лифтлар чақирув келиб тушаётган қаватларга йўл олиб, нормал ишлаш алгоритми бўйича ишлайдилар.
3. Ҳисоб-китоб қилаётганда одамларни эвакуация қилиш учун қаватга етиб келган лифт кабинаси одамлар билан бутунлай тўлади ва бориладиган қаватгача йўл-йўлакай тўхтамасдан ҳаракатланади, яъни бир айланиб келишда лифт кабинаси фақат икки марта тўхтайди, деб ҳисоблаш лозим.
4. Одамларни лифтлар ёрдамида эвакуация қилиш вақтини tэв.л = 60Nэв.л/Пл ҳисоб-китоб қилаётганда, ишлатилаётган лифтларнинг h жами ташиш қобилияти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Пл = Σ6300 Еi / Ti одам/соат,
бунда: Еi – лифт кабинасининг номинал сиғими, киши;
Ti – бир айланиб келиш вақти, с.
i-чи лифтнинг бир айланиб келиш вақти қуйидаги формула бўйича аниқланади:
Ti = 2(Нр - h)/V + 2,6(Δtл +1,5·Еi), с,
бунда: Нр – ҳисоблаб чиқилган лифт кўтарилиши баландлиги, м;
h – лифт номинал тезликкача V тезлик олганда ва бутунлай тўхтагунича тормозлашганда ҳаракатланган йўлининг узунлиги, м;
V – лифт кабинаси ҳаракатланишининг номинал тезлиги, м/с;
Δtл – лифт юргизилиши, тезлик олиши ва тормозланиши, эшиклари очилиши ва ёпилишига кетадиган жами вақт сарфи, с;
Δt мазмуни лифт кабинаси ҳаракатланишининг номинал тезлигига қараб, қуйидагиларга тенг қилиб қабул қилинади:
11 с - V 2,0 м/с гача бўлганда;
30 с - V = 10 м/с бўлганда, V нинг оралиқдаги мазмунлари – интерполяция бўйича олинади;
Еi - i-чи лифт номинал сиғимининг миқдорий мазмуни.
Нр қийматига қуйидагиларга тенг:
- бир қаватдан одамларни эвакуация қилишда (1в банди) – лифт эвакуация қилинаётган одамларни туширадиган қуйи қават поли сатҳи ва эвакуация қилиш қавати полининг сатҳи орасидаги фарқига;
- бир неча қаватлардан эвакуация қилишда (1б,в бандлари) - лифт эвакуация қилинаётган одамларни туширадиган қуйи қават поли сатҳи ва эвакуация зонаси ўртасининг сатҳи орасидаги фарқига;
h қиймати лифтлар кабинаси ҳаракатланишининг V номинал тезлигига қараб, қуйидаги мазмунларга тенг қилиб олинади: 1,5 м - V 1,6 м/с гача бўлганда; 4 м - V=2 м/с га тенг бўлганда; 60 м - V = 10 м/с га тенг бўлганда, V нинг оралиқдаги мазмунлари – интерполяция бўйича олинади.
Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 25.05.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.