Asosiy qismga o‘tish

Normativ hujjatlar Arxitektura

ШНҚ 2.08.06-23

«Таълим ташкилотлари. Лойиҳалаш талаблари»

Tasdiqlangan
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 22 октябрдаги 01/2-78-сон буйруғи
Ro‘yxatga olingan
Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 16 ноябрда ҳисобга олинган, ҳисоб рақами 313
Matn holati
05.11.2026 — vazirlik e’lon qilgan PDF nusxadan olingan; 2026-yil 2-iyuldagi 01/2-26-son buyruq (hisob raqami 411, 25.07.2026) bilan kiritilgan o‘zgartirishlar qo‘shildi (buyruq lotin yozuvida — yangi tahrirdagi xatboshilar kirillga BIMFAB tomonidan o‘girilgan); lex.uz bilan solishtiring
Rasmiy manba
lex.uz

Ушбу шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари (бундан буён матнда ШНҚ деб юритилади) янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий, олий ҳамда мактабдан ташқари таълим ташкилотлари, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар, шунингдек мактаб-интернатлар, жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларини (бундан буён матнда таълим ташкилотлари деб юритилади) лойиҳалашга оид талабларни белгилайди.

(Муқаддимага Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

1-боб. Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қурилиш регламенти ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳаволалар

1

Мазкур ШНҚда қуйидаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, қурилиш регламенти ҳамда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативларига ҳаволалар келтирилган:

ШНҚ 2.01.01-22 «Лойиҳалаш учун иқлимий ва физик-геологик маълумотлар»;

ШНҚ 2.01.02-04 «Бинолар ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги»;

ҚМҚ 2.01.03-19 «Сейсмик ҳудудларда қурилиш»;

ШНҚ 2.01.04-18 «Қурилиш иссиқлик техникаси»;

ШНҚ 2.01.05-24 «Табиий ва сунъий ёритиш»;

ШНҚ 2.01.08-24 «Шовқиндан ҳимоя»;

ШНҚ 2.01.18-24 «Бинолар ва иншоотларни иситиш, шамоллатиш ва кондициялаштириш учун энергия сарфи нормалари»;

ШНҚ 2.03.10-24 «Томлар ва том қопламалари»;

ШНҚ 2.04.01-22 «Биноларнинг ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш»;

ШНҚ 2.04.05-22 «Иситиш, вентиляция ва кондициялаш»;

ШНҚ 2.04.08-22 «Газ таъминоти. Лойиҳа нормалари»;

ШНҚ 2.04.09-21 «Бино ва иншоотларнинг ёнғин автоматикаси тизими. Лойиҳалаш талаблари»;

ШНҚ 2.04.13-24 «Қозонхоналар»;

ШНҚ 2.04.15-23 «Фотоэлектрик станциялар (тизимлар)»;

ШНҚ 2.04.16-23 «Қуёш сув иситиш қурилмалари»;

ШНҚ 2.04.17-19 «Турар жой ва жамоат биноларининг электр жиҳозлари»;

ШНҚ 2.04.20-22 «Турар жой объектлари ва жамоат биноларининг муҳандислик ускуналари учун коммуникация ва диспетчерлаш тизимлари. Лойиҳалаш талаблари»;

ШНҚ 2.07.01-23 «Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантириш ва қуришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш»;

ШНҚ 2.07.02-24 «Қурилиш объектларини ногиронлиги бўлган ва ҳаёт фаолияти чекланган шахслар ҳамда кексалар эҳтиёжини инобатга олган ҳолда лойиҳалаштириш»;

ШНҚ 2.08.01-24 «Турар жой объектларини лойиҳалаш»;

ШНҚ 2.08.02-23 «Жамоат бинолари ва иншоотлари»;

ШНҚ 2.08.07-22 «Ногиронлиги бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларини лойиҳалаш»;

ШНҚ 2.09.02-23 «Корхоналарнинг ишлаб чиқариш ҳамда маъмурий-маиший бино ва иншоотлари. Лойиҳалаш талаблари»;

ҚР 05.02-23 «Газ таъминоти тизимлари ва тармоқлари»

СанҚваН 0355-18 «Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим ташкилотларининг жойлашуви, тузилиши ва ташкиллаштиришга оид санитария-гигиеник талаблар» (расмий манба: Санитарно-гигиенические требования к содержанию, устройству и организации режима работы дошкольных образовательных учреждений в Республике Узбекистан);

СанҚваН 0266-09 «Ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг болалар ва катта ёшдаги камҳаракат гуруҳлари фойдаланадиган турар жой ва жамоат биноларини, яшашга мўлжалланган бошқа жойларни лойиҳалаштириш ва қуришнинг санитария қоидалари ва нормалари» (расмий манба: Санитарные правила и нормы проектирования и строительства жилых и общественных зданий, жилых образований, используемых инвалидами и маломобильными группами детского и взрослого населения);

СанҚваН 0313-14 «Жисмоний ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатларни ташкил этиш, жиҳозлаш, сақлаш ва таълим бериш режимлари бўйича санитария қоидалари» (расмий манба: Санитарные правила устройства, оборудования, содержания и режима обучения специализированных образовательных школ-интернатов для детей, имеющих недостатки в физическом и умственном развитии);

СанҚваН 0341-16 «Умумтаълим мактабларида таълим шароитлари ва ташкил этилишига қўйиладиган санитария-эпидемиологик талаблари» (расмий манба: Санитарно-эпидемиологические требования к условиям и организации обучения в общеобразовательных школах);

СанҚваН 0102-25 «Турар жой объектларини лойиҳалаштириш ва қуришга доир санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари»;

СанҚваН 0020-22 «Даволаш-профилактика муассасаларини лойиҳалаштириш, қуриш ва эксплуатация қилишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари».

(1-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

BIMFAB eslatmasi: 01/2-26-son buyruq bilan qo‘shilgan ikki xatboshi (СанҚваН 0102-25, СанҚваН 0020-22) ro‘yxat oxiriga qo‘yildi; buyruq lotin yozuvida — nomlar kirillga BIMFAB tomonidan o‘girildi.

2-боб. Атамалар ва таърифлар

2

Ушбу ШНҚда қуйидаги атамалар ва уларнинг таърифлари қўлланилган:

мактабгача таълим ташкилоти — мактабгача таълим ва тарбия соҳасида таълим ва тарбия хизматлари кўрсатувчи давлат ва нодавлат ташкилоти;

умумий ўрта таълим ташкилотлари — бошланғич таълим (I — IV синфлар), таянч ўрта таълим (V — IX синфлар) ва ўрта таълимни (X — XI синфлар) ўз ичига олувчи давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари;

ўрта махсус таълим ташкилотлари — тўққиз йиллик таянч ўрта таълим асосида икки йиллик ўқиш муддати билан таълим олувчиларнинг интеллектуал қобилиятларининг жадал ривожланишини, шунингдек чуқур, табақалаштирилган, касб-ҳунарга ва шахсга йўналтирилган таълим олишини таъминлаш учун мўлжалланган таълим ташкилотлари;

олий таълим ташкилотлари — бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрланишга мўлжалланган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари;

мактабдан ташқари таълим ташкилотлари — болаларга узлуксиз таълим беришнинг таркибий қисми сифатида уларнинг истеъдоди ва қобилиятини ривожлантиришга, маънавий эҳтиёжларини қаноатлантиришга қаратилган давлат ва нодавлат таълим ташкилотлари (болалар, ўсмирлар ижодиёти саройлари, уйлари, клублари ва марказлари, «Баркамол авлод» болалар мактаблари, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ва бошқалар).

техник қават — муҳандислик қурилмаларини жойлаштириш ва коммуникацияларни ўтказишга мўлжалланган қават.

(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғига (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан чиқариб ташланган)

3-боб. Умумий қоидалар

3

Таълим ташкилотларини лойиҳалаш ушбу ШНҚ га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

4

Таълим ташкилотлари бинолари ер майдонларини жойлаштириш ва режалаштириш ШНҚ 2.07.01-23, СанҚваН 0266-09, СанҚваН 0313-14, СанҚваН 0355-18 ва СанҚваН 0341-16 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

5

Таълим ташкилотлари биноларини ШНҚ 2.01.01-22 га мувофиқ ҳамда қурилиш-иқлимий зоналарининг табиий-иқлим шароитларини ҳисобга олиб лойиҳалаш керак.

6

Таълим ташкилотлари биноларининг композицион-тарҳий ечими, уларнинг қаватлари сони, бино ва блокларнинг узунлиги, блокларни жойлаштиришнинг комплекс талаблари, бино ва иншоотларни хавфли геологик жараёнлардан ҳимоя қилиш, сейсмик ва ёнғин хавфсизлиги ҚМҚ 2.01.03-19 ва ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ аниқланиши лозим.

Таълим ташкилотлари биноларининг қаватлилиги функционал-типологик, сейсмик ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш талабларини ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бинолар конструкциясининг оловбардошлик даражасини ҳисобга олиб белгиланиши керак.

Таълим ташкилотлари биноларининг қаватлилиги ушбу ШНҚнинг 1-жадвалига мувофиқ бўлиши лозим.

1-жадвал
Т/бБино типлариҚаватлилик (кўпи билан)
23
1.Мактабгача таълим ташкилоти2
2.Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари5
3.Жисмоний, ақлий, сенсор (сезги) ёки руҳий нуқсонлари бўлган, шунингдек узоқ вақт даволанишга муҳтож бўлган болаларни ўқитиш ҳамда тарбиялаш учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари (бундан буён матнда давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари деб юритилади)2
4.Мактаб-интернатларининг ётоқ корпуслари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг ётоқ корпуслари2
5.Ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотларининг ўқув-лаборатория корпуслари5

(1-жадвалга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

Изоҳлар:

Таълим ташкилотлари биноларининг қаватлилиги ҳудуд зилзилавийлигини ҳисобга олган ҳолда ҚМҚ 2.01.03-19 га мувофиқ аниқланади.

7

Таълим ташкилотларида хоналар майдони ушбу ШНҚнинг 2-жадвалига асосан қабул қилиниши керак. Ушбу жадвалда кўрсатилмаган ўқув хоналарининг майдони лойиҳалаш топшириғи ва технологик ҳисоб-китоб бўйича амалга оширилиши лозим.

Таълим ташкилотлари бинолари хоналарининг баландлигини полдан шифтгача камида 3,0 m деб қабул қилиш лозим.

Турли мақсадлар учун мўлжалланган заллар, аудиториялар, лабораториялар, спорт заллари, манежлар ва бошқа хоналарнинг баландлиги ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ функционал-технологик жараёнлар ва жиҳозларнинг ўлчамларини ҳисобга олиб белгиланиши лозим.

Одамлар доимий равишда бўлмайдиган айрим иккинчи даражали хоналар, шу жумладан коридорлар ва ўтиш жойларида бинонинг ҳажмий-режавий ечимига боғлиқ ҳолда пасайтирилган, бироқ 2,2 m дан паст бўлмаган баландликда бўлиши керак.

Қия шипли ёки шипи турли (поғонали) баландликдаги қисмларга эга бўлган хоналарда ҳар қандай қисмдаги энг кичик баландлик камида 2,5 m бўлиши лозим.

Одамлар доимий равишда бўлмайдиган, техник мақсадлар учун мўлжалланган хоналар 1,9 m баландликка эга бўлишига йўл қўйилади.

2-жадвал
Хоналар номланишиМайдон, m2
ҳисоб бирлигигахоналар
123
Умумтаълим турдаги синф ва ўқув хоналари:
синфда 30 ўқувчига2,060
ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида гуруҳда 30 нафар ўқувчи бўлганда2,060
шунинг ўзи, 1/2 гуруҳ (15 ўқувчи)2,537,5
олий таълим ташкилотларида, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича давлат таълим ташкилотларида — 24-25 талабага (тингловчига)2,2 — 2,454 — 60
шунинг ўзи, 1/2 гуруҳ — 12 талаба3,0 — 3,336 — 40
Умумий ўрта таълим ташкилотларида расм, чизмачилик, мусиқа фанлари учун хоналари:
30 ўқувчига2,472
Махсус касбий-техник йўналишли лаборатория ва хоналар:
ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида ўқувчилар гуруҳлари учун2,0 — 2,466 — 72
шунинг ўзи , 1/2 гуруҳга4,4 — 4,866 — 72
олий таълим ташкилотларида 1/2 гуруҳ ҳисобида5,0 — 6,060 — 72
Лингафон хоналари:
ҳамма таълим ташкилотларида 1/2 гуруҳга (синфга) ҳисоблаганда3,0 — 3,350
олий таълим ташкилотларида 1/2 гуруҳ ҳисобида3,0 — 5,050 — 60
Информатика хонаси2,5-
Курс лойиҳаси ва малакавий битирув ишларини бажариш заллари3,6-
Умумий ўрта таълим ташкилотлари устахоналари (1/2 синф ҳисобидан):
металлга, ёғочга ишлов бериш, меҳнатнинг техник тури бўйича универсал, металл ва ёғочга ишлов бериш бўйича қўшма устахоналар;4,5 — 676 — 100
кулинария ва матоларга ишлов бериш3,0 — 4,550 — 60

(2-жадвалга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

Изоҳлар:

1. Лабораториялар ва устахоналар учун ускуна габаритлари ва технологик ўтиш жойларини ҳисобга олиш лозим.

2. Ҳавони кондициялаштириш тизими мавжуд бўлмаганда ўқув хоналари ва аудиторияларда ҳаво муҳитининг ҳажми камида 5 m3/кишини ташкил қилиши керак.

8

Техник қаватлар (шу жумладан, техник ертўла) баландлиги муҳандислик жиҳозларининг ўлчамлари ва уни фойдаланиш шароитларидан келиб чиқиб белгиланиши керак.

Техник қаватда ёки техник ертўлада фақат қувурлар ва қувурларнинг ёнмайдиган материаллардан ясалган изоляцияси бўлган муҳандислик тармоқларини жойлаштиришда полдан шифтгача баландликни 1,6 m қилиб қабул қилишга йўл қўйилади.

9

Бинолардаги икки ёқлама ўтиш жойлари кенглигини камида 3,5 m ва баландлигини камида 4,25 m деб қабул қилиш лозим.

Бунда, ушбу масофани ёнғин-қутқарув автомобилларининг ўтишига мўлжалланмаган биринчи қават даражасидаги икки ёқлама ўтиш жойлари ва пиёдалар ўтиш жойларига нисбатан татбиқ этишга йўл қўйилмайди.

10

Бинога кираверишдаги хоналарнинг пол сатҳи кириш олдидаги тротуар сатҳидан камида 0,15 m баланд бўлиши керак.

Хоналарни ёнғиндан ҳимоя қилиш учун чоралар кўрилганда бинога киришдаги пол сатҳини тротуар даражасидан пастроқ қилиб қабул қилишга йўл қўйилади.

11

Умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотларида мажлислар заллари ўқувчиларнинг 25 — 35 фоизи, мактаб-интернатларда эса, ўқувчиларнинг 50 фоизини жойлаштириш ҳисобидан кўзда тутилади.

Бунда, мажлислар зали майдони қуйидагича, бироқ 90 m2 дан кам бўлмаслиги керак:

100 ўринга мўлжалланган зал майдони камида 120 m2;

150 ўринга мўлжалланган зал майдони камида 160 m2;

200 ва ундан ортиқ ўринли заллар ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ.

Мажлислар залида инвентар хонаси билан эстрада (30 — 36 m2), артистлар хонаси, техник марказлар (радиоузел, аппарат таъмири хонаси) кўзда тутилиши керак.

Мажлислар залини катта экранли видеопроекция билан жиҳозлаш инобатга олиниши лозим.

Мажлислар залининг баландлиги технологик талабларга мувофиқ камида 4,5 m белгиланиши керак.

(11-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

12

Умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларида кўп мақсадли спорт заллари 9,0х18,0 m; 12,0х24,0 m; 18,0х30,0 m ўлчамда қабул қилиниши ҳамда спорт заллари учун ёрдамчи хоналар ҳисобга олиниши лозим.

Ўрта махсус, шунингдек касбий таълим ташкилотлари биноларида майдони таълим олувчилар сонига кўра 12,0х24,0 м; 18,0х36,0 ўлчамдаги спорт залларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Спорт заллари таркибида қуйидаги қўшимча хоналарни ҳисобга олиш керак:

омборхоналар;

инвентар хоналари;

душхоналар;

ечиниш хоналари.

Кийиниш хоналарининг майдони бир кишига камида 1 m2, бироқ ҳар бир хона майдони камида 15 m2 қабул қилиниши лозим.

Ҳар бир кийиниш хонасида ҳожатхона ва душхоналар бўлиши керак (2 та шохли).

(12-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

13

Умумий ўрта таълим, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида ахборот-ресурс марказлари (кутубхоналар) қуйидаги зоналарни ўз ичига олиши керак:

абонемент;

каталог ва адабиётни бериш;

ўқув зали;

китобларни сақлаш хонаси;

дарсликларни сақлаш ва таъмирлаш.

Ўқув залидаги ўриндиқлар сони қуйидагидан кам бўлмаслиги керак:

умумий ўрта таълим ташкилотларида — 20 ўрин;

ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида — 30 ўрин.

Бунда, бир ўриндиққа 2.5 — 3.0 m2, шахсий компьютер олдидаги ўрин учун 4 — 6 m2 кўзда тутиш лозим.

Китоб омборининг майдони қуйидаги ҳисоб бўйича қабул қилиниши лозим:

очиқ фойдаланиш учун 1000 та китобга 5 m2;

ёпиқ сақлаш учун 1000 китобга 2,5 m2.

Сиғими 25 минг сақлаш бирлигига эга бўлган кутубхона битта хонага жойлаштирилишига йўл қўйилади.

Кутубхоналар қошида майдони 50 — 60m2 бўлган ўқувчилар гуруҳига мўлжалланган маънавият ва маърифат ўқув хонаси жойлаштирилиши лозим.

Ахборот-ресурс марказининг (кутубхоналар) умумий майдони битта ўқувчи ҳисобидан умумий ўрта таълим ташкилотларида 0,6 m2, ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларида — 2,5 m2 этиб қабул қилинишига йўл қўйилади.

(13-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

14

Ошхоналар 20 — 30 фоиз (мактаб-интернатларда 50 фоиз) сиғим учун ҳисобланади (лойиҳалаш топшириғи билан технологик асослаш бўйича аниқланади).

Овқатланиш заллари залдаги бир ўринга 1,3 m2 ҳисобида инобатга олиниши керак (лойиҳалаш топшириғи билан технологик асослаш бўйича аниқланади).

Овқатланиш блоклари таркиби ва майдонлари ишлаб чиқариладиган овқатлар ҳажми ва технологиясини ҳисобга олиб ШНҚ 2.08.02-23 га асосан ҳисобланиши керак.

Буфетлар ёрдамчи хона, идиш ювиш жиҳози, электр плита ва музлаткичлар билан жиҳозланишга йўл қуйилади.

Буфет зали майдони камида 20 m2, ёрдамчи хона майдони эса камида 6 m2 бўлиши керак.

15

Ўқувчилари сони 600 нафаргача бўлганда майдони 14 — 16 m2 бўлган битта тиббиёт хонаси лойиҳаланиши лозим.

Ўқувчилар сони 600 нафардан кўп бўлганда майдони 14 m2 бўлган муолажа хонаси, майдони 12 m2 бўлган терапевт-шифокор хонаси, майдони 14 m2 бўлган тиш шифокори хонаси бўлиши керак.

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларининг ётоқхоналарида:

100 — 200 ўринга — 2 та койкали;

200 — 300 ўринга — 3 та койкали изоляторлар ҳисобга олиниши керак.

(15-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

16

Умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотларида рекреация хоналари бир ўқувчига 0,6 m2 ҳисобидан кўзда тутилиши лозим.

(16-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

17

Зал рекреацияларини ташкил этишга йўл қўйилади.

Ички коридор енглиги эвакуацияни таъминлаш бўйича ушбу ШНҚ га мувофиқ бўлиши керак.

18

Барча таълим ташкилотлари бино ва иншоотларида ногиронлиги бўлган шахс ўриндиқли аравачасида қулай кириб-чиқиши учун пандуслар, кўтаргич қурилмалар, махсус жиҳозланган ҳожатхоналар ва бошқалар ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ бўлиши лозим.

(18-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

19

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг бинолари ШНҚ 2.08.07-22 ни ҳисобга олиб, лойиҳалаш топшириғига асосан лойиҳаланиши лозим.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги элементларнинг таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 1-иловасига мувофиқ қабул қилиниши керак.

Ногиронлиги бўлган болалар учун мактабгача таълим ташкилотларида тиббиёт хоналарининг 72 — 120 ўринга (6 — 10 гуруҳ) ҳисоблаган таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 2-иловасига мувофиқ қабул қилишга йўл қуйилади.

Ногиронлиги бўлган болалар учун мактабгача таълим ташкилотларида умумий хизмат хоналари ва маъмурий-хўжалик хоналарининг таркиби ва майдонлари (72 — 120 ўринга ҳисоблаганда) ушбу ШНҚнинг 3-иловасига мувофиқ қабул қилишга йўл қуйилади.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари хоналарининг таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 4-иловасига мувофиқ қабул қилиш тавсия этилади.

20

Ертўла ва цоколь қаватида жойлаштиришга йўл қўйилган хоналарнинг рўйхати ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ белгиланади. Ертўлани икки ва ундан ортиқ қаватли қилиб қуришга йўл қўйилмайди.

Поли тротуар ёки нишаб йўлканинг режавий даражасидан кўпи билан 0,5 m га пастроқда жойлашган цоколь қаватда тиббиёт хонаси, ошхона, болалар учун жамоат ва ўқув хоналардан ташқари барча хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.

21

Индивидуал иссиқлик пунктларини биноларнинг ташқи деворлари олдида жойлаштиришга йўл қўйилади.

Бино ичига қурилган индивидуал иссиқлик пунктларини мустақил кириш жойи бўлган хоналар ёки вентиляция ва ҳавони кондициялаш қурилмалар ўрнатилган хоналар билан бирлаштириш лозим.

22

Хоналарнинг бўртиб чиқиб турувчи конструкциялар пастигача баландлиги камида 1,8 m бўлиши керак.

23

Шамоллатиш камералари, насос жойлаштирилган хоналар (ёнғинга қарши насосхоналар ва автоматик ёнғинўчиргичлар учун насосхоналардан ташқари), иссиқлик пунктлари, машина бўлимлари ҳамда бошқа шовқин ва вибрация манбаи бўлган ускуна билан жиҳозланган хоналар одамлар доимий бўладиган хоналарнинг ёнига, усти ёки остига, шу жумладан томоша ва репетиция заллари, ўқув хоналарининг усти ёки остига жойлаштирилмаслиги лозим.

24

Бино ва унинг хоналарига бегоналарнинг рухсатсиз киришидан ҳимоя қилиш учун тўсувчи конструкциялар, ойна ва эшик конструкциялари ва бошқа тадбирлар қўлланилиши керак.

Бундай тадбирлар ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда эвакуация қилишга тўсқинлик қилмаслиги керак.

Барча қаватларда одамлар доимо фаолият кўрсатадиган хоналардаги ойналарда панжарали тўсиқлар ўрнатишга йўл қўйилмайди. Моддий бойликларни сақлаш учун мўлжалланган ва инсонлар доимо бўлмайдиган хоналарнинг деразаларини ҳимоя қилиш зарур бўлган ҳоллар бундан мустасно.

25

Табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

26

Таълим ташкилотлари биноларида автоматик ёнғин сигнализацияси ёки ўчириш тизими ишга тушгандан сўнг, энг яқин ёнғин-қутқарув қисмининг диспетчерлик хизматига параллель равишда сигнални чиқариш ҳисобга олиниши лозим.

27

Хоналарни шовқиндан ҳимоя қилиш ҳамда йўл қўйиладиган шовқин даражасини аниқлаш ШНҚ 2.01.08-24 га мувофиқ бажарилиши керак.

(27-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

28

Таълим ташкилотлари биноларининг томлари ва уларнинг қопламалари ШНҚ 2.03.10-24 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.

Бино баландлиги ер сатҳидан том тепа қиррасигача 10 m ва ундан юқори бўлганда, қор тутқич мосламаларга эга тўсиқлар назарда тутилиши керак.

(28-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

29

Автотураргоҳларни мактабгача, умумий ўрта ва ўрта махсус ҳамда касбий таълим ташкилотлари биноларининг ертўла ёки цоколь қаватларида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

(29-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

30

Таълим ташкилотларини ривожлантиришнинг бош режасини ишлаб чиқишда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:

мавжуд дарахтлар ва буталарнинг шикастланишига йўл қўймаслик ҳамда сақлаб қолиш чоралари, шу жумладан намлаш тизимларини ўрнатишни;

қурилаётган таълим ташкилотларининг қўшни ҳудудларида ободонлаштириш ишлари, «яшил боғ» ва «яшил белбоғ» ташкил этишни.

Умумий майдони 500 m2 ортиқ бўлган таълим ташкилотлари бино ва иншоотларига яқин бўлган ҳудудларнинг камида 25 фоизини кўкаламзорлаштириш ва уларда кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказиш керак.

4-боб. Мактабгача таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар

1-§. Умумий қоидалар

31

Мактабгача таълим ташкилотларининг бинолари қуйидагича жойлаштирилишига йўл қўйилади:

алоҳида;

турар жой бинолари ён томонларига тақаб;

турар жой бинолари ичига;

турар жой бинолари ён томонлари орасига киритиб ёки уларга тақаб;

алоҳида кириш жойи билан кўп қаватли уйларнинг биринчи ва икки қаватида.

32

Мактабгача таълим ташкилотларида ёш гуруҳлари сони улар қурилаётган ҳудуднинг демографик маълумотларини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланиши лозим.

Мактабгача таълим ташкилотлари мажмуаларида овқатланиш блоки, кир ювиш, маиший хизмат, жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари учун хоналарни марказлаштириш асосида лойиҳалаш керак.

Асосий блок билан иситилган ўтиш жойи орқали уланган алоҳида овқатланиш блоки ва кир ювиш хонасини ҳисобга олишга йўл қуйилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари мажмуасининг сиғими ва таркиби лойиҳалаш топшириғига асосан белгиланиши керак.

Барча гуруҳ ячейкаси хоналарини бир қаватда жойлаштириш лозим.

Мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалашда мазкур ШНҚ билан бир қаторда СанҚваН 0355-18 талабларини ҳисобга олиш керак.

Мактабгача таълим ташкилоти гуруҳлари ячейкаларининг хоналари ушбу ШНҚнинг 3-жадвали кўрсаткичларига мос ҳолда лойиҳалаш лозим (юқорида кўрсатилган гуруҳлар ҳисобий тўлдирилишини ҳисобга олган ҳолда).

3-жадвал
Хоналарнинг номланиши1 болага хоналар майдони, m2
Пойабзални алмаштириш хонаси шкафлари билан (ҳар бир гуруҳ учун) — 5,0 m2;+
машғулотлар ва ўйин хонаси3,3
Ётоқхона3,3
Овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 m2+
Ҳожатхона1,0
овқатланиш жойи (ҳар бир гуруҳ учун) — 18 m2+
33

Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотларида асосий бино ёнига қурилган кичик ёшдаги гуруҳлар учун бир ўринга 2 m2 ҳисобидан, аммо 20 m2 дан ошмаган ёзги хона-верандаларни кўзда тутишга йўл қўйилади.

34

Мактабгача таълим ташкилотларини кўп қаватли турар жой биноларининг биринчи қаватларига жойлаштиришда иссиқлик таъминоти учун индивидуал иситиш қозонларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

Иситиш қозонхонаси ҳовлидан алоҳида киришга эга бўлиши, хоналардан ёпиқ ёнғинга қарши девор билан ажратилган бўлиши керак.

2-§. Биноларни жойлаштириш ва участкаларга талаблар

35

Мактабгача таълим ташкилотлари ер майдонларини жойлаштириш ва уларнинг ўлчамлари ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.09.20-08, СанҚваН 0355-18 ва мазкур ШНҚ талабларини ҳисобга олиб қабул қилиниши лозим.

Мактабгача таълим ташкилотларини жойлаштиришда автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчаларигача бўлган оралиқ масофалари ШНҚ 2.09.20-08 га мувофиқ қабул қилиниши керак.

36

Мактабгача таълим ташкилотларини магистраль кўчалар, коммунал ва саноат корхоналари, шунингдек гаражлар ва автотураргоҳлардан узоқда жойлашган алоҳида ер майдонларида, кичик даҳаларда жойлаштириш лозим.

Мактабгача таълим ташкилотлари қурилиши лойиҳалаштирилган ҳудуд орқали шаҳар (қишлоқ) миқёсидаги магистраль муҳандислик коммуникациялари (сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш, иссиқлик таъминоти, электр таъминоти, газ таъминоти) кесиб ўтмаслиги керак.

Мактабгача таълим ташкилотларидан саноат, коммунал, қишлоқ хўжалиги объектлари, транспорт йўллари ва магистралларгача бўлган масофа мазкур ШНҚнинг 4 ва 5-жадваллари ҳамда ШНҚ 2.07.01-23 га асосан белгиланиши лозим.

(36-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

4-жадвал
Мактабгача таълим ташкилоти биноси (ер участкалари)Бинолар (ер участкалари чегаралари)дан қизил чизиққача масофа, m
шаҳарқишлоқ
2510
Турар жой объектлари деворигача — инсоляциялар ва ёритиш нормаларига кўра
5-жадвал
Масофа белгиланадиган биноларМасофа (m)
Гаражлар ва очиқ автотураргоҳлардан енгил автомобиллар сонидаТехник хизмат кўрсатиш станцияларидан постлар сонидаСтационар чиқинди майдончаларидан
10 ва ундан кам11 — 1551 — 100101 — 300300 дан кўп10 ва ундан кам11 — 3050 дан кўпТўсиқдан камида 20 m
Мактабгача таълим ташкилоти15252550Лойиҳа топшириғига кўра50Лойиҳа топшириғига кўраЛойиҳа топшириғига кўра

BIMFAB eslatmasi: ikkinchi ustun sarlavhasi manbada «11 — 15» deb berilgan (keyingi ustun «51 — 100» — ehtimol «11 — 50» bo‘lishi kerak); manbadagidek keltirildi.

37

Мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини жойлаштиришда асосий хоналар, гуруҳ хоналари ва гуруҳ ячейкалари деразалари томонидан қарама-қарши турган энг баланд бинонинг баландлигидан камида 2,5 баравар масофада турар жой ва жамоат биноларидан оралиқ масофа сақланиши лозим.

38

Алоҳида қурилаётган мактабгача таълим ташкилотларини қуйидагича қабул қилишга йўл қўйилади:

ер ҳудудининг майдонини 100 ўрингача сиғимда — 1 ўринга 40 m2;

100 ўриндан кўп сиғимда — 1 ўринга камида 35 m2.

Турар жойларда жойлашган мактабгача таълим ташкилотлари ер ҳудудларининг майдонини 1 ўринга 12 m2 ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.

39

Мактабгача таълим ташкилотлари ер участкаларида қуйидаги майдончаларни жойлаштириш керак:

гуруҳлар;

жисмоний тарбия;

хўжалик.

40

Мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудининг кўкаламзорлаштириш майдони қурилиш бўлмаган ҳудуд майдонининг камида 30 фоизи ҳисобидан инобатга олиниши лозим.

Ҳудуд элементлари ўртасидаги минтақалар гуруҳлар ва хўжалик, шунингдек умумий жисмоний тарбия ва хўжалик майдончалари ўртасидаги 6 m дан кам бўлмаган оралиқ масофаларни таъминлаши керак.

Гуруҳ майдончаларини хўжалик зоналаридан ажратиш мақсадида экилган дарахтлардан фойдаланиш лозим.

Кўкаламзорлаштириш майдонига қуйидагилар киритилиши керак:

экилган дарахтлар;

газонлар;

гулзорлар;

гуруҳ ва жисмоний тарбия майдончаларининг ўт қопламалари.

41

Гуруҳ майдончалари бутазор ёки декоратив тротуар билан тўсилиши керак.

Ҳудудни кўкаламзорлаштириш учун йил давомида кўм-кўк бўлиб турадиган яшил ўсимликлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

Заҳарли мевалар ва тиканаклари бўлган дарахтлар ва бутазорлардан фойдаланмаслик лозим.

42

Ўйин ҳудуди зонаси қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

илк ривожланиш гуруҳи ёшидаги 1 та бола учун камида 4,5 m2 ва мактабга тайёрлов гуруҳидаги 1 та бола учун камида 5,5 m2 ҳисобидан гуруҳ ўйин майдончалари;

умумий жисмоний тарбия майдончаси.

43

Жисмоний тарбия майдончаларида қуйидаги қопламалардан фойдаланишга йўл қўйилади:

илк ривожланиш гуруҳи ёшидаги болалар учун гуруҳ майдончалари ўт қопламали;

мактабга тайёрлов гуруҳидаги болалар учун ўт қопламалидан ташқари, грунт билан шиббаланган;

болалар саломатлиги учун зарарсиз замонавий синтетик материаллар.

44

Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотининг бутун ҳудудида асфальт қопламадан фойдаланишга йўл қўйилмайди.

45

Очиқ ҳавода болалар ўйинлари ва машғулотлари учун мактабгача таълим ташкилотининг ҳудудида ҳар бир гуруҳга майдони 36 — 40 m2 бўлган соябонлар ва ускуналар билан жиҳозланган очиқ ўйин майдончалари инобатга олиниши керак.

Кичикроқ ер майдонларида ҳар бир гуруҳ учун майдони камида 28 m2 бўлган соябон ўрнатишга йўл қўйилади.

Соябонлар поллари ердан камида 0,15 m баландликда ёғочдан бўлиши керак ёки уларни синтетик материаллардан қоплашга йўл қўйилади. Асфальт қопламасидан полларни қоплашда фойдаланишга йўл қўйилмайди.

46

Болалар майдончалари мактабгача таълим ташкилоти биносидан чиқиш жойлари билан қулай боғланишга эга бўлиши керак.

Илк ривожланиш гуруҳи ёшидаги болалар учун майдончалар ушбу гуруҳ хоналаридан чиқиш жойларига бевосита яқин жойлашиши керак.

47

Болалар майдончаларидаги ускуналар болаларнинг ўйинлардаги юқори фаоллигига, болалар бўйи ва ёшига мос келиши ҳамда ишончли ва барқарор қилиб маҳкамланган бўлиши керак.

48

Янги қурилаётган мактабгача таълим ташкилотлари ер ҳудудларида битта жисмоний тарбия майдончасини жойлаштириш лозим.

Жисмоний тарбия майдончасининг майдони гуруҳдаги битта ўринга камида 3 m2 ҳисобидан қабул қилиниши керак.

49

Мактабгача таълим ташкилотлари ҳудудида лойиҳалаш топшириғига мувофиқ тозалаш ускуналарини ҳисобга олган ҳолда, болаларни сузишга ўргатиш учун очиқ бассейнларни лойиҳалашга йўл қўйилади.

Лойиҳалаш топшириғига мувофиқ кичикроқ сиғимда болаларни сувда ўйнашга ўргатиш учун сунъий ҳовуз шаклидаги бассейнлар, шу жумладан пуфланадиган ёки каркасли бассейнлар ўрнатилиши керак.

50

Жисмоний тарбия майдончасининг яқинида кенглиги 4 — 6 m, узунлиги 8 — 12,5 m ва ўзгарувчан чуқурлиги 0,4 — 0,6 m бўлган бассейнлар (йиғиладиган, пуфланадиган)ни лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.

Сунъий ҳовуз шаклидаги бассейнлар майдони 20 — 25 m2 ва ўзгарувчан чуқурлиги 0,1 — 0,5 m бўлган эркин шаклга эга бўлиши керак.

Бассейнга киришни кенглиги 1 m оқадиган сувли оёқ ваннаси ва тутқичли зинапоялар орқали ҳисобга олиш лозим.

51

Мактабгача таълим ташкилоти ер ҳудудларида зарурат бўлганда, хўжалик майдончасини жойлаштиришга йўл қўйилади.

Хўжалик майдончасининг майдонини мактабгача таълим ташкилотлар учун қуйидагича қабул қилиниши лозим:

60 ўрингача — 25 m2;

60 дан 135 ўрингача — 40 m2 дан кўп;

135 дан кўп ўринлар — 60 m2.

52

Хўжалик майдончаси овқатланиш блоки томонида жойлаштирилиши ва кўчадан мустақил машина кириш жойига эга бўлиши керак.

Хўжалик зонаси ҳудудида кир қуритиш, гилам ва бошқа маиший буюмларни тозалаш учун жойлар кўзда тутилган бўлиши лозим.

53

Хўжалик майдончаси қаттиқ қопламага эга бўлиши ҳамда ошхона ва кир ювиш хоналарининг кириш қисмида, бинога ўтиш жойига туташ жойлаштирилиши керак.

Хўжалик майдончасининг гуруҳ ва жисмоний тарбия майдончаларига туташ ҳолда лойиҳалашга йўл қўйилмайди.

54

Ёқилғи сақлаш жойини, қозонхонани, сув насос станциясини ёки маҳаллий сув таъминоти манбасини ўрнатиш зарур бўлганда, ушбу ҳудудни тўсиб қўйиш керак.

55

Чиқиндиларни йиғиш ускуналари фақат хўжалик майдончасида жойлаштирилиши лозим.

56

Мактабгача таълим ташкилотларида сабзавот ва меваларни бир ҳафтадан ортиқ вақт сақлаш талаб қилинган ҳолларда, лойиҳалаш топшириғи бўйича майдони 50 m2 дан кўп бўлмаган сабзавот сақлаш омборини хўжалик майдончаларида жойлаштиришга йўл қўйилади.

57

Мактабгача таълим ташкилотлари ҳудуди периметр бўйлаб баландлиги камида 1,6 m бўлган девор билан тўсилиши керак.

Дарахтлар мактабгача таълим ташкилотлари биносидан 10 m, буталар эса 5 m дан яқин бўлмаган масофада экилиши лозим.

3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар

58

Мактабгача таълим ташкилотлари баландлиги ушбу ШНҚнинг 7-банди ва 1-жадвалига мувофиқ, икки қаватгача бўлган алоҳида биноларда жойлаштирилиши керак.

Зич қурилиш ва ер майдонининг етишмаслик шароитларида уч қаватдан ортиқ бўлмаган биноларни қуриш ёки мактабгача таълим ташкилотларини қайта ихтисослаштиришга йўл қўйилади.

Учинчи қаватда маиший хизмат ва рекреация хоналари, болалар билан ишлаш учун мўлжалланган қўшимча хоналарни (психолог, логопед хонаси ва болалар билан индивидуал равишда ишлаш учун бошқа хоналар) жойлаштиришга йўл қўйилади.

Мактабгача таълим ташкилотлари биноларида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги мазкур ШНҚнинг 5-иловасига мувофиқ бўлиши керак.

59

Илк ривожланиш гуруҳлари биринчи қаватларда жойлаштирилиши ва алоҳида кириш жойларига эга бўлиши керак.

Ўрта гуруҳлар учун икки гуруҳга битта кириш жойи бўлишига йўл қўйилади.

Мактабга тайёрлов гуруҳлари учун уч-тўртта гуруҳларга умумий кириш жойи бўлишига йўл қўйилади (ушбу ШНҚнинг 220-банд, 12-жадвал ва 221-банд талабларини ҳисобга олган ҳолда).

Кириш жойи яқинида илк ривожланиш гуруҳидаги болалар учун аравачалар жойи инобатга олиниши лозим.

Ташқи кириш жойлари тамбурларининг кенглиги ва чуқурлиги камида 1,6 m бўлиши керак.

60

Илк ривожланиш гуруҳлари ҳожатхоналарини 20 m2 гача бўлган битта хонадан (сув чиқариш кабинасини ўрнатиш билан) иборат қилиб кўзда тутиш лозим.

Кичик, ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари учун ҳожатхоналар юз-қўл ювиш хонаси (8 m2) ва ҳожатхона (8 m2) дан иборат бўлиши керак.

Ҳожатхоналар ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида (унитазлар ораси баландлиги 1,2 m бўлган экранлар ёки кенглиги 0,8 m очиқ кабиналарда жойлаштирилади) бўлиши керак.

61

Мактабгача таълим ташкилотлари биноларида мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари учун заллар ҳисобга олиниши керак.

Мактабгача таълим ташкилотларида машғулотлар учун залнинг майдони қуйидагича қабул қилиниши лозим:

кичик, ўрта, катта ва мактабга тайёрлов гуруҳларида мусиқа машғулотлари учун зал майдони бир ўринга — камида 2 m2;

гимнастика машғулотлари учун зал майдони бир ўринга — камида 3 m2;

мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари учун универсал зал бир ўринга — камида 4 m2 ҳисобидан.

Мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари учун универсал заллар гуруҳдаги (20 нафар болага) ҳар бир болага 4-5 m2 бўлишини ҳисобга олган ҳолда 3 — 6 та мактабга тайёрлов гуруҳлари ҳисобидан кўзда тутилиши керак.

Мактабга тайёрлов гуруҳлари сони 6 тадан кўп бўлганда, алоҳида жисмоний тарбия ва мусиқа заллари ҳисобга олиниши керак.

Бунда, жисмоний тарбия (гимнастика) заллари камида 9х9 m (81 m2), мусиқа машғулотлари учун заллар камида 55 m2 бўлиши керак (1 нафар болага 2,8 — 3,0 m2 майдон ҳисобидан).

Заллар икки томондан кесиб ўтилмайдиган бўлиши лозим.

Мактабга тайёрлов гуруҳлари сони 3 тадан кам бўлиб, болалар сони 60 нафардан ошмаганда, универсал залларни инобатга олмасликка йўл қўйилади.

Заллар таркибида инвентарлар сақлаш омборлари инобатга олиниши керак.

62

Мактабгача таълим ташкилотларида қуйидагилар ҳисобга олиниши керак:

тиббий хона — 12 m2 ;

тиббий хона таркибида муолажа хонаси — 12 m2;

логопед хонаси — 12 m2 (8 та гуруҳлардан бошлаб).

Изолятор хонаси мактабгача таълим ташкилоти сиғимининг 1,5 — 2 фоиз ҳисобидан, бироқ камида икки палата (икки хил юқумли касаллик учун) инобатга олиниши лозим.

100 ўрингача бўлган мактабгача таълим ташкилотларида майдони 5 m2 бўлган иккита палатали изолятор, палаталар олдида санузел ҳисобга олиниши керак.

Ўринлар сони 100 — 150 бўлганда, камида учта палата бўлиши лозим.

Изоляторда ташқарига чиқиш жойи бўлган тамбур-даҳлизлар, санитария узеллари ва ҳамшира хонаси (6 — 8 m2) бўлиши керак.

Соғломлантириш ва даволашга мўлжалланган қўшимча хоналар (массаж, физиотерапия, ингаляция, сув муолажалари ва бошқалар) лойиҳалаш топшириғига асосан инобатга олиниши керак.

63

Хизмат-маиший хоналар таркибида қуйидагиларни инобатга олиш лозим:

кириш вестибюль — холл — 12 — 18 m2;

мудир хонаси — 12 m2;

хўжалик мудири хонаси — 8 m2;

услубий хона — 18 — 20 m2;

хўжалик омбори — 6 — 8 m2 ;

кир ювиш хонаси — 10 — 12 m2;

дазмоллаш хонаси — 10 m2;

тоза чойшаблар учун омборхона — 6 m2;

ходимлар учун гардероб хона, душхона ва санузел.

Сиғими 100 ўриндан ортиқ бўлганда, таъмирлаш устахонаси инобатга олинади (15 — 20 m2).

Овқатланиш блоки кириш жойида (6 — 9 m2) юк тушириш хонаси бўлган ташқи кириш билан лойиҳалаш лозим.

Овқатланиш блокида қуйидагиларни инобатга олиш керак:

ошхона, овқат тарқатувчи хонаси — 20 — 30 m2;

ошхона идишларини ювиш хонаси — 6 m2;

гўшт-балиқ ва сабзавотни қайта ишлаш цехи — 2 та 8 m2 дан;

сабзавот ва қуруқ маҳсулотлар омбори — 2 та 6 — 8 m2 дан;

совитиш камераси — 6 — 8 m2;

ходимлар хонаси — 8 — 10 m2;

ходимларнинг душ ва ҳожатхонаси.

Кир ювиш хоналарига кириш жойларини гуруҳлар ячейкалари ва овқатланиш блоклари хоналарининг кириш жойлари қаршисида жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Гуруҳ хоналари остида овқатланиш блоки ва дазмоллаш мосламалари бўлган кир ювиш хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Хизмат-маиший хоналари, овқатланиш блоки ва кир ювиш хонаси алоҳида блокда жойлаштирилишига йўл қўйилади.

Овқатланиш блокининг ишлаб-чиқариш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда қуйидагилар лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак:

хизмат-маиший хоналар;

овқатланиш блоки таркиби ва майдонлари;

тайёрлов;

иссиқ цех;

гўшт-балиқ ва сабзавот цехлари;

совитиш камераси;

омборхоналар ва бошқа хоналарнинг майдон сиғими;

штат жадвали.

120 та ўрингача сиғимда совитиш камераси ўрнига совутқичлардан фойдаланишга йўл қўйилади.

64

Мактабгача таълим ташкилоти ва умумий ўрта таълим ташкилоти жойлаштирилган қўшма биноларда алоҳида ташқи киришлар ва эвакуация чиқишлари таъминланиши керак.

Маъмурий-хўжалик хоналар блоки, тиббий ва соғломлаштиришга мўлжалланган блоклар, жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари заллари мактабгача таълим ташкилоти ва умумий ўрта таълим ташкилоти учун умумий қилиб инобатга олиниши керак.

65

12 нафар болали кичик гуруҳга мўлжалланган кичик чўмилиш бассейни камида 3х7(6) m (чуқурлиги 0,6 — 0,7 m гача) ўлчамларга эга бўлиши лозим.

Бассейнларни майдони камида 50 m2, баландлиги 3,6 m бўлган залларда жойлаштиришни, уларга чиқишни душхонадан чуқурлиги 0,1 m бўлган оёқ ваннаси орқали инобатга олиш керак.

Бассейн ҳовузига тушиш учун кенглиги камида 1,2 m зинапоя (тутқичлари билан) бўлиши, унинг атрофида баландлиги 0,15 m ва кенглиги 0,3 m бўлган узлуксиз супача, кенглиги камида 0,75 m, кириш томонидан камида 1,5 m бўлган айланма йўллар кўзда тутилиши лозим.

Бассейн залида жисмоний тарбия машғулотларига тайёргарлик кўриш учун майдонча ажратишга йўл қуйилади.

Ўғил болалар ва қизлар учун кийиниш хоналарида 1 та унитазли ҳожатхона ва 2 та шохчали душхона ҳисобга олиниши керак. Кийиниш хоналари 0,75 — 1,0 m2/бола ҳисобидан, бироқ камида 9 m2 деб қабул қилиниши лозим.

Бассейн мажмуасида ҳамшира хонаси (8 m2), спорт инвентарь учун омборхона (6 m2), экспресс-лаборатория (8 — 12 m2), сувни хлорлаш ва иситиш учун техник хоналарни (хоналар таркиби лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича) инобатга олиш керак.

15 — 20 нафар болалар гуруҳини сузишга ўргатиш учун бассейн ўлчамлари камида 6х12 m ва чуқурлиги камида 0,8 m бўлиши лозим. Тайёрланиш машғулотлари майдони камида 60 m2 бўлиши керак.

66

10 — 12 нафардан иборат мактабга тайёрлов гуруҳидаги болаларнинг қисқа муддат бўлишига мўлжалланган хоналар таркиби:

гуруҳлар хонаси камида — 30 m2;

қабул қилиш-гардероб хонаси — 12 m2;

буфет-пишириш хонаси — 6 m2;

болалар учун санузел — 4 m2;

ходимлар учун кийиниш хонаси ва душли санузел, тозалаш инвентари учун хона — 4 m2.

Овқатлантириш ва кундузги ухлашни ташкил этиш ҳисобга олинмайди.

5-боб. Умумий ўрта таълим ташкилотларига қўйиладиган талаблар

1-§. Умумий қоидалар

67

Умумий ўрта таълим ташкилотларини бир сменали машғулотларга ҳисоблаб лойиҳаланиши, синфда ўқувчилар сони 35 нафардан ошмаган ҳолда бўлиши керак.

Умумий ўрта таълим ташкилотининг лойиҳавий қуввати тегишли таълим босқичлари: I — IV синфлар-бошланғич таълим, V — IX синфлар — таянч ўрта таълим ва X-XI синфлар-ўрта таълим ўқувчилари ҳамда синфлар сонини ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим.

Маҳаллий шароитдан келиб чиқиб, ўқувчиларнинг ҳар хил нисбатини кўзда тутишга йўл қўйилади.

Бошланғич таълим ташкилотларини умумий ўрта таълим ташкилотларидан алоҳида жойлаштиришга йўл қўйилади.

68

Чекка ҳудудлардаги кичик аҳоли пунктларининг умумий ўрта таълимга эҳтиёжини таъминлаш мақсадида, кам сиғимли синфларга эга бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларини қуйидагича лойиҳалаштиришга йўл қўйилади:

11-йиллик — 16 — 24 ўқувчи;

бошланғич (4-йиллик) синфда 10 — 12 нафардан 16 — 24 гача ўқувчи.

69

Умумий ўрта таълим ташкилотлари номенклатураси мазкур ШНҚнинг 6-иловасига мувофиқ бўлиши керак.

Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат номенклатураси мазкур ШНҚнинг 7-иловасига мувофиқ бўлиши керак.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари мазкур ШНҚнинг 8-иловасида келтирилган.

70

Шаҳар ва аҳоли яшаш пунктларида умумий ўрта таълим ташкилотларининг оқилона сиғимини белгилаш мақсадида, шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий ва демографик шарт-шароитлар (аҳолининг ҳисобий сони, аҳолининг ёш таркиби, шу жумладан прогноз кўрсаткичлар) хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлар миқёсида умумий ўрта таълим ташкилотлари тармоғининг ҳисоб-китобини бажариш лозим.

71

Реконструкция қилиш шароитида умумий ўрта таълим ташкилоти сиғимини шаҳарсозлик ва демографик талабларга мувофиқ, мавжуд (сақланаётган) бино ва иншоотлардан самарали фойдаланиш ҳамда ўқув хоналари блокларининг зарурий қўшимча қурилишини ҳисобга олган ҳолда аниқлаш керак.

72

Қишлоқ жойларида умумий ўрта таълим ташкилотлари кўпи билан икки қаватли қилиб лойиҳаланиши лозим.

73

Умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактаб-интернатлар бинолари қаватида бир вақтда ҳозир бўлган одамларнинг энг кўп сони ушбу қаватдаги хоналарнинг (ўқув, маъмурий хоналар, спорт ва мажлислар заллари, мактаб-интернатларнинг ётоқ корпуслари) ҳисобий сиғими бўйича қабул қилиниши лозим.

Ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар жами қувватининг 50 фоиз (хорижий ўқитувчилар учун меҳмонхона хоналари билан бирга) сиғими учун ҳисобланишини инобатга олиш лозим.

2-§. Биноларни жойлаштириш ва ҳудудларга талаблар

74

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар бинолари (блоклари, корпуслари) магистраль кўчаларнинг қизил чизиғидан камида 25 m, қишлоқ ҳудудлари турар жойларидаги кўчалардан камида 10 m масофада жойлашган алоҳида ер ҳудудларда жойлаштирилиши керак.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар ер ҳудудларининг майдонлари 1 ўқувчига тўғри келадиган ҳисобий сиғим (бир сменада) қуйидагича белгиланиши керак:

40 дан 660 гача ўқувчига — 20 m2;

661 дан ортиқ 989 гача ўқувчига — 15 m2;

989 дан ортиқ ўқувчига — 10 m2;

Умумий ўрта таълим ташкилотлари мажмуалари учун — лойиҳалаш топшириғи бўйича.

75

Реконструкция шароитида, шунингдек ноқулай шаҳарсозлик ва экологик шароитларда (қиялиги 20 фоиздан ортиқ бўлган рельеф, шўрланган тупроқ, чанг шамоллари бўлган чўл ва ярим чўл ҳудуди ва бошқалар) жойлаштиришда умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳудудларини 25 фоизгача қисқартиришга (эркин кўкаламзорлаштириш ҳисобига) йўл қўйилади.

76

Қишлоқ аҳоли пунктларининг умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳудудларида ўқитувчилар учун хизмат уйлари (квартиралар) инобатга олинишига йўл қўйилади.

77

Умумий ўрта таълим ташкилотларининг ҳудуди тўсилган ва кўкаламзорлаштирилган бўлиши керак.

Бевосита пиёдалар йўлкасига туташган бино деворлари томонидан ҳудудни девор билан тўсмасликка йўл қўйилади.

Дарахтлар ва бутазорлар билан кўкаламзорлаштириш иқлимий шароитларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Ҳудудни унинг қурилиш бўлмаган майдонининг 50 фоизи ҳисобидан, шу жумладан периметри бўйлаб кўкаламзорлаштиришга йўл қўйилади.

Ҳудудни кўкаламзорлаштиришда заҳарли мевали дарахтлар ва бутазорлар, заҳарли ва тиканакли ўсимликлар экилишига йўл қўйилмайди.

78

Ҳудудда умумий ўрта таълим ташкилоти биноси ва блокларини жойлаштиришда асосий хоналарнинг йўналтирилиши, инсоляцияси ва шовқиндан ҳимоясига талаблар ҳисобга олиниши керак.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар ер ҳудудларида қуйидаги асосий функционал зоналар ҳисобга олиниши керак:

жисмоний тарбия-спорт;

ўқув-тажриба;

дам олиш ва хўжалик.

79

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар ҳудудлари функционал зоналарининг майдонлари, шунингдек асосий функционал элементлар таркиби ва майдонлари, ускунаси СанҚваН 0341-16 га мувофиқ қабул қилиниши лозим.

Ҳудудларда бинолар атрофида айланиб ўтиш имконияти билан ёнғин-қутқарув автомобиллари учун кириш йўллари ҳисобга олиниши керак.

Бинолар ва спорт иншоотларининг кириш йўллари қаттиқ қопламага эга бўлиши керак.

80

Кўкаламзорлаштириш майдонлари дам олиш масканлари, жисмоний тарбия-спорт ва ўқув-тажриба зоналарини кўкаламзорлаштиришни, шунингдек ҳимоя минтақалари ва умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳудудлари атрофидаги яшил иҳоталарни ўз ичига олиши керак.

81

Копток билан ўйнаш ва спорт анжомларини отиш майдончаларини бинолар деразаларидан камида 25 m, баландлиги 3 m бўлган тўсиқлар мавжудлигида 15 m масофада жойлаштиришга йўл қўйилади.

Хўжалик зонасида инвентарь ва ускуна учун соябонлар, сабзавот сақлаш омборхонаси, гараж жойлаштирилиши ҳамда хўжалик зонаси иншоотларининг таркиби лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.

Ободонлаштириш элементлари таркибида спорт майдончалари учун тўсиқлар, томошабинлар ва спорт билан шуғулланувчилар учун ўриндиқлар, қўл ювгичлар, пойабзал ювиш учун тагликлари бўлган соябонлар, ичимлик фавворалари ҳисобга олинган бўлиши керак.

82

Умумий ўрта таълим ташкилотларидаги болалар спорт мажмуалари ҳудудларини улардан дам олиш, спорт ва ўқув мақсадларида фойдаланиш учун кўкаламзорлаштирилган ҳудудлар яқинида жойлаштириш керак.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари бинолари ва спорт иншоотларини шамолнинг салбий таъсиридан (чанг бўронлари) ҳимоя қилишда ёрдам берадиган ёки ҳудуднинг зарур шамоллатишини таъминлайдиган махсус режалаштириш усулларидан фойдаланган ҳолда энг қулай шамол режими шароитларида жойлаштириш лозим.

83

Юқори шамол режимига эга ҳудудларда умумий ўрта таълим ташкилотлари бинолари бинога фронтал шамолнинг таъсирини пасайтиришни ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилиши керак.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар ер майдонларининг ҳудудлари бутун периметри бўйича тўсиққа эга бўлиши керак (тўсиқ тури лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади, кўча томондан баландлиги камида 1,6 m бўлган тўрсимон тўсиқ қўлланилади).

Ҳудуд чегаралари бўйича яшил минтақа кенглиги камида 1,5 m, кўча томондан эса камида 5 m бўлиши керак.

84

Спорт, ёрдамчи, хўжалик-маиший ва техник иншоотлар таркиби лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланиши керак.

Магистраль йўлдан спорт мажмуаси участкасининг чегарасигача бўлган масофа камида 15 m (маҳаллий ўтиш йўлидан — 10 m) бўлиши лозим.

Транспорт кириш йўллари барча спорт иншоотлари учун инобатга олинган бўлиши керак.

85

Спорт иншоотлари ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ ҳисобга олиниши лозим.

3-§. Ҳажмий-режалаш ечимлари ва асосий хоналар

86

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ушбу ШНҚга мувофиқ баландлиги уч қаватгача бўлган алоҳида биноларда жойлашган бўлиши керак.

Зич қурилиш ва ер майдони етишмаслиги шароитларида беш қаватгача биноларни қуриш ёки умумий ўрта таълим ташкилотларига ихтисослаштиришга йўл қўйилади.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлари биноларида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳарорат ҳамда ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ушбу ШНҚнинг 9-иловасига мувофиқ ҳисобга олиниши керак.

87

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар ўқув хоналарининг майдони ушбу ШНҚнинг 2-жадвали кўрсаткичларини ҳисобга олиб қабул қилиниши лозим.

Ўқув хонасининг 10 — 12 нафар ўқувчига мўлжалланган майдони камида 36 m2, 15 — 20 нафар ўқувчига мўлжалланган майдон камида 40 m2 бўлиши керак.

Ўқув-тўгарак машғулотлари ва узайтирилган кун учун универсал хоналар, мактаб-интернатларда ўйинлар учун хоналар майдони камида 30 m2 бўлиши керак.

Хоналар сони умумий ўрта таълим ташкилотининг сиғимига боғлиқ ҳолда лойиҳалаш топшириғи бўйича қабул қилиниши лозим.

88

Ўқув секциялари (I — IV синфлар учун) бошқа ёш гуруҳларига тегишли ўқув секцияларидан ажратилган бўлиши керак.

I-II синф ўқув хоналари биринчи қаватда жойлаштирилиши керак.

III-IV синф ўқув хоналарини иккинчи қаватга жойлаштиришга йўл қўйилади.

89

Меҳнат таълими устахоналари, жумладан металл ёки ёғочга ишлов бериш устахоналари, матога ишлов бериш бўйича хоналар ва кулинария бўйича машғулотлар учун хоналар 2-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда, 1/2 синф ҳисобида қабул қилиниши керак.

90

Мактаб-интернатларда ётоқ хоналари бир ўринга 4,5 — 6 m2 ҳисобидан инобатга олиниши лозим.

Ётоқ хоналари (майдони 12 — 24 m2) 24 — 36 нафар яшовчи болалар учун секцияларга гуруҳланиши, зарурий санитар-маиший хоналар билан таъминланиши керак (юз-қўл ювиш хонаси, ҳожатхона, душхона, кир ювиш хонаси).

Навбатчи тарбиячи хонаси (8 m2) битта турар жой секцияси ҳисобида қабул қилиниши лозим.

Дам олиш ва дарс тайёрлаш учун хоналар мактаб-интернатда яшовчи ўқувчиларнинг 50 фоизи учун, бир кишига 1,25 m2 ҳисобидан инобатга олиниши, бунда ҳар бир хонанинг майдони камида 20 m2 бўлиши керак.

6-боб. Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотига қўйиладиган талаблар

1-§. Умумий қоидалар

91

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларини лойиҳалаштириш СанҚваН 0266-09, СанҚваН 0313-14 ни ҳисобга олиб ва лойиҳалаш топшириғи бўйича амалга оширилиши керак.

92

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида лойиҳа топшириғига мувофиқ махсус таълим эҳтиёжлари бўлган болаларнинг соғлиғини яхшилашга қаратилган терапевтик, реабилитация, санитария-гигиена ва профилактика тадбирларини ўтказиш имконияти таъминланган бўлиши лозим.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг ҳисобий сиғими синфлар комплектацияси, шунингдек таркибига мактабгача тайёрлов бўлимининг (1 — 3 гуруҳга) ва ёрдамчи синфларнинг киритилганини ҳисобга олиб, лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши лозим.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларини комплектация қилишнинг турли вариантлари (шу жумладан, битта поток юқори синфлар ва иккита поток қуйи синфлар), турли миқдордаги ёрдамчи синфлар ва тайёрлов гуруҳлари бўлишига йўл қўйилади.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг сиғими ва тўлдирилиши ушбу ШНҚнинг 10-иловасида келтирилган.

93

Бинолар 2 қаватдан юқори бўлмаслиги ва оловга бардошлилиги II даражадан паст бўлмаслиги керак.

Кўзи ожизлар учун мактабгача таълим ташкилотларини бир қаватли қилиб лойиҳалаш лозим.

Кўзи ожиз ва ҳаракат функциялари бузилган болалар учун хоналарнинг 60 — 80 фоизи биринчи қаватда жойлаштирилишини ҳисобга олиб лойиҳалаш лозим.

Иккинчи қаватда юқори синф ўқувчилари учун мўлжалланган хоналар, ўқитувчилар ва маъмурият учун хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.

94

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.07.02-24 талабларини ҳисобга олиш лозим.

(94-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

95

Хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш, микроиқлим параметрларига умумий санитария-гигиена талабларини таъминлаш, хоналарни цоколь ва ертўла қаватларида жойлаштириш ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ бўлиши керак.

Биноларни лойиҳалашда табиий ва сунъий ёритиш кўрсаткичлари ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ ҳисобга олиниши керак.

Ўқув хоналари ва устахоналардаги табиий ёритиш коэффициенти камида 1,5 фоиз, кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган шахслар учун ўқув хоналари ва устахоналарда 2,0 — 2,5 фоиз бўлиши керак.

96

Хоналарни шовқиндан ҳимоялаш бўйича чора-тадбирларда СанҚваН 0102-25 ва ШНҚ 2.01.08-24 ни ҳисобга олиш керак.

(96-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

2-§. Биноларни жойлаштириш ва майдонларига талаблар

97

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти алоҳида ҳудудларда, аҳоли яшаш пунктларида (турар жой ёки шаҳар атрофидаги ҳудудлар), яшил ҳудудларда, саноат ва коммунал корхоналари, темир йўллар, серқатнов автомобил йўлларидан узоқда ШНҚ 2.07.01-23 ва СанҚваН 0102-25 га мувофиқ жойлаштирилиши лозим.

Болаларни тарбиялаш ва ўқитиш учун бинолар яқинидаги шовқин даражаси 60 dB дан ошмаслиги керак.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти биноларини кўчаларнинг қизил чизиғига нисбатан жойлаштиришни ШНҚ 2.07.01-23 га мувофиқ қабул қилиш лозим.

Жамоат транспорти ва автомобил тўхташ жойларига бора олиш масофасини 200 m атрофида таъминлашга йўл қўйилади.

(97-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

98

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти майдонларини лойиҳалаш ва зоналарга ажратиш ШНҚ 2.07.01-23, ШНҚ 2.07.02-24 ва СанҚваН 0266-09 га мувофиқ бўлиши лозим.

(98-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

99

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг майдонлари кўкаламзорлаштириш ва суғориш тизимига, автомобил ўтадиган йўллар қаттиқ қопламаларга эга бўлиши, йўлкалар ва майдончаларга тош ётқизилган бўлиши, ҳавонинг зарур намлиги таъминланиши, ўриндиқлар ва ичимлик фавворалари бўлган дам олиш жойларининг қурилиши, қулай дам олиш ва жисмоний тарбия майдончалари, шунингдек чиқинди қутилари билан жиҳозланган бўлиши керак.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти майдонида жойлаштирилиши мумкин бўлган иншоотлар ва ҳудуд элементларининг таркиби қуйидагилардан иборат бўлиши керак:

гуруҳ (сайр қилиш) майдончалари;

гуруҳ майдончаларидаги соябонлар;

ҳаракатчан ўйинлар учун жисмоний тарбия-соғломлаштириш майдончалари;

югуриш йўлакчаси (камида 30 m);

2х4 m ли сакраш учун чуқур;

гимнастика анжомларини жойлаштириш учун майдонча;

спорт ўйинлари учун майдончалар;

очиқ бассейнлар;

хўжалик майдончаси.

Майдонлардаги ҳаракатланиш йўлларининг параметрлари ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ бўлиши (шу жумладан, йўллар кенглиги, қопламалар, нишаблар, зинапоялар ва пандусларнинг ўрнатилиши) керак.

Бино ва иншоотларга келадиган машина йўллари қаттиқ қопламали, кенглиги камида 3 m бўлиши керак.

Деразалар ва бинога кириш жойларидан чиқиндилар контейнерлари турган майдонча ҳамда ҳовлидаги ҳожатхонагача масофа камида 25 m бўлиши керак.

Майдонларнинг тўсиқлари назорат қилинадиган киришлар ва машиналар кириш учун йўллар бўлиши керак.

Тўсиқлар типи ва баландлиги маҳаллий шароитлардан келиб чиқиб, лойиҳалаш топшириғи билан белгилаш лозим.

(99-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

100

100 ўрингача бўлган кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотининг майдонида ёнғин-қутқарув автомобиллари учун битта кириш, 100 ўриндан кўп бўлганда — иккита кириш (участканинг турли томонларидан) ҳисобга олиниши лозим.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти биноларининг атрофида бино деворларидан 5 m масофада ёнғин-қутқарув автомобиллари учун айланиб ўтадиган йўллар инобатга олиниши керак.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ёнғин-қутқарув автомобиллари учун иккита кириш йўлини (майдоннинг турли томонларидан) ҳисобга олиш лозим.

101

Яшил майдонлар кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти ҳудудининг 45 — 50 фоизини ва давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳудудининг камида 40 фоизини эгаллаши лозим.

Кўкаламзорлаштиришда заҳарли мевалари бўлган ўсимликларни, шунингдек нохуш ҳидли, аллерген ўсимликларни қўллашга йўл қўйилмайди.

Кўкаламзорлаштириш хоналар, дам олиш жойлари инсоляцияси, рекреацион ўйин ва жисмоний тарбия-спорт майдончалари инсоляциясининг санитария талабларини ҳисобга олган ҳолда бажарилиши лозим.

Дарахтлар бинолар деразаларидан 10 m дан яқинроқ бўлмаган масофада жойлашиши лозим.

Кўзи ожизларни йўналтириш учун кўкаламзорлаштиришнинг махсус усуллари ва ўсимликларнинг декоратив сифатларидан фойдаланишга йўл қўйилади.

102

Ташқи ёритиш майдонлар ҳудудларидаги турли элементларни ёритишга талабларни ҳисобга олиб бажарилиши керак.

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилоти майдонлардаги асосий йўллар, хиёбонлар ва майдончалар ёритилиш даражаси камида 6 lх бўлиши лозим.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳудудларидаги асосий майдончалар ва кириш ҳудудларидаги ёритилиш даражаси камида 10 lх ни (маҳаллий шароитлар бўйича аниқланади) ташкил қилиши керак.

103

Реабилитация марказининг ҳудудида кўришда нуқсони бўлган болалар учун очиқ бассейнлар ҳовузлари ҳамда ўйин майдончаларининг периметри бўйича кенглиги камида 1,2 m бўлган йўналтириш чизиғини, шунингдек сакрашдан олдин югуриш ёки зарб билан югуриш учун камида 1,5 m ли йўлларни ўрнатиш лозим.

104

Очиқ бассейнлар атрофидаги ташқи периметр бўйича баландлиги камида 1 m бўлган тутқичли тўсиқларни назарда тутиш лозим.

105

Гимнастика майдончаларида реабилитация учун қуйидаги қўшимча ускуналар ҳисобга олиниши лозим:

турли қопламаларга (қум, тош ёки ўт) ўрнатиладиган, узунлиги 3 — 5 m бруслар;

мустақил ҳаракатланишга қодир бўлмаган болалар учун ўлчами 2х3 m бўлган манеж;

ўлчами 2х3 m сув ёки рангли пластик тўплар билан тўлдириладиган шишириладиган бассейн.

106

Ногиронлиги бўлган болалар учун ўйин майдончалари қумдонлар ва махсус ишлаб чиқилган кўтарилиб турувчи таянч силуэтлар ёки унча баланд бўлмаган қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши, уларга таяниш, остидан судралиб ўтиш ёки аксинча, катта куч сарфламасдан нишаб сиртлар бўйича аравачаларда чиқиш ёхуд уларни ҳайдаб тушириш мумкин бўлиши лозим.

107

Эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган болалар учун мактабгача таълим ташкилотлари ер ҳудудлари майдонларини қуйидагича қабул қилишга йўл қўйилади:

ҳар бир сиғим бирлигига 45 — 50 m2;

кўзи ожиз, кўришида нуқсони бўлган, шунингдек, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун — 60 m2;

таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун ҳар бир сиғим бирлигига — 65 m2.

Мактабгача таълим ташкилотларининг биноларини жойлаштиришда ушбу ШНҚнинг 6-жадвалига мувофиқ, хоналарнинг горизонт томонлари бўйича йўналтириш кўрсаткичларини ҳисобга олиш лозим.

Мактабгача таълим ташкилотларининг ҳудудида гуруҳ майдончалари ва соябонлар, умумий ўйин ҳамда жисмоний тарбия майдончалари, шунингдек хўжалик майдончаси ҳисобга олиниши керак.

Соябон майдони ҳар бир гуруҳ учун камида 36 — 40 m2 бўлиши керак.

Икки томондан тўсилган соябонларда ўйин ва боғ анжомларини сақлаш учун омборхоналар (6 m2) инобатга олиниши лозим.

Майдони 20 — 30 m2 бўлган болалар учун сунъий ҳовузларни ўрнатиш лойиҳалаш топшириғига мувофиқ белгиланиши керак.

Хўжалик майдони ҳудудида хўжалик ва техник иншоотларни ихчам (компакт) жойлаштиришни инобатга олиш лозим.

108

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг сиғими 144 дан 200 ўрингача бўлган ҳудуднинг майдонини ҳисобий ўринга 110 — 120 m2, сиғим 280 — 300 ўрин бўлганда, ҳисобий ўринга 75 — 90 m2 қабул қилиш керак.

109

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳудудини зоналаштириш ҳудуддаги корпуслар (блоклар) ва ўқув-рекреацион иншоотлар ўртасидаги қулай боғланишларни ҳисобга олиб бажарилиши керак.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ер ҳудудларида қуйидаги асосий зоналарни ҳисобга олиш лозим:

жисмоний тарбия-спорт;

ўқув-тажриба;

рекреация (дам олиш);

хўжалик.

Ҳудудни зоналаштиришда қуйидаги тўғридан-тўғри режавий боғланишни таъминлаш лозим:

жисмоний тарбия-спорт ва реабилитация зоналарини спорт заллари ҳамда тиббий хоналар блоклари, дам олиш зоналари билан;

ўқув-тажриба зонасини юқори синфлар ўқув хонлари блоки билан;

рекреация, дам олиш зоналарини турар жой хоналари блоклари (тегишли ёшдаги гуруҳлар) билан.

Жисмоний тарбия-спорт зонаси таркибига гимнастика ва спорт ўйинлари (волейбол, баскетбол, теннис, стол тенниси) учун майдончаларни, спорт ядросини киритишга йўл қўйилади.

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун қуйидаги майдончаларни инобатга олиш тавсия этилади:

копток ўйнаш учун универсал (450 m2);

стол тенниси;

махсус ускунали (коррекцияловчи жиҳозлар, қайишқоқ қопламалар билан) гимнастика майдончалари.

Лойиҳалаш топшириғига асосан камондан отиш учун майдонча ва тир ўрнатишга йўл қўйилади.

Тўсиқлар, устунлар майдонча ёки ўйин майдони чегарасидан 2,5 — 3 m га яқин бўлмаган масофага жойлаштирилиши лозим.

110

Реабилитация зонасининг элементлари (шу жумладан, даволаш-гимнастика майдончалари, терренкур, солярий) зарур инсоляцияни ҳисобга олиб, ҳудуднинг жануб томонида жойлашиши керак.

Қуёшдан ҳимоя соябонлар кўкаламзорлаштириш ҳисобига кўзда тутилади.

Чанг ва шамолдан ҳимоя зич қатор экилган яшил дарахтлар ва махсус шамолдан ҳимояловчи экранлар (деворлар) ҳисобига таъминланиши лозим.

Тиббий хоналар блокидан реабилитация майдонларигача масофа 25 m дан ошмаслиги керак.

Барча реабилитация майдончалари ўзаро йўллар (кенглиги 1,6 — 2 m) билан боғланган бўлиши керак.

Кўзи ожиз болалар учун терренкурларни ташкил этишда кўприкчалар, жой рельефи бўйича йўл ташкил этиш, йўлларнинг йўналишини ўзгартириш ва бошқаларни (лойиҳалаш топшириғи бўйича) ҳисобга олиш керак.

111

Ўқув-тажриба зонасида очиқ ҳавода машғулот учун майдончалар, гидрометеомайдонча, иссиқхона, зоопавилён, боғдорчилик ва полиз экинлари учун майдонларни жойлаштиришга йўл қўйилади (таркиби лойиҳалаш топшириғига асосан белгиланади).

Ўқув-тажриба зонаси майдонга киришнинг яқинлигини ҳисобга олган ҳолда, хўжалик зона билан туташ бўлган асосий бинодан камида 25 m узоқликда жойлаштирилиши керак.

112

Тарбияланувчиларнинг турли ёшдаги гуруҳлари учун дам олиш зонаси, рекреацион ва ўйин майдончаларини ўқув турар жой ячейкаларидан, ўқув хоналари блокларидан чиқишлар билан қулай боғланишларни ҳисобга олган ҳолда жойлаштириш лозим.

Рекреацион майдончаларнинг 30 фоизга яқини кенглиги 4 — 6 m бўлган сайр қилиш йўлагини ҳосил қилувчи соябонлар билан ҳимояланиши керак. Соябонлар қопламасини шаффоф материаллардан тайёрлашга йўл қўйилади.

Рекреацион ўйин майдончалари ҳар хил турдаги ускуналар билан жиҳозланган бўлиб, камида 6 m кенгликда бўлиши керак.

Соябонли майдончалар ҳар бир гуруҳ ёки синф учун (12 киши) тахминан 40 m2 ни ташкил қилиши керак.

Ҳар бир гуруҳ учун соябонли майдончада анжомлар сақланадиган омборхона (6 m2) бўлиши лозим.

Кўришда нуқсони бўлган ва кўзи ожиз болалар учун турли мақсадлардаги маконларни ўзлаштириш ва компенсация реакцияларини ривожлантиришга мўлжалланган махсус майдончаларни ҳисобга олиш керак. Бунда, грунти шиббаланган ёки ўт билан қопланган кўп функционал универсал майдончалар ишлатилиши керак.

Майдончаларда стационар ёки йиғиладиган (таркиби лойиҳалаш топшириғи бўйича) ускуналар қўлланилиши лозим.

3 — 5 кишилик тинч дам оладиган майдончаларнинг асосий кириш жойида ва ҳудуднинг асосий хиёбонларида ўриндиқлар ва фавворалар инобатга олиниши керак.

113

Қарама-қарши ҳаракатга эга пиёдалар йўлларининг кенглиги камида 2,0 m ҳамда бўйлама нишаб 5 фоиздан ошмайдиган қилиб қабул қилиниши лозим.

Пиёдалар йўллари ер ёки газон сатҳидан 5 — 7 sm баландликда қаттиқ текис қопламага эга бўлиши керак.

Йўлларнинг чеккаларида йўллар қопламаси билан ранги бўйича, акустик ва механик хоссалари бўйича контраст бўлган бордюр тош ёки бошқа материалдан бажарилган тўсиқлар бўлиши лозим.

Асосий ҳаракатланиш йўлларида ўриндиқлар ва ичимлик фавворалари бўлган кичик дам олиш ҳудудларини жойлаштириш керак, бунда ҳаракатланиш йўлининг кенглигини кичрайтиришга йўл қўйилмайди.

Кўзи ожиз ва кўришда нуқсони бўлган болалар учун давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳудудида пиёдалар йўлкаларининг тармоғи тўғри бурчакли бўлиши лозим.

Асосий йўлларда баландлиги 55 — 60 sm бўлган тутқичли тўсиқлар бўлиши керак.

Иккинчи даражали йўлкаларнинг қўнғироқчалари бўлган арқон тўсиқлар ўрнатилишига йўл қўйилади.

114

Хўжалик зонаси овқатланиш блоки ва хўжалик мақсадлари учун мўлжалланган хоналар томонида жойлашган бўлиши керак.

Хўжалик ҳовлиси қаттиқ қопламага ва кўча томондан машинада қулай кириш шароитига эга бўлиши лозим.

Хўжалик бинолари ва техника объектларининг таркиби (гараж, сабзавот сақлаш омборхонаси ва бошқа объектлар) маҳаллий шароитларга кўра белгиланиши керак.

Чиқинди контейнерлари учун майдонча атроф-муҳитга салбий таъсирини истисно қилишни ва чиқиндини чиқариш учун машина киришини ҳисобга олиб жойлаштирилиши керак.

Бино деразалари ва кириш жойлари, жисмоний тарбия ва рекреацион майдончалардан чиқинди контейнерлари турган майдонларгача бўлган оралиқ масофа камида 25 m бўлиши лозим.

3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар

115

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотлари биноларининг ҳажмий-режавий таркибини шакллантиришда СанҚваН 0313-14 ва ШНҚ 2.08.02-23 ни ҳисобга олиш лозим.

Ёнғин хавфсизлиги ва болаларни бинолардан эвакуация қилишни таъминлаш, пардозлаш материалларини қўллаш ШНҚ 2.08.02-23 ва ШНҚ 2.01.02-04 га мувофиқ бўлиши керак.

116

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларининг асосий хоналари деразаларининг йўналиши (уфқ томонлари бўйича) ушбу ШНҚнинг 6-жадвалига мувофиқ ҳисобга олиниши керак.

Болалар, жумладан, кўришда нуқсони бўлган болалар ва кўзи ожизлар турадиган хоналарни жанубий йўналишда жойлаштириш лозим.

6-жадвал
ХоналарДеразалар йўналиши (ориентация)
оптималйўл қўйиладиган
Гуруҳ хоналари, машғулотлар учун синфлар, логопедия хонаси, ухлаш хоналариЖ, ЖШҚ, ШҚ
Биология лабораториясиЖ, ЖШҚ, ШҚЖҒ
Шифокор хоналари (окулист, педиатр, психиатр), плеопто-ортоптик хонаШШҚ, ШШҚ, ШҒ
Расм чизиш, ҳайкалтарошлик билан шуғулланиш учун хоналарШ
Овқатланиш блоки хоналариШ
Тиббий муолажа хоналари, физиотерапия хоналариШ, ШШҚШҚ, ШҒ

Изоҳ: Жадвалда кўрсатилмаган хоналарнинг деразаларини йўналтиришда чекловлар мавжуд эмас.

117

Биноларни лойиҳалашда қуйидаги талабларга риоя қилиш лозим:

ўткир бурчакларнинг думалоқлаштирилишини таъминлаш (радиус 0,05 m);

хоналардан чиқиш эшикларининг тавақалари ҳаракатланишга тўсқинлик қилмаслиги;

ойна солинган эшикларни ўрнатишга йўл қўйилмаслиги;

тебранадиган ошиқ-мошиқли илгаклардаги эшикларни қўллашга йўл қўйилмаслиги;

иккинчи ёруғлик билан ёритишни ташкил этишда ойна қўйилган дераза ўринларини пол сатҳидан камида 1,5 m баландликда жойлаштириш ва уларни бузилишдан ҳимояловчи сеткалар билан таъминлаш;

машғулотлар учун синф ёки хона, плеопто-ортоптик (ғилайлик ва кўриш қобилиятини яхшилаш) хона, логопедия хонаси умумий фойдаланиш хоналари ва электр ускунаси, шу жумладан кўтаргичлар (лифтлар) шахталари билан жиҳозланган хўжалик хоналарига туташ бўлмаслиги.

Гуруҳ хоналари — ўйин-овқатланиш хоналари, ўқув хоналарида дераза токчалари пол сатҳидан камида 0,8 m баландликда бўлиши лозим.

Деворлар бўртиклари ўткир бурчакларини думалоқлаштириш лозим (думалоқлаштириш радиуси 0,05 m).

Бинолар вестибюллари устунларсиз ва чиқиб турган бурчакларсиз бўлиши лозим. Ҳаракатланиш йўллари ШНҚ 2.07.02-24 талабларини ҳисобга олган ҳолда махсус қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши керак.

(117-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

118

Кўп тармоқли ихтисослаштирилган мактабгача таълим ташкилотларини лойиҳалашда СанҚваН 0313-14 талаблари инобатга олиниши керак.

Гуруҳ ячейкалари хоналарининг таркиби ва майдонларини 7-жадвалга мувофиқ қабул қилиниши лозим.

Гуруҳларда болалар сони 12 тадан ошмаслиги керак (алоҳида ҳолатларда тиббий ва педагогик талабларга кўра 7 — 10).

Ғилай ва амблиопияли болалар учун гуруҳларни 15 нафар бола билан тўлдиришга йўл қўйилади.

Қуйидаги ёшдагилар учун алоҳида гуруҳ ячейкалари кўзда тутилиши керак:

илк ривожланиш гуруҳи (бир ёшдан уч ёшгача);

кичик гуруҳ (уч ёшдан тўрт ёшгача);

ўрта гуруҳ (тўрт ёшдан беш ёшгача);

катта гуруҳ (беш ёшдан олти ёшгача);

мактабга тайёрлов гуруҳи (олти ёшдан етти ёшгача).

Илк ривожланиш ва кичик гуруҳлар биринчи қаватда жойлаштирилиши керак. Катта гуруҳлар учун икки-уч гуруҳга битта кириш йўлаги бўлишига йўл қўйилади.

Кўзи ожиз ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун гуруҳ хоналари биринчи қаватда жойлашган бўлиши лозим.

Ҳар бир гуруҳ ячейкасидан камида иккита алоҳида бўлган чиқиш йўлаклари таъминланиши керак.

Эвакуация қилиш йўлларини ушбу ШНҚ ва ШНҚ 2.08.02-23 талабларини ҳисобга олиб лойиҳалаш лозим.

Ҳар бир гуруҳ ячейкасининг хоналари бошқа гуруҳ ячейкаларидан макон жиҳатидан ажралган бўлиши лозим.

Гуруҳларнинг жамоат ва тиббий хоналар, мусиқа ва гимнастика машғулотлари учун заллар билан қулай боғланиши кўзда тутилган бўлиши керак.

Ҳар бир гуруҳ ячейкасида гуруҳ ва ухлаш хоналари ҳожатхоналар билан қулай боғланган бўлиши керак.

Катта гуруҳлар учун ҳожатхоналар қуйидагича алоҳида ўғил болалар ва қизлар учун бўлиши керак:

12 нафар болали гуруҳ учун 3-4 та унитаз;

2 та писсуар;

3-4 та қўл ювгич;

1-2 та оёқ ванналари;

1-2 та душ сеткалари.

Кўришда нуқсони бўлган, кўзи ожиз, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун санитария узелларида тутқичлар инобатга олиниши лозим.

Ванналарни 2 гуруҳ учун ҳисобга олишга йўл қўйилади.

Кичик ёшдаги гуруҳлар учун ҳавода ўйнаш ва ухлаш учун тахминан 30 — 36 m2 майдончага эга гуруҳ верандаларини таъминлаш тавсия этилади.

Кўриш қобилияти ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун муассасаларда верандаларни барча ёшдаги болалар учун таъминлаш тавсия этилади.

7-жадвал
Гуруҳ ячейкалари хоналариМайдони (нуқсонлари бор болалар учун 1 ўринга) m2,
кўришдаэшитиш ва нутқидатаянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлганинтеллектуал ривожланишида, олигофренлар
1.Кийиниш хонаси (қабулхона)1 — 0,80,8 — 1,01,20,8 — 1,0
2. Гуруҳ хонаси (ўйин, овқатланиш)3,53,0 — 3,53,5 — 4,03,5 — 4,0
3. Машғулот учун синф (хона)3,0 — 3,52,5 — 3,03,52,5 — 3,0
4. Ухлаш хонаси3,5 — 4,03,54,03,5
5. Ҳожатхона0,850,80,9-1,00,8
6. Буфет0,250,250,250,25
7. Гуруҳ машғулотлари учун логопедия хонаси-ҳар бир икки гуруҳга 2,5 — 3,0--
8. Плеопто-ортоптик хона (20 m2)икки гуруҳга---

Изоҳ: Участкада майдони 36 — 40 m2 бўлган гуруҳ учун соябонлар 4 — 6 m2 майдонли анжомлар учун омборхоналар билан бирга кўзда тутилиши лозим.

119

Логопедия коррекция машғулотлари учун хона камида 30 m2 бўлиши ва гуруҳ билан қулай боғланган ҳолда жойлашиши лозим.

Ўқув хонасига кириш олдинги қатордаги столлар томонидан бўлиши керак.

Табиий ёритиш чап томондан бўлиши, коридордан хонани қўшимча ёритиш полдан камида 1,5 m баландликда ўрнатиш керак.

120

4 — 8 та катта гуруҳлар учун майдони 70 — 75 m2 бўлган универсал зал яратиб, мусиқа ва жисмоний тарбия машғулотлари учун хоналарни бирлаштиришга йўл қўйилади.

90 ўриндан кўп бўлган сиғимда ҳар бир зал майдони 60 m2 дан кам бўлмаслиги лозим.

108 — 120 ўрин ҳисобига 70 m2 ли мусиқа машғулотлари учун зал ва майдони 80 — 100 m2 (баландлиги 4,2 — 4,5 m) бўлган жисмоний тарбия-гимнастика зали ҳисобга олиниши керак.

Залларнинг жиҳозланиши ва ихтисослашуви болалар касалликлари хусусиятларини ҳисобга олиб лойиҳаланиши лозим.

2-3 болалар гуруҳлари учун заллар бўлмаслигига йўл қўйилади.

Соғломлаштириш машғулотлари учун бассейнларни кўзда тутишга йўл қўйилади. (3х6 — 6х12 m, ва бошқалар);

Хоналар ўлчами ва таркиби ШНҚ 2.08.02-23 ни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.

121

Тиббиёт хоналари ўз ичига 12 m2 тиббиёт хонасини, 14 m2 муолажа хонасини ва изоляторни олади.

Ушбу хоналарни хўжалик хоналари ошхона ва кирхонадан алоҳида ажратилган ҳолда биринчи қаватда жойлаштириш лозим.

Изолятор 6 m2 дан камида иккита палатага, шлюз (3 m2) ва санитария узелига (3 m2) эга бўлиши керак.

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун палата камида 9 m2, санитария узели эса 4 m2 (махсус тутқичларни ўрнатиш билан) бўлиши лозим.

Ихтисослашган тиббиёт ва соғломлаштириш хоналари болалар касалликларини ҳисобга олиб, лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.

Офтальмолог хонаси таркибида:

кенглиги камида 3 m;

узунлиги 6 m бўлган қоронғи хонани (деворлари тўқ яшил рангга бўялган) ажратишни ҳисобга олиш лозим.

Офтальмолог хонаси бўлмаган кичик муассасаларда кенглиги 3 m ва узунлиги камида 6 m қоронғи тиббий хона бўлиши керак.

122

Маъмурий ва хўжалик мақсадлари учун хоналар, озиқ-овқат блоки хоналари ШНҚ 2.08.02-23 ни ҳисобга олиб лойиҳалаш керак.

123

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари биноларининг ҳажмий-режавий ечимлари ШНҚ 2.01.02-04, ҚМҚ 2.01.03-19, ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.01.04-18 ва ушбу ШНҚ талабларига мувофиқ белгиланиши керак.

Ёнғин хавфсизлиги ва эвакуация йўллари ШНҚ 2.01.02-04 ҳамда ШНҚ 2.08.02-23 ни ҳисобга олган ҳолда таъминланиши лозим.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари хоналари қуйидаги асосий гуруҳлари асосида шакллантирилади:

мактабгача тайёрлов бўлимининг ўқув турар жой секциялари (гуруҳлар сони муайян шароитлар бўйича);

I — IV синфлар ўқувчилари учун ўқув турар жой секциялари;

V — ХI синфлар тарбияланувчиларининг яшаши учун турар жой секциялари;

ўқув хоналари (фанлар бўйича хоналар, табиий фанлар лабораторияси, ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари);

маданий-маърифий хоналар (тўгараклар, санъаткорлар хоналарига эга мажлислар зали, фойе-кўргазма зали);

ўқув-спорт блоки (спортзал, тренажёр зали, бассейн, душхоналари ва санитария узеллари ва ечиниш хоналари);

тиббий блок (даволаш, реабилитация хоналари, шифокор хоналари, муолажа хоналари, изолятор);

маъмурий-хўжалик мақсадлари учун хоналар.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари хоналари таркибида реабилитациялаш ихтисослашувига боғлиқ ҳолда коррекция машғулотлари, кўриш ва эшитиш идрокини ривожлантириш, талаффузни ўргатиш, ритмика, даволаш жисмоний тарбияси, ижтимоий-маиший йўналтириш бўйича ва бошқа машғулотлар учун хоналарни ҳисобга олиш керак.

Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари хоналарининг таркиби ва майдонлари ушбу ШНҚнинг 4-иловасига мувофиқ олиниши керак.

Ҳар бир секция камида иккита алоҳида-алоҳида жойлаштирилган чиқиш йўлакларига эга бўлиши керак.

Хоналар билан боғланишлар коридорлар ва ўтиш жойлари (галереялар) орқали амалга оширилиши керак.

Кичик ёшдаги болалар учун таълим турар-жой секцияларининг хоналари биринчи қаватда жойлаштирилиши керак.

Кўзи ожиз болалар, мия церебрал фалажи ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун хоналар ҳам биринчи қаватда жойлашган бўлиши керак.

Турар жой хоналарининг иккинчи қаватда жойлаштиришга йўл қўйиш имконияти лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.

124

Мактабгача тайёргарлик бўлими учун ўқув ва турар жой бўлими 12 нафар кишига мўлжаллаб ҳисобланиши лозим.

Таркиби катта гуруҳ болалари учун кунлик режимни ҳисобга олиб лойиҳалаш керак.

Ёрдамчи синфлар учун таълим турар жой секцияси 2 ёки 3 синф учун, яъни 14 — 21 киши учун (синфда 7 кишидан) ҳисобланиши, тарбияланувчилар (ўқувчилар)нинг ҳисобий сони лойиҳалаш топшириқ бўйича белгиланиши керак.

Ухлаш хоналари ва санитария узеллари ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида бўлиши керак.

Катта гуруҳ ёшдаги болалар учун ухлаш хоналари камида 3,5 m2/киши, кўзи ожиз ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун — камида 4,0 m2/киши ҳисобида қабул қилиш керак.

Мактаб ёшидаги болалар учун ухлаш хоналари 4 — 6 кишига (4,0 — 4,5 m2/киши) мўлжалланиб ҳисобланади, ёрдамчи синф ўқувчилари, шунингдек ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун уйқу хоналарини 7-8 киши ҳисобидан қабул қилишга йўл қўйилади.

Санитария-маиший хоналар санитария анжомларини жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда, 8-жадвал кўрсаткичлари бўйича ҳисобланади.

Ҳар бир турар жой секциясида навбатчи тарбиячи хонасини ҳисобга олиш керак.

8-жадвал
Хоналарнинг номланишиХоналар майдони, m2
Мактабга тайёрлов синфи (12 киши)Ёрдамчи синфлар (2 дан 7 кишигача) 14 кишиI-II синф 2 синф — 24 киши (ақли заифлар учун 32 киши)Ш-IV синф 2 синф — 24 киши (ақли заифлар учун 32 киши)
12345
Қабулхона, гардероб билан вестибюль15 — 1818 — 2030 — 3630 — 36
Ухлаш хонаси (мактабгача ёшдаги болалар учун -3,5 m2/киши, кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи билан, ҳаракат функциялари бузилган болалар учун — камида 4 m2/киши; ўқувчилар 4,0 — 4,5 m2/киши)42 (21х2) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи билан болалар учун 48 — 54* (24 — 27) х256 (60) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи билан болалар учун 63 — 64 (хоналар сони топшириқ бўйича)96 (4 — 6 хона) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи -108 билан болалар учун (6 хона), ақли заифлар учун — 128 (5 — 7 хона)96 (4 — 6 хона) кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи -108 билан болалар учун (6 хона), ақли заифлар учун — 128
Ўйин хонаси (мактабгача ёшдаги болалар — 2,5 m2/киши, ўқувчилар — 1,25 m2/киши, хона камида 30 m2)30 (40)*2430 — 40 кўзи ожиз ва мия церебрал фалажи -40 билан болалар учун30 — 40
Синф32 — 36 (40)24 (30)*36 (40)*(40)*
Қўл меҳнати учун устахона--4 синфга битта хона 40 (50)*
Индивидуал машғулотлар, дарс тайёрлаш учун хона12(16)*12(16)*12 (16)*
Буфет билан ошхона36Умумий мактаб ошхонасида
Ўғил болалар ва қизлар учун ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари (унитазлар, қўл ювгичлар, оёқ ювиш учун мослама)
Душхона, ванна хона
Майдони санитария анжомлари миқдорига мувофиқ қабул қилинади
Маиший мақсадлар учун хона (кир ювиш, қуритиш, кийим дазмоллашучун)-1010 — 1210 — 12
Тарбиячи хонаси (санитария узели билан — унитаз, душ, қўл ювгич)12
(8+4)
12
(8+4)
12
(8+4)
12
(8+4)
Болалар шахсий буюмлари омборхонаси5-656 — 86 — 8
Тозалаш анжомлари учун хона5555

* Қавс ичида кўзи ожиз болалар ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун хоналар майдонлари келтирилган.

Изоҳлар: 1. Ухлаш хоналари-верандалар (ойналанган) маҳаллий шароитларга кўра кўзда тутилади (камида 30 m2).

2. Бошланғич ва ёрдамчи синфлар ўқувчилари учун таълим турар жой секциялари таркибида овқатланиш хонасини кўзда тутиш зарурати маҳаллий шароитларга кўра лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.

125

Таянч ўрта ва ўрта таълим синф ўқувчилари учун турар жой секциялари 3 синф — 35 киши, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаб-интернатларда 2 синф ёки 32 киши ҳисобидан ҳисобга олиш керак.

Ушбу турар жой секциялари яшаш хоналари, санитария-маиший, дам олиш ва мустақил машғулотлар хоналарини ўз ичига олиши керак. Ўғил болалар ва қизлар учун алоҳида турар жой секцияларини инобатга олиш керак.

Таянч ўрта ва ўрта таълим синфи ўқувчилари учун турар жой секцияларининг таркиби ва майдонлари 9-жадвалда келтирилган.

9-жадвал
ХоналарМактаб-интернатлар хоналарининг майдони, m2
Нутқида нуқсони бўлган карлар учун, кар-соқовлар учунКўзи ожизлар учун, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бор, мия церебрал фалажи церебрал фалажи билан касалланган болалар учунИнтеллекти бузилган ақли заифлар учун
3 синф — 35 киши3 синф — 35 киши2 синф — 32 киши
1234
Гардероб хоналар билан вестибюль (0,75 — 0,8 m2/киши)2730 — 3224 — 26
Ухлаш хоналари 4,0 — 4,5 m2/киши (4,5 — 5,0 m2/киши тавсия этилади)144 (4 — 6 кишига хоналар)162 (4 кишига хоналар)128 (6 — 8 кишига хоналар)
Дам олиш хонаси-меҳмонхона243024 — 30
Индивидуал машғулотлар учун хона1616-
Ҳожатхоналар (гигиена кабинаси билан), ювиниш хоналари, душхоналар 11-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олиб қабул қилинади. Тахминий майдони 1 — 1,2 m2/киши ҳисобиданМайдони санитария анжомлари миқдорига мувофиқ қабул қилинади
36 — 4040 — 4333
Маиший хона (кийимни тозалаш, ювиш, дазмоллаш) 0,4 — 0,5 m2/киши15 — 182015
Навбатчи тарбиячи хонаси 8 m2 (душли санитария узели билан)12
(8+4)
12
(8+4)
12
(8+4)
Шахсий буюмларни сақлаш хонаси88 — 128
Тозалаш анжомлари учун хона555

(9-жадвал «Изоҳ» қисмига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

Изоҳ: Кўзи ожиз болалар ва мия церебрал фалажи билан, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб-интернатларда хоналарни, шунингдек санитария узелларини лойиҳалаштиришда ШНҚ 2.07.02-24 талаблари, шу жумладан ўлчамлар, сигнализация ўрнатиш, тутқичларни ўрнатиш ва бошқалар ҳисобга олиниши лозим.

126

Ўқувчилар ва ўқитувчилар ўртасида визуал ёки эшитиш контактининг мақбул шароитлари ўқув хонасининг узунлиги 7 m дан ошмаганда таъминланишига йўл қўйилади.

Бошланғич синфларнинг майдони қуйидагича бўлиши керак:

камида 32 m2;

кўзи ожиз болалар учун ва ҳаракат органлари касалликлари, мия церебрал фалажи (Болалар церебрал фалажи — ДЦП) билан болалар учун — камида 36 m2, 40 m2;

7 та ўқувчига ёрдамчи синфнинг майдони камида 20 m2 (кенглиги камида 4 m).

Синф хоналарига кириш синф тахтаси (доска) ва столлар (парталар)нинг биринчи қатори томонидан инобатга олиш керак.

Синф тахтаси ва ўқитувчи столининг орасидаги ўтиш жойининг кенглиги камида 1,6 m бўлиши керак. Синф тахтасининг яқинида қўл ювгични ҳисобга олиш лозим.

Махсус фан хоналари ва табиий фанлар лабораторияларининг майдони қуйидагича бўлиши керак:

камида 50 m2;

карлар ва заиф эшитувчилар учун мактабларда — 40 m2 (6,5 m дан кўп бўлмаган узунликда).

Табиий фанлар лабораторияларининг узунлиги 8 m дан ошмаслиги, карлар учун мактабларда 7 m дан ошмаслиги керак.

Препаратор хоналари (16 — 18 m2) технологик талабларга кўра инобатга олиниши керак (2-3 хона учун битта хонага йўл қўйилади).

Табиий фанлар (химия, физика, биология) лабораториясининг лаборантлар учун хонаси камида 24 m2 бўлиши керак (30 m2 тавсия этилади).

Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган болалар учун эшитиш тафаккурини ривожлантириш, талаффузга ўргатиш бўйича коррекция машғулотлари ва мусиқа-ритмика машғулотлари учун хоналарни ҳисобга олиш керак.

127

Фан хоналари ва лабораториялар, ўқув устахоналарининг таркиби лойиҳалаш топшириғи бўйича соатлик предмет режаларига мувофиқ ўқув дастурлари билан белгилаш керак.

Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун мактаблар таянч умумий таълим мактабининг 9-йиллик курси учун ҳисобланиши, фан хоналари ва лабораториялар ўқитиш дастурига мувофиқ ҳисобга олиниши керак.

128

Ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари бошланғич касбий тайёргарлик имкониятларини ҳисобга олиш керак. Махсус мактаб-интернатлар учун устахоналарнинг рўйхати ушбу ШНҚнинг 11-иловасига мувофиқ бўлиши керак.

Эшитиши, нутқида, интеллектуал ривожланиши бўйича ногиронлиги бўлган болалар учун махсус мактаб-интернатлардаги тикувчилик, картонаж устахоналари, пазандачилик устахонаси учун бир иш ўринга камида 4 m2, матога ишлов бериш, электротехника бўйича 4,5 — 5,0 m2 ҳисобга олиш керак.

Ҳар бир устахонада қўлювгичлар, ошпазлик устахонасида идиш ювиш раковиналари бўлиши лозим.

Устахонанинг умумий майдони 50 — 60 m2 бўлиши керак.

Кўриши ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун устахоналарда ҳар қандай мақсадларга мўлжалланган устахоналардаги битта ўқув иш жойига камида 6 m2 кўзда тутилган бўлиши лозим.

Ушбу устахоналар ўқув ёки тўгараклар учун хоналар гуруҳи таркибида жойлаштирилиши лозим.

Ошпазлик устахонаси овқатланиш хоналари блокида жойлаштирилишига йўл қўяди.

129

Ёғочга, металлга ишлов бериш бўйича, механика ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари ягона блокда 1-қаватда жойлаштирилиши лозим.

Хоналар ўлчамлари ўтиш жойларининг меъёрий ўлчамларини таъминлаш билан бирга ускунани жойлаштиришга технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши лозим.

Устахоналарнинг майдонлари бир иш жойига 5 — 8 m2 ҳисобида қабул қилиниши керак (ускуна типига боғлиқ ҳолда).

Ёғочга ишлов бериш устахонасидан бевосита ташқарига ёки ўқув хоналаридан чиқишлар кўзда тутилмаган коридор орқали чиқиш таъминланиши лозим.

130

Ўқув хонасида механик ускуналар устахонасини жойлаштиришда марказий ўтиш йўлагини қуйидагича таъминлаш керак:

кенглигини 120 — 160 sm;

дастгоҳлар ёки верстаклар орасидаги ўтиш йўлакларини 90 sm;

девор ва ускуна ўртасидаги ўтиш йўлагини 70 sm.

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун устахонада марказий ўтиш йўлаги:

камида 160 sm;

иккинчи даражали ўтиш йўлаклари камида 90 sm бўлиши керак.

131

Умумий ўрта таълим блокларидаги рекреацияларни бир ўқувчига 1,0 m2, кўришда нуқсони бўлган, кўзи ожиз, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган ва мия церебрал фалажили болалар учун мактабда бир ўқувчига 1,5 m2 ҳисобида таъминлаш лозим.

Рекреация коридорларининг кенглиги камида 2,4 m бўлиши керак. Ўқув хоналари рекреация йўлакларининг икки томонида жойлашганда йўлак кенглиги 2,6 m дан (мактабларда 2,8 m) кам бўлмаслиги лозим.

Табиий ёритиш ва шамоллатишга эга зал типидаги рекреацияларни ҳисобга олишга йўл қўйилади.

132

Мажлислар заллари мактаб-интернати умумий сиғимининг 75 — 100 фоизи учун ҳисобланади (лойиҳалаш топшириқ билан аниқланади).

150 — 200 ўринли зал майдонини залдаги 1 ўринга 0,8-0,9 m2 ҳисобида қабул қилиш лозим.

100 ўринли зал 120 m2 майдонга эга бўлиши лозим. Мажлислар зали ташқарига чиқиш йўлаги билан биринчи қаватда жойлаштирилиши керак. Зал баландлигини технологик талаблар бўйича ҳисобга олиш керак (4,5 — 6 m).

Залда майдони 30 — 36 m2 саҳна (эстрада) (чуқурлиги камида 5 m), майдони 25 — 30 m2 тўгараклар учун хоналар ва 20 m2 техник марказ хонаси (радиоузел, радио техника учун хона), фойе-кўргазма зали (камида 40 m2) кўзда тутилган бўлиши керак.

Мажлислар залларида катта экранда кинофильмларни намойиш қилиш учун видеопроекция қурилмаси инобатга олиниши лозим.

133

Кутубхона-ахборот маркази ўқиш зали (30 — 40 m2), абонемент билан аванзал (25 — 35 m2), китоб омбори (35 m2), дарсликларни таъмирлаш хонасини (15 m2) ўз ичига олиши керак.

Хоналар майдони ва ускуналар, шу жумладан, кўзи ожизлар учун йирик форматли махсус китобларни сақлаш учун мўлжалланган жойларнинг майдони технологик талаблар бўйича белгиланади.

Кутубхона қошида майдони 36 — 40 m2 бўлган маънавият-маърифат хонаси, фонотека-видеотека хоналари, овоз ёзиб олиш студияси, ўқувчилар кўргазма ишларини сақлаш учун хоналар кўзда тутилиши керак.

134

Мактаб-интернатлар таркибида спорт, соғломлаштириш жисмоний тарбия ва гимнастика билан шуғулланиш учун ўлчамлари 12х24 m бўлган мактаб типидаги универсал спорт заллари кўзда тутилиши керак.

Заллар баландлиги камида 6 m бўлиши ва биринчи қаватда жойлашиши лозим. Заллар икки томонлама ёритишга (узун томонлар бўйича) ва ҳар томондан шамоллатиш имкониятига эга бўлиши керак. Залларнинг чекка томонларида деразалар ўрнатишга йўл қўйилмайди. Спорт залдан ташқарига эвакуация чиқиши кўзда тутилган бўлиши керак.

Жисмоний тарбия-спорт залларида қуйидаги ёрдамчи хоналар ажратилиши керак:

16 m2 ли спорт анжомлари хонаси;

ўғил болалар ва қизлар учун ҳар бири камида 15 m2 кийиниш хоналари (икки шохли душхона, 1 та унитаз ва шлюздаги қўл ювгичи бор ҳожатхонаси билан);

8 m2 ли мураббийлар хонаси.

Қўшимча равишда даволаш жисмоний тарбия машғулотлари ва ҳаракат функцияларини ривожлантириш учун майдони 35 — 50 m2 бўлган хоналар, шу жумладан кичик тренажёр заллари лойиҳалаш топшириғига мувофиқ инобатга олиниши керак.

135

Ошхоналарнинг овқатланиш заллари 1,5 — 2 марта алмашиниш ҳисобидан кўзда тутилиши лозим (лойиҳалаш топшириқ билан аниқланади). Зал қошида қўл ювгичлари бор вестибюль кўзда тутилган бўлиши керак (20 — 30 m2, залдаги 15 ўринга 1 та қўл ювгич).

Ошхоналар биринчи қаватда жойлаштирилиши лозим. Ошхона зали ташқарига эвакуация чиқишига эга бўлиши керак.

Овқатланиш залининг майдони залдаги 1 дона ўрин ҳисобидан қуйидагича қабул қилинади:

1,5 m2— кўзи ожиз ва заиф кўрувчи болалар учун;

1,6 m2— мия церебрал фалажи ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсони бўлган болалар учун;

1,3 m2 — кар болалар ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун.

Умумий овқатланиш блоклари хоналарининг таркиби ва майдони технологик талабларга кўра овқат ишлаб чиқариш ҳажмини ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак. Овқат тайёрлаш учун электр ускунаси қўлланилиши лозим.

Ишлаб чиқариш хоналарининг тахминий майдони 10-жадвалга кўра қабул қилинади.

10-жадвал
ХоналарМайдони, m2, залдаги ўринлар сонида
144 — 160190 — 200250 — 280300
Ишлаб чиқариш блоки (ошхона, қўшимча ва ёрдамчи хоналар)140160170 — 180200

Изоҳ: Хоналар таркиби ва майдони технологик талабларга мувофиқ белгиланади.

136

Барча типдаги мактаб-интернатларда умумий сиғим ҳисобидан ўринларнинг 5 фоизини ташкил этадиган изоляторни инобатга олиш керак.

Изолятор 1-қаватда жойлашиши, бунда ташқарига алоҳида чиқиш кўзда тутилган бўлиши керак.

Изолятор палаталари ҳар бир койкага камида 6 m2 ҳисобидан, ҳаракат функциялари бузилган болалар учун койкага 8-9 m2 ҳисобида инобатга олиниши лозим.

Палаталарда душ билан санитария узелини (камида 4 m2) кўзда тутилиши ва палатага кираверишда қўл ювгич бўлиши керак.

Навбатчи ҳамшира хонаси камида 8 m2, буфет хонаси 6 m2 (идиш ювиш учун раковина билан) бўлиши лозим.

Изолятор хоналари таркиби СанҚваН 0020-22га мувофиқ белгиланиши, хоналар ва ускуналар габаритларини аниқлаш эса ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ бўлиши лозим.

(136-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

137

Махсус мактаб-интернатлар тиббиёт блокларида қуйидагиларни инобатга олишга йўл қўйилади:

терапевт хонаси — 12 m2,

стоматолог хонаси — 14 m2;

муолажа хонаси — 18 m2;

ҳамшира хонаси — 8 m2;

инвентарь хонаси (омборхона) — 6 m2;

2-3 та врач-мутахассислар хоналари, санитария узели ва душхонаси билан ходимлар хонаси (8+3 m2);

психотерапевт шифокор хонаси — 16 m2;

массаж хонаси — 14 m2;

физиотерапия — электриссиқлик билан даволаш хонасини — 18 m2.

Отоларинголог хонаси аудиометрик кабина билан бўлиши, офтальмолог хонаси қоронғи хона (узунлиги 6 m, кенглиги 3 m, деворлар тўқ яшил рангда) билан бўлиши керак.

Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар учун мактаб-интернатларда қуйидагилар инобатга олиниши керак:

рентген хона (камида 30 m2);

гидро — терапия ва гидромассаж (30 m2);

озокерит ва иссиқ билан ўраш хоналари (24 m2);

шифокор-невропатолог хонаси (18 m2);

протезлаш хонаси (24 m2);

даволаш жисмоний тарбияси учун хоналар 50 — 100 m2.

Тиббий, даволаш-соғломлаштириш мақсадлари учун мўлжалланган хоналар таркиби ва майдонлари аниқ қурилиш шароитлари бўйича лойиҳалаш топшириғи билан белгилаш лозим.

138

Ихтисослашган мактаб-интернат ўқувчилари учун санитария узеллари 11-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

Унитазлар эшиги ташқарига очиладиган кабиналарда жойлаштирилиши лозим. Кабиналар орасидаги пардеворлар баландлиги камида 1,75 m (полдан) бўлиши ва 0,2 m баландликда полгача етмаслиги керак.

Кабиналар ўлчами 0,8х1,0 m бўлиши лозим.

Бошланғич таълим ўқувчилари учун ҳожатхоналар очиқ кабиналарда инобатга олиниши керак.

Таянч-ҳаракат тизимида нуқсонлари бўлган болалар учун ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, душхоналар ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ лойиҳаланиши ва махсус тутқичларга эга ускуна инобатга олинган бўлиши лозим.

(138-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

139

Умумий ўрта таълим ташкилотлари вестибюлининг майдони 1 та ўқувчига 0,25 — 0,3 m2 ҳисобидан, бироқ, камида 40 m2, дам олиш ва ота-оналар билан учрашувлар учун жойларни (ускуна-диванлар, креслолар) жойлаштириш керак. Вестибюлга кириш кенглиги камида 1,8 m бўлган тамбур билан лойиҳаланиши керак.

Кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатларда вестибюлда мактаб-интернатнинг макети (ҳудудлардаги барча иншоотларнинг жойлашиши билан) жойлаштирилган бўлиши керак.

11-жадвал
ХоналарЎлчов бирлигиМайдон, m2Анжомлар сони
1234
Умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқув корпусида
Ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари:
қизлар учун1 та ўқувчи0,11 та унитаз 15 тага
1 та қўлювгич 20 тага
1 та биде 40 — 50 тага
ўғил болалар учун1 та ўқувчи0,11 та унитаз 20 тага
1 писсуар 20 тага
1 умивальник 20 — 25 тага
Ходимлар учун ҳожатхоналар (индивидуал)1 каб.3,01 та унитаз
1 та умивальник
Шахсий гигиена кабинаси (ходимлар учун)1 каб.3,51 та унитаз, 1 та биде,
1 та умивальник
Ҳожатхоналар ва душхоналар спортзалларнинг кийиниш хоналаридаги ўғил болалар ва қизлар учун ҳар бир кийиниш хонасида1 та унитаз
1 та умивальник
1 та оёқ ваннаси
2 та душ сеткаси
Турар жой блоклари таркибида
Ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари:
қизлар учун1 ўқувчи0,41 та унитаз 8 тага
1 та умивальник 6 тага
1 оёқ ваннаси 8 — 10 тага
ўғил болалар учун1 ўқувчи0,41 та унитаз 10 тага
1 та писсуар 10 тага
1 умивальник 6 — 8 тага
1 та оёқ ваннаси 10 тага
Санитария узелида шахсий гигиена кабинаси
Душхоналар
Кийимлар учун илгакли кийиниш хоналари
1 каб.
1 каб.
3,0
1,6
1 та унитаз, 1 та биде
1 та умивальник
1 та душ сеткаси
10 — 12 кишига
2 та ўрин 1 та сеткага
Ходимлар учун санитария узелиўрин3,0 — 4,01 унитаз, 1 умивальник, 1 душ
Ванна хона12,0 — 14,01 ванна, 1 душ

Изоҳлар:

1. Санитария узеллари ва душхоналар ўғил болалар ва қизлар учун иккита бўлимлар билан кўзда тутилади. Кўзи ожиз, таянч-ҳаракат тизимида бузилиш бўлган болалар учун интернатларда санитария узелларида лотокли писсуарлар, унитазлар олдида ва душхоналарда тутқичлар (полдан 55 — 60 sm баландликда) кўзда тутилади.

2. Ўқитувчилар учун санитария узеллари ўқувчилар санитария узелларидан алоҳида кўзда тутилиши лозим. Аёллар санитария узелида шахсий гигиена кабинасини (3 m2) кўзда тутиш лозим.

BIMFAB eslatmasi: «Санитария узелида шахсий гигиена кабинаси», «Душхоналар» va «Кийимлар учун илгакли кийиниш хоналари» manbada bitta katakda, o‘lchov birligi, maydon va anjomlar esa umumiy kataklarda berilgan — qaysi qiymat qaysi xonaga tegishli ekanini taxmin qilmaslik uchun manbadagidek keltirildi.

140

Рекреация-йўлаклар кенглиги ўқув хоналари жойлашувида қараб қуйидагича бўлиши керак:

бир томонлама жойлашганда камида 2,4 m;

икки томонлама жойлашганда камида 3,0 m.

Рекреация бўлмаган йўлаклар кенглиги камида 1,8 m бўлиши лозим.

141

Маъмурий хоналарнинг таркиби ва майдонлари штат жадвалига мувофиқ лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади.

Қуйидагиларни кўзда тутиш тавсия этилади:

директор хонаси 15 — 20 m2;

қабулхона-канцелярия — 12 m2;

ўқитувчилар-услубий хонаси — 30 — 36 m2;

тарбиявий ишлар ташкил этувчисининг хонаси — 12 m2;

ҳисобхона — 12 m2, техник ходимлар хонаси — 10 — 12 m2.

Директор хонасини қабулхона-девонхона билан асосий кириш жойи яқинида жойлаштириш лозим. Ўқитувчилар хонаси ўқув хоналари билан ўзаро боғланишда жойлаштирилиши лозим.

142

Тарбияланувчилар буюмларини (кийим-кечак, пойабзал) сақлаш хоналари 1 нафар ўқувчига 0,35 m2 ҳисобида, спорт анжомларини сақлаш хоналари — 1 нафар ўқувчига 0,1 m2 ҳисобида инобатга олиш керак.

Хўжалик мақсадлари, тозалаш анжомлари учун омборхоналар, ускуна ва мебелни таъмирлаш устахоналари лойиҳалаш топшириғига кўра қабул қилиниши керак.

Тозалаш анжомлари учун хоналар ҳар бир қаватда жойлаштирилиши ва раковина билан жиҳозланиши лозим.

Ускунани таъмирлаш устахоналари ва мебель складлари камида 15 m2 бўлиши керак.

Кир ювиш блокида қуйидагилар кўзда тутилиши лозим:

майдони 16 — 20 m2 бўлган кир ювиш хонаси;

қуритиш хонаси 6 — 8 m2;

кир чойшабларни саралаш ва сақлаш хонаси 10 — 12 m2;

дазмоллаш хонаси 14 m2;

кирхона (тоза чойшабларни сақлаш хонаси) 12 — 15 m2.

7-боб. Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари

(7-боб номига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

1-§. Умумий қоидалар

143

Ўрта махсус ва бошланғич касбий таълим ташкилотларининг турлари ушбу ШНҚнинг 11-иловасига мувофиқ бўлиши керак.

(143-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

144

Ўрта махсус ва бошланғич касбий таълим ташкилотларининг ўқув хоналарини 2-жадвалга мувофиқ инобатга олиш керак. 2-§ Биноларни жойлаштириш ва майдонларга талаблар

(144-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

145

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ер майдонларининг жойлашуви ва ўлчамлари ШНҚ 2.07.01-23 ва мазкур ШНҚ талабларини ҳисобга олган ҳолда қабул қилиниши керак.

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари бинолари архитектура-режалаш топшириғи, лойиҳалаш топшириқларга мувофиқ турар жой ҳудудларида жойлаштириш керак.

Олий таълим ташкилотларининг моддий-техника базаси ва ўқитувчилар салоҳиятидан самарали фойдаланиш мақсадида академик лицейларни улар яқинида жойлаштиришга йўл қўйилади.

Ишлаб чиқариш базасидан самарали фойдаланиш мақсадида ва мутахассис-мастерларнинг касб-ҳунарга ўргатиши учун касбий таълим ташкилотларини тегишли саноат тармоқлари корхоналарига яқинлаштиришга йўл қўйилади.

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотларини қуриш учун ер участкаларини танлашда аҳоли турар жойлари ва қишлоқ аҳолиси яшаш ҳудудлари билан қулай транспорт боғланишлар, шунингдек мавжуд муҳандислик тармоқларига уланишларни ҳисобга олиш лозим.

(145-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

146

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ўқув биноларидан турар жой кўчаларининг қизил чизиғигача масофа камида 15 m, узлуксиз ҳаракатли магистраль кўчалар ва тез юрар йўллар йўл қисмининг чеккасигача масофани камида 50 m қилиб қабул қилиш лозим.

Реконструкция қилиш шароитида қизил чизиқдан кичикроқ масофада шовқиндан ҳимоялашнинг тегишли шаҳарсозлик ва конструктив воситалари қўлланилади.

(146-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

147

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари ҳудудларининг майдонлари 1 ўқувчига тўғри келадиган нисбий кўрсаткичлар, таълим ихтисослашуви, барча ўқув ва спорт иншоотлари, шунингдек хўжалик, ёрдамчи ва техник иншоотларни жойлаштириш заруратини ҳисобга олган ҳолда, маҳаллий шаҳарсозлик шароитларига мувофиқ лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланиши керак.

Ер ҳудудининг кўкаламзорлаштирилган майдони ҳудуд майдонининг камида 30 фоизини ташкил қилиши керак.

Ихтисослашган ўқув зоналари ва полигонлар тажриба ҳудудларининг майдонлари, майдонлардаги иншоотлар таркиби муайян шароитлар бўйича (таълим йўналиши, технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда) лойиҳалаш топшириғига асосан белгиланиши керак.

Ўқув хўжаликлари (тажриба ҳудудлари, полигонлар, фермалар)ни асосий участкадан алоҳида жойлаштиришга йўл қўйилади (бора олиш масофаси лойиҳалаш топшириқ билан белгиланади).

(147-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

148

Ер участкаларида ўқув ёки ўқув-ишлаб чиқариш, спорт, хўжалик ва турар жой (ётоқхоналар) зоналари кўзда тутилган бўлиши керак.

Ер ҳудудининг асосий зоналарининг майдони асосий ва ёрдамчи иншоотларни жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши лозим.

Реконструкция шароитида, мавжуд бинолардан фойдаланилганда участкани қисмларга ажратишга йўл қўйилади, бироқ барча зарур функционал зоналар кўзда тутилган бўлиши керак.

Ўқув муассасалари участкасида ўқувчилар учун ётоқхона жойлаштирилганда, ўқитувчилар учун уйлар ҳам жойлаштирилиши мумкин бўлган турар жой ҳудудини кўзда тутиш лозим.

Турар жой ҳудудининг ўлчамлари ШНҚ 2.08.01-24 га мувофиқ белгиланиши керак.

Спорт иншоотларининг таркиби мазкур ШНҚни ҳисобга олган ҳолда ва унинг параметрлари ШНҚ 2.08.10-24 бўйича қабул қилиниши лозим.

Хўжалик ҳудудида гаражлар, таъмирлаш устахоналари, омборхона иншоотлари, техник иншоотлар жойлаштирилади. Хўжалик ҳудуди иншоотларининг таркиби муайян шароитлардан келиб чиқиб белгиланиши керак.

Ўқув-ишлаб чиқариш ёки хўжалик ҳудудида кўчма ўқув воситаларидан фойдаланилганда захира майдонлар (майдон ўлчами 36 — 60 m2) инобатга олиниши лозим.

Ҳудуд майдонини ҳисоблашда ШНҚ 2.07.01-23 га мувофиқ қўшимча равишда автомобиллар ва бошқа транспорт воситалари тураргоҳлари учун майдон ҳисобга олиниши лозим.

149

Ўйин спорт майдончаларидан жамоат-маиший ва бошқа хоналар деразаларигача масофа камида 25 m, баландлиги 3 m тўсиқ ўрнатилганда камида 15 m бўлиши керак.

150

Ўқув хонлари деразаларидан дарахтлар танасигача масофа камида 10 m, бутазорларгача камида 5 m бўлиши керак.

151

Ер майдонида ўқув, турар жой биноларига ёнғин-қутқарув автомобиллари учун кириш йўллари ҳисобга олинган бўлиши лозим.

Биноларга кириш йўллари қаттиқ қопламали бўлиши керак.

152

Ўқув муассасалари майдонларининг ҳовлисида ҳожатхоналар (ҳисоб амалдаги нормалар бўйича), шунингдек чиқиндиларни йиғиш контейнерлари учун майдончаларни кўзда тутиш лозим. Ҳовлидаги ҳожатхоналар таркибида ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўқитувчилар учун кабиналарни инобатга олиш керак.

Ўқув корпуслари деразасидан ҳовлидаги ҳожатхоналар ва чиқиндиларни йиғиш контейнерлари учун майдончаларгача масофа камида 25 m қилиб қабул қилиш керак.

153

2 ёки 3 та ўқув муассасаларидан иборат ўқув мажмуаси учун ривожланган таркибга эга ягона спорт мажмуасини ҳисобга олиш керак (таркиби лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади).

154

Хўжалик ва техник мақсадларга мўлжалланган иншоотларни жойлаштириш ва ҳудуд майдонини тежаш заруратини ҳисобга олиб, блоклар кўринишида гуруҳлаш ва ҳал этиш лозим.

155

Ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳудудлари тўсиқларининг тури лойиҳалаш топшириғи билан белгиланиши керак.

156

Спорт иншоотлари майдонларини ободонлаштириш элементлари таркибида кийиниш ва кийимларни сақлаш учун соябонлар, ичимлик фонтанчалари, оёқ ва пойабзал ювиш учун қурилмалар, спортчилар ва томошабинлар учун курсиларни ҳисобга олиш лозим.

157

Қишлоқ хўжалик соҳасидаги ўрта касбий таълим ташкилотлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатдан ташкил этиш ШНҚ 2.07.01-23 ва ШНҚ 2.07.04-19 га мувофиқ ўқув полигонлари ва ўқув хўжаликлари, ёрдамчи техник иншоотларни жойлаштириш бўйича технологик асослашларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.

Ўқув хўжаликларини режавий ташкил этиш лойиҳалаш топшириғи ва технологик ечим бўйича бажарилиши лозим.

Қишлоқ хўжалик соҳасидаги бошланғич касбий ва ўрта касбий таълим ташкилотлари таркибида лойиҳалаш топшириғи бўйича қуйидагилар кўзда тутилади:

ўқув чорвачилик;

отчилик фермалари;

парранда фермалари;

ўқув асаларичилик хўжаликлари;

хом ашёга бирламчи ишлов бериш бўйича кичик корхоналар.

бошланғич касбий ва ўрта касбий таълим ташкилотларининг асосий ҳудудидан алоҳида жойлаштирилган (5 km ва ундан кўп масофада) ўқув хўжаликлари таркибида қуйидаги асосий ҳудудлар инобатга олиниши лозим:

ўқув-маиший;

омборхона;

таъмирлаш;

қишлоқ хўжалиги техникаси учун тураргоҳлар;

ўқув полигонлари;

ўқув фермалари ва бошқалар.

Кўрсатилган зоналар таркибида қуйидагилар жойлаштирилиши лозим:

ўқув-маиший корпус;

омборхона иншоотлари;

қишлоқ хўжалиги техникасини таъмирлаш устахонаси;

қишлоқ хўжалиги техникаси учун тураргоҳлар (соябонлар билан, очиқ);

ўқув фермалари.

Корпуслар ва иншоотлар таркиби лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланиши керак.

(157-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

3-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар

158

Ўрта махсус ва бошланғич касбий таълим ташкилотлари мазкур ШНҚ ва 1-жадвалга мувофиқ алоҳида турган, уч қаватгача биноларда жойлаштириш лозим.

Ўрта махсус касбий таълим ташкилотлари баландлиги 4 қаватгача бўлган алоҳида турган биноларда жойлаштирилиши керак.

Ўрта махсус ва бошланғич касбий таълим ташкилотлар биноларида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳарорат ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ушбу ШНҚнинг 9-иловасида ўрта махсус касбий таълим ташкилотлари биноларида эса 12-иловасига мувофиқ бўлиши лозим.

(158-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

159

Ўрта махсус ва бошланғич касбий таълим ташкилотлари қуйидаги асосий хоналар гуруҳларини ўз ичига олган:

ўқув ва ўқув-спорт мақсадлари учун мўлжалланган;

кутубхоналар, мажлислар заллари, тўгараклар;

маъмурий-хўжалик;

тиббий хизмат кўрсатиш;

умумий овқатланиш;

ёрдамчи ва қўшимча.

Касбий таълим ташкилотлари қўшимча равишда ихтисослашган касбга тайёрлаш ўқув хоналарини (хоналар ва лабораториялар, ўқув устахоналари) ўз ичига олиши лозим.

(159-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

160

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари хоналарининг таркиби ва майдонлари ижтимоий-педагогик ва технологик талаблар, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари асосида, ўқитишнинг йўналиши ва ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда, лойиҳалаш топшириғи бўйича белгиланиши керак.

(160-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

161

Ўрта махсус ва касбий таълим ташкилотлари биноларининг ҳажмий-режавий ечимларини танлаш архитектура-режалаш топшириғи, маҳаллий шаҳарсозлик шароитлари, шу жумладан мазкур ШНҚга мувофиқ энергия тежамкорликни таъминлаш талабларини ҳисобга олиб, функционал-технологик ва архитектура-шаҳарсозлик талаблари билан белгиланиши лозим.

Ўқув ва ижтимоий-маиший мақсадларга мўлжалланган хоналарнинг ўзаро боғланган блоклари асосида шакллантириладиган биноларнинг ихчам ечимларини қўллаш лозим.

Мажлислар заллари, спорт заллари, ошхоналар, кутубхоналар, клуб-тўгарак хоналарини мактабдан ташқарида автоном фойдаланиш билан ушбу ШНҚга кўра жойлаштиришга йўл қўйилади.

Алоҳида турган корпуслар (ўқув корпуси, жамоат-маиший корпуси, ўқув устахоналари) асосида бино мажмуаларни шакллантиришга йўл қўйилади.

(161-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

162

Ўқув, жамоат, маъмурий ва маиший хоналарни ер усти қаватларида жойлаштириш лозим. Цоколь қаватларда сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юборишни талаб қилмайдиган хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилади.

Кимё ва биология лабораторияларини, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш талабларини ҳисобга олган ҳолда, 1 қаватда жойлаштиришга йўл қўйилади.

Информатика хоналари рухсатсиз киришдан ҳимояланиши (муҳофаза сигнализацияси, темир эшиклар) ва 2-қаватдан паст бўлмаган жойда жойлашган бўлиши керак.

Ўқув, ўқув-ишлаб чиқариш ва маъмурий ва хизмат учун мўлжалланган хоналар, шунингдек рекреациялар ва коридорлар табиий ёритиш ва табиий шамоллатишга эга бўлиши лозим.

Табиий ёритишсиз (тегишли вентиляцияни таъминлаш билан) жисмоний тарбия ва спорт хоналарни лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.

(162-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

163

Йирик габаритли хоналар, шу жумладан 50 ва ундан кўп ўринли аудиториялар, алоҳида ўқув-ишлаб чиқариш хоналар баландлигини технологик талабларга кўра 600 mm модулга кўпайтириб қабул қилиш лозим — 3,6; 4,2 m ва бошқалар.

164

Ўқув ва ўқув-ишлаб чиқариш хоналарида (уларда асбоб-ускуналар жойлаштирилган ҳолда) ўқиш (иш) жойларининг ён чап томондан ёритилиши таъминланиши керак.

Ён томондан ёритишда устки ёритиш билан қўшилган аралаш ёритишни қўллашга йўл қўйилади. Табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ лойиҳалаштирилиши керак.

165

Устахоналарнинг ўқув-ишлаб чиқариш бинолари касбий таълим ва амалий ишлаб чиқариш машғулотлари учун зарур ускуналарни жойлаштиришни ҳисобга олган ҳолда технологик асослаш бўйича лойиҳалаштирилиши лозим.

Ишлаб чиқариш устахоналари учун маиший хоналар (гардеробхоналар, санитар узеллари ва душхоналар) мазкур ШНҚ ва ҚМҚ 2.09.04-09 ни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши керак.

«В» категорияли ишлаб чиқариш корхоналарига тегишли ўқув-ишлаб чиқариш устахоналари алоҳида блоклар-биноларда жойлаштирилиши керак (ШНҚ 2.04.01-22 га мувофиқ ўт ўчиришга харажатларни ошириш талабларини ҳисобга олган ҳолда).

166

Ўқув хоналари, лабораториялар таркиби ва майдонлари ўқув режаси бўйича хоналар, лабораторияларнинг ҳисобий ўқув юкламаси ҳамда 2-жадвалда келтирилган хоналар ва лабораторияларда 1 ўқувчига тўғри келадиган солиштирма майдоннинг ҳисобий нормаларига мувофиқ белгиланиши керак.

164. Ўрта махсус таълим ташкилотларининг ўқув хоналари ва лабораторияларининг умумий сони, ўқув гуруҳларининг жуфт хоналари ва лабораторияларда кичик гуруҳларга бўлиниш имкониятини ҳисобга олган ҳолда, ўқув гуруҳларини оқилона жойлаштиришни таъминлаши керак.

165. Касбий таълим ташкилотларининг хоналари ва лабораториялари 2-жадвал бўйича 1 талабага тўғри келадиган майдонни ҳисобга олган ҳолда, ўқув режалари ва ўқитиш жараёнини ташкил этиш талаблари бўйича мутахассисликлар тўпламига мувофиқ кўзда тутилади.

Бошланғич касбий ва ўрта касбий таълим ташкилотларида умумтаълим ва махсус ўқитиш цикллари учун ўқув хоналар сони, ўқув вақти ҳажмининг 40 — 35 фоизи устахоналар, тажриба участкалари, фермалар, ишлаб чиқариш корхоналарида касбий амалий ўқитишга ажратилганлигини (ўқув вақтининг муайян соатлар нисбати ўқув режалари бўйича белгиланади) ҳисобга олиб, ўқув вақти ҳажмининг тахминан 60 — 65 фоизи ва ўқувчилар сони бўйича умумий сиғимнинг 2/3 қисми учун ҳисобланиши керак.

166. Ўқув хоналарда жиҳозлар ва техник воситаларни жойлаштириш технологик талаблар бўйича (хавфсизлик, санитария-гигиена талабларини ҳисобга олган ҳолда) белгиланиши лозим.

(166-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

167

Мажлислар залларида амфитеатрли аудиторияларда, агар кўргазмали стол мавжуд бўлса, пол бўр доскасидан ўриндиқларнинг иккинчи қаторигача горизонтал бўлиши керак.

Пюпитрлари бор ўриндиқлар ўлчамлари бир ўриндиқ ҳисобидан қуйидагича қабул қилиниши керак:

ўриндиқ кенглиги — ўқларда камида 55 sm;

ўриндиқлар баландлиги — 45 sm;

пюпитр чуқурлиги — 35 sm;

пюпитр пастки қиррасининг баландлиги — 75 sm.

Маърузалар аудиториясидаги препарат хонасида битта чиқиш тўғридан-тўғри аудиторияга, иккинчиси коридорга бўлиши керак.

168

Мажлислар залларида амфитеатрли аудиториялардан эвакуацияни ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ ҳисобга олиш лозим.

8-боб. Олий таълим ташкилотлари

1-§. Умумий қоидалар

169

Олий таълим ташкилотлари (университетлар, академиялар, институтлар, олий мактаблар) бинолари бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлашни таъминлашга мўлжалланган бўлиши керак.

170

Олий таълим ташкилотлари биноларида бакалавриатура талабалари таҳсил олишини, магистрантлар ва докторантлар тайёрланишини, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курслари ташкил этилишини, илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик фаолияти амалга оширилишини таъминлаш лозим.

171

Олий таълим ташкилотлари ер ҳудудларининг жойлашиши ва ўлчамларини ШНҚ 2.07.01-23 ни ҳисобга олган ҳолда қабул қилиш керак.

2-§. Ҳажмий-режавий ечимлар ва асосий хоналар

172

Олий таълим ташкилотлари бинолари ўқув хоналарининг ҳисобий сиғими, таркиби ва майдонлари ижтимоий-педагогик ва технологик талаблардан келиб чиқиб, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурларини ҳисобга олган ҳолда, бир вақтда шуғулланувчи талабалар, магистрлар ва докторантлар сони ҳисобидан кели чиқиб белгиланиши ҳамда ушбу ШНҚни ҳисобга олган ҳолда лойиҳа топшириғи билан аниқланиши керак.

Олий таълим ташкилотлари хоналарида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ушбу ШНҚнинг 12-иловасига мувофиқ бўлиши керак.

173

Олий таълим ташкилотлари бинолар ва иншоотлар мажмуасидан иборат бўлиши ҳамда қуйидагиларни ўз ичига олиши керак:

маъмурий-жамоат корпуслари;

ўқув-лаборатория корпуслари;

спорт иншоотлари;

клуб ва кўнгил очар бинолар;

илмий-тадқиқот корпуслари ёки блоклари;

тажриба-конструкторлик объектлари;

талабалар, магистрантлар ва докторантлар ётоқхоналари;

ошхоналар ва бошқа ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектлари .

174

Олий таълим ташкилотлари ўқув-лаборатория корпуслари биноларининг баландлиги 4 қаватдан ошмаслиги керак.

Маъмурий корпуслар баландлигини 9 қаватгача қилиб лойиҳалашга йўл қўйилади.

175

Олий таълим ташкилотларининг ҳажмий-режавий ечимлари функционал-технологик ва архитектура-шаҳарсозлик характеридаги талаблар ҳамда ушбу ШНҚни ҳисобга олган ҳолда белгиланиши керак.

Ректорат, факултетлар, ахборот-ресурс маркази, мажлислар ва спорт заллари, ошҳонанинг алоҳида турган биноларини инобатга олиш керак.

Алоҳида ўқув корпуслари ёки бинолар (ахборот — ресурс маркази, ошхона ва бошқалар) ўртасида иситиладиган ўтиш жойларини қуриш маҳаллий шароитларга кўра лойиҳалаш топшириғи билан инобатга олиниши керак.

176

Ўқув хоналари, шу жумладан хона ва лабораториялар, чизмачилик заллари, курс иши ва диплом лойиҳалаш заллари, поток аудиториялари майдонлари 2-жадвал кўрсаткичларини ҳисобга олган ҳолда таълим дастурларига мувофиқ белгиланади.

177

40 дан 50 гача ўринга мўлжалланган маъруза аудиториялари баландлигини камида 3,6 m, 75 — 100 ўринлигини камида 4,2 m, сиғими 100 ва ундан кўп ўрин бўлган, аудиовизуал ўқув воситалари билан жиҳозланган маъруза залларининг баландлигини технологик талабларга кўра 4,5 — 6 m қилиб қабул қилиш лозим.

Катта габаритли ускуналарга эга лабораториялар, шунингдек икки ярус стеллажли китоб омборхоналари, ўқув-ишлаб чиқариш хоналарининг баландлиги технологик асослашларга кўра қабул қилиниши лозим.

178

Амфитеатрли аудиторияларда кўргазма столи мавжудлигида, пол бўр билан ёзиладиган девор тахтадан иккинчи қатор ўриндиқларигача горизонтал бўлиши керак.

Бўр билан ёзиладиган девор тахтадан кўргазма столигача бўлган масофа камида 1,6 m бўлиши керак.

Ўқув хоналарда ва ўрни 50 тагача бўлган аудиторияларда кўргазма тахтаси ва олдинги қатор ўқув столларигача масофа 1,8 — 2,0 m, кўргазма столи бор лабораторияларда ва поток аудиторияларида камида 2,55 m бўлиши керак.

Поток аудиториялари ва маъруза залларида экрандан биринчи қатор ўриндиқлари суянчиғигача масофа 3,0 m бўлиши лозим.

Кўргазма столи ва видеопроекция экранининг кўриниш шартлари технологик талаблар бўйича аниқланиши лозим.

179

Ахборот-ресурс марказлари аванзал, кўргазма фонди ва каталог хоналари, абонемент, ўқиш заллари, китоб сақлаш ва янги келган китобларга ишлов бериш хоналарини ўз ичига олиши керак.

Ўқув заллари 10 — 12 фоизи китобхон (талабалар, аспирантлар, докторантлар ва ўқитувчилар)га бир вақтнинг ўзида хизмат кўрсатишга ҳисобланиши лозим.

Залда персонал компьютерлардан фойдаланиб шуғулланадиган жойлар назарда тутилиши керак (1 иш жойи учун камида 4 m2).

Кутубхона хоналаридан ўқув муассасасининг бошқа хоналарига кесиб ўтиш жойларини ташкил этишга йўл қўйилмайди.

Хоналар умумий майдони олий таълим ташкилотларининг сиғими бирлигига камида 1,0 m2 ҳисоби бўйича қабул қилинади. Кутубхоналар ахборот-ресурс марказларининг хоналарини ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ аниқлаш керак.

180

Мажлислар заллари, спорт заллари, ошхоналар, кутубхоналар ўқишдан ташқари вақтда улардан автоном фойдаланиш имконияти билан лойиҳалаш топшириғи бўйича жойлаштирилиши лозим.

181

Ректорат, деканат, кафедралар, ўқув бўлимлари, илмий бўлим ҳамда маъмурий-хўжалик бошқариш хоналари лойиҳалаш топшириғи бўйича 1 нафар штат ходими учун 4 — 8 m2 ҳисобидан қабул қилиниши, маъмурий блок хоналари маъмурий биноларга қўйиладиган талабларни ҳисобга олиб лойиҳалаштирилиши лозим.

182

Олий таълим ташкилотларининг ўқув биноларида рекреация жойлари 1 талабага 0,5 m2 ҳисобидан, ҳожатхоналар ШНҚ 2.08.04-21га мувофиқ инобатга олиниши керак.

9-боб. Мактабдан ташқари таълим ташкилотлари

183

Мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг хоналари таркиби ва майдонлари ижодий машғулот турларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш топшириғи бўйича аниқланиши керак (технологик асосланишларни ҳисобга олиб).

Тўгарак хонасининг майдони бир нафар шуғулланувчига 2,5 — 6,0 m2 ҳисобидан, бироқ 6 — 10 кишилик гуруҳ учун камида 30 m2 қабул қилиниши лозим.

Педагог билан индивидуал машғулотлар учун студия ва синфлар 12 — 18 m2 майдонга эга бўлиши керак (жиҳозлар ва мусиқа асбобларининг турларига боғлиқ ҳолда).

Хореография, рақс, аэробика машғулотлари учун хоналарида бир нафар шуғулланувчига камида 6 m2, спорт-тренажор залларида эса камида 5-6 m2 бўлиши керак.

Ёрдамчи хоналар технологик асосланишга кўра лойиҳалаш топшириғи бўйича ҳисобга олиш керак.

Хореография, рақс, жисмоний тарбия, спорт машғулотлари учун хоналар қошида кийиниш хоналари, санузеллар, душ хоналарини (шуғулланувчилар сони бўйича ҳисобланади) инобатга олиш керак.

184

Болалар учун спорт заллари ва спорт иншоотлари, болалар кутубхоналари, кинотеатрлари ҳамда театрлари ШНҚ 2.08.02-23 талабларини ҳисобга олиб лойиҳаланиши керак.

10-боб. Ёнғин хавфсизлиги

185

Автоматик ёнғин ўчириш қурилмалари ва ёнғин сигнализацияси билан жиҳозлаш ШНҚ 2.04.09-21 га мувофиқ амалга оширилиши лозим.

(185-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

186

Таълим ташкилотлари бинолари ва иншоотлари ҳамда улардаги инсонларнинг ёнғиндан хавфсизлигини ШНҚ 2.01.02-04 талабларига мувофиқ, бино ва иншоотларнинг мазкур ШНҚнинг 12-жадвалида келтирилган функционал ёнғин хавфи классификациясини ҳисобга олган ҳолда таъминлаш лозим.

12-жадвал Бинолар ва иншоотларнинг функционал ёнғин хавфи бўйича таснифи
Таълим-тарбия учун мўлжалланган бинолар, ўрта махсус ва олий таълим, кадрлар тайёрлаш бинолариФункционал ёнғин хавфлилиги синфи
1. Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари, мактаб-интернатларининг ётоқ корпуслари, жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослашган таълим-тарбия муассасалариФ 1.1
2. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълимФ 4.1
3. Касбий таълим ташкилотлариФ 4.1; Ф 4.3
4. Олий ва олий таълимдан кейинги таълим ташкилотлари, ихтисослашган кадрларни тайёрлаш муассасалариФ 4.3

(12-жадвалга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

187

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълимни ўз ичига олган бирлашган ўқув-тарбия биносида, бинонинг умумий сиғими 50 нафардан ортиқ, шунингдек 50 нафаргача киши бўлганда, бироқ мактабгача таълим ташкилотининг сиғими 25 ўриндан кўп бўлса, мактабгача таълим ташкилотининг хоналари умумий ўрта таълим ташкилоти хоналаридан (ходимлар турар жой хоналаридан ҳам) оловбардошлиги EI 45 дан кам бўлмаган ёнғинга қарши девор ёки пардеворлар ва оловбардошлик чегараси REI 60 дан кам бўлмаган ораёпмалар билан ажратилган бўлиши керак.

Бирлашган ўқув-тарбия биносининг оловбардошлик даражаси ушбу ШНҚга мувофиқ белгиланиши, бунда ёнғинга қарши девор билан ажратилган болалар мактабгача таълим ташкилотини ва умумий ўрта таълим ташкилоти биноларининг ҳар бир қисмидаги ўринлар сони ҳисобга олинади.

Ўқув-тарбия муассасаси биносига тақаб қуриладиган турар жой блокининг (ходимлар учун) оловбардошлик даражаси асосий бинонинг оловбардошлик даражасидан кам бўлмаслиги керак.

188

Мактабгача таълим ташкилотининг сайр қилиш учун мўлжаллаб тақаб қурилган веранда ва террасалар оловбардошлилик даражаси асосий бинонинг оловга бардошлилик даражасидан кам бўлмаслиги керак.

189

Мактабгача таълим ташкилоти биноларининг деворлари, девор панеллари учун иссиқлик ушловчи материаллар сифатида ноорганик ЁНМ гуруҳига мансуб материаллар қўлланилиши лозим.

Полимер иссиқлик ушловчи материал қўлланилганида, у панель конструкциясига тўлиқ монолитланган бўлиши керак. Бунда, бетон ҳимоя қатламининг қалинлиги ҳамма томондан камида 50 mm бўлиши лозим.

Мактабгача таълим ташкилотининг мусиқа ва жисмоний тарбия билан шуғулланиш залларининг ва эвакуация йўлакларининг девор ҳамда шифтлари ЁНМ гуруҳидаги ёнмас ашёлардан бўлиши керак. Бошқа хоналарда пардозлаш Ё1 гуруҳидаги ёнувчан ашёлардан бўлишига йўл қўйилади.

190

Барча турдаги мактабгача таълим ташкилотлари (шу жумладан, соғломлантириш ва махсуслаштирилган), умумий ўрта ва ўрта махсус таълим, касбий таълим бинолари оловбардошлиликнинг II даражасидан паст бўлмаган қилиб лойиҳалаштирилиши лозим. Йўл қўйилган қаватлар сони 1-жадвалга мувофиқ бўлиши керак.

Ўқувчилар сони 630 кишидан кўп бўлмаган умумий ўрта таълим ташкилотларининг икки қаватли биноларини оловбардошлиликнинг III даражаси билан лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.

Қишлоқ аҳоли пунктларида ўқувчилар сони 200 кишидан кўп бўлмаган оловга бардошлиликнинг IV даражасида бўлган умумий ўрта таълим ташкилотларининг бир қаватли биноларини лойиҳалаштиришга йўл қўйилади.

(190-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

191

Нормаланган қаватлилик чегарасида ўқув биноларига қўшимча устки қават, шу жумладан мансарда қаватини қуришга бинонинг техник ҳолатини ҳисобга олган ҳолда йўл қўйилади. Қўшимча тарзда қурилган мансарда қаватида ўқув хоналари ҳамда мактаб интернатларининг ётоқ хоналарини жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

192

Ўқув-тарбия ва ўқитиш йўналишидаги биноларда ертўла ва мансарда қаватларини ажратувчи ораёпмалар, шунингдек зал хоналарининг остидаги ораёпмаларнинг оловга бардошлилик чегараси камида REI 60 бўлиши керак.

193

Мактаб-интернатнинг ўқув биносида жойлашган ётоқ (турар жой) блоклари ёки ихтисослаштирилган мактаб-интернатларда ўқув турар жой секциялари мактаб-интернатнинг бошқа хоналаридан 2-тип REI 45 ёнғинга қарши деворлар ёки 1-тип EI 45 пардеворлар билан ажратиш лозим.

194

Олий таълим ташкилотлари бинолари камида II даражали оловбардошлиликка эга бўлиши керак.

Ўқув-лаборатория корпусларининг йўл қўйиладиган қаватлилиги 1-жадвалда, ректоратлар маъмурий корпусларининг қаватлилиги эса, ушбу ШНҚга мувофиқ бўлиши керак.

195

Мактабгача таълим ташкилотлари, болалар уйлари, болалар санаториялари, мактаб-интернатлар (мактаблар қошидаги интернатлар)да архивлар сақланадиган хона, кутубхоналарнинг китоб омборлари, ёнувчан материаллар сақланадиган омборлар, ёнувчан материаллардан фойдаланиладиган устахоналар, электршит хоналари, вентиляция камералари, бошқа ёнғин хавфи бор техник хоналар, шунингдек чойшаблар сақланадиган ва дазмол хоналар эшиклари камида EI 30 оловга бардошлилик даражасига эга бўлиши керак.

Турар жой (ётоқхона) ва ўқув хоналари, маданий-маърифат ва даволов-соғломлаштиришга мўлжалланган хоналарнинг таги ва устига юқори ёнғин юки бор хоналарни жойлаштиришга йўл қўйилмайди.

Ёнувчан ашёларни сақлаш учун ёки қайта ишлаш учун устахоналар, омбор хоналарини томошабинлар ва мажлис заллари остига, мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактаб-интернатларнинг ётоқ корпуслари биноларининг ертўла ва цоколь қаватларига жойлаштирилишига йўл қўйилмайди.

11-боб. Эвакуация йўллари

196

Таълим ташкилотлари биноларида эвакуация йўлларини таъминлаш бўйича асосий ечимлар ҚМҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ келиши керак.

197

Эвакуация йўлларида горизонтал ва вертикал (коридорлар, галереялар, зинапоялар), ташқарига чиқишлар ҳамда авария чиқишлари ШНҚ 2.01.02-04 ва ҚМҚ 2.08.02-23 ҳамда ушбу ШНҚнинг талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

Эвакуация йўлларида деворлар, шифтлар ва поллар ёнмайдиган қурилиш материалларидан ясалган бўлиши керак.

198

Эвакуация йўллари ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ ёритилиши ва ёнғин пайтида эвакуация йўналишини аниқлайдиган статик кўрсаткичлар билан жиҳозланган бўлиши керак. Бунда, асосий электр таъминоти ўчирилгандан кейин 1 h давомида ёруғлик кўрсаткичларининг ишлаши таъминланиши лозим.

Ёруғлик кўрсаткичларининг захира электр таъминоти сифатида кўрсаткичларга ўрнатилган аккумуляторларни инобатга олиш керак.

199

Зинапоя марши кенглиги зинапоя катагига чиқиш жойи кенглигидан кам бўлмаслиги ва таълим ташкилотлари биноларида сиғимидан қатъий назар, камида 1,35 m бўлиши керак.

Олий таълим ташкилотлари ўқув корпусларида (маъруза аудиториялари, лаборатория) зинапоя маршлари кенглиги камида 1,5 m бўлиши керак.

Таълим ташкилотлари биноларида зинапояларнинг маршлари ва майдончаларининг баландлиги 0.8 — 0.9 m (мактабгача таълим ташкилотларининг биноларида 0.5 m, умумий ўрта таълим ташкилотлари биноларида 0.6 — 0.7 m) бўлган тўсиқ ва қўл ушлагичлари бўлиши керак.

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим ташкилотларининг ўқув корпусларида зинапояларнинг қўл ушлагич ва тўсиқлари қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

болалар фойдаланадиган зинапоялар тўсиқларининг баландлиги 1.2 m дан кам бўлмаслиги, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун муассасаларда тўсиқлар 1.8 m ёки бутунлай ёпиқ 1.5 m бўлиши керак;

зинапоялар тўсиғининг тик элементлари оралиқ бўшлиғи 0.1 m дан катта бўлмаслиги керак (горизонтал оралиқ бўшлиқларга бўлишга йўл қўйилмайди).

200

Эвакуация йўлларининг кенглигини ҳисоблашда умумий ўрта таълим ташкилотларининг бинолари қаватига бир вақтда келадиган одамларнинг энг кўп сони ушбу қаватдаги хоналарнинг (ўқув хоналари, зал хоналари, меҳнат таълими устахоналари, бошқа хоналар) умумий сиғимидан келиб чиққан ҳолда аниқланиши керак.

201

Умумий ўрта таълим ташкилотларида ётоқ корпуслари биноларининг цоколь қаватида жойлашган хоналар гуруҳидан тўғридан-тўғри ташқарига иккита эвакуация чиқишини кўзда тутиш лозим. Очиқ зинапоялар ва умумий зинапоя катаклари билан боғланмаган алоҳида зинапоя катаклари орқали 1-қаватга чиқиш йўлларини қуришга йўл қўйилади.

202

Коридорлар (коридор-рекреациялар бўлмаган) кенглиги 1,8 m дан кам бўлмаслиги ва ШНҚ 2.07.02-24 га мувофиқ бўлиши лозим. Ўқув хоналари билан рекреация коридорлари, кутиш жойлари бор коридорлар кенглиги камида 2,4 m бўлиши керак. Ўқув биноларида ўқув хоналари икки томонлама жойлашган рекреация коридорлари камида 2,6 m (умумий ўрта таълим ташкилотларида 2,8 m) кенглик билан кўзда тутилиши керак.

Ўқув хоналари бир томонлама жойлашишида коридор-рекреация кенглиги 2,2 m бўлишига йўл қўйилади.

(202-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

203

Хоналардан чиқиш эшиклари кенглиги камида 0,9 m бўлиши керак.

Ўқув хоналарининг эшиги ташқарига коридорга очилиши лозим.

204

Эвакуация йўллари бўйича таълим ташкилотларининг энг узоқда жойлашган хоналарининг (ҳожатхона, юз-қўл ювиш хонаси, душхона ва бошқа одамлар доимо бўлмайдиган хизмат кўрсатиш хоналари бундан мустасно) эшикларидан, мактабгача таълим ташкилотларида — гуруҳ ячейкасидан чиқиш жойидан ташқарига ёки зинапоя катагига чиқиш жойигача масофалар 13-жадвалда кўрсатилганидан катта бўлмаслиги керак.

Боши берк коридор ёки холлга чиқадиган хоналар сиғими 80 кишидан ошмаслиги керак.

Оловбардошлик даражаси I — III бўлган умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотларининг боши берк коридорга ёки холлга чиқадиган хоналарининг сиғимини 125 кишигача қабул қилишга йўл қўйилади.

13-жадвал
Бинонинг оловга бардошлилик даражасиМасофа, m да, эвакуация пайтида одамлар оқимининг зичлиги*, киши /m2
2 гача2 дан кўп 3 гача3 дан кўп 4 гача4 дан кўп 5 гача5 дан кўп
123456
А. А. Зинапоя катаклари ёки ташқарига чиқиш жойлари оралиғида жойлашган хоналардан
I — III6050403520
IV4035302518
Б. Боши берк коридор ёки холлга чиқадиган хоналардан
I — III3025201510
IV201515107

(13-жадвал «Изоҳ» қисмига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

* Хонадан эвакуация қилинаётганлар сонини эвакуация йўлидаги коридор майдонига нисбати.

Изоҳ: Масофа қуйидаги бинолар учун қабул қилиниши лозим: мактабгача таълим ташкилотлари 6-устун бўйича; умумий ўрта, ўрта махсус таълим ташкилотлари, касбий таълим ташкилотлари 3-устун бўйича.

205

Мактабгача таълим ташкилотларининг ҳар бир гуруҳ ячейкасидан камида иккита, алоҳида жойлаштирилган чиқиш жойларини ҳисобга олиш лозим. Бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хоналардан эвакуация йўллари болалар учун мўлжалланган хоналар орқали ўтмаслиги керак. Эвакуация йўлларини ташкил қилиш ушбу ШНҚнинг 220-банди ва 13-жадвали кўрсаткичларига мувофиқ келиши керак (эвакуация йўллари бўйича масофа).

Умумий турдаги ва соғломлантириш муассасаларнинг илк ривожланиш гуруҳлари ҳар бир гуруҳ ячейкасига алоҳида кириш жойини ташкил қилиш билан биринчи қаватга жойлаштирилиши керак (катта ясли гуруҳлари учун 2 та гуруҳ учун йўл қўйилади). Мактабгача таълим гуруҳлар учун учта-тўртта гуруҳлар ячейкасига битта умумий кириш жойини кўзда тутишга йўл қўйилади.

Бир ёки икки гуруҳни биринчи қаватда ва бошқа гуруҳларни иккинчи қаватда жойлаштиришда тўртта гуруҳ учун битта кириш жойи бўлишига йўл қўйилади.

Гуруҳлар ячейкасидан иккинчи эвакуация чиқиш жойлари тўғридан тўғри ташқарига ёки умумий коридорлар орқали ҳамда тўғридан тўғри ташқарига ёки зинапоя катагига олиб борувчи коридорга чиқадиган чиқиш жойи бор қўшни хоналар орқали кўзда тутилишига йўл қўйилади.

5 — 7 ёшли мактабгача таълим ёшидаги болалар учун иккинчи қаватдан ташқи зинапоя орқали (гуруҳ хоналари ёки жисмоний тарбия ва мусиқа машғулотлари учун универсал заллардан) эвакуация чиқиш жойини ҳисобга олишга йўл қўйилади.

Ихтисослаштирилган муассасаларда мактабгача ёшдаги болалар — кўзи ожиз, таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган, ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун гуруҳ ячейкалари кўпи билан икки гуруҳга битта ташқи кириш жойи ва қўшимча эвакуация чиқиш жойлари билан биринчи қаватда жойлаштирилиши керак.

Эшитиш ва нутқида нуқсони бўлган болалар учун мактабгача таълим гуруҳларини иккинчи қаватда жойлаштиришга йўл қўйилади. Бунда, эвакуация чиқиш жойларини умумий турдаги муассасалар учун қандай бўлса, шундай ҳал этилиши лозим.

Ташқаридан кириш жойларининг тамбурлари кенглиги ва чуқурлиги камида 1,6 m бўлиши керак.

206

Битта бирлашган бинода мактабгача таълим ташкилоти ва бошланғич таълим, ҳамда ходимлар учун турар жой хоналари блоки жойлаштирилган бўлса, мактабгача таълим ташкилоти, умумий ўрта таълим ва турар жой блокларининг хоналари алоҳида ташқарига чиқиш жойларига эга бўлиши керак.

Мактабгача таълим бўлими гуруҳларининг хоналари орқали бошқа хоналардан эвакуация йўлларини кўзда тутишга йўл қўйилмайди.

207

Ёғочга ишлов бериш бўйича мактаб устахоналари ва металл ҳамда ёғочга ишлов бериш бўйича қўшма устахоналардан тамбур ёки устахоналарга туташган, шунингдек, синфлар, ўқув хоналари ва тажрибахоналардан унга чиқиш бўлмаган коридор орқали қўшимча чиқиш жойини ҳисобга олиш лозим.

208

Мактабгача таълим ва умумий ўрта таълим ташкилотларида ойнали эшиклар қўллашга йўл қўйилмайди.

209

Мактабгача таълим ташкилотлари биноларида қиялиги кўпи билан 45° ва бошқа таълим ташкилотлари биноларида қиялиги кўпи билан 60° бўлган ташқи очиқ зинапоялардан бинонинг иккинчи қаватидан иккинчи эвакуация чиқиш жойи сифатида фойдаланишга йўл қўйилади (жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларнинг мактабгача таълим ташкилотлари бинолари бундан мустасно).

Кўрсатилган ташқи зинапоялар эвакуация қилинаётганлар сони бўйича ҳисобланади, киши (кўпи билан):

70 — оловбардошлик даражаси I ва II бўлган бинолар учун, 50 - -''- III -''-30 - -''- IV -''-

Очиқ эвакуация зинапояларининг кенглиги камида 0,8 m бўлиши, зинапоялар поғоналари яхлит қадамларининг кенглиги камида 0,2 m бўлиши керак.

Ясси томқопламалар орқали (шу жумладан эксплуатация қилинмаётган) ёки ташқи очиқ галереялардан ташқи очиқ зинапояларга ўтиш йўлини қуришда юк кўтарувчи конструкциялар РП 1 синфдаги материаллардан камида REI 30 оловга бардошлилик чегараси билан лойиҳалаштирилиши лозим.

12-боб. Ёритиш, инсоляция, қуёшдан ҳимоя

210

Таълим ташкилотлари биноларида табиий ва сунъий ёритиш ШНҚ 2.01.05-24 ва ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ лойиҳалаш лозим.

Таълим ташкилотлари биноларида дераза ойналарини энергия тежамкор, паст эмиссияли қопламалар билан қопланган бўлиши лозим.

Одамлар доимо бўлишига мўлжалланган хоналарни табиий ёритиш ва шамоллатиш очиладиган тавақаси ва фрамугалари бор деразалар орқали таъминланиши лозим.

Коридор-рекреациялар ҳамда 50 нафар ва ундан ортиқ кишини эвакуация қилиш учун мўлжалланган коридорлар тавақаси очиладиган деразалардан табиий ёритишга эга бўлиши керак.

Энергияни тежаш мақсадида ички коридорлар, холларни ойналанган пардеворлар орқали иккинчи ёруғлик билан ёритишни кўзда тутишга йўл қўйилади. Бунда, танланган ойналаш ёки тарам — тарам юзали ойна қопламаларини қўллаш ҳисобига визуал изоляция таъминланиши керак.

Табиий ёритишсиз мактабгача таълим ташкилотларининг буфетлари, ходимлар хоналари, овқатланиш блокининг ошхона идиш-товоғини ювиш хоналарини лойиҳалаштиришга йўл қўйилади

Табиий ёритиш бўлмаган хоналарда мустақил қувват манбалардан фавқулодда ёритишни ва ШНҚ 2.04.05-22 бўйича тегишли шамоллатишни таъминлаш лозим.

Юқорида санаб ўтилган хоналарда (табиий ёритиш бўлмаслиги мумкин бўлган) фақат иккинчи ёруғлик билан ёритишга йўл қўйилади.

211

Мактабгача таълим ташкилотларининг гуруҳлари хоналари, таълим ташкилотларининг ўқув хоналари ва лабораториялари, маъмурий йўналишдаги ишчи хоналар, кутубхона ва архивлар ўқув заллари, маиший хизмат корхоналарининг ўқув устахоналарида чап томондан табиий ёруғлик тарқалишини кўзда тутиш лозим.

Чап томонли табиий ёритиш етарли бўлмаганда қўшимча табиий ёки сунъий ёритишни инобатга олиш керак.

212

Биноларни лойиҳалашда табиий ва сунъий ёритиш кўрсаткичлари ШНҚ 2.01.05-24 га мувофиқ ҳисобга олиниши керак.

Ногиронлиги бўлган болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишида ихтисослашган таълим-тарбия муассасаларида табиий ёритиш коэффициенти ўқув хоналари ва устахоналарда камида 1,5 фоиз, кўзи ожизлар учун хоналар ва устахоналарда 2,0 — 2,5 фоиз бўлиши керак.

213

Мактабгача таълим ташкилотлари, умумий ўрта таълим ташкилотларининг бошланғич синфлари гуруҳ ва ўқув хоналарининг деразалари Ж, ЖШқ, Шқ га қаратилган қилиб лойиҳаланиши керак.

Ўқув муассасалари биноларида деразаларнинг қуйидаги йўналтирилишини таъминлашга йўл қўйилади:

умумтаълим хоналари — Ж, ЖШқ, Шқ;

чизмачилик, расм, тасвирий санъат ва информатика хоналари — шимолий йўналишларга;

кутубхоналарнинг ўқув заллари Ш, ШШқ, Шқ, ЖШқ.

214

Кун мобайнида инсоляциянинг умумий давомийлиги камида 0,5 h кўпайиш шарти билан, кўрсатилган хоналарда узлуксиз бўлмаган инсоляцияга йўл қўйилади.

Юқорида кўрсатилмаган хоналар инсоляциясининг давомийлиги лойиҳалаш топшириғи билан белгилаши керак.

215

Қуёш радиацияси, ортиқча инсоляция ва қўшни бинолар юзасидан акс этадиган ёруғлик шуъласидан ҳимоя хоналарни оптимал йўналтириш ва жойлаштириш, олд ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, қуёш нуридан ҳимоя қурилмаларини қўллаш, жумладан ҳимояловчи ойналашни қўллаш ҳисобига таъминланиши керак.

Қуёш нуридан ҳимоя тадбирлари маҳаллий шароитлар бўйича белгиланиши лозим.

Қуёш нуридан ҳимоя қурилмаларини ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ лойиҳалаштириш лозим.

Қуёш нуридан ҳимоя қурилмалари йилнинг иссиқ мавсумида қуёш радиациясидан иссиқлик тушишининг камайишини таъминлаши ва йилнинг совуқ даврида хона томонидан қуёш энергиясини олишга халақит бермаслиги керак.

Бир ва икки қаватли биноларнинг қуёш нуридан ҳимоясини кўкаламзорлаштириш воситалари орқали таъминлашга йўл қўйилади.

216

Энергия харажатларини камайтириш учун сунъий ёритишнинг бир нечта даражасини, шу жумладан «навбатчи режими»ни қўллаш лозим.

Ёритишнинг тўлиқ қуввати иш жойларида зарурат бўлганда ишлатилиши керак.

Кўрсаткичлари бўйича сунъий ёритиш ёқиладиган ва ўчириладиган ёритиш даражаси датчикларини кўзда тутиш тавсия этилади.

13-боб. Муҳандислик ускуналари

217

Муҳандислик ускуналари тизимлари ШНҚ 2.08.02-23 нинг тегишли бўлими талабларига жавоб бериши керак.

218

Иш пайтида шовқин ва тебранишни келтириб чиқарадиган муҳандислик ускунасини жойлаштириш ва ўрнатиш хизмат кўрсатилаётган бино хоналари ҳамда унга ёпишган ҳудудларга нормаланган виброакустик таъсирни таъминлашни ҳисобга олган ҳолда ШНҚ 2.01.08-24 га мувофиқ инобатга олиш керак.

(218-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

219

Таълим ташкилотларига қозонхоналарни ўрнатиш ишлари ШНҚ 2.04.13-24 талабларига мувофиқ бўлиши лозим.

1-§. Иссиқлик таъминоти, иситиш, вентиляция ва кондициялаштириш

220

Хоналарда иссиқлик қулайлиги бўйича нормаланган, чегаравий ёки оптимал метеорологик параметрларни таъминлаш учун иситиш ва вентиляция ёки кондициялаштиришни ШНҚ 2.04.05-22 талабларини ҳисобга олиб лойиҳалаш лозим.

221

Ҳавони тўлиқ рециркуляциясида ишлайдиган автоном кондиционерларни хонага санитар нормасидан кам бўлмаган ташқи ҳавони киришини таъминловчи вентиляция мавжудлигида қўллашга йўл қуйилади.

222

Болалар мактабгача таълим ташкилотларида совуқ давр учун ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлигини ушбу ШНҚнинг 12-иловаси бўйича, маълумот бўлмаганда эса ШНҚ 2.08.02-23 га мувофиқ қабул қилиш лозим.

223

Мактабгача ёшдаги болалар доимо бўладиган хоналардаги иситиш жиҳозлари уларни мунтазам равишда тозалаш имконини берадиган олинадиган ёғоч панжаралар билан ҳимояланган бўлиши керак.

Иситиш жиҳозлари юзасининг ҳарорати 70 °С дан ошмаслиги керак.

Мактабгача таълим ташкилотларининг гуруҳлари хоналаридаги дераза остки қисмига ўрнатиладиган радиаторлар остки сатҳи билан пол сатҳи ораси камида 50 mm бўлиши зарур.

Мактабгача таълим ташкилотлари гуруҳ хоналарининг дераза токчаси остига радиаторларни ўрнатишда, жиҳознинг пастки қисмидан пол сатҳигача масофа камида 50 mm қилиб қабул қилиш лозим.

224

Биринчи қаватда жойлаштириладиган барча турдаги болалар мактабгача таълим ташкилотларининг гуруҳ хоналарида ҳамда кийиниш ва ётоқхоналарида, таянч-ҳаракатида нуқсонлари бор болалар учун муассасаларда пол юзасидаги ҳарорат полни иситиш ҳисобига 23 °С атрофида бўлиши керак.

Ушбу хоналарни иситиш даврида 20 °С дан паст бўлмаган ҳарорат билан таъминланадиган ертўла, цоколь ёки техник ертўлалар устига жойлаштирилганда иситиладиган пол ўрнатиш шарт эмас.

225

Болалар мактабгача таълим ташкилотларининг бурчакли шамоллатиладиган ётоғидан ҳавони чиқариб ташлашни гуруҳлар хоналари орқали кўзда тутишга йўл қўйилади.

Овқатлантириш блокидан ҳавони сўриб чиқарадиган ҳаво қувурлари гуруҳлар ёки ётоқлар хоналари орқали ўтмаслиги керак.

226

Умумий ўрта таълим ташкилотлари, мактаб-интернатлар ва ўрта махсус таълим ташкилотлари, ижод ва ихтисослаштирилган таълим ташкилотлари, касбий таълим ташкилотларининг биноларида совуқ давр учун ҳавонинг ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлигини ушбу ШНҚнинг 9-иловаси бўйича қабул қилиш лозим.

(226-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

227

Ўқув хоналарида механик равишда ҳаво киритиш ва марказлашмаган оқим билан ҳаво киритиш вентиляциясини лойиҳалаштиришда соатига камида бир марта алмаштириш ҳисоби бўйича табиий ҳаво тортиш вентиляцияси кўзда тутилиши лозим.

Қолган ҳаво ҳажми рекреация хоналари, санитария узеллари ва кимё лабораторияларидаги ҳаво тортувчи жавонлар орқали чиқарилиши лозим.

Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда бошланғич касбий таълим ташкилотлари биноларида рециркуляцияни қўллашга йўл қўйилмайди.

Ўқувчилар сони 250 нафаргача бўлган мактабларда механик равишда ҳайдашсиз ҳаво киритиш вентиляциясини ўрнатишга йўл қўйилади.

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва ихтисослаштирилган мактабларда ҳамда бошланғич касбий таълим ташкилотларида ҳаво билан иситишни қўллашга йўл қўйилмайди.

(227-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

228

Иситилмаган ташқи ҳавонинг марказлашмаган оқимини фрамугалар ва форточкалар орқали ҳисобга олиш керак.

229

Сиғими 100 кишигача бўлган мажлислар ва спорт залларида табиий ҳаво ҳайдаш билан киритиш ва тортиб чиқариш вентиляциясини инобатга олишга йўл қўйилади.

230

Ўқув муассасалари бинолари овқатланиш блокининг ишлаб чиқариш хоналарига ҳаво киритиш овқатланиш зали орқали ҳисобга олиниши лозим.

Киритилаётган ҳаво ҳажми ошхона технологик жиҳозларидан чиқаётган иссиқликнинг ютилишини ҳисобга олган ҳолда ҳисобланиши ва овқатланиш залидаги бир ўриндиқ учун камида 20 m³/h ни ташкил этилиши керак.

231

Ўрта махсус касбий ва олий таълим ташкилотлари хоналарида совуқ давр учун ҳаво ҳисобий ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги ушбу ШНҚнинг 12-иловаси бўйича қабул қилиниши лозим.

(231-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

232

Таълим ташкилотлари таркибига кирувчи лаборатория хоналари, ўқув-ишлаб чиқариш ва ишлаб чиқариш устахоналарининг иситиш, вентиляция ва бошқа муҳандислик жиҳозланиш тизимлари ШНҚ 2.09.02-23 бўйича лойиҳаланиши керак.

233

4 та ва ундан ортиқ аудиториялар ёки 100 дан ортиқ ўринли аудиторияларга хизмат кўрсатадиган вентиляция тизимининг ишлаш унумдорлигини аниқлашда аудиторияларнинг тўлиқ юкланмаганлигини ва уларнинг 0,75 коэффициент билан бир вақтнинг ўзида ишламаслигини ҳисобга олишга йўл қўйилади.

Ҳаво тортиш жавонлардан ҳавони чиқаришни, портлаш хавфсизлиги талабларини таъминлаш шарти билан бир ёки бир неча хоналардан умумий тизим билан кўзда тутишга йўл қўйилади.

2-§. Сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш

(13-бобнинг 2-параграфи номига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

234

Таълим ташкилотлари биноларида хўжалик-ичимлик, ёнғинга қарши ва иссиқ сув таъминоти, оқова сувларни чиқариб юбориш ва сув кетказиш тизимларини назарда тутиш ҳамда уларни ШНҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.04.01-22, ШНҚ 2.04.02-19 га мувофиқ лойиҳалаштириш керак.

Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлган аҳоли пунктларида қуриладиган барча турдаги таълим ташкилотлари биноларида ички сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тизимлари назарда тутилиши лозим.

(234-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган; иккинчи хатбоши янги таҳририда)

BIMFAB eslatmasi: 01/2-26-son o‘zgartirish buyrug‘i lotin yozuvida e’lon qilingan; yangi tahrirdagi matn kirill yozuviga BIMFAB tomonidan o‘girildi — rasmiy matn bilan solishtiring.

235

Барча турдаги таълим ташкилотлари биноларида ички совуқ ва иссиқ сув водопровод тизимини ўрнатишда, тозалаш инвентарларини сақлаш хоналари, душхоналар, санитар узеллари, тиббий пунктларда ўрнатиладиган ювиш жиҳозлари, раковина ёки умивальникларга, ошхоналар, буфетларнинг технологик ускуналарига, шунингдек хоналардаги бошқа жиҳозларга лойиҳалаш топшириғига мувофиқ совуқ ва иссиқ сувларни етказиб беришни ҳисобга олиш керак.

236

Сув олиш жойларида иссиқ сув ҳароратини иссиқлик таъминоти тизимидан қатъий назар 50 °С дан паст ва 60 °С дан юқори бўлмаган қилиб қабул қилиш, болалар мактабгача таълим ташкилотлари хоналаридаги душ ва умивальникларнинг сув олиш арматурасига узатиладиган иссиқ сув бундан мустасно, унинг ҳарорати 37°С дан ошмаслиги керак.

237

Иссиқ сув таъминоти манбаи бўлмаганда сув олиш жиҳозларига фақат совуқ сув берилишини кўзда тутиш лозим.

Тиббий хоналар, душхоналар ва гигиена хоналарида лойиҳалаш топшириғи бўйича иссиқ сув тайёрлаш учун электр энергиясидан фойдаланишга йўл қўйилади.

238

Болалар мактабгача таълим ташкилотларида илк ривожланиш гуруҳи ва кичик гуруҳ учун ҳожатхоналарда:

2 та болалар ва 1 та катталар учун умивальниклар;

1 та болалар учун унитаз;

сув туширадиган жиҳоз;

душ таглиги, 1 та сочиқ қуритгич ўрнатилади.

Мактабга тайёрлов гуруҳлари учун ҳожатхоналарда 4 та болалар учун умивальниклар, пардеворлари — экранлари бор очиқ хоналарда 4 та болалар учун унитаз, эгилувчан шлангдаги душ, сеткали душ таглиги, 1 та сочиқ қуритгич ўрнатилади.

Катта ва мактабга тайёрлов гуруҳлари учун ҳожатхона ҳудудида қулфланмайдиган ёпиладиган кабиналарда 4 та болалар учун унитаз жойлаштирилиши керак. Болалар кабинасининг ўлчами 0,8х0,75 m, кабиналар ўртасига баландлиги 1,2 m (полдан) полгача 0,15 m етмайдиган экран ўрнатилади.

239

Болалар мактабгача таълим ташкилотларида санитария жиҳозларини ўрнатиш баландлигини хоналар полидан жиҳоз ён деворигача ҳисоблаганда, қуйидагича қабул қилишга йўл қўйилади:

кичик гуруҳ болалари учун умивальниклар — 0,4 m;

ўрта ва катта гуруҳ болалари учун умивальниклар — 0,5 m;

постаментдаги ванналар — 0,6 m;

кичик ёшдаги иккинчи гуруҳ ва биринчи кичик гуруҳ болалари учун чуқур душ таглиги (душ сеткасининг таглик тубидан бошлаб жойлашиш баландлиги — 1,5 m) — 0,6 m;

мактабгача ёшдаги болалар учун саёз душ таглиги (душ сеткасининг таглик тубидан бошлаб жойлашиш баландлиги — 1,6 m) — 0,3 m.

Душ сеткалари эгилувчан шлангли бўлиши керак.

Эгилувчан шлангли душ сеткасининг таглик тубидан бошлаб жойлашиш баландлиги 1,5 m бўлиши керак.

Таглик ён деворидан 0,15 m баландликда душ сеткасини илиб қўйиш учун қўшимча кронштейн ўрнатишни кўзда тутиш лозим.

240

Мактабгача таълим ташкилотлари ҳамда жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар учун ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасаларида совуқ ва иссиқ сув таъминоти қувурларини яширин ўтказишни кўзда тутиш керак.

241

Санитария узеллари ва душ хоналарини тозалаш учун совуқ ҳамда иссиқ сув уланган сув қуйиш кранлари ўрнатилиши лозим.

242

Марказлаштирилган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда ички сув таъминоти тизимини ташкил этишда ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими ҳамда маҳаллий тозалаш иншоотлари назарда тутилиши лозим.

Ички оқова сувларни чиқариб юбориш тизими мавжуд бўлмаган биноларда ички сув таъминоти тизимини қуришга йўл қўйилмайди.

(242-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) таҳририда)

BIMFAB eslatmasi: 01/2-26-son o‘zgartirish buyrug‘i lotin yozuvida e’lon qilingan; yangi tahrirdagi matn kirill yozuviga BIMFAB tomonidan o‘girildi — rasmiy matn bilan solishtiring.

243

Аҳоли яшаш пунктлари ва қишлоқ жойлардаги оқова сувларни чиқариб юбориш тизими бўлмаган ҳудудларда алоҳида жойлаштирилган ерга қазилган типдаги ҳожатхоналар билан қуйидаги бино ва иншоотлар жиҳозланиши мумкин (баландлиги 2 қаватдан кўп эмас):

жойи 90 гача бўлган болалар мактабгача таълим ташкилотлари — чиқиндиларини олиб кетишни ташкил қилган ҳолда;

умумий ўрта ва ўрта махсус таълим ташкилотлари ҳамда мактаб-интернатлар, бошланғич касбий таълим ташкилотларида (ошхона, шифокор хонаси, кимё ва биология хоналари учун сув қувури ва ўйиққа тушириладиган оқова сувларни чиқариб юбориш тизими қурилиши шарти билан).

(243-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган; учинчи хатбоши янги таҳририда)

BIMFAB eslatmasi: 01/2-26-son o‘zgartirish buyrug‘i lotin yozuvida e’lon qilingan; yangi tahrirdagi matn kirill yozuviga BIMFAB tomonidan o‘girildi — rasmiy matn bilan solishtiring.

244

Марказлашган иссиқ сув таъминоти бўлмаган, ҳисобий сиғими 600 дан ортиқ ўқувчига мўлжалланган таълим ташкилотлари биноларининг овқатланиш блоклари учун ишлаб чиқариш оқова чиқиндиларини чиқариш жойларида ёғ тутиб қолувчи қурилмаларини ўрнатишни ҳисобга олиш керак.

Болалар мактабгача таълим ташкилотлари овқатланиш блоклари ёғ туткичлар билан жиҳозланмаслиги лозим.

3-§. Электротехника қурилмалари

245

Таълим ташкилотлари биноларида ҚМҚ 2.08.02-23, ШНҚ 2.04.17-19 ва ШНҚ 2.04.20-22 талабаларини ҳисобга олган ҳолда электр қурилмалари, электр ёритиш, шаҳар телефон алоқа, симли эшиттириш ва телевидение қурилмалари назарда тутилиши лозим.

246

Ўқувчилар сони 1000 нафардан кўп бўлган ўқув муассасалари биноларининг электр қабул қилувчилари электр таъминотининг ишончлилигини таъминлаш даражаси бўйича қуйидагиларга тааллуқли бўлиши лозим:

ёнғинга қарши қурилмалар, хавфсизлик сигнализацияси, лифтларнинг электр қабул қилувчилари I тоифага;

бинонинг қолган электр қабул қилувчилари — II тоифага.

247

Болалар мактабгача таълим ташкилотлари биноларида сунъий ёритиш манбалари сифатида 2700 — 40000 К ранг ҳароратли лампалардан фойдаланиш тавсия этилади.

248

Болалар мактабгача таълим ташкилотлари биноларида автоматик ёнғин сигнализацияси қурилмаларини барча хоналарда кўзда тутиш лозим (ҳожатхоналар, душхоналар, кир ювиш-саралаш хоналари, сабзавотлар омборхоналари, совитиш камералари, бойлерлар, насос ва вентиляция камералари бундан мустасно).

249

Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлар биноларида маҳаллий эшиттириш орқали ёнғин ҳақида одамларни огоҳлантириш кўзда тутилган бўлиши керак (бошланғич мактаблар бундан мустасно).

Сигнал маҳаллий шароитга боғлиқ ҳолда телефон жуфтлиги бўйича марказий кузатув пункти ёки ташқи сигнализация қурилмасига (қўнғироқ, чироқ) чиқарилиши лозим.

250

Бинолар ва хоналарни хавфсизлик сигнализацияси билан жиҳозлаш лойиҳалаш топшириғига мувофиқ амалга оширилиши керак.

4-§. Газ таъминоти

251

Бинолар газ таъминоти тизимлари ШНҚ 2.04.08-22 га ҳамда ҚР 05.02-23 мувофиқ қурилиши лозим.

252

Таълим ташкилотларининг ихтисослаштирилган лабораторияларида технология ва лойиҳалаш топшириғига мувофиқ табиий газ ёки суюлтирилган газдан фойдаланишга йўл қўйилади.

Шу билан бирга, суюлтирилган газ баллонларини жойлаштириш бино ташқарисидаги ихтисослаштирилган шкафларда таъминланиши керак.

253

Асосий бинодан алоҳида жойлашган ошхоналарнинг овқат пишириш жойларида табиий газдан фойдаланишда овқат пишириш ускуналарга йўл қўйилади.

Алоҳида турган иситиш қозонхоналарида газдан фойдаланишга йўл қўйилади.

14-боб. Лифтлар

254

Йўловчи лифтлари кириш вестибюлининг соф пол сатҳи ва юқори қават пол сатҳи орасидаги масофа (юқори техник қават бундан мустасно) 13,2 m ва ундан кўп бўлган биноларда яъни 4 қаватдан юқори бўлган биноларда кўзда тутилган бўлиши керак. Зарурият бўйича ногиронлиги бўлган шахсларни ўриндиқли аравачаларда 2 ва ундан юқори қаватларга чиқишларини, ташрифчилар учун оширилган, юқори комфорт талабларини таъминлаш учун баландлиги 2 қават ҳамда ундан юқори бўлган бино ва иншоотларда лифтлар қўлланиши мумкин.

ШНҚ 2.01.02-04 ва ШНҚ 2.08.02-23 талабларига мувофиқ биноларда ёнғин-қутқарув бўлинмаларини ташиш режимига эга лифтларни ўрнатилишига йўл қўйилади.

Лифт кабинаси ўлчамлари ШНҚ 2.07.02-24 талабларига мос бўлиши керак (ногиронлиги бўлган шахсларнинг ўриндиқли аравачасини жойлаштириш ҳисобга олинган ҳолда).

(254-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

15-боб. Энергия тежамкорлик

255

Таълим ташкилотлари бинолари энергия тежамкор бўлиши керак.

Иситиш, вентиляция, кондициялаштиришга ҳисобий солиштирма энергия харажатлари ШНҚ 2.01.18-24 талабларига жавоб бериши лозим.

(255-бандга Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

256

Энергия тежамкорлик, энергия самарадорликни лойиҳалаштиришнинг барча босқичларида қуйидагилар инобатга олиниши лозим:

қурилиш майдонлари ва ҳудудларида бино(иншоотлар)ни жойлаштириш;

оптимал ҳажмий-режавий ечимларни танлаш;

лойиҳани батафсил ишлаб чиқиш жараёнида аниқ лойиҳа ечимларини аниқлаш.

257

Бинони қурилиш майдонига жойлаштиришда, имкон қадар, бинонинг бўйлама фасадини жанубий ёки унга яқин томонларга йўналтирилишини таъминлаш лозим.

Бино компактлиги йўл қўйилган чегараларда корпус кенглиги ва қаватлар сонини ошириш ҳисобига, табиий ёритиш ва табиий шамоллатиш талабларини ҳисобга олган ҳолда бино хоналарини рационал блокировкалаш ҳисобига таъминланиши керак.

258

Таълим ташкилотлари биноларини ШНҚ 2.01.04-18 га мувофиқ камида иккинчи иссиқлик ҳимояси даражаси билан лойиҳалаштириш лозим.

Тўсувчи конструкцияларнинг иссиқлик техника параметрлари ШНҚ 2.01.04-18 талабларига мувофиқ бўлиши керак.

259

Иссиқлик ҳимояси, иситиш, вентиляция ва кондициялаштириш тизимларини лойиҳалаштиришда ҳисобий ички параметрларни ушбу ШНҚнинг 5, 9 ва 12-иловалари жадвалларига кўра қабул қилиш лозим.

Ички параметрларнинг чегаравий ёки оптимал қийматларини лойиҳалаш топшириғи бўйича иккинчи ёки учинчи даражали иссиқлик ҳимоясига эга бинолар учун қабул қилишга йўл қўйилади.

260

Табиий ёритишнинг норматив кўрсаткичларини таъминлаб, йўналтириш ва ойналаш конструкциялари орқали йўл қўйиладиган иссиқлик йўқотишларини ҳисобга олган ҳолда биноларнинг оптимал ойналаш майдонини ҳисобга олиш лозим.

Минимал етарли ойналаш майдони биноларнинг шимолга қараган фасадида таъминланиши керак. Бутун бино бўйича ёруғлик оралиқлари майдони ташқи деворлар майдони йиғиндисининг 25 фоизидан ошмаслиги керак.

Қуёшдан ҳимоя воситалар қўлланганда биноларнинг жанубий фасадларида асосланганда шаффоф тўсиқлар майдонини оширишга йўл қўйилади. Ғарбий фасадларнинг ойнавандлиги 40 фоиздан ошмаслиги лозим.

261

Бинонинг юқори шовқин фонли ҳудудда жойлашишида шовқин ва иссиқликни ҳимоялаш хусусиятлари бўйича самарали дераза конструкцияларини — иккитали ва учтали ойнапакетларни, иссиқлик ўтказишга меъёрдан юқорироқ қаршиликка эга бўлган самарали шаффоф фасад тўсиқларини (ораси ғовакли, ёруғлик қайтарувчи қопламали) қўллашга йўл қўйилади.

262

Совуқ ҳавонинг кириб келишидан ҳимоялаш учун ташқи кириш эшикларини пружинали ёпиш қурилмалари билан жиҳозлаш лозим.

Киришларни енгиллаштирилган, шу жумладан, шаффоф конструкцияли тақаб қурилган иситилмайдиган тамбурлар билан жиҳозлаш тавсия этилади.

Хоналарда микроиқлим параметрларини автомат тарзда ёки қўлда тартибга солишни инобатга олиш лозим.

263

Таълим ташкилотлари биноларида энергия самарадорлигини ошириш учун илиқ мавсумда иссиқ сув таъминотининг 50 фоизини таъминлаш учун ШНҚ 2.04.16-23 бўйича қуёш генераторларидан ва электр таъминотининг бир қисмини таъминлашда фотоэлектрик станциялардан ШНҚ 2.04.15-23 бўйича фойдаланиш тавсия этилади.

1-илова Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларидаги элементларнинг таркиби ва майдонлари

Ҳудудлар ва майдончаларҚуйидаги бузилишлари бўлган 144 — 288 нафар ўқувчига мўлжалланган мактаб-интернатлар майдонлари, m2
таянч-ҳаракат аппаратидаинтеллектида (олигофренлар)эшитиши ва нутқидакўришида ва карлар
12345
1. Ўқув-тажриба боғ-полиз ҳудуди, шу жумладан:550 — 580650 — 680550 — 580500 — 530
сабзавотлар ўсимликлари участкаси200250200200
боғ ва реза мевазор250300250200
коллекцияланадиган, экзотик ўсимликлар участкаси50505050
иссиқхона (парник)50 — 8050 — 8050 — 8050 — 80
2. Ўқув ҳудуди, жами, шу жумладан:160160160160
метеогеографик майдонча50505050
зоомайдонча50505050
соябон-синф60606060
3. Спорт ҳудуди, жами, шу жумладан майдончалар:3640364036402248
спорт ўйинлари учун ўт қопламали36х
2160
36х60
2160
36х60
2160
36х60
2160
енгил атлетика учун490490490-
гимнастика учун ускуналари билан12х24
288
12х24
288
12х24
288
12х24
288
волейбол-баскетбол учунтир — 540540540-
стол тенниси учун, б.162162162-
4. Дам олиш, рекреация ҳудуди, шу жумладан:1200 — 1400980 — 145011801380
кичик ёшдаги болаларнинг ҳаракатли ўйинлари учун майдонча300300 — 400300300
шунинг ўзи, ўрта синфлар ўқувчилари учун300300 — 400300300
шунинг ўзи, юқори синфлар ўқувчилари учун400 — 600200400600
2 — 5 кишига мўлжалланган курсили тинч дам олиш майдончалари200180 — 250180180
5. Хўжалик зонаси900900900900

Изоҳ: Участкалар элементларининг таркиби ва майдонлари муайян шаҳарсозлик шартлари бўйича мактаб-интернатнинг сиғимлилиги ва ихтисослашуви, участкалар ўлчамлари ва ш.к ҳисобга олинган ҳолда белгиланади.

BIMFAB eslatmasi: «спорт ўйинлари учун ўт қопламали» qatorida manbada 2-ustunda «36х» (boshqa ustunlarda «36х60»), «волейбол-баскетбол учун» qatorida «тир — 540» deb berilgan; o‘lcham va maydon (masalan, 36х60 / 2160) manbada kasr ko‘rinishida — manbadagidek keltirildi.

2-илова Ногиронлиги бўлган болалар учун мактабгача таълим ташкилотларида тиббиёт хоналарининг 72 — 120 ўринга (6 — 10 гуруҳ) ҳисоблаганда таркиби ва майдонлари

ХоналарҚуйидаги бузилишлари бўлган болалар учун муассасаларда майдонлар, m2
эшитишида, нутқидакўришида (кўрларда)таянч-ҳаракат аппаратидаинтеллектида
12345
Тиббиёт хонаси (муолажалар учун)13-1413-14-13-14
Изолятор (иккита палатали, санузел, ҳамшира пости билан)16 — 1816 — 1818 — 2016 — 18
Физиотерапевтик хона (муолажалар учун)14141414
Шифокор-педиатр хонаси12141412 — 14
Логопедик хона12-1214
Маслаҳатчи шифокорлар хоналари--2 дан 14 гача-
Шифокор-окулистнинг қоронғи хонали хонаси (3х6 m)-30 — 38--
Сув тагида массаж учун, ҳаракатланиш функцияларини сувда ривожлантириш учун хона (кийиниш хоналари билан)--36 — 40-
Иссиқлик ва электр билан даволаш учун хона қўшимча хонаси билан--14-
Протезлаш хонаси--14-

Изоҳ: Хоналар таркиби ва майдонлари муайян шароитлар бўйича лойиҳалаш топшириғи билан белгиланади (муассасанинг сиғими ва ихтисослашуви ҳисобга олинади).

3-илова Ногиронлиги бўлган болалар учун мактабгача таълим ташкилотларида умумий хизмат хоналари ва маъмурий-хўжалик хоналарининг таркиби ва майдонлари (72 — 120 ўринга ҳисоблаганда)

ХоналарҚуйидаги бузилишлари бўлган болалар учун муассасаларда майдон, m2
эшитишида, нутқидакўришида (кўрларда)таянч-ҳаракат аппаратидаинтеллектида
12345
Мудир хонаси12 — 1412 — 1412 — 1412 — 14
Услубий хона ва педагоглар хонаси18 — 2422 — 2622 — 2618 — 24
Ота-оналар учун қабулхона2020 — 2520 — 2520
Хўжалик мудири ва бухгалтерия хонаси16161616
Ходимлар хонаси10101010
Ходимлар учун гардеробхона, душхона ва санузели10101010
Болаларнинг ювиниши ва сув муолажалари учун ваннахона (кийиниш хонаси билан)16 — 202024 — 4016 — 20
Сув муолажаларидан кейин болаларнинг дам олиш хоналари141414 — 1614
Ошхона тарқатиш ва идиш ювиш хонаси билан30 — 4030 — 4030 — 4030 — 40
Ошхона омборхоналари (2 та хона) помещения)12121212
Чойшабхона (тоза чойшабларни сақлаш учун)8 — 1010 — 1212 — 1410 — 14
Кир ювиш-ажратиш хонаси16202016
Қуритиш-дазмол қилиш хонаси12141412
Инвентарь, асбоб-ускуна омборлари (жамлама майдон)15 — 2018 — 2018 — 2015 — 20
Асбоб-ускунани таъмирлаш устахонаси15151515

Изоҳ: Хоналар таркиби ва майдонлари маҳаллий шарт-шароитлар бўйича лойиҳалаштиришга топшириқ билан белгиланади.

4-илова Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасалари хоналарининг таркиби ва майдонлари

ХоналарМайдон, m2
11 йиллик 144 ўринга (тайёрлов синфи билан — 12 кишилик): нутқида бузилиши бўлган карлар учун; кўзи ожизлар учун11 йиллик 144 ўринга (тайёрлов синфи билан — 12 кишилик): мия церебрал фалажи бўлган, таянч-ҳаракат аппаратининг бошқа бузилишлари бўлган болалар учун11 йиллик/24 синф 288 ўринга (иккита тайёрлов синфи билан — 24 кишилик) мия церебрал фалажи бўлган ва таянч-ҳаракат аппаратининг бошқа бузилишлари бўлган болалар учун9 йиллик/18 синф 288 ўринга интеллекти бузилган болалар (олигофренлар) учун
12345
1. Тайёрлов бўлими
синф — 12 кишиликсинф — 12 кишиликиккита синф — 12 тадан кишилик
Вестибюль кийиниш хонаси билан15 — 18 (19)*1838-
жойи билан19х2
Ётоқхона (ўғил болалар ва қизлар учун)42
21х2
48
24х2
96
24х4
Синф — гуруҳий36 — 40 (42)40 — 4280 — 84
2
-
Ўйин хонаси — ошхона36 (42)*42 — 4542 — 45-
Буфетхона666
Ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари (ўғил болалар ва қизлар учун)24 — 26*
12(13)х2
26
13х2
52
13х4
-
санитария жиҳозларининг жойлаштирилиши ҳисобга олинган ҳолда аниқлаштирилади
Душхона ванна билан (ечиниш учун жойлари билан)151515-
Навбатчи тарбиячи хонаси (санузели билан)12
(8+4)
12
(8+4)
12
(8+4)
-
Болаларнинг шахсий буюмлари сақланадиган хона6 — 86 — 812 — 16
2
-
Инвентарь учун хона556-
Ромли айвонлойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
2. Бошланғич (I — IV) синфларнинг ўқув турар жой секциялари
4 синф/48 кишига4 синф/48 кишига8 синф/96 кишига8 синф/128 кишига
Синф — 40 m²160
4 тадан 40 тагача
160
4 тадан 40 тагача
160
4 тадан 40 тагача
160
4 тадан 40 тагача
Қўл меҳнати хона-устахонаси — 40 m² (кўзи ожизлар учун — 50 m²)40(50)*4080 (2 по 40)80 (2 по 40)
тўртта синфга битта хона
Ўйингоҳлар (дам олиш хоналари)60(72)*
2 тадан 30(36)* тагача
80
2 тадан 40 тагача
160
4 тадан 40 тагача
120
4 тадан 30 тагача
Индивидуал машғулотлар хонаси12(16)*2 тадан 16 тагача4 тадан 16 тагача-
Ётоқхоналар (4,0 — 4,5 m2/кишига)192(216)*216432512
Ҳожатхоналар ва ювиниш хоналари, душхоналар (ўғил болалар ва қизлар учун)майдонлар санитария асбобларининг жойлашиши ҳисобга олинган ҳолда қабул қилинади
4550100120
Вестибюль гардеробхона билан (1 кишига 0,75 — 0,8 m дан)36(40)*
2 тадан 18(20)*тагача
40
2 тадан 20 тагача
80
4 тадан 20 тагача
96
4 тадан 24тагача
Маиший хона (кийим тозалаш, ювиш, дазмоллаш учун)30
2 тадан 15 тагача
40
2 тадан 20 тагача
80
4 тадан 20 тагача
60
4 тадан 15 тагача
Болаларнинг шахсий буюмлари ва кийим омбори16
2 тадан 8 тагача
16
2 тадан 8 тагача
32
4 тадан 8 тагача
32
4 тадан 8 тагача
Навбатчи тарбиячи хонаси (8 m2+4 m2)24
2 тадан 12 тагача
24
2 тадан 12 тагача
48
4 тадан 12 тагача
48
4 тадан 12 тагача
Инвентархона10
2 тадан 5 тагача
10
2 тадан 5 тагача
20
4 тадан 5 тагача
20
4 тадан 5 тагача
Очиқ ҳавода ўтказиладиган машғулотлар учун айвон (30 m2 дан кам эмас)лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
3. Ўрта ва юқори синфларнинг турар жой секциялари
7 с-ф/84 киши7 с-ф /84 киши14 с-ф /168 киши10 с-ф /160 киши
Вестибюль устки кийим учун гардеробхона билан (1 кишига 0,75 m2дан)63(65)
(учта хона)
65
(учта хона)
126 — 130
(бешта хона)
120
(бешта хона)
Дам олиш хоналари (24 — 30 m2)8490150120
Индивидуал машғулотлар учун хоналар (16 — 20 m2 дан)50 — 60
3
60
3
100
5
-
Ётоқхоналар (1 кишига 4-4,5 m2 дан)336 — 378378756640
Ҳожатхоналар, ювиниш хоналари, душхоналар, қизлар учун шахсий гигиена хоналари — 3 m2Санитария жиҳозларининг сонига мувофиқ
7280160120
Маиший хоналар (кийим тозалаш, ювиш, дазмоллаш учун, 1 кишига 0,4-0,5 m2 ҳисобда, лекин 12 m2 дан кам эмас)35 — 42
3
42
3
84
5
60 — 64
5
Навбатчи тарбиячилар хоналари 12 m2 дан (тамбур-даҳлиз ва санузел билан)Ҳар бир турар жой секциясига ҳисоблаганда
36
3х12
36
3х12
60
5х12
60
5х12
Болаларнинг шахсий буюмлари ва кийими учун омборхоналар (ҳар бир секцияда)24
3
30
3
50
5
40
5
Инвентарь хоналар (ҳар бир секцияда — 5 m2)15
3
15
3
30
5
25
5
4. умумий ўрта таълим ташкилотлари хоналари. Ўқув хоналари ва лабораториялари
Табиий фанлар лабораторияси (кимё, физика, биология)50 (кўрлар учун 60)505050
Лаборантлар хонаси (кимё, физики, биология)30303024
Математика хонаси40 — 504080
2 тадан 40 тагача
40
Тарих, жамиятшунослик, ўлкашунослик, география хонаси40 — 50404040
Она тили ва адабиёти (нутқни ривожлантириш) хонаси40 — 50 (кўрлар учун 60)404080
2 тадан 40 тагача
Чет тиллар хонаси (лингафон ускунали)40 — 504040-
Информатика хонаси505050-
Расм, рассомлик, ганчкорлик, ҳайкалтарошлик хонаси50 (кўрлар учун — 60)505050
Мусиқа машғулотлари, ашула хонаси++++
эстрадада томоша зали
Кўзи ожизлар учун интернатларда ижтимоий-маиший йўналтириш ва материалшунослик хонаси.(60)---
Рўзғоршунослик устахонаси (ошпазлик, кийим тикиш, каштачилик)40 — 5040 — 5040 — 5050
Логопедик хона (нутқни ривожлантириш, ритмик машғулотлар, бошқалар)40 — 5040 — 5040 — 5040
«Маърифат-маънавият» хонаси (кутубхонанинг ўқиш зали билан қўшилган)++++
Жисмоний тарбия-машқ хоналари блоки
Спортзал (универсал)288288288288
Зал қошида снарядлар сақланадиган хона16161616
Кийиниш хоналари, душхоналар ва санузеллар (ўғил болалар ва қизлар учун)30 — 4030 — 4030 — 4030 — 40
Тренер хонаси (санузел билан)10101010
Даволаш гимнастикаси машғулотлари учун хона, тренажер залЛойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
Устахоналар блоки
Металл ва ёғочга ишлов бериш учун қўшма устахона (ёки электро-монтаж хонаси, радиотехника хонаси).60607260
(майдон ихтисослашуви ҳисобга олинган ҳолда аниқлаштирилади)
Устахоналар қошида санузллар6666
Устанинг хонаси асбобхона билан15151515
дастлабки материаллар ва тайёр буюмлар сақланадиган хоналар15151515
Кутубхона-ахборот маркази
Ўқиш зали, абонемент40 — 50 (60)50 — 607030 — 40
Китоб омбори35 — 40 (60)40 — 506030
Дарсликларни сақлаш ва таъмирлаш хонаси15151515
Фоно-видеотека, товуш ёзиш студиясиЛойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
Мажлислар зали ва клуб-тўгараклар хоналари
Мажлислар зали150150220220
Эстрада27273636
Эстрада қошида артистлар хонаси (президиум хонаси)15151515
Техник марказ (радиоузел, видеопроекция асбоб-ускунасини сақлаш)18182020
Фойе — кўргазмалар зали40405050
Клуб-тўгарак машғулотлари учун хоналар40405050
Овқатхона блоки
Овқатланиш зали (тарқатиш хонаси билан)
Вестибюль қўл ювгичлар билан
Вестибюль қошидаги санузеллар
90 ўрин90 ўрин150 ўрин150 ўрин
120140240200
121212
12
6666
Иссиқ цех37 — 5035 — 506060
Ювиш хоналари15151818
Совуқ цех12121212
Гўшт-балиқ цехи12121212
Сабзавот цехи12121212
Юклаш хонаси қадоқлаш хонаси билан12121212
Совитиш камераси6 — 106 — 101212
Қуруқ маҳсулотлар омбори888 — 108 — 10
Сабзавотлар омбори881010
Ходимлар гардероби душхонаси билан12121212
Ходимлар учун санузел4444
Ишлаб чиқариш мудирининг хонаси8888
Тиббиёт, даволаш-соғломлаштириш хоналари блоки
Қабулхона-қўриқхона12121212
Касалликлар профили бўйича шифокор хонаси18181814
Муолажалар хонаси15151515
Тиш шифокори хонаси14141414
Физиотерапия хонаси, мутахассис шифокорлар хоналарилойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
Гипсхона, протезлаш хонаси
Массаж хонаси
-1818-
Гидротерапия хонаси-1414-
Тиббиёт блокининг санитария узеллари-2525-
Изолятор:6666
вестибюль ҳамшира пости билан14141414
Палаталар18182718
Палаталар қошидаги санузеллар99129
Ваннахона14141414
Вестибюль, рекреациялар ва умумий мактаб хизматидаги санузеллар
Асосий киришдаги вестибюль40 (кўзи ожизлар учун интернатларда 50)4065 — 7265 — 72
Вестибюль қошида ва бино қаватларидаги санитария узеллари (умумий мактаб хоналарининг сиғимлилиги бўйича)30305050
Рекреации (умумий мактаб хоналарининг сиғимлилиги бўйича)100100130130
Маъмурий-хўжалик хоналар блоки
Ўқитувчилар хонаси — услубий хона40405040
Директор хонаси15152015
Қабулхона-канцелярия15151515
Хўжалик ишлари, бинони эксплуатация қилиш бўйича мудир хонаси12121212
Ўқув бўлими мудирининг хонаси12121212
Катта тарбиячи хонаси12121212
Психолог (логопед) хонаси12121212
Техник ходимлар хонаси8888
Омборхоналар, асбоб-ускуна сақлаш хоналари24243024
Ота-оналар билан учрашувлар хонаси15 — 2015 — 2015 — 2015 — 20
Хўжалик ҳамшираси хонаси (Чойшабхона билан)20202020
Протезлаш хонаси-топшириқ бўйичатопшириқ бўйича-
Протезларни таъмирлаш ва ўлчаш хонаси-2025-
Таъмирлаш устахонаси10101010
Асбоб-ускуналар ва болаларнинг мавсумий кийимларини сақлаш учун омборхоналар20 — 3020 — 303030
Мебель ва асбоб-ускунани таъмирлаш устахонаси15 — 2015 — 202020
Кир ювиш хоналари, чойшабларни саралаш ва сақлаш хоналари билан252525 — 3025 — 30
Дазмол қилиш хонаси, тоза чойшабларни ямаш ва сақлаш хонаси16 — 2016 — 2020 — 2520 — 25
Асосий киришда навбатчи хонаси (ўт ўчириш пости)10101010

*) Кўзи ожиз болалар ва таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган болалар, мия церебрал фалажи бўлган болалар учун

Изоҳлар: 1. 2-устунда қавс ичида кўзи ожиз болалар учун мактаб-интернатлардаги хоналар майдонлари кўрсатилган.

2. Хоналарнинг таркиби ва майдони муайян қурилиш шартлари бўйича лойиҳалаштиришга топшириқ билан белгиланади.

3. Коммуникация, эвакуация хоналари, ёрдамчи ва техник хоналар лойиҳада белгиланади.

BIMFAB eslatmasi: manbada bir katakka bir necha xona nomi, qo‘shni kataklarga ularning qiymatlari ustma-ust yozilgan joylarda har bir xona alohida qatorga ajratildi (PDF’dagi satrlar balandligi bo‘yicha); birlashtirilgan katakda ustunlar ostiga ochiq yozilgan sonlar (masalan, «45 50 100 120») o‘z ustuniga qo‘yildi. «Навбатчи тарбиячилар хоналари» qatorida manbada «36366060» deb qo‘shib yozilgan — 3х12 va 5х12 ga mos ravishda 36 / 36 / 60 / 60 deb ajratildi. «Овқатхона блоки» qismida manbada uch xona nomi (ovqatlanish zali, qo‘l yuvgichli vestibyul, vestibyul qoshidagi sanuzellar) chap ustundagi bitta katakda, qiymatlar esa besh qatorda berilgan — manbadagidek keltirildi. Rasmiy matn bilan solishtiring.

5-илова Мактабгача таълим ташкилотлари биноларида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги

ХоналарПараметрларҲисобий ҳарорат,°С1 соатлик ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги, камида
I зонаII зонаIII зона
123456
Гуруҳ хонаси, илк ёшлиларнинг 2-гуруҳи ва 1-кичик гуруҳдагиларнинг кийиниш хонаси, ётоқхоналарН2020211,5
Г20 — 2320 — 2321 — 241,5
О21-2221-2222-231,5
Гуруҳ хоналари, кийиниш хоналари: 2-кичик гуруҳникиН2020201,5
Г20 — 2320 — 2320 — 231,5
О21-2221-2221-221,5
Ўрта, катта ва мактабгача таълим гуруҳларникиН1919191,5
Г19 — 2219 — 2219 — 221,5
О20-2120-2120-211,5
Ҳожатхоналар: илк ривожланиш гуруҳлариникиН2120211,5
Г21 — 2420 — 2321 — 231,5
О22-2321-2222-231,5
мактабгача таълим гуруҳларникиН2019191,5
Г20 — 2319 — 2219 — 221,5
О21-2220-2120-211,5
БуфетхоналарН1616161,5
Г---1,5
О---1,5
Мусиқа ва физкультура машғулотлари учун залларН1818181.5
Г18 — 2018 — 2018 — 201,5
О1919191,5
Сайр қиладиган айвонларН12---
Г12 — 14---
О12-13---
Болаларни сузишга ўргатиш учун бассейнлар учун залларН303030Ҳисоб бўйича 1 болага камида 50 m³/h
Г30 — 3230 — 3230 — 32
О30-3130-3130-31

Изоҳлар: 1. Н — нормалаштириладиган қийматлар, Г ва О — иссиқлик бўйича комфортнинг чегаравий ва оптимал параметрлари.

2. Талабдаги ҳаво алмашинуви табиий тортиш вентиляцияси орқали таъминланиши лозим.

3. Бассейнлар учун заллар вентиляцияси спорт иншоотлари вентиляциясига қўйиладиган талабларга мувофиқ лойиҳалаштирилиши лозим.

6-илова Умумий ўрта таълим ташкилотлари номенклатураси

Т/рНомланишиИзоҳ
Шаҳар ва қишлоқ қурилиши учун
1.1-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг бир потоки учун 11-йиллик умумтаълим мактаб
11 синфлар
330 ўқувчилар
1,5 — 2,0 минг кишилик қишлоқ посёлкалари
Шаҳарларни реконструкция қилиш шароитида: 3-4 минг кишилик кичик даҳалар ёки маҳаллалар .
2.Шунинг ўзи, 1-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг икки потоки учун
22 синфлар
660 ўқувчилар
2,5 — 3,5 минг кишилик қишлоқ посёлкалари;
3-4 минг кишилик кичик даҳалар ва маҳаллалар
3.Шунинг ўзи, 1-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг уч потоки учун
33 синфлар
990 ўқувчилар
4,5 — 5,5 минг кишилик қишлоқ посёлкалари.
7 — 10 минг кишилик шаҳарлар кичик даҳалари
4.Шунинг ўзи, 1-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг тўрт потоки учун
44 синфлар
1 540 ўқувчилар
5,5 минг ва ундан ортиқ кишилик қишлоқ посёлкалари.
7 минг ва ундан ортиқ кишилик шаҳарлар кичик даҳалари ва массивларда
5.Шунинг ўзи, 1-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг беш потоки учун
55 синфлар
1650 ўқувчилар
Қишлоқ қурилиши учун
6.Синф тўлдиришлилиги 16,20 ва 24 ўқувчидан иборат 1-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг бир потоки учун 11-йиллик мактаб
11 синфлар
176, 220 ва 264 ўқувчилар
600 — 1200 кишилик қишлоқ посёлкалари.
7.11-йиллик мактаб-интернат
22 синфлар
528 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
8.Синфда 16, 20 ва 24 ўқувчилари бор 4 синфлик бошланғич мактаб
4 синфлар
64, 80 ва 96 ўқувчилар
200 — 300 кишилик кичик қишлоқ посёлкалари учун, тармоқни тўлдириш учун.
9.Синфда 10 — 12 ўқувчилари бор 4 синфлик бошланғич мактаб
4 синфлар
40 — 48 ўқувчилар
150 — 200 кишилик кичик посёлкалар учун.

Изоҳ: муайян шаҳарсозлик шароитлари учун бошланғич ва юқори синфларнинг турли нисбатларига эга бўлган мактаблар қўлланиши мумкин (лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича).

7-илова Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернат номенклатураси

Т/рНомланишиИзоҳ
Шаҳар ва қишлоқ қурилиши учун
1.5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг бир потоки учун 7-йиллик ихтисослаштирилган мактаб
14 синфлар
336 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
2.Шунинг ўзи, 5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг уч потоки учун (табиий фанлар йўналишида 7 — 11 синфлар) 5 ва 7 йиллик ихтисослаштирилган мактаб
17 синфлар
408 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
3.Шунинг ўзи, 5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг уч потоки учун (табиий фанлар йўналишида 7 — 11 синфлар) 5 ва 7 йиллик ихтисослаштирилган мактаб
19 синфлар
456 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
4.Шунинг ўзи, 5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг тўрт потоки учун (табиий фанлар йўналишида 7 — 11 синфлар) 5 ва 7 йиллик ихтисослаштирилган мактаб
20 синфлар
480 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
5.Шунинг ўзи, 5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг уч потоки учун (табиий фанлар йўналишида 7 — 11 синфлар) 5 ва 7 йиллик ихтисослаштирилган мактаб
21 синфлар
504 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
6.Шунинг ўзи, 5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг тўрт потоки учун (табиий фанлар йўналишида 7 — 11 синфлар) 5 ва 7 йиллик ихтисослаштирилган мактаб
24 синфлар
576 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича
7.Шунинг ўзи, 5-синфдан 11-синфгача ўқувчиларнинг уч потоки учун (табиий фанлар йўналишида 7 — 11 синфлар) 5 ва 7 йиллик ихтисослаштирилган мактаб
28 синфлар
672 ўқувчилар
Лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича

Изоҳ: Синфлар сони маҳаллий шарт-шароитлар бўйича лойиҳалаштиришга топшириқ билан аниқлик киритилади.

8-илова Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг турлари

Ихтисослаштирилган болалар муассасаларининг турлариГуруҳдаги ўринлар сониГуруҳлар сониСиғими
1234
Кўришда нуқсони бўлган ва кўзи ожиз болалар учун126 — 1072 — 120
Ғилайлиги бўлган ва амблиопияли болалар учун154 — 860 — 120
Эшитиши ва нутқи бўйича ногиронлиги бўлган болалар учун126 — 1072 — 120
Таянч-ҳаракат аппаратида нуқсонлар бўлган, мия церебрал фалажи бўлган болалар учун126 — 1072 — 120
Ақлий ривожланишда нуқсонлари бор болалар учун126 — 1072 — 120

Изоҳлар: 1. Сиғим маҳаллий шарт-шароитлар бўйича лойиҳалаштиришга топшириқ билан белгиланади;

2. 2 ёшдан 3 ёшгача болалар учун илк ривожланиш гуруҳлари лойиҳалаштиришга топшириқ билан кўзда тутилади;

3. Жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган мактабгача ёшдаги болалар учун гуруҳлар ихтисослаштирилган профилли мактаб-интернатлар (асосий тўрт тур бўйича) таркибида кўзда тутилиши мумкин.

9-илова Умумий ўрта таълим ташкилотлари ва мактаб-интернатлари биноларида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳарорат ҳамда ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги

ХоналарПараметрларҲисобий ҳарорат, °С1 соатда ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги, камидаХоналарнинг турлари*
I зонаII зонаIII зона
1234567
Синф хоналари, ўқув хоналари, тажрибахоналар, мусиқа ва қўшиқ синфлари, кутубхоналарнинг ўқишга хизмат кўрсатиш ҳудудлариН202021Ҳисоб китоб бўйича, аммо 1 кишига 20 m3/ h дан кам эмас.Д
Ч20 — 2320 — 2321 — 24
О21-2221-2222-23
Ўқув устахоналариН171717Ҳисоб китоб бўйича, аммо 1 кишига 20 m3/ h дан кам эмас.Д
Ч17 — 1917 — 1917 — 19
О17-1817-1817-18
Мажлислар зали — маъруза аудиторияси, эстрадали (саҳнали) мажлислар зали, жумладан киноқурилмаси борН191920Ҳисоб китоб бўйича, аммо 1 кишига 20 m3/ h дан кам эмас.Д
Ч19 — 2119 — 2120 — 22
О19-2019 — 2120-21
Клуб-тўгарак хоналари, дам олиш ва ўйингоҳ хоналар, рекреация хоналариН1818191,5Д
Ч18 — 2118 — 2119 — 221,5
О19 — 2019-2020-211,5
Мактаб-интернатлар ва мактаб қошидаги интернатлар ётоқ хоналариН1818181,5Д
Ч18 — 2118 — 2118 — 211,5
О19-2019-2019-211,5
Умумий ўрта таълим ташкилотлари кутубхоналарининг фонди ва каталогларини сақлаш хоналариН1818182Д

* Хоналар тури ШНК 2.08.02-23 га мувофиқ олиниши керак.

Изоҳлар: 1. Н — нормаланадиган миқдор, Ч ва О — иссиқлик комфортининг чегаравий ва оптимал параметрлари.

2. 1 — 4 синфлар учун синф хоналарида ва бурчакда жойлашган хоналарда, дам олиш хоналари ва ўйин хоналарида ҳисобий ҳаво ҳароратини ушбу жадвалда кўрсатилганидан 1+2 ºС га баланд қабул қилиш тавсия этилади.

10-илова Давлат ихтисослаштирилган таълим муассасаларининг сиғими ва тўлдирилиши

НомиСиғими (тарбияланувчилар сониШу жумладан
Мактабгача, тайёрловI — IV синфларV — IХ синфларX-XI синфлар
123456
1. Кўришда нуқсони бўлган ва кўзи ожиз болалар учун 11 синфга мўлжалланган мактаб-интернат (тайёрлов синфи билан)14412486024
2. Шунинг ўзи, иккита потокка — 22 синфга мўлжалланган (иккита тайёрлов синфи билан)288249612048
3. Оғир нутқ бузилишларига эга қулоғи кар ва яхши эшитмайдиган болалар учун 11 синфга мўлжалланган мактаб-интернат (тайёрлов синфи билан)14412486024
4. Шунинг ўзи, 22 синфга мўлжалланган (иккита тайёрлов гуруҳи билан)288249612048
5. Таянч-ҳаракат аппарати бузилган болалар учун 12 синфга мўлжалланган мактаб-интернат14412486024
6. Шунинг ўзи, иккита поток учун — 24 синфга мўлжалланган (иккита тайёрлов гуруҳи билан)288249612048
7. Ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болалар(олигофренлар) учун 9 синфга мўлжалланган мактаб-интернат144-6480-
8. Шунинг ўзи, иккита потокка — 18 синфга мўлжалланган288-128160-

Изоҳлар:

1. Мактаб-интернатларнинг тўлдирилиши ва таркиби лойиҳалаштиришга топшириқ билан белгиланади, зарурат бўлганда мактабгача бўлим ва ёрдамчи синфлар кўзда тутилади, шунга мувофиқ мактаб-интернатнинг сиғими белгиланади;

2. Интеллектида бузилиши бўлган болалар ва ўсмирлар учун мактаб-интернатлар синфларининг сиғимлилиги 16 нафар болани, бошқа турдаги ҳамма мактаб-интернатларда 12 нафар болани ташкил қилади. Мактабгача таълим гуруҳининг сиғимлилиги 12 нафар болани, ёрдамчи синфники 7 нафар болани ташкил қилади.

11-илова Махсус мактаб-интернатларда ишлаб чиқариш таълими устахоналарининг рўйхати

НомиЗаиф кўрувчи ва кўзи ожиз болалар учунЭшитиши ва нутқида бузилишлар бўлган болалар учунТаянч-ҳаракат аппарати шикастланган болалар учунИнтеллекти бузилган болалар учун
12345
1. Ёғочга ишлов бериш устахонаси+
Махсус дастгоҳлар ва мосламалар
+++
Мактаб устахоналари учун асбоб-ускуналарнинг намунали тўпламлари
2. Металл ва пластмассаларга ишлов бериш устахонаси+
Махсус дастгоҳлар ва мосламалар
+++
Намунали асбоб-ускуна
3. Механика, механик йиғув устахонаси+
Махсус дастгоҳлар ва мосламалар
+++
Намунали асбоб-ускуна
4. Картонаж-муқовасозлик устахонаси+
Махсус дастгоҳлар ва мосламалар
+++
Намунали асбоб-ускуна
5. Электро-радиотехника устахонаси+
Махсус асбоб-ускуналар
+++
Намунали асбоб-ускуна
6. Этикдўзлик устахонаси-+++
7. Пазандалик устахонаси++++
8. Тикув устахонаси-+++
9. Қишлоқ хўжалик асбоб-ускуналарини таъмирлаш устахонаси-Маҳаллий шарт-шароит бўйича
10. Автотаъмирлаш устахонаси-Маҳаллий шарт-шароит бўйича

«-» белгиси мактаб-интернат таркибида устахона мавжуд эмаслигини, «+» белгиси мавжудлигини билдиради.

Изоҳлар: 1. Устахоналар 1 шуғулланувчига 5-6 m2 ҳисобидан кўзда тутилади (асбоб-ускуналар жойлашуви ва ўтиш жойлари ҳисобга олинган ҳолда). Устахоналарнинг барча хоналарида қўл ювгичлар кўзда тутилиши лозим.

2. Устахоналарнинг жиҳозланиши технологик асословлар бўйича кўзда тутилади (кўрлар жамиятининг ўқув муассасалари ва ташкилотлари учун чиқарилаётган асбоб-ускуналар ҳисобга олинган ҳолда).

3. Устахоналарнинг ёрдамчи хоналари хомашё ва тайёр маҳсулот омборлари (8 — 12 m2 дан), асбоб сақланадиган хона (8 — 10 m2), устанинг хонаси (8 — 10 m2), гардеробхона (8 — 12 m2), лойиҳалаштиришга топшириқ бўйича бошқа хоналарни ўз ичига олади.

4. Устахоналар блокида санитария узеллари кўзда тутилиши лозим.

5. Касбий ишлаб чиқариш тайёргарлиги устахоналари ШНҚ 2.09.04-09 га мувофиқ ишлаб чиқариш хоналарига, санитария-маиший хоналар таркиби ва жойлашувига қўйиладиган технологик талабларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилиши лозим.

12-илова Ўрта махсус, касбий ва олий таълим ташкилотлари хоналарида совуқ мавсум учун ҳисобий ҳаво ҳарорати ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги

(12-илова номига Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 2 июлдаги 01/2-26-сон буйруғи (ҳисоб рақами 411, 25.07.2026 й.) билан ўзгартириш киритилган)

ХоналарПараметрларБарча иқлимий ҳудудларда ҳавонинг ҳисобий ҳарорати, °С1 соатда ва ҳаво алмашинувининг вақт бирлигидаги интенсивлиги, камидаХоналар тури*
12345
Аудиториялар, ўқув хоналари, лабораториялар, курс дипломларини лойиҳалаш заллари, ўқиш заллари, хизмат хоналариН19Ҳисоб китоб бўйича, аммо 1 кишига 20 m3/h дан кам эмасД
О20
Зарарли радиактив моддалар чиқарувчи лабораториялар ва бошқа лаборатория қошидаги ҳаво сўриб чиқаргич жавонли ювиш хоналари, юқори аниқликда ишлайдиган ускунали лабораторияларН19Ҳисоб китоб бўйича технологик топшириққа асосан
О20
Ҳаво сўриб чиқаргич жавони бўлмаган лабораториянинг идишлар ювиш хонасиН186Р1

* Хоналар тури ШНК 2.08.02-23 га мувофиқ олинади.

Изоҳ: Сиғими 30 кишигача бўлган хоналарда табиий чиқарувчи вентиляцияни кўзда тутиш лозим.

Rasmiy manba: lex.uz. Matn holati: 05.11.2026. Lotin yozuvi — avtomatik o‘girilgan, rasmiy matn kirill yozuvida.

Qabul qilamiz

UzcardHumoVisaMastercard

To‘lov bank yoki to‘lov tizimining himoyalangan sahifasida amalga oshadi va 3D Secure bilan tasdiqlanadi. Karta ma’lumotlari saytimizda saqlanmaydi.